pул тизими мазмуни, турлари ва элементлари

PPTX 20 pages 1.1 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 20
5- мавзу: пул тизими ва унинг элементлари пул тизими мазмуни, турлари ва элементлари. режа: пул тизими тушунчаси. 2. пул тизими турлари ва уларнинг ривожланиш босқичлари. 3. ўзбекистон пул тизимининг ташкил топиши ва ривожланиши. 4. пул тизимининг асосий элементлари. тизим - деганда ўзаро боғлиқ элементларнинг бирлиги тушунилади. пул тизими – бу бир-бири билан ўзаро боғлиқ ҳолда ҳаракатланувчи ва пул тизимининг яхлитлигини таъминловчи элементларнинг йиғиндисидир. пул тизими – бу мамлакатда ёки алоҳида олинган иқтисодий ҳудудда пул муомаласини ташкил қилишнинг давлат-ҳуқуқий шаклидир. пул тизими – бу мамлакатда тарихан таркиб топган ва миллий қонунчилик билан тасдиқланган пул муомаласини ташкил қилиш шаклидир. пул тизимини объектив ва субъектив асослари мавжуд. пул тизимининг объектив асосларига товар пул муносабатларининг ривожланганлик даражаси киради. пул тизимининг субъектив асосларига тўлов ҳужжатларини ва воситаларини ҳамда улардан фойдаланиш тартибини қонунчилик ҳужжатларида белгилаб қўйилиши киради. великобритания европа сша япония пул тизимининг иккита жиҳати мавжуд: функционал жиҳати - пул тизимининг бу жиҳати пул муомаласини ташкил …
2 / 20
бир ақш доллари 1$=0.88 грамм соф олтин асосига эга эди. миллий валютанинг олтин билан таъминланиши баҳо масштаби деб аталади. 1976-1978- йилларда бўлиб ўтган ямайка жаҳон валюта тизимида олтин демонитизацияси амалга оширилиб, олтин асос тугатилди. бу олтиндан тўлов воситаси сифатида фойдаланишни таъқиқлаш. натижада баҳо масштаби дунё мамлакатларида бекор қилинди, муомалга чиқарилаётган пуллар эса марказий банкнинг активлари билан таъминланади. 3. пул айланмасини назорат қилиш тамойили. пул айланмасини назорат қилиш бевосита ўзбекистон республикаси марказий банкига юклатилган. валютани назорат қилиш — валютани назорат қилувчи органларнинг валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига резидентлар ва норезидентлар томонидан риоя этилишини таъминлашга қаратилган фаолиятидир. («валютани тартибга солиш тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонуни. 2019 йил 22 октябрь, ўрқ-573-сон) ўзбекистон республикаси марказий банки, ҳисоб палатаси, молия вазирлиги, давлат солиқ қўмитаси ва давлат божхона қўмитаси ўзбекистон республикасида валютани назорат қилувчи органлардир. (4-боб. валюта назорати. 23-модда. валютани назорат қилувчи органлар) пул тизими шакллари металл пул муомаласи тизимлари монометаллизм (олтин ёки кумуш) биметаллизм …
3 / 20
ови мавжуд бўлади. бу эса пулнинг моҳиятига зиддир. олтин ва кумушни қазиб чиқаришда меҳнат унумдорлиги ўртасида катта фарқ бор. бунинг натижасида олтин ва кумуш тангаларнинг қиймати ўртасидаги нисбатни аниқлашда қийинчиликлар ва ноаниқликлар юзага келди. ушбу камчиликларнинг мавжудлиги ва кўплаб кумуш конларининг топилиши натижасида кумуш тангаларнинг кўпайиши биметализм пул тизимининг барҳам топишига олиб келди. унинг ўрнига ягона метал пулга асосланган монометализм тизими пайдо бўлди. ягона метал пул сифатида олтин тангалардан фойдаланилди. қиймат белгиларининг олтинга алмашинишига қараб олтин монометализми уч кўринишга ажратилади: монометализм – бир металл (олтин ёки кумуш) нинг пул вазифасини бажарилиши тушунилади. олтин танга стандарти олтин қуйма стандарти олтин девиз стадарти ўзбекистонда пул тизимининг ташкил топиши миллий валюта сўмнинг муомалага жорий этилиши билан боғлиқ. миллий валюта сўм муомалага жорий этилган даврларни асос қилган ҳолда мамлакатимиз пул тизимини вужудга келишини шартли равишда учта босқичга гуруҳлаш орқали ўрганиш мақсадга мувофиқ. ўзбекистон пул тизимининг ташкил топиши ва ривожланиши биринчи босқичи. пул тизимининг биринчи …
4 / 20
тегишли умумий бойлик ва мулкдир» ҳар бир жамиятда пулга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилиши иқтисодий ва ижтимоий ўсишни рағбатлантиради, пул қадрининг тушиши эса тартибсизликка, жамият ривожланишида бошқа тўқинликлар бўлишига олиб келиши мумкин. пулнинг барқарорлиги деганда, пулнинг сотиб олиш қийматининг ўзгармаслиги ва валюта доимийлиги тушунилади. 2-босқич. 1993 йил ноябрдан 1994 йил июль ойигача бўлган даврни ўз ичига олади. миллий валютани мустаҳкамлашнинг яна бир шарти – инфляцияга қарши пухта ўйланган сиёсат юритишдир. муомалага чиқарилган ҳар бир сўм муайян миқдордаги товар ва хизматлар билан таъминланган бўлиши зарур. мустақил пул тизими жорий қилиниши, 1993 йилдан бошлаб «сўм купон»ларнинг муомалага чиқарилиши ҳисобланади. ўзбекистон пул тизимини қуришнинг учинчи босқичи – 1994 йил июлдан бошлаб миллий валюта “сўм”нинг муомалага чиқарилиши бўлиб, у ўзбекистон тарихида жуда катта аҳамиятга эга. ҳар бир давлатнинг пул тизими маълум элементлардан ташкил топади ва қонун асосида юқори давлат органлари орқали бошқариб борилади. № банкнотлар муомалага киритилган вақти изоҳ 1 1 сўм 1994 йил 01.03.2020 …
5 / 20
.jpeg image9.png /docprops/thumbnail.jpeg

Want to read more?

Download all 20 pages for free via Telegram.

Download full file

About "pул тизими мазмуни, турлари ва элементлари"

5- мавзу: пул тизими ва унинг элементлари пул тизими мазмуни, турлари ва элементлари. режа: пул тизими тушунчаси. 2. пул тизими турлари ва уларнинг ривожланиш босқичлари. 3. ўзбекистон пул тизимининг ташкил топиши ва ривожланиши. 4. пул тизимининг асосий элементлари. тизим - деганда ўзаро боғлиқ элементларнинг бирлиги тушунилади. пул тизими – бу бир-бири билан ўзаро боғлиқ ҳолда ҳаракатланувчи ва пул тизимининг яхлитлигини таъминловчи элементларнинг йиғиндисидир. пул тизими – бу мамлакатда ёки алоҳида олинган иқтисодий ҳудудда пул муомаласини ташкил қилишнинг давлат-ҳуқуқий шаклидир. пул тизими – бу мамлакатда тарихан таркиб топган ва миллий қонунчилик билан тасдиқланган пул муомаласини ташкил қилиш шаклидир. пул тизимини объектив ва субъектив асослари мавжуд. пул тизимининг объектив асосл...

This file contains 20 pages in PPTX format (1.1 MB). To download "pул тизими мазмуни, турлари ва элементлари", click the Telegram button on the left.