стратегик маълумотларни такдим этиш

DOC 64,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1354965991_40738.doc www.arxiv.uz режа: 1. статистик жадваллар 2. жадвал турлари ва тузиш қоидалари 3.графиклар ҳақида тушунча, статистикада уларнинг роли ва аҳамияти статистик маълумотларни шундай тақдим этиш керакки, улардан фойдаланиш қулай бўлсин, уларни ўқиш ва тушуниш осон бўлсин. уларни тақдим этишнинг энг камида 3 та усули мавжуд: матнда сўз билан баён этиш, жадвал зуҳурида ва графиклар орқали тасвирлаш. маълумотларни сўз билан матнда баён этиш кўринишда яхши йўлга ўхшаб туюлса ҳам, аммо субъектнинг маҳоратига, маълумотларни талқин қилишдаги ўзига хосликка боғлиқ. бундан ташқари, бу ҳолда уларни ҳар тарафлама тушуниш, боғланишларини пайқаш бирмунча оғирлашади. статистик жадваллар жадвал статистик маълумотларни яққол, ихчам ва умумлаш-тириб тақдим этиш усулидир статистик ахборотларни жадвалда ифодалаш сўз билан баён этишга қараганда ўрганилаётган воқеаларни равшан ва жозибали қилиб тасвирлайди. статистикадаги жадваллар логарифмлик, карра ва бошқа жадваллардан тубдан фарқ қилади. улар ижтимоий - иқтисодий ҳаётимиз, турмушимизнинг турли томонларини таърифловчи кўрсаткичларни яққол ва ихчам шаклда, ўзаро боғланишда ифодалаб, умумий ва ўзига хос хусусиятларини ойдинлаштиради. …
2
алнинг чап қисмида, кесими эса ўнг томонида бўлади. лекин улар аксинча жойланиши ҳам мумкин. жадвал турлари ва тузиш қоидалари иқтисодий изланишларда статистик жадвалларнинг ҳар хил турлари қўлланилади. эганинг тузилишига қараб статистик жадваллар уч турга бўлинади: оддий, группавий ва комбинацион. оддий статистик жадвалнинг эгасида статистик кузатишга жалб қилинган объектларнинг номлари ёки маълумотлар тегишли даврлар ёзилган бўлади. оддий жадвал деб ўрганилаётган объектлар ва уларнинг кўрсаткичлари бирма-бир рўйхат кўринишида ёзилган жадвалга айтилади. группавий жадвал деганда ўрганилаётган объектларни бир белги асосида гуруҳлаш натижаларини ифодалайдиган жадвал назарда тутилади. жадвалнинг эга қисмида ўрганилаётган объектнинг муҳим бир белгиси бўйича группалаш амалга оширилган бўлса, бундай жадвал группавий жадвал дейилади. комбинацион жадвал – бу эга қисмида объектларни иккита ва ундан ортиқ белгилари асосида гуруҳлаш натижаларини акс эттирадиган жадвалдир воқеа ва ҳодисалар икки ва ундан ортиқ белгиси асосида гуруҳларга ажратилиб ҳам ўрганилади. бунинг учун, аввал ўрганилаётган ҳодиса тўплами бир белгиси бўйича, кейин ҳар қайси гуруҳ бошқа белги бўйича кичик гуруҳчаларга …
3
м. 5. шартли белгилашларга катта эътибор бериш керак. зарур бўлганда айрим кўрсаткичлар ёнига юлдузча ёки рақамлар қўйилиб, уларни қаердан ёки қандай ҳисоблаб олинганлиги илова тарзида берилиши керак. 6. ҳодиса содир бўлганлиги тўғрисида маълумотлар бўлмаса, жадвалда шу кўрсаткич ўрнига “маълумот йўқ” ёки нуқталар (...) қўйилади, агарда ҳодиса умуман содир бўлмаган бўлса, тире (-) белгиси билан ифодаланади. жадвалларни тузиш техникаси яхши эгалланса, уларни ўқиш ва тушуниш иши анча осонлашади. графиклар ҳақида тушунча, статистикада уларнинг роли ва аҳамияти график – бу статистик маълумотларни таъсирчан ва жозибали қилиб тасвирлайдиган геометрик шаклдир статистик маълумотларни кенг омма учун тушунарли, таъсирчан, диққатга сазовор ва лўнда қилиб баён этиш жуда муҳимдир. график усули ана шу мақсад учун хизмат қилиб, амалда кенг қўлланади. статистикада графиклар деганда ижтимоий ҳаёт ҳақидаги маълумотларни шартли олинган меъёрда тузилувчи ҳар хил геометрик шакл ва чизиқлар, предметларнинг тасвирлари (суратлари) ҳамда географик хариталарда нишонланган шартли белгилар ёрдамида тасвирлаш тушунилади. улар кишининг диққатини ўзига тез жалб этиш …
4
маконда (территорияда) жойланишини тасвирлашда қўлланади. статистик маълумотларни графикларда тасвирлаш учун аввало масштаб қабул қилинади ва унга қараб шкала тузилади. масштаб деб сонлар билан ифодаланган кўрсаткичларни текисликдаги тасвирий нисбатларга айлантирувчи шартли меъёрга айтилади. у ўрганилаётган ҳодисанинг қандай миқдори текисликдаги чизиқнинг битта бирлигига тенг деб шартли равишда қабул қилинганлигини билдиради. шкала деганда шундай чизиқ тушуниладики, унинг айрим нуқталари тасвирланаётган ҳодисанинг маълум миқдорларига тенг бўлади ва, демак, шу миқдор деб ўқилиши мумкин. қуйида статистик графикларнинг таркибий элементлари тасвирланган (4-тарҳ). 4-тарҳ. статистик графикнинг таркибий элементлари. энди энг муҳим диаграммаларни чизиш тартиби билан амалий дарсларда танишиб чиқилади. қисқача хулосалар статистик маълумотлар жонсиз сонлар устуни ва қаторлари бўлиб, уларнинг орқасида яшириниб ётган ҳодисаларни билиш, улар ўртасидаги ўзаро алоқаларни англаш ва ривожланиш қонуниятларини аниқлаш маълумотлардан фойдаланувчи шахсларнинг уларни ўқий олиш, сонлар тилини билиш қобилиятига боглиқ. статистиканинг вазифаси эса уларга барча қулай шароитларни туғдириб кўмаклашишдан иборат. бозорда ўз молини харидоргир қилиб курсатиш мақсадида сотувчи уни тўла маънода товар …
5
амарали илмий восита сифатида улар хизмат қилиши учун бу санъатдан тўғри фойдалана билиш лозим. сонлар билан ишлашни билмайдиган шахсларга улар, қанчалик яхши ишлов берилган бўлмасин, жуда оз маъно касб этади ёки бутунлай ҳеч нарсани англатмаслиги мумкин. статистик маълумотларни тасвирловчи диаграмма ва чизмаларга назар ташлаш улар устида фикрлашга қараганда нафақат осон ва қулай, балки шу билан бирга тафсилотларни ёзма ёки оғзаки баён қилишга нисбатан кўпроқ таассурот қолдиради. кузатувчи ўзининг кўриб сезиш қобилиятидан фойдаланиб шакллардаги, ташқи қиёфадаги ва жисмоний катталиклардаги ўхшашлик ва фрқларни тезроқ илғаб олади, икир-чикирларидан эса четланади. аммо диаграмма ва тасвирлар ёрдамида статистик маълумотларни соддалаштириш ва юзакилаштиришнинг маълум чегараси (оптимал меъёри) мавжуд. бу меъёр графикларда ифодаланган тасвирий мутаносибликлар ҳақиқий маълумотларда кузатиладиган нисбатлар ва хусусиятларга қанчалик мос келиши билан белгиланади. статистик график турлари статистик хариталар диаграммалар картограммалар бо\ланиш диаграмма-лари марказ-граммалар картодиаг-раммалар динамика диаграмма-лари тузилма диаграмма-лари та==ослаш диаграмма-лари гистограммалар тасвирли диаграммалар доирали диаграммалар тырт бурчак ёки квадратли диаграммалар секторли диаграммалар спирал шаклли …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"стратегик маълумотларни такдим этиш" haqida

1354965991_40738.doc www.arxiv.uz режа: 1. статистик жадваллар 2. жадвал турлари ва тузиш қоидалари 3.графиклар ҳақида тушунча, статистикада уларнинг роли ва аҳамияти статистик маълумотларни шундай тақдим этиш керакки, улардан фойдаланиш қулай бўлсин, уларни ўқиш ва тушуниш осон бўлсин. уларни тақдим этишнинг энг камида 3 та усули мавжуд: матнда сўз билан баён этиш, жадвал зуҳурида ва графиклар орқали тасвирлаш. маълумотларни сўз билан матнда баён этиш кўринишда яхши йўлга ўхшаб туюлса ҳам, аммо субъектнинг маҳоратига, маълумотларни талқин қилишдаги ўзига хосликка боғлиқ. бундан ташқари, бу ҳолда уларни ҳар тарафлама тушуниш, боғланишларини пайқаш бирмунча оғирлашади. статистик жадваллар жадвал статистик маълумотларни яққол, ихчам ва умумлаш-тириб тақдим этиш усулидир статистик ахборотларн...

DOC format, 64,5 KB. "стратегик маълумотларни такдим этиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.