товар пул муносабатлари ривожланиши

DOC 141.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1353585516_40113.doc òîâàð-ïóë ìóíîñàáàòëàðè ðèâîæëàíèøè áîçîð èкòèñîäè¨òè øàêëëàíèøè âà àìàë кèëèíèøèíèíã àñîñèäèð www.arxiv.uz режа: 1. натурал ишлаб чиқаришдан товар ишлаб чиқаришга ўтиш ва унинг ривожланиши 2. товар ва унинг хусусиятлари 3. қийматнинг меҳнат назарияси ва қўшилган миқдор нафлилиги назариялари 4. пулнинг келиб чиқиши, моҳияти ва вазифалари инсоният тарихий тараққиётнинг кўпгина босқичларида иқтисодий шаклларнинг айрим турлари узоқ вақт мавжуд бўлиб туриши мумкин. масалан, ибтидоий жамоа тузими емирилаётган шароитдаёк вужудга келган товар айирбошлаш бир ишлаб чиқариш усулидан бошқасига ўтиб, бир неча минг йиллардан бери мавжуд бўлиб, ривожланиб келмоқда. шу билан бирга бирон-бир иқтисодий шаклнинг турли тарихий давр шароитидаги мазмуни, ўрни, роли ва ижтимоий оқибатлари кўп жихатдан турлича бўлади. лекин уларнинг умумий, энг характерли белгилари сақланиб қолади. шу сабабли мавзуни ижтимоий хўжалик, яъни ишлаб чиқариш шаклларини тахлил қилишдан бошлаймиз. қейин товар ва унинг хусусиятлари, товар қийматининг миқдори, уни аниқлашга бўлган ёндошувлар, пулнинг вужудга келиши, моҳияти ва вазифалари ёритилади. 1. натурал ишлаб чиқаришдан товар ишлаб …
2
низмлари пайдо бўлган. меҳнат уларнинг тор доирасидагина ижтимоий характерга эга бўлган. натурал ишлаб чиқариш шакли барча иқтисодий жараёнларни бир хўжаллик доирасида қатъий чеклаб қўяди, ташқи алоқалар учун йул очилмайди. ишчи кучи муайян хўжаликда жуда қаттиқ бириктириб қўйилади ва кўчиб юриш имконидан муҳрум бўлади. натурал хўжалик шаклларининг худди шу кўрсаткичлари қишлоқ хўжалик жамоалари минг йиллар давомида барқарор яшовчи бўлиб қолганлигининг «сири»ни очиб беради. натурал хўжалик ишлаб чиқариш мақсадларини нихоят чеклаб қўяди, ишлаб чиқариш ҳажм жиҳатидан жуда оз ва тури жиҳатидан кам хил бўлган эҳтиёжларини қондиришга буйсунган. шунинг учун ҳам жамият аста-секинлик билан товар ишлаб чиқаришга ўтади. товар ишлаб чиқариш. товар ишлаб чиқариш натурал хўжаликнинг ривожланиши, унинг тури ва миқдорининг ўсиши натижасида пайдо бўлди. товар ишлаб чиқариш, яъни товар хўжалигида кишилар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар буюм орқали, улар меҳнати маҳсулларини олди-сотди қилиш орқали намоён бўлади. товар ишлаб чиқаришнинг натурал ишлаб чиқаришдан фарқи шундаки, бунда товар ёки хизмат ўзининг истеъмоли учун эмас, балки бозорга …
3
хтисослашув эса меҳнат унумдорлигининг ошишига олиб келади, демак товар айирбошлаш фақат зарургина эмас, балки фойдали бўлиб боради. вақтни ва моддий ресурсларни тежаш қонуни товар хўжалигини ривожлантиришнинг харакатлантирувчи кучи бўлиб чиқади. товар айирбошлашга тортиладиган ишлаб чиқарувчилар бир-бирига тобора кўпроқ боглиқ бўлиб қола бошлайди. қапитализмгача бўлган ишлаб чиқариш усулларида товар ташкилотлари, жамоалар, қулдор латифудиялари, феодал ва деҳқон хўжаликлар ўртасида алоқалар ўрнатилишига ёрдам бериб, ишлаб чиқаришнинг ва умуман жамиятнинг ривожланиши учун қўшимча имкониятлар очган. феодал тузуми емирилиш даврида товар муносабатлари тез ёйила бошлади. бироқ бу даврда асосан хунармандчиликдан иборат бўлган оддий товар ишлаб чиқариш муҳим аҳамиятга эга бўлган. инсоният жамияти ривожининг капиталистик ишлаб чиқариш усули шароитида товар муносабатлари жамият иқтисодининг барча томонларини кенг ва чуқур камраб олади. товар хўжалигининг ва умуман айирбошлаш вужудга келиши ва амал қилинишининг ижтимоий-иқтисодий асослари ҳамда шарт-шароитлари қандай? бу, биринчидан, ижтимоий меҳнат тақсимотидир, бунда ишлаб чиқарчилар у ёки бу аниқ маҳсулотни ишлаб чиқаришга ихтисослашади. ихтисослашув, ўз навбатида, қиёсий устунлик …
4
ли, уни ишлаб чиқаришга ихтисослашуви мақсадга мувофик ҳисобланади. иккинчидан, ишлаб чиқарувчилар хусусий мулк муносабатлари туфайли иқтисодий жихатдан бир –биридан муайян тарзда алоҳидалашиб қолади, бунда улар ўз меҳнат натижаларини ўзлари тасарруф қиладилар. иқтисодий алоҳидалик нима ишлаб чиқариш, қандай ишлаб чиқариш зарурлиги ва яратилган маҳсулотларни кимга ва қаерга сотишни фақат ишлаб чиқарувчининг ўзи хал қилишини билдиради. худди шу икки ҳолат товар ишлаб чиқаришни зарур қилиб қўяди ва бозор вужудга келишининг шарт-шароити ҳисобланади. меҳнат маҳсули товарга, яъни бозорда айирбошлаш учун, сотиш учун тайёрланадиган нарсага, ишлаб чиқарувчилар эса товар ишлаб чиқарувчиларга айланади. нихоят, бозор вужудга келишининг муҳим шарт –шароитларидан бири эркин айирбошлаш ҳисобланади. чунки ижтимоий меҳнат тақсимоти, ихтисослашув ва иқтисодий алоҳидалик нима, қанча ва ким учун ишлаб чиқаришни мустақил аниқлайдиган, иерархияга асосланган тизимларда эркин айирбошлаш, хўжалик гумашталарига улар фаолиятининг энг самарали йуналишини кўрсатиб берадиган эркин баҳоларнинг шаклланишига ёрдам беради. 2. товар ва унинг хусусиятлари. товар - пул муносабатларини тушунишда товарнинг мазмунини, унинг хусусиятларини билиш …
5
и учун эмас, балки бошқаларнинг истеъмолчи учун бозорга сотиш мақсадида тайёрланадиган маҳсулотдир. товарнинг натурал –буюм ва ижтимоий –иқтисодий томонлари, хусусиятлари ана шундан келиб чиқади. хар бир товар маълум бир нафлиликка эга, лекин бу истеъмол қиймат уни яратувчининг ўз эҳтиёжлари эмас, балки айирбошлаш орқали бошқа кишилар эҳтиёжини қондиради, яъни ижтимоий истеъмол қиймат ҳисобланади. истеъмол қиймати товарларнинг бошқа товарларга айирбошланиш қобилиятига эга бўлганлиги учунгина, у ўзининг яратувчисини қизиқтиради. товарнинг шу хусусияти, айирбошланувчанлиги унинг алмашув қиймати номини олади. товарларни сотишда уларнинг нарх кўрсаткичи алмашув қийматини яққол кўрсатади. инсон меҳнати билан яратилмаган кўплаб буюмлар масалан, булоқдаги сувлар, ёввойи дарахт мевалари истеъмол қийматига эга бўлади. лекин улар ҳам доим ҳам товар бўлавермайди. буюмлар товар бўлиши учун, у айирбошлашга мўлжалланган, маълум меҳнат сарфланган бозорга, сотишга чиқарилган бўлиши зарур. алмашув қиймат –бу бирор турдаги истеъмол қийматнинг бошқа турдаги истеъмол қийматга айирбош қилинадиган миқдорий нисбат. масалан, битта болта 20 кг, галлага айирбош қилинади. айирбош қилинадиган товарларнинг бу миқдорий …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "товар пул муносабатлари ривожланиши"

1353585516_40113.doc òîâàð-ïóë ìóíîñàáàòëàðè ðèâîæëàíèøè áîçîð èкòèñîäè¨òè øàêëëàíèøè âà àìàë кèëèíèøèíèíã àñîñèäèð www.arxiv.uz режа: 1. натурал ишлаб чиқаришдан товар ишлаб чиқаришга ўтиш ва унинг ривожланиши 2. товар ва унинг хусусиятлари 3. қийматнинг меҳнат назарияси ва қўшилган миқдор нафлилиги назариялари 4. пулнинг келиб чиқиши, моҳияти ва вазифалари инсоният тарихий тараққиётнинг кўпгина босқичларида иқтисодий шаклларнинг айрим турлари узоқ вақт мавжуд бўлиб туриши мумкин. масалан, ибтидоий жамоа тузими емирилаётган шароитдаёк вужудга келган товар айирбошлаш бир ишлаб чиқариш усулидан бошқасига ўтиб, бир неча минг йиллардан бери мавжуд бўлиб, ривожланиб келмоқда. шу билан бирга бирон-бир иқтисодий шаклнинг турли тарихий давр шароитидаги мазмуни, ўрни, роли ва ижтимоий оқибатлари к...

DOC format, 141.0 KB. To download "товар пул муносабатлари ривожланиши", click the Telegram button on the left.