юрак гликозидлари

ZIP 7 стр. 4,7 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 7
1715328745.pptx /docprops/thumbnail.jpeg fakultet va gospital terapiya kafedrasi юрак гликозидлари мавзу: юрак гликозидлари ўсимликлардан олинадиган, юракка танлаб таъсир кўрсатадиган, турли этиологиядаги миокард дистрофиялари ва юрак қон томир етишмовчилигини даволашда қўлланиладиган мураккаб органик моддалардир. юрак гликозидлари кимёвий тузилиши жиҳатидан бир-бирига яқин икки қисмдан, қандсиз - агликон ва қандли - гликондан иборат. кандсиз (агликон) гликозидларнинг асосий кардиотроп таъсир этувчи қисми бўлиб, дори воситасини тасир кучи, тасир механизмини яъни фармакодинамикасини таминлайди. қандли (гликон) қисм юрак гликозидларнинг сўрилишини, эрувчанлигини, ҳужайралар мембраналаридан ўтишини, биологик фаоллигини яни дори воситасини фармококинетикасини таъминлайди. юрак гликозидларининг асосий таъсир механизми: юрак гликозидларининг кардиотоник таъсири кардиомиоцит мембранасидаги натрий, калий-атфаза ферментини блоклаши билан боғлик. натижада ҳужайра ичига катта микдорда натрий ионлари киришига ва калий ионлари чикиб кетишига олиб келади. бунга жавобан саркоплазматик ретикулумдан қўшимча кальций ионлари ажралади, ҳамда кальций каналлари орқали эркин кальций ҳужайра ташқарисидан ҳужайра ичига киради. кальций ионлари ўз навбатида миокард қисқарувчанлигини тормозловчи оқсил - тропонин таъсирини бартараф қилади ва миокард …
2 / 7
ши натижасида бўлмачалар билан қоринчалар систоласи орасидаги вақт қисман узаяди. бу эса ўз навбатида қоннинг бўлмачалардан қоринчаларга тўлиқроқ ўтишига сабаб бўлади. 5. мусбат батматроп таъсир – юрак гликозидлари миқдори ошганда миокард қўзғалувчанлиги ошиб, аритмиялар келиб чикиши мумкин юрак гликозидлари таъсир давомийлиги бўйича қуйидагича таснифланади: кисқа таъсир этувчи юрак гликозидлари (2-3 кун давомида) -строфантин, конваллятоксин, корглюкон; уртача таъсир этувчи юрак гликозидлари (3-6 кун давомида) - дигоксин, дигоксин-тава, целанид, адонизид, никомед, дилацин, диланацин, ланикор. узоқ таъсир этувчи юрак гликозидлари (14 - 21 кун давомида) - дигитоксин. қўлланиши: қисқа таъсир этувчи юрак гликозидлари: ўткир юрак етишмовчилиги; ўткир миокард инфаркти; синусли тахикардиянинг юрак етишмовчилиги билан кечиши; коринча усти (суправентрикуляр) аритмия. узоқ таъсир этувчи юрак гликозидлари: сурункали юрак етишмовчилиги; доимий формадаги тахисистолик ҳилпилловчи аритмия; бўлмачалар фибрилляцияси; бўлмачалар титрашининг хилпилловчи аритмияга ўтиши. эҳтиёткорлик билан қўллаш зарур бўлган ҳолатлар: хомиладор аёлларда эмизикли аёлларда ёш болаларда карияларда кўллаш мумкин булмаган холлар: чап бўлмача-коринча блокадаси; морган-адам-стоқс синдроми; адашган нерв …
3 / 7
этапда амалга оширилади: 1-этапда танланган дори воситаси «туйинтирувчи доза»да юборилиб, биринчи фармакологик эффектга эришилганидан сунг, 2-этапга, яъни «сақлаб турувчи доза»га ўтилади. юбориш усули бемор ҳолатининг оғирлигига ва касалликнинг кечишига боғлик бўлиб, дигитализация 3 типдан иборат: 1) тез типдаги дигитализацияда организм 24-36 соат ичида юрак гликозидлари билан «тўйинтирилади»; 2) ўртача типдаги дигитализация усулида бу самарага 3 сутка ичида эришилади; 3) секин типдаги дигитализация усулида эса организм 5-7 сутка ичида «туйинтирилади». дигоксин (digoxinum) катталардаги уртача дозоси 0,00025 г (ичишга) . венага (секинлик билан!) 0,025% 1-2 мли 10 мл 5%, 20% глюкоза эритмасига кушиб юборилади. чикарилиш шакли: таблетка 0,00025 г дан; ампулада 1 мл 0,025% . дигитоксин (digitoxinum) таблетка ва ректал шамчалар куринишида кабул килинади. катталарга 0,0005 г,кунлик 0,001 г. чикарилиш шакли таб 0,0001 г, строфантин к (strophanthinim к) вена ичига секинлик билан 5-6 мин 0,5 мл 0,05% эритмаси 10—20 мл 5%, 20% ёки 40% глюкоза эритмасига кушиб юборилади. чикарилиш шакли ампулада 1 …
4 / 7
юрак гликозидлари - Page 4
5 / 7
юрак гликозидлари - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте все 7 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "юрак гликозидлари"

1715328745.pptx /docprops/thumbnail.jpeg fakultet va gospital terapiya kafedrasi юрак гликозидлари мавзу: юрак гликозидлари ўсимликлардан олинадиган, юракка танлаб таъсир кўрсатадиган, турли этиологиядаги миокард дистрофиялари ва юрак қон томир етишмовчилигини даволашда қўлланиладиган мураккаб органик моддалардир. юрак гликозидлари кимёвий тузилиши жиҳатидан бир-бирига яқин икки қисмдан, қандсиз - агликон ва қандли - гликондан иборат. кандсиз (агликон) гликозидларнинг асосий кардиотроп таъсир этувчи қисми бўлиб, дори воситасини тасир кучи, тасир механизмини яъни фармакодинамикасини таминлайди. қандли (гликон) қисм юрак гликозидларнинг сўрилишини, эрувчанлигини, ҳужайралар мембраналаридан ўтишини, биологик фаоллигини яни дори воситасини фармококинетикасини таъминлайди. юрак гликозидларининг...

Этот файл содержит 7 стр. в формате ZIP (4,7 МБ). Чтобы скачать "юрак гликозидлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: юрак гликозидлари ZIP 7 стр. Бесплатная загрузка Telegram