инфекцион эндокардит

PPTX 57 sahifa 1,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 57
powerpoint presentation инфекцион эндокардит инфекцион эндокардит (иэ) бу оғир касаллик булиб, юрак клапан аппарати, девор эндокардити, магистрал томирлар (аорта, упка) яллигланиши билан тавсифланади, тўқималарга инфекцион агентни жойлашиши ва ўткир еки яримўткир сепсис сифатида кечиши билан (қонда касалликнинг бошловчи инфекцион агент циркуляцияси), иммунологик узгаришлар ва тромбоэмболия каби асорат билан кечади. касаллик 20-50 ёшли беморларда кўпроқ учрайди. касаллик йилдан йилга кўпайиб бораяпти (3,8:100000 кишига). этиологияси. бактериялар, микоплазмалар, замбуруғлар, риккетсиялар, хламиядиялар, вируслар. 55% ни стрептококк чақиради, 3-18% ни стафилококк, 2-6% ни грамммусбат микроорганизмлар чақиради. патогенези. иэ бошланиши учун клапан ва париетал эндокард шикастланиши керак. бу ўзгариш инфекцияни эндокард ичига жойлашишига ва колония ҳосил қилишига ёрдам беради. эндокард шикастланиши гемодинамик ўзгаришлар туфайли пайдо булиши мумкин (кардиомиопатиялар, клапан нуқсонлари, ўмров ости венаси катетеризацияси, аортокоронар шунтлар). патогенези. эндокард шикастланган жойда стерил тромботик массалар ҳосил бўлади ва бу ерда вақт ўтиши вегетациялар пайдо бўлади. вегетациялар тромбоцитлар, фибрин, микроорганизмлар ва яллиғланиш хужайралар қоришмасидан ташкил топади ва бириктирувчи тўқимали …
2 / 57
(2 ойдан кўпроқ) иэ алоҳида турлари: клапан протези иэ кардиостимулятор имплантанциясидан сунгги иэ юрак трансплантатидаги иэ программ гемодиализдаги иэ нозокомиал иэ кариялар иэ демин ва дробешев буйича: инфекцион – токсик босқич иммун яллиғланиш босқич дистрофик боскич клиник манзараси: температура кўтарилиши, безгак, терлаш, тери рангпар, сарғиш “ер” ранги (анемия ва гипербилирубинемия), геморрагик тошмалар, оғизда тошмалар, конъюктивада геморрагиялар, кафтда, товонда, тана чимчилаганда дженеуэй тошмалари, озиб кетиш, артралгия, миалгиялар. бирламчи иэ да 2-4 ҳафтадан сўнг клапан шикастланиш симптомлари пайдо бўлади (аорта еки митрал табакада систолик шовқин). иккиламчи иэда характерли шовқинлардан ташқари, уларнинг ўзгариши ёки янгилари пайдо булишидан ташкари, “қуш чийиллаши” симптоми пайдо бўлиши мумкин (клапан перфорацияси). тезда юрак етишмовчилиги симптомлари пайдо булади (юрак астмаси, ортопноэ, тонлар буғиклашади, от дупури ритми ва ҳ.к.). миокар шикастланиши ўчокли ёки диффуз бўлади. миокард абсцессси ва хатто миокард инфаркти ривожланиши мумкин. миокардит аритмиялар ва блокардалар билан кечади. перикардит фибриноз ёки экссудатив бўлиши мумкин. томирлар шикастланиши геморрагиялар билан кечади. …
3 / 57
ланган иэ клиник критерийлар ката критерийлар мусбат гемокультура 2 (3) алохида кон анализида иэ эхо-белгилари – юрак клапанларида вегетациялар топилиши, абсцесс еки дисфункция протез - клапанда, клапан регургитацияси белгилари. кичик критерийлар клапанларнинг бирламчи нуксони или еки томирга наркотиклар килиниши. тана температураси 38°с. томир симптомлари: артериал эмболиялар, упка инфаркти, микотик аневризмалар, интракраниал кон куйилиши, лукин симптоми. иммунологик узгаришлар: гломерулонефрит, ослер тугунчалари, рот тошмалари, ревматоид фактор. мусбат гемокультура (1) бошка эхокг-белгилари р.: duke-критерийлари буйича 2 катта критерий еки 1 катта ва 3 кичик еки 5 кичик критерий топилса иэ ташхиси исботланган хисобланади . клиникаси. 1. иэ нинг асосий белгиларидан бири иситмалашдир, 60% касалларда иситма 1/3 - 1/4 касалларда субфебрил бўлиб, совуқ қотиш ва кучли терлаш билан ўтади. айрим (1/4) касалларда (сюе, сгн, сг бўлган) иситма бўлмаслиги ҳам мумкин. 2. беморнинг териси оқарган, сарғайган, сутли кофе рангида, бармоқлари ноғора таёқчаси шаклида, тирноқлар соат ойнасига ўхшаш бўлади.тери ва шиллиқ қаватларида петехиялар, айниқса кўз конъюктиваларида, …
4 / 57
чўзилиши мумкин. бирламчи иэ нинг яримўткир кечувида кўпроқ ак (66,7%), ак мк билан биргаликда 17% мк шикастланиши 10% ташкил этади. мк стенози асосан рематизмда учрайди, иэ стеноз паст даражада ривожланади. иэ да миокардитнинг шикастланиши ўчоқли ёки диффузли бўлиши мумкин. унинг асосий белгилари тахикардия ёки брадикардия, қоринчалар экстрасистолияси ўтказувчанлиги бузилиши p-q интервални узайиши, аv тўлиқ блокадаси, ҳилпилловчи аритмия (ҳа), юрак етишмовчилиги белгилари сифатида намаён бўлади. юрак қон томирлари васкулити типик ангинозли хуруж тахминан 20% беморларда кузатилади. эмболик миокард инфаркда 4-5% беморларда содир бўлиб ҳамма экг да характерли инфаркт белгиларини беради тўсатдан ўлим содир бўлиши мумкин. 5. томирлар шикастланиши иэ да кўпинча майда томирларнинг васкулити шаклида бўлиб тромбоэмболия натижасида ривожланади ва ички органларнинг (кўпинча талоқ, буйрак, мия қон томирлари, оёқ томирлари ичак тутқичи, юрак) инфарктига олиб келади, хамда тромботик масса хисобига инфекцияли микотик аневризмаларга олиб келади. уни тугунчалар шаклида қўл-оёқ томирларида, мезентериал, мия, уйқу томирларда пальпацияда сезиш мумкин. 6.буйракнинг шикастланиши диффузли гн …
5 / 57
астланиши айрим касалларда пневмония, ўпка инфаркти шаклида ўтади. улар тромбоэмболия, майда тромбозлар, ўпкада димланиш эвазига юзага келади. бу вақтда кўкрак қафасида оғриқ, қон тупуриш, плевра ишқаланиш шовқини эшитилади. ташхисотда рентген, экг ёрдам беради. лаборатория ва инструментал текшириш яримўткир иэ да қоннинг умумий анализида нормохромли анемия, лейкоцитар формулани чапга сурилиши, лейкоцитоз ёки улар сонининг нормал бўлиши, тромбоцитопения, эчт бландлашиши аниқланади. қоннинг биохимик анализларида яллиғланиш жараёнини характерловчи ўзгаришлар мавжуд бўлади (сро ни пайдо бўлиши, фибриноген, 2 ва -глобулинлар миқдорини ошиши, тимол синамасини мусбат бўлиши). 50% беморларда ро ни мусбат бўлиши, цик сонини ошиши, комплемент титрини камайиши, айрим касалларда эса wr ни сохта мусбат бўлиши кузатилади. иэ нинг диагностикасида қайта-қайта қонни экишга олиш муҳим ахамиятга эга. антибиотикотерапияга олиш мақсадга мувофиқ бўлади. ўткир и/э да қонни венадан 10-15мл 3-5марта 15 мл дан ортиқ интервал орасида олиш зарур. яримўткир иэ да эса 3-5 марта 4-6 соат интервал орасида олиш зарур бўлади. қоидасига риоя қилган тақдирда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 57 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"инфекцион эндокардит" haqida

powerpoint presentation инфекцион эндокардит инфекцион эндокардит (иэ) бу оғир касаллик булиб, юрак клапан аппарати, девор эндокардити, магистрал томирлар (аорта, упка) яллигланиши билан тавсифланади, тўқималарга инфекцион агентни жойлашиши ва ўткир еки яримўткир сепсис сифатида кечиши билан (қонда касалликнинг бошловчи инфекцион агент циркуляцияси), иммунологик узгаришлар ва тромбоэмболия каби асорат билан кечади. касаллик 20-50 ёшли беморларда кўпроқ учрайди. касаллик йилдан йилга кўпайиб бораяпти (3,8:100000 кишига). этиологияси. бактериялар, микоплазмалар, замбуруғлар, риккетсиялар, хламиядиялар, вируслар. 55% ни стрептококк чақиради, 3-18% ни стафилококк, 2-6% ни грамммусбат микроорганизмлар чақиради. патогенези. иэ бошланиши учун клапан ва париетал эндокард шикастланиши керак. бу ўзг...

Bu fayl PPTX formatida 57 sahifadan iborat (1,1 MB). "инфекцион эндокардит"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: инфекцион эндокардит PPTX 57 sahifa Bepul yuklash Telegram