hayvonot olamida psixik funksiyalarning evolyutsiyasi

PPT 22 sahifa 3,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 22
мавзу : зоопсихология hayvonot olamida psixik funksiyalarning evolyutsiyasi. режа : 1. ҳайвонларни хулқ-атворини ўрганишдаги сасосий йўналишлар 2. ҳайвонларга хос хулқ - атвор шакллари 3. инстинктларнинг айрим турлари тавсифи 4. тропизмлар назарияси хулқ –атвор феноменини тушунтирувчи айрим тушунчалар таъсирчанлик - тирик организмнинг ташқи муҳит таъсирига физик-кимёвий ва физиологик хусусиятларини ўзгартириш орқали жавоб бериш қобилиятидир. таъсирчанлик физиологик ўзгаришларда намоён бўлади, бу уларда яшаш зарурати саналади (қимирлаш, сакраш, ҳадик, қўрқиш, мўлжал олиш). ҳаракат қилиш - ҳайвонларнинг фазодаги ҳолатини бошқа нарсаларга (тирик ва жонсиз жисмларга) нисбатан ўзгартиришидир. ҳайвонларнинг озиқланиши, кўчиши, кўпайтириши, миграцияси учун муҳим аҳамиятга эга бўлган адаптив хусусият(гуруҳ булиб кўчиш, ов, ҳимоя) инстинкт – табиий ҳаракат, турга хос бўлган ирсий хулқ-атвор ёки уша ҳаракатларга мойиллик. у автоматик равишда ёки ташқи таъсир хусусияти натижасида амалга оширилади, у кўп ёки камроқ мураккаб, "мақсадли" ҳаракатларнинг натижасини белгилайди, инстинктлар муайян майллар билан доимо боғланган бу асосан, озиқ-овқат, тозалик, жуфтлашиш, тухум қўйиш, наслни парвариш қилиш, мулоқот қилиш, ҳимоя …
2 / 22
ҳар қандай шароитда мослашувчанликни таъминлашга хизмат қилади. кўп ҳужайрали организмларда хатти-ҳаракатлар асаб тизими томонидан бошқарилади. умуман олганда, ҳайвонлар хулқ-атвордан - маълумотни идрок этишда, уларни сақлашда ва ўзгартириш заруратида шунингдек, ўзини ўзи сақлаб қолиш ва мавжуд шароитларга мослашиш учун фойдаланилади. хулқ-атвор шакллари хулқ-атвор, психикадан фарқли ўлароқ, уни тўғридан-тўғри кузатиш мумкин. хулқ-атоврни ўрганувчи соҳаларга психология, этология, зоопсихология ва қиёсий хулқ-атвор экологияси кабиларни киритиш мумкин. хулқ-атвор - бу ташқи ёки ички огоҳлантиришларга жавобан тананинг ташқи томонга йўналтирилган ҳаракатидир. бундай ҳаракатлар организмнинг атроф-муҳит билан муносабатларини ўзгартиради ва пировардида турнинг сақланишига ёрдам беради. хулқ-атвор реакциялари жуда хилма-хил бўлиши мумкин: энг оддий ҳаракатлардан тортиб ёруғликгача, жуфтлашиш ўйинлари ва ҳудудни ҳимоя қилиш. хулқ -атворнинг биологик асослари туғма хатти-ҳаракатлар организм томонидан аждодлардан мерос бўлиб ўтади; - туғма хатти-ҳаракатларнинг энг оддий шакллари: - ориентация, таксис ва кинез. - ориентация - тананинг алоҳида қисмларини бирор томонга ёки бир-бирига нисбатан ҳолатини ўзгартириши таксис – биологик мазмунга кўра, организмнинг ташқи қўзғатувчи таъсиридан …
3 / 22
н ва ташқи қўзғатувчилар таъсирида остида, тананинг беихтиёр стереотипли реакциясидир. бу, масалан, бирор аъзони оғриқли қўзғатувчидан ёки мувозанатни сақлашга қаратилган реакциядан тортиб олиш. шартсиз рефлекслар, мия томонидан мувофиқлаштиришни талаб қилмайди, лекин улар унинг таъсири остида ўзгартирилиши мумкин. бундай ҳолатда улар шартли рефлекс деб аталади. шартли рефлекс - бу ўрганиш орқали ҳаёт давомида олинган индивидуал жавоб реакцияларидир. у маълум шароитларда ишлаб чиқарилади. ушбу тушунча и.п.павлов томонидан 1903 йил киритилган. шартли рефлексларнинг таснифи: - озиқ-овқат, ҳимоя, туда бўлиб яшаш, кўпайиш ва бошқалар. -рецепторларга асосланган - афферент (визуал, эшитиш ва бошқалар) ва эфферент. -шартли ва шартсиз қўзғалишнинг таъсир қилиш вақти нисбатига кўра: рефлекслар аниқ, кечиктирилган турларга бўлинади. масалан биологик соат – вақт меъёри ҳисобланади -табиий ва сунъий шартли рефлекслар. табиий шартли рефлекслар, сунъийларга қараганда, шаклланишнинг қулайлиги ва кучлилиги билан ажралиб туради (масалан, табиий шартли озиқ-овқат рефлекси - гўшт ҳидига сўлак). сунъий кучли бўлмайди. -шартли сигналларга асосланган: экстероцептив, интероцептив ва проприоцептив шартли рефлекслар. -оддий …
4 / 22
ланиши), балки ҳайвоннинг умумий тузилиш даражаси билан ҳам белгиланади. хулқ-атвор ва психика (дерягина, 1986). индивидуал хулқ-атвор шакллари қидирувчанлик фаолияти - бу ҳайвонни атроф-муҳит ёки қўзғатувчи таъсири билан таништирадиган ва “хулқ-атворни индивидуал дастурлаш" га қаратилган реакциялар тўпламидир (тинберген, 1963). ем-хашак (ёки озиқ-овқат йиғиш)га қаратилган хатти - ҳаракат - бу ўлжани топиш, ушлаш, ушлаб туриш ва кейин уни бошқаришга қаратилган мураккаб, иерархик тарзда ташкил этилган кўп даражали мотор ҳаракатларининг комплексидир. (масалан ов қилиш, ўлжани ушлаш) - давоми - -терморегуляцион ҳаракат - оптимал ҳарорат режимини топишга қаратилган хатти-ҳаракатлар. -ҳимоя ҳаракати - бошпана излаш, хавф-хатарлардан қочиш, болаларни қўриқлаш ва ҳоказо. -гигиеник хулқ-атвор тананинг тозалигини сақлашга қаратилган, яъни чумилиш, тупроқда ва қумда чумилиш. -ўйин ҳаракати- бу асосан, ёш ҳайвонларга хос бўлган ҳаракатдир. яъни ёш ҳайвонлар катта ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатларини ўзлаштирадилар ёки унга тақлид қиладилар. бунда улар ҳаракатларини йўналтириб бориш кўникмаларига эга бўлади. (фабри, 1976; 1993). -давоми- воситавий фаолият - бу баъзи атроф-муҳит объектлари учун ёки узини …
5 / 22
баъзи кемирувчилар ва йиртқич сутемизувчилар (бўрилар) учун хосдир. л. в. крушинский ҳайвонларга хос хатти-ҳаракатларнинг учта турини аниқлади. 1.ирсий дастурга мувофиқ қурилган ва уни ривожлантириш учун махсус таълим ёки тайёргарликни талаб қилмайдиган хатти-ҳаракатлар. бу инстинктлар билан изоҳланади. 2.шахсий тажриба тўпланиши билан аста-секин шаклланадиган хатти-ҳаракатлар. булар ўрганиб қолиш ва ўрганишнинг турли шакллари билан. 1.янги вазиятларда, ҳайвон томонидан фавқулодда мўлжал олиш асосида, олдиндан тайёргарликсиз ва тегишли ирсий дастурсиз амалга ошадиган хатти-ҳаракатлар. бу туркумга ҳайвонларнинг элементар рационал фаолияти (содда фикрлар, интеллектуал ҳаракатлари) киради. инстинктив ҳаракатларнинг баъзи кўринишлари ҳудудни ҳимоя қилиш инстинкти - ўзлаштирилган ҳудудни турдан ва бошқа турдошдан ҳимоя қилиш. одатда эркак ҳайвонлар ҳудудни қидириш билан шуғулланади. кўпинча, улар ўз ҳудудининг чегараларини белгилаб, ҳид изини қолдиради. бегона унинг ҳудудига кўпроқ кирганда, эркак ҳайвон қўрқитиш учун таҳдид қилувчи товушлар, позициялар ва тана ҳаракатларидан фойдаланади; баъзида тортишув бўлиши мумкин. энг заиф ҳайвонлар кўпинча, ўз ҳудудларини олмайдилар, бу инстинкт энг кучлиларнинг омон қолишига ёрдам беради (масалан буғулар, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 22 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"hayvonot olamida psixik funksiyalarning evolyutsiyasi" haqida

мавзу : зоопсихология hayvonot olamida psixik funksiyalarning evolyutsiyasi. режа : 1. ҳайвонларни хулқ-атворини ўрганишдаги сасосий йўналишлар 2. ҳайвонларга хос хулқ - атвор шакллари 3. инстинктларнинг айрим турлари тавсифи 4. тропизмлар назарияси хулқ –атвор феноменини тушунтирувчи айрим тушунчалар таъсирчанлик - тирик организмнинг ташқи муҳит таъсирига физик-кимёвий ва физиологик хусусиятларини ўзгартириш орқали жавоб бериш қобилиятидир. таъсирчанлик физиологик ўзгаришларда намоён бўлади, бу уларда яшаш зарурати саналади (қимирлаш, сакраш, ҳадик, қўрқиш, мўлжал олиш). ҳаракат қилиш - ҳайвонларнинг фазодаги ҳолатини бошқа нарсаларга (тирик ва жонсиз жисмларга) нисбатан ўзгартиришидир. ҳайвонларнинг озиқланиши, кўчиши, кўпайтириши, миграцияси учун муҳим аҳамиятга эга бўлган адаптив хусус...

Bu fayl PPT formatida 22 sahifadan iborat (3,5 MB). "hayvonot olamida psixik funksiyalarning evolyutsiyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: hayvonot olamida psixik funksiy… PPT 22 sahifa Bepul yuklash Telegram