банклараро рақобат, моҳияти ва шаклланиши

PPT 232,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1479146828_64299.ppt слайд 1 банклараро рақобат, моҳияти ва шаклланиши режа: банклараро рақобатнинг иқтисодий моҳияти. ўзбекистонда банклараро рақобатнинг ривожланиш босқичлари ва унинг ҳуқуқий асослари. хорижий мамлакатлар банк амалиётида банклараро рақобат муҳитининг шаклланиши. банклараро рақобат муҳитини шакллантирувчи омиллар. тижорат банклари рақобатбардошлигини баҳолаш усуллари. жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози халқаро банк тизимини синовдан ўтказиб, уни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур эканлигини тақозо этмоқда. банк–молия тизимидаги инқироз ипотекали кредитлаш тизимида рўй берган танглик ҳолатидан бошланиб, унинг кўлами кенгайиб йирик банклар билан бир қаторда молиявий тузилмаларни ҳам қамраб олди. бунинг натижасида аксарият мамлакатларда ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда иқтисодий ўсиш суръатларининг кескин пасайиб кетиши кузатилди. республикамизда амалга оширилаётган ўзига хос иқтисодий ислоҳот ва модернизация модели орқали бозор тизимига ўтишнинг тадрижий ёндошуви юртбошимиз томонидан белгилаб берилди. айнан кўрсатилган йўл жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини таъсирини камайтириш ва юмшатиш имконини бермоқда. юзага келган ҳолат ривожланган мамлакатларда узоқ йиллардан буён муттасил давлат бюджети тақчиллиги кузатилгани ва уларнинг салбий ташқи савдо балансига …
2
дитлар ажратишни сезиларли даражада кенгайтириш учун барча имкониятларни ишга солиш зарур”лигини таъкидлаб ўтади. банклар ўртасидаги рақобатнинг сустлиги улар фаолиятида маблағларни кўпроқ анъанавий операцияларга йўналтиришга ва янги банк маҳсулотлари таклифини сустлик билан жорий қилинишига олиб келади. жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг банк тизимидан бошланганлиги, кредитга яшаш принципининг субъектлар ўртасида кенг тарқалиб бораётганлиги ва банк рискининг ошиши банклар ўртасидаги рақобат муҳитининг чуқур таҳлил қилинмаганлигидан далолат беради. иқтисодий ислоҳотлар чуқурлашиб, банк тизимини эркинлаштиришга устуворлик берилаётган, банкларнинг иқтисодиёт реал секторини ривожлантиришдаги роли ошиб бораётган шароитда инқирозга қарши чоралар дастурини амалга оширишда тижорат банклари ўртасида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш долзарблиги илмий-амалий аҳамиятга эга бўлган муаммо ҳисобланади. банклараро рақобат кўпқиррали иқтисодий категория бўлиб, бошқа бозорлардаги рақобат муҳити шаклланишидан тубдан фарқ қилади. фикримизча, банклараро рақобат хусусиятлари қуйидагилардан иборат: банклараро рақобат, товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги рақобатга нисбатан кеч вужудга келган бўлсада, барқарор суръатларда ўсиб бормоқда; банклараро рақобат бозорида банклар билан биргаликда банкдан ташқари молия-кредит институтлари иштирок этади; …
3
қаро банк амалиётида замонавий банклараро рақобатни шакллантириш қуйидаги босқичлардан иборат: банк фаолиятини универсаллаштириш; давлат томонидан банк фаолиятини бошқаришни эркинлаштириш; кредит институтлари фаолиятини кенгайтириш; банклар бозорига банкдан ташқари молиявий институтларни жалб этиш; баҳосиз рақобат қийматини ошириш; банклараро рақобатни глобаллаштириш; банклараро рақобатни интенсив кучайтиришнинг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш. юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, банклараро рақобат деб, банк хизматлари бозорида ресурсларни жалб этиш, маблағларни жойлаштириш ва бошқа барча банк хизмат турларини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган иқтисодий муносабатларга айтилади. бугунги кунда замонавий тижорат банклари фаолият доираси барча бозор сегментларини қамраб олаётгани кузатилади. бунда банклараро рақобат жараёнини миллий иқтисодиётнинг муҳим секторидан бири ҳисобланган молиявий бозорга қаратиш зарур бўлади. яъни, молиявий бозорда банклар бошқа молиявий институтлар билан қуйидаги шаклларда рақобат олиб боради. биринчидан, тижорат банклари ўртасидаги рақобат (универсал ва махсуслашган банклар). рақобатнинг кескинлашуви ушбу банклар фаолиятини универсаллаштиришга олиб келади, бу эса, ўз навбатида, “банклар супермакетини” яратишга, бозор шароитида юзага келувчи жараёнларни тўғри баҳолаган ҳолда бозор конъюнктурасини яратишга, …
4
уҳ рақобати - молия-кредит институтларидан ташкил топган гуруҳлар мсглар (молия-саноат гуруҳлари) ўртасида содир бўлади. тижорат банклари рақобати банк маркетинги ахборотларига таянган ҳолда, чуқур таҳлиллар олиб бориш ва аниқ баҳолашни тақозо этади. фикримизча, рақобатни тўғри баҳолаш учун қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур: рақобатни энг кучли томонларининг стратегиясини ишлаб чиқиш; банкнинг энг яхши хизмат турини марказлаштириш ва кучайтириш; энг яхши мижозларни ажратиб олиш; потенциал мижозларга хизмат кўрсатишни ижобий мотивациясини ташкил этиш; банк хизмат кўрсатишини кучли ва кучсиз жиҳатларини аниқлаш. амалиётда рақобатчилар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: а) тўғри рақобатчилар–юқори иқтисодий ўсиш суръатига ва асосий фаолияти бўйича яхши натижаларга бўлган банклар киради; б) янги банклар– ўртасидаги рақобат эса хорижий банклар ва кичик банклар ўртасидаги рақобатдан иборат. жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози банк хизматлар бозорига бевосита кучли рақобат таъсири кўрсатувчи молия-кредит институтлари ривожланишига олиб келди. жаҳон молия бозорида иқтисодиётни кредитлар, молиявий воситалар билан таъминлашда банклар ўрнини йирик компаниялар эгаллай бошлади. бу компаниялар банк бизнесининг инвестицияларни жалб этиш, облигациялар, акция …
5
фаолиятида устунликни қўлга киритишга қаратилган, қонун ҳужжатларига ва иш муомаласи одатларига зид бўлган, улар ўртасида мусобақалашувни истисно этадиган ва амалга оширилиши натижасида хўжалик юритувчи субъектларга тегишли товар бозорида товарлар муомаласининг умумий шарт-шароитларига таъсир кўрсатиш имконини берадиган ҳаракатлари инсофсиз рақобатга, чунончи: бошқа хўжалик юритувчи субъектга зарар келтирадиган ёки унинг тадбиркорлик обрўсига путур етказадиган ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатишга; юридик шахснинг интеллектуал фаолияти натижаларидан ва уларга тенглаштирилган индивидуаллаштириш воситаларидан, маҳсулотни, хизматлар бажаришни индивидуаллаштириш воситаларидан қонунсиз фойдаланиб товар сотишга; товарнинг хусусияти, уни тайёрлаш усули ва жойи, истеъмол хоссалари, сифати хусусида истеъмолчиларни чалғитишга; хўжалик юритувчи субъектнинг, шу жумладан унинг реклама фаолияти жараёнида ҳам, ўзи ишлаб чиқарадиган ёки сотадиган товарларни бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг товарлари билан қўпол таққослашига; илмий-техникавий, ишлаб чиқариш ёки савдо ахборотини, шу жумладан тижорат сирини эгасининг розилигисиз олиш, ундан фойдаланиш, уни ошкор этишга; янги хўжалик юритувчи субъектнинг товарлар ва хизматлар бозорига киришини тўсишга йўл қўйилмайди. тижорат банклари щртасидаги рақобат бир …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"банклараро рақобат, моҳияти ва шаклланиши" haqida

1479146828_64299.ppt слайд 1 банклараро рақобат, моҳияти ва шаклланиши режа: банклараро рақобатнинг иқтисодий моҳияти. ўзбекистонда банклараро рақобатнинг ривожланиш босқичлари ва унинг ҳуқуқий асослари. хорижий мамлакатлар банк амалиётида банклараро рақобат муҳитининг шаклланиши. банклараро рақобат муҳитини шакллантирувчи омиллар. тижорат банклари рақобатбардошлигини баҳолаш усуллари. жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози халқаро банк тизимини синовдан ўтказиб, уни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур эканлигини тақозо этмоқда. банк–молия тизимидаги инқироз ипотекали кредитлаш тизимида рўй берган танглик ҳолатидан бошланиб, унинг кўлами кенгайиб йирик банклар билан бир қаторда молиявий тузилмаларни ҳам қамраб олди. бунинг натижасида аксарият мамлакатларда ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда иқтисодий ...

PPT format, 232,5 KB. "банклараро рақобат, моҳияти ва шаклланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.