иқтисодиёт назарияси

DOC 45 pages 1004.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 45
кириш кириш мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган оқилона ва изчил иқтисодий сиёсат орқали катта муваффақият ва натижаларга эришилмоқда. жумладан, ўтган давр мобайнида миллий хўжалигимиз иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамланиб, маъмурий-буйруқбозлик тизимидан мерос бўлиб қолган бир томонламалик ва инқироз ҳолатидан чиқарилди; иқтисодиётнинг барқарор ўсиши таъминланди, макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик мустаҳкамланди, иқтисодиёт ва унинг айрим соҳаларидаги мутаносиблик кучайди; бозор механизмининг таркибий қисмлари қарор топди ва унинг инфратузилмалари вужудга келтирилиб, ривожлантирилди. маънавий жабҳада ҳам туб ўзгаришлар қилиниб, жамият аъзолари онгида миллий истиқлол ғояси ва мафкураси шакллантирилди. президентимиз и.а.каримов таъкидлаганларидек, «бугунги кундa мaмлaкaтимизни, aввaлo, иқтисoдиётимизни ислoҳ этиш, эркинлaштириш вa мoдeрнизaция қилиш, унинг тaркибий тузилишини дивeрсификaция қилиш бoрaсидa aмaлгa oширилaётгaн, ҳaр тoмoнлaмa aсoсли вa чуқур ўйлaнгaн сиёсaт бизни инқирoзлaр вa бoшқa тaҳдидлaрнинг сaлбий тaъсиридaн ҳимoя қилaдигaн кучли тўсиқ, aйтиш мумкинки, мустaҳкaм вa ишoнчли ҳимoя вoситaсини ярaтди» . жамиятда рўй берадиган иқтисодий қонунларни билиш ва уларнинг амал қилишига онгли муносабатда бўлишда, мамлакатни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида …
2 / 45
ам мавжуд. мамлакатимиз баъзи вилоятлари ва қишлоқ туманлари бюджетларининг ҳалигача дотацияда қолиб кетаётгани, уларда замонавий корхоналар, кичик бизнес соҳаси, савдо тармоқларини, бозор инфратузилмасини ривожлантиришга етарли эътибор берилмаётгани, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тадбирларининг сустлиги, баъзи янги мулкдорларнинг хусусийлаштирилган мулкдан оқилона фойдаланмаслиги, оқибатда уларнинг банкротликка юз тутиши, айрим тармоқларда иқтисодиётнинг монополлашуви асоссиз равишда юқори даражада сақланиб қолаётгани, қишлоқ хўжалигидаги суғориладиган ерлар анчагина қисмининг мелиоратив ҳолати қониқарсизлиги туфайли фойдаланишга яроқсизлиги ва бошқалар шулар жумласидандир . ушбу ижтимоий-иқтисодий муаммоларни тезроқ ҳал қилиш, уларнинг ечимини излаб топиш, миллий истиқлол мафкурасининг мазмунини ва хусусиятларини тушуниш кўп жиҳатдан кишиларнинг иқтисодиёт сирларини, айниқса, бозор иқтисодиёти муносабатларининг мазмунини, уларнинг талаблари ва хусусиятларини, қонун-қоидаларини, амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш, таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашнинг мақсади ва моҳиятини чуқурроқ билишларига боғлиқдир. иқтисодиёт назарияси фани иқтисодиёт тушунчаларини, унинг қонун-қоидаларини, тежамли хўжалик юритиш сирларини, турли кишилар ва хўжаликларнинг бир-бирлари билан манфаатли иқтисодий алоқада бўлиб, унумли …
3 / 45
амиятнинг базиси, яъни «пойдевори»ни иқтисодий муносабатлар ташкил этади. ушбу «пойдевор» шу даврдаги ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражасига қанчалик тўғри ва мос шакллантирилган бўлса, у жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун шу қадар кенг имкон ва рағбат яратади. иқтисодий муносабатларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг амал қилиш қонун ва қонуниятларини чуқур ва ҳар томонлама ўрганишда энг аввало «иқтисодиёт назарияси» фанининг роли беқиёсдир. у мазкур вазифани ўзининг юксак маънавиятли шахсда иқтисодий билим ва маданиятни шакллантириш, назарий билим ва қоидаларни амалиётга жорий этиш, ғоявий-тарбиявий, методологик функциялари орқали амалга оширади. инсон маънавияти унинг эҳтиёжлари ва манфаатларини белгилайдиган ва англаб етадиган, уларни ҳимоя қилиш ёки қондириш йўлида амалга оширадиган фаолиятининг мазмун-моҳиятини намоён этувчи энг асосий мезондир. айнан шу сабабли баркамол шахсни шакллантиришда унинг маънавияти, эҳтиёжлари ва манфаатлари ўртасидаги муҳим мутаносибликни тўғри баҳолай олиш ҳамда шахснинг моддий эҳтиёжлари ва манфаатларини юксак маънавият меъёрлари орқали мушоҳада этиш ниҳоятда зарурдир. бу жараённи президентимиз қуйидагича ифодалайдилар: «инсонга хос орзу-интилишларни рўёбга чиқариш, унинг онгли ҳаёт …
4 / 45
ъминлайди. доимий ўзгариб турувчи ички ва ташқи иқтисодий муҳит ва унинг инсонлар, корхоналар, мамлакатлар ва бутун дунёга кучайиб борувчи таъсирини кузатиб, амалга оширилиши зарур бўлган хатти-ҳаракатлар ва иқтисодий фаолият жараёнларини олдиндан сезиш ва кўра билиш, қисқача қилиб айтганда, иқтисодий зийраклик – юксак маънавиятли шахс фазилатларидан бири бўлиб, уни чуқур иқтисодий билим ва кўникмаларсиз тасаввур этиш мумкин эмас. шунингдек, «иқтисодиёт назарияси» фани кишиларнинг жамият иқтисодий ҳаётини ташкил этиш, унда фаол иштирок этиш ва янада ривожлантириш борасида жамият ва давлат олдидаги жавобгарликлари, яъни иқтисодий масъулиятларини тарбиялашда етакчи ўрин эгаллайди. биз қураётган эркин, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган демократик фуқаролик жамиятига барча жамият аъзоларида иқтисодий маданиятлиликни шакллантириш орқали эришишимиз мумкин. бу эса амалдаги иқтисодий қонунлар, қоидалар тўғрисидаги билим ва кўникмаларга эгалик, ўзлаштирилган билимлар асосида меҳнат ва ишлаб чиқариш фаолиятларини ташкил эта олиш хусусиятини намоён этиб, уни фақат мазкур фан хизматлари орқали таъминлаш мумкин. «иқтисодиёт назарияси» фани фақат билиш билан чекланмай, балки иқтисодий билим …
5 / 45
қатъий кураш олиб бориши»да «одамларнинг кўзини очиб бериш, уларнинг қалби ва онгида мустақил фикр уйғотиш» йўлида ҳам фаол хизмат қилиши лозим. «чунки ҳозирги даврда, халқаро майдонда турли сиёсий манфаатлар тўқнашаётган мураккаб бир шароитда фақат ўз фикри, ўз ҳаётий позициясига эга бўлган халқ ва жамият енгилмас кучга айланиб, ўз келажагини ўз қўли ва ақл-заковати билан қуришга қодир бўлади» . «иқтисодиёт назарияси» фанининг аҳамияти унинг методологик вазифаси орқали ҳам намоён бўлиб, фаннинг ўзи, таҳлили ва тамойиллари, олинган хулосалар, тадқиқ этилаётган иқтисодий қонунлар бошқа ижтимоий ва тармоқ фанлари учун услубий асос бўлиб хизмат қилади. «иқтисодиёт назарияси» фанини чуқур ўрганиш, унинг қоида ва тушунчаларини билиш бошқа иқтисодий фанларни ўзлаштириш ва янада ривожлантиришнинг гарови ҳисобланади. лекин ҳозирги даврдаги бозор иқтисодиётининг ички сир-асрорларини, унинг ҳақиқий қиёфасини, унда содир бўлиб турадиган инқирозлар сабабларини синчиклаб ўрганишга интилаётган ўқувчи ва талабаларимиз, иқтисодиётнинг муаммоли тугунларини ечишга ҳаракат қилаётган раҳбар ходимлар, иқтисодчи мутахассислар, бозор иқтисодиёти билан қизиқаётган кенг китобхонлар оммаси талабларига …

Want to read more?

Download all 45 pages for free via Telegram.

Download full file

About "иқтисодиёт назарияси"

кириш кириш мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган оқилона ва изчил иқтисодий сиёсат орқали катта муваффақият ва натижаларга эришилмоқда. жумладан, ўтган давр мобайнида миллий хўжалигимиз иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамланиб, маъмурий-буйруқбозлик тизимидан мерос бўлиб қолган бир томонламалик ва инқироз ҳолатидан чиқарилди; иқтисодиётнинг барқарор ўсиши таъминланди, макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик мустаҳкамланди, иқтисодиёт ва унинг айрим соҳаларидаги мутаносиблик кучайди; бозор механизмининг таркибий қисмлари қарор топди ва унинг инфратузилмалари вужудга келтирилиб, ривожлантирилди. маънавий жабҳада ҳам туб ўзгаришлар қилиниб, жамият аъзолари онгида миллий истиқлол ғояси ва мафкураси шакллантирилди. президентимиз и.а.каримов таъкидлаганларидек, «бугунги кундa мaмлaкaтимизн...

This file contains 45 pages in DOC format (1004.4 KB). To download "иқтисодиёт назарияси", click the Telegram button on the left.

Tags: иқтисодиёт назарияси DOC 45 pages Free download Telegram