шахсий суғуртанинг мазмуни ва турлари

DOC 80.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1353593949_40155.doc шахсий суғуртанинг мазмуни ва турлари www.arxiv.uz режа: 1. шахсий суғуртанинг моҳияти ва ривожланиш тарихи. 2. шахсий суғуртанинг турлари. 3. фуқароларни бахтсиз ҳодисадан суғурта қилиш. 1. шахсий суғурта – бахтсиз ҳодисалар ёхуд табиий ҳодисалар рўй бериши оқибатида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига шикаст етказилиши билан боғлиқ уларнинг мулкий манфаатларини ҳимоялашга қаратилган суғуртанинг мустақил тармоғи. шахсий суғурта фуқаролар бошига кулфат тушганда уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашнинг муҳим воситаси ҳисобланади. шу маънода, шахсий суғурта ижтимоий ҳимоянинг ҳаётий тажрибада синалган ишончли шаклидир. шахсий суғуртанинг, хусусан унинг ажралмас бўғини бўлган фуқароларни бахтсиз ҳодисалардан суғуртасининг жорий этилиши бир неча асрлик тарихга эга. 1541 йилда европада мавжуд бўлган денгиз ҳуқуқи қоидаларига кўра, кема эгалари шу кема капитанларини бахтсиз ҳодисалардан суғурталашлари шарт бўлган. шахсий суғуртанинг баъзи белгилари қадимги римликларга ҳам маълум бўлган. ўша пайтда диана ва антони мухлисларининг диний жамияти бўлган. унга аъзо бўлиб кирган шахслар аъзолик бадалини тўлашган. жамият аъзоларидан вафот этганда уни кўмиш билан боғлиқ харажатлар жамият …
2
арлардан ҳимояланишнинг муҳим шакли. ҳозирги пайтда шахсий суғурта суғурта фаолиятининг йирик тармоғи сифатида жаҳон амалиётида кенг қўлланилади. ривожланган хорижий давлатларда шахсий суғурта турлари бўйича келиб тушган суғурта мукофотлари бошқа суғурта турлари бўйича келиб тушган суғурта мукофотларига нисбатан юқори салмоққа эга. масалан, ақшда жами йиғилган суғурта мукофотлари ҳажмида шахсий суғуртанинг ҳиссаси 50,0 фоиздан юқоридир. ўтган асрнинг бошларида ҳозирги ўзбекистон ҳудудида россия суғурта ташкилотларининг ваколатхоналари фаолият кўрсатган ва улар аҳолига шахсий суғурта хизматларини кўрсатишган. 1917 йилдан 1990 йилгача мамлакатимизда шахсий суғурталаш ишлари давлат суғурта органлари (госстрах) томонидан амалга оширилган. ана шу даврда суғурта шартлари, қоидалари ва тарифлари марказда-москвада ишлаб чиқилар ва аксарият ҳолларда маҳаллий шарт-шароитлар ва хусусиятлар ҳисобга олинмас эди. 1991 йилда ўзбекистоннинг ўз сиёсий ва иқтисодий мустақиллигини қўлга киритиши ҳаётимизнинг барча жабҳалари қаторида суғурта соҳасини ҳам бозор муносабатлари тамойилларига мос равишда ривожланиши учун шароит яратди. тўғри, мустақилликнинг дастлабки йилларида иқтисодиётда рўй берган кескин ўзгаришлар қисқа муддат бўлсада пулнинг қадрсизланишига, пировардида, аҳоли …
3
фиқ, 1996 йилдан бошлаб аҳолининг 1992 йил 1 январгача бўлган ҳолатига кўра ва 1996 йил 1 январгача амалда бўлган давлат суғурта бош бошқармаси муассасаларида турган ҳаётни, болаларни суғурта қилиш, никоҳ кунида бериладиган узоқ муддатли суғурта шартномалари тўловларини босқичма-босқич индексация қилиш мақсадга мувофиқ деб топилди. давлат суғурта муасасалари томонидан 1996 йилнинг 1 январидан 1 июлигача бўлган муддатда фуқароларнинг 400,0 мингдан зиёд шартномалари индексация қилинди. ўзбекистон республикасида шахсий суғуртани амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари фуқаролик кодексининг 921-моддасида акс эттирилган. унга кўра, шахсий суғурта шартномаси бўйича бир тараф (суғурталовчи) бошқа тараф (суғурта қилдирувчи) тўлайдиган, шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига суғурта қилдирувчининг ўзининг ёхуд шартномада кўрсатилган бошқа фуқаро (суғурталанган шахс)нинг ҳаёти ёки соғлигига зарар етказилган, у муайян ёшга тўлган ёки унинг ҳаётида шартномада назарда тутилган бошқа воқеа (суғурта ҳодисаси) юз берган ҳолларда шартномада шартлашилган пулни (суғурта пулини) бир йўла ёки вақт-вақти билан тўлаб туриш мажбуриятини олади. шунингдек, кодексда шахсий суғурта шартномаси кимнинг фойдасини кўзлаб …
4
тирадиган шартларни ўз ичига олса, шартноманинг ана шу шартлари ўрнига қонун ҳужжатларининг тегишли қоидалари қўлланилади. 2. суғурталанувчининг ҳаёти, соғлиғи, меҳнат қобилияти билан боғлиқ мулкий манфаатлари шахсий суғуртанинг объекти ҳисобланади. суғурталовчи ва суғурталанувчилар ҳамда суғурталанган шахслар шахсий суғурта субъектларидир. шахсий суғурта, одатда, фуқароларни қуйидаги хавф-хатарлардан ҳимояланишини назарда тутади: суғурталанувчининг ёки суғурталанган шахснинг вафот этиши; меҳнат қобилиятини вақтинчалик йўқотиши; нафақа ёшига етиши билан фуқаронинг фаол меҳнат фаолиятини тугаши. юқорида қайд этилган ҳамма ҳолатларда суғурта ҳодисасини рўй бериши суғурталанувчининг ёки суғурталанган шахснинг даромадини камайишига сабаб бўлади. илмий-иқтисодий адабиётларда шахсий суғурта турлича таснифланади. мутахассислар ўртасида кенг тарқалган фикрларга кўра, шахсий суғурта 2 та кичик тармоққа бўлинади: ҳаёт суғуртаси; соғлиқни суғурталаш; соғлиқни суғурталаш, ўз навбатида, 2 та гуруҳга бўлинади: бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш; тиббий суғурта. шахсий суғуртани ҳаёт суғуртасига ва соғлиқни суғуртасига бўлинишига асосий сабаб суғурта суммаларини жамғарилиб борилишидир.ҳаёт суғуртаси узоқ муддатли бўлиб, унда шартнома бўйича белгиланган суғурта суммаси ҳар йили жамғарилиб боради. фуқароларни бахтсиз ҳодисалардан …
5
дан суғурталаш; фуқароларнинг соғлиғини ва касалликлардан суғурталаш; фуқарони маълум ёшгача етишиш суғуртаси; вафот этиш ҳолатидан узоқ муддатли суғурта; тиббий суғурта; чет элга кетувчиларни касалликлардан суғурта; мактаб ўқувчиларини бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш. мажбурий тарзда амалга ошириладиган шахсий суғурта турларига қуйидагилар киради: йўловчиларни бахтсиз ҳодисалардан мажбурий суғурталаш; солиқ органлари ходимларини бахтсиз ҳодисалардан мажбурий давлат суғуртаси; ўзбекистон республикаси мудофаа вазирлиги, ички ишлар вазирлиги, миллий хавфсизлик хизмати, давлат божхона қўмитаси, фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларини бахтсиз ҳодисалардан мажбурий давлат суғуртаси. мажбурий давлат суғуртасини 2003 йил 1 январдан бошлаб “ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ўтказиб келмоқда. ушбу суғурта турлари бўйича суғурта тарифи бир суғурталанувчига бир йилга энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида белгиланган. 2005 йил 1 февраль ҳолатига бу сумма 1306 сўмни ташкил этади (2004 йил 1 августдан энг кам иш ҳақи 6530,0 сўм миқдорида белгиланган). суғурта мукофотлари суғурталанувчи учун республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади. ҳозирги пайтда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган суғурта ташкилотлари, асосан, қуйидаги суғурта …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "шахсий суғуртанинг мазмуни ва турлари"

1353593949_40155.doc шахсий суғуртанинг мазмуни ва турлари www.arxiv.uz режа: 1. шахсий суғуртанинг моҳияти ва ривожланиш тарихи. 2. шахсий суғуртанинг турлари. 3. фуқароларни бахтсиз ҳодисадан суғурта қилиш. 1. шахсий суғурта – бахтсиз ҳодисалар ёхуд табиий ҳодисалар рўй бериши оқибатида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига шикаст етказилиши билан боғлиқ уларнинг мулкий манфаатларини ҳимоялашга қаратилган суғуртанинг мустақил тармоғи. шахсий суғурта фуқаролар бошига кулфат тушганда уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашнинг муҳим воситаси ҳисобланади. шу маънода, шахсий суғурта ижтимоий ҳимоянинг ҳаётий тажрибада синалган ишончли шаклидир. шахсий суғуртанинг, хусусан унинг ажралмас бўғини бўлган фуқароларни бахтсиз ҳодисалардан суғуртасининг жорий этилиши бир неча асрлик тарихга эга. 1541 йи...

DOC format, 80.5 KB. To download "шахсий суғуртанинг мазмуни ва турлари", click the Telegram button on the left.