kasb ta'lim pedagogikasi

PPT 26 pages 672.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 26
powerpoint presentation касб таълим педагогикасининг дидактик принциплари. касб-ҳунар таълимини ташкил қилиш шакллари ва воситалари. режа: 1. касб педагогикасида таълим жараёнининг моҳияти ва тузилиши 2. касб таълим педагогикасининг дидактик принциплари 3. касб-ҳунар таълимини ташкил қилиш шакллари ва воситалари муаммоли савол. таълим “мулоқот” тушунчасига қараганда кенг маънони ифода эта оладими? муаммоли топшириқ. қуйида берлиган тушунчаларни шундай кетма-кетликда жойлаштирингки, таълим жараёни яхлит тизим сифатида намоён бўлсин. ўқитувчи фаолияти; ўқувчи фаолияти; таълим мақсади; таълим мазмуни; таълим натижаси; таълимни ташкил этиш шакллари; таълим методлари; таълим воситалари. касб педагогикасида таълим жараёнининг моҳияти ва тузилиши” масаласининг асосий тавсифи таълим тизимли билим олишнинг энг муҳим ва ишончли усулидир. таълимга икки томонлама алоқа (таълим олиш ва таълим бериш), шахсни ҳар томонлама ривожлантириш ва бошқа хусусиятлар хосдир. таълим ўқитувчи томонидан бошқарилувчи ўзига хос англаш жараёнидир. ўқитувчининг йўналтирувчи сифатидаги роли ўқувчиларнинг ақлий ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришни таъминловчи билим, кўникма ва малакаларни тўлиқ ўзлаштира олишларида кўринади. таълим ўқитувчининг ўқувчилар билан мулоқоти жараёни …
2 / 26
ула асосида тўлақонли англаш мумкин: дж = м +ўф+б бу ерда; дж – дидактик жараён; м – ўқувчиларнинг ўқиш (таълим олиш) мотивацияси; ўф – ўқувчиларнинг ўзлаштириш фаолияти; б – ўқувчиларнинг билиш фаолиятини бошқариш. таълим жараёни яхлит тизим сифатида қуйидагича намоён бўлади (1-чизма):натижатаълимни ташкил этиш шакллари таълим мазмунитаълим методларитаълим воситаларитаълим мақсадиўқитувчи фаолиятиўқувчи фаолияти 1-чизма. таълим жараёни тузилишининг андозаси (модели) таълим тамойиллари педагогнинг фаолиятини ва ўқувчилар томонидан илмий билимларнинг ўзлаштирилиши тегишли кўникма ва малакалар хосил қилишнинг асосий қонун ва йўл йўриқларини ўз ичига олади. шу билан бир вақтда таълим тамойиллари ҳар иккала фаолиятнинг яъни педагог ва ўқувчи томонидан ўз олдига қўйилган вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш имкониятини берадиган бир қанча талабларни ҳам умумлаштириб беради. шунга кўра таълим қоидалари ўқитишнинг энг муҳим масалаларини назарий ва амалий жиҳатдан тўғри ҳал қилишнинг асосий негизи ҳисобланади. i. таълимнинг мазмунли тамойиллари. улар таълим мазмунини танлаш билан боғлиқ бўлган қонуниятларни акс эттиради ва қуйидаги ғояларни ифодалайди: - фуқаролик; - …
3 / 26
лона талабчанлик билан бола шахсини ҳурмат қилишнинг мувофиқлилиги; - педагогик ҳамкорлик. мазкур умумдидактик тамойилларга асосланган ҳолда касбий таълимнинг қуйидаги тамойилларини ажратиб кўрсатиш мумкин: 1) таълим ва тарбия бирлиги; 2) таълимнинг илмийлиги; 3) таълимда тизимлилик ва изчиллик; 4) назария ва амалиёт бирлиги; 5) ёш ва индивидуал хусусиятларни ҳисобга олиш; 6) таълимнинг политехник хусусиятга эгалиги; 7) онглилик ва фаоллик; 8) таълимда кўргазмалилик; 9) билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришнинг мустаҳкам ва пухталиги дарснинг мақсади, мазмуни, ҳажми таълим стандартлари асосида белгиланади. дарс ўқув ишларининг асосий ташкилий шакли экан, бу жараёнда қуйидагиларга амал қилиниши лозим: ҳар қайси синф ёши ва билимига кўра бир хил даражадаги болаларнинг доимий гуруҳига эга бўлади; дарс машғулоти асосан 45 минутга мўлжалланган бўлиб, қатъий жадвал орқали олиб борилади; дарс бевосита ўқитувчининг раҳбарлигида жамоа ва якка шаклда олиб борилади; дарс ўтилаётган материалнинг мазмунига қараб хилма-хил усул билан олиб борилади, таълим тизимининг бир қисми сифатида, албата тугалланган билим беради ва навбатдаги билимларни ўзлаштириш …
4 / 26
та режалаштирилган бўлмоғи лозим. ҳар бир мустаҳкам ғоявий сиёсий йўналишга эга бўлмоғи лозим. ҳар бир дарс турмуш билан,амалиёт билан боғланган бўлмоғи лозим. ҳар бир дарс хилма хил усул, услуб ва воситалардан унумли фойдаланган ҳолда олиб борилмоғи лозим. * * дарсга ажратилган ҳар бир соат ва дақиқаларни тежаб ундан унумли фойдаланмоқ лозим. ҳар бир дарс ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фаоллиги бирлигини таъминланмоғи лозим. дарсда ўқув материалларининг мазмунига оид кўрсатмали қуроллар, техника воситалари, ва компьютерлардан фойдаланиш имкониятини яратмоқ лозим. дарс машғулотини бутун синф билан ёппасига олиб бориш билан ҳар қайси ўқувчининг индивидуал хусусиятлари, уларнинг мустақилигини ошириш ҳисобга олинади. ҳар бир дарсда мавзунинг характеридан келиб чиқиб, халқимизнинг бой педагогик меросига мурожаат қилиш ва ундан фойдаланмоқ имкониятини изламоқ даркор. * * * таълим – тарбия жараёнини сифати ва самарадорлигини ошириш кўп жиҳатдан таълим воситалари билан қай даражада таъминланганлигига боғлик бўлади. таълим жараёнини амалга оширишда ёрдам берувчи воситаларга таълим воситалари дейилади * ўқув жараёнини тўғри ташкиллаштиришда …
5 / 26
ка, мураккаб масалалар буйича методик тавсиялар, педагоглар томонидан тайёрланган методик ишланмалар, мантиқий структура. * дидактик воситаларни таснифи: (кукушин) -ўқув мақсадида атрофи оламдан олинган натурал ёки маҳсус тайёрланган объектлар( тирик ва қуритилган ўсимликлар, хайвонлар, минераллар, археологик топилмалар) -аппаратлар,машиналар моделлари; -мева ва сабзавот ўсимликларни муляжлари, техник макетлари; * -физика, химия дарсларида ўқув кашфиётларида ишлатиладиган приборлар; -график воситалар; -техник воситалар; -ўқув материалларни ксерокопиялари - ўқув китоблари ва ўқув қўлланмалар; -ўқувчиларни билим ва кўникмаларни назорат қилувчи мосламалар. * ўқиш йўналишини ижобий шаклланишга, тушунарли ва оддий, тўлиқ ва чуқур ўқув материалини мазмунини ёритишда дидактик воситалар катта ёрдам беради. педагог ва ўқувчи фаолияти жараёнида маълумот етказувчи материал ва идеал объектлар воситалар деб хисобланади. * дидактик воситаларнинг вазифалари: таълим самарадорлигини ошириш ва ўтилаётган ходисалар ва объектлар хақида тўлиқ ва аниқ маълумот бериш ; ўқувчиларни қизиқишларини максимал даражада қондириш ва ривожлантириш; кўргазмали қуроллар ёрдамида қийин материалларни ўқувчиларга енгиллик билан тушунтириш; дарс жараёнида ўқувчиларни мустақил ишларини кўпайтириш; * тарқатма …

Want to read more?

Download all 26 pages for free via Telegram.

Download full file

About "kasb ta'lim pedagogikasi"

powerpoint presentation касб таълим педагогикасининг дидактик принциплари. касб-ҳунар таълимини ташкил қилиш шакллари ва воситалари. режа: 1. касб педагогикасида таълим жараёнининг моҳияти ва тузилиши 2. касб таълим педагогикасининг дидактик принциплари 3. касб-ҳунар таълимини ташкил қилиш шакллари ва воситалари муаммоли савол. таълим “мулоқот” тушунчасига қараганда кенг маънони ифода эта оладими? муаммоли топшириқ. қуйида берлиган тушунчаларни шундай кетма-кетликда жойлаштирингки, таълим жараёни яхлит тизим сифатида намоён бўлсин. ўқитувчи фаолияти; ўқувчи фаолияти; таълим мақсади; таълим мазмуни; таълим натижаси; таълимни ташкил этиш шакллари; таълим методлари; таълим воситалари. касб педагогикасида таълим жараёнининг моҳияти ва тузилиши” масаласининг асосий тавсифи таълим тизимли билим ...

This file contains 26 pages in PPT format (672.5 KB). To download "kasb ta'lim pedagogikasi", click the Telegram button on the left.

Tags: kasb ta'lim pedagogikasi PPT 26 pages Free download Telegram