ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар

PPT 1,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1478521033_64172.ppt слайд 1 асосий тушунчалар. ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар. режа: 1) ишлаб чиқариш жараёни 2) машинасозлик заводларининг турлари 3) яккалаб ва серияли ишлаб чиқариш 4) буюм, махсулот ва уларни ишлаб чиқаришда қўйиладиган талаблар атамалар, асосий тушунчалар, калит сўзлар: технологик жихоз; ишлаб чиқариш ускунаси; махсулотларни унификациялаш; серияли, ялпи ишлаб чиқариш; ишлаб чикариш жараёни. жамиятга керакли бўлган махсулот турли хил хом ашёлардан ишлаб чиқариш жараёни натижасида тайёрланади. ишлаб чиқариш жараёни махсулот (машина) тайёрлаш учун мазкур корхонадаги барча кишилар ва меҳнат қуролларининг биргаликдаги таёр маҳсулотга айланишдаги барча босқичларни ўз ичига олади. ишчи меҳнат қуроли (жиҳоз, ускуна, мослама) ёрдамида меҳнат предметига (дастлабки хом ашё, материалга) таъсир қилиб, уни тайёр махсулотга айлантиради. заводнинг ишлаб чиқариш жараёни машина деталларининг заготовкасини тайёрлаш, уларга турли ишловлар бериш (механик, термик, кимёвий ва бошқалар) сифатини назорат қилиш, йиғиш, синаш, омборларда сақлаш, транспортировка қилиш каби жараёнларни ўз ичига олади. меҳнат жараёни натижасида меҳнат предмети, яъни хом ашё ёки маҳсулот ишчи …
2
скуналар тайёрлаб беради, ишдан чиққан жиҳозларни таъмирлайди. яъни бу цехнинг ишлаб чиқарган маҳсулоти аҳолига реализация қилинмайди, аммо у асосий ишлаб чиқаришнинг узлуксизлигини таъминлайди. ҳар қандай маҳсулот жумладан, автомобиллар ҳам хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлиб, уларнинг асосий вазифаси асосий ишлаб чиқаришни таъминлашдир. ишлаб чиқариш жараёнини умумий ҳолда қуйидагича кўринишда ифодалаш мумкин: технологик жараён деб хом ашёнинг аста—секин ўзгариб боришида ишчининг ва меҳнат қуролининг ҳамма ҳаракатларини қамраб олган ишлаб чиқариш жараёнининг бир бўлагига айтилади. технологик жараён ишлаб чиқариш объектининг шакли, ўлчамлари механик хусусиятлари (материалнинг, заготовканинг, яримфабрикатнинг, деталнинг) ёки алоҳида олинган деталларнинг ўзаро алоқалари ўзгаради (йиғиш). одатда технологик жараён деталга ёки буюмга нисбатан қаралади, ишлаб чиқариш жараёни эса — цехга ёки участкага нисбатан қаралади. кўп миқдордаги бир хил деталларни ёки бир турдаги йиғиш бирликларини тайёрлаш технологиясини бўлакларга бўлганда шундай бўлиш керакки, уларни бир хил вақт бирлиги ичида бир иш жойида бажариш мумкин бўлсин. шундай қилиб технологик жараён ўз навбатида технологик амаллардан ташкил …
3
онвейерлар киради. технологик ускуна бу технологик жараённи бажариш учун технологик жиҳозга қўшимча ишлаб чиқариш қуролидир. масалан турли хил мосламалар, асбоблар, штамплар, пресс формалар. ростлаш (настройка) бу технологик жихоз ва ускунани маълум технологик жараённи бажаришга тайёрлашдир. мослама ва асбобни дастгоҳга ўрнатиш, маълум бир сурилиш ва тезлигини танлаб олиб қўйиш ҳам ростлаш ҳисобланади. заготовкага кесиб ишлов беришда бир қанча қўшимча ҳаракатлар амалга оширилади, масалан, заготовкани дастгоҳга ўрнатиш ва қотириш, ишлов бериб бўлгандан сўнг уни дастгоҳдан олиш, дастгоҳни юргазиш ва ишловдан сунг тўхтатиш ва бошқалар. қўшимча ҳаракатлар детал сифатини ўзгартирмайди, аммо бу ҳаракатлар асосий ишлов бериш ҳаракатларининг бажарилишини таъминлайди. машинасозлик заводларинннг турлари. буюмларни ишлаб чиқариш усулини қўллаш белгилари бўйича ишлаб чиқариш категориясининг таснифланиши ишлаб чиқариш турлари дейилади. ишлаб чиқаришнинг уч тури мавжуд бўлиб, улар: яккалаб, сериялаб ва ялпи ишлаб чиқаришдир. яккалаб ишлаб чиқаришда машинасозлик заводларидаги янги автомобилларни яратишдаги экспериментал цехларида яратилган автомобилларнинг намуна — нусхаси, баъзи машинасозлик фирмаларининг якка тартибдаги буюртма асосида тайёрланган …
4
тангенциркул, линейка, микрометр ва бошқалар). серияли ишлаб чиқаришда кўпинча махсус жиҳозлар, механизациялашган ва автоматлашган қаторлар, махсус асбоблар, махсус назорат—ўлчаш асбобларидан (калибрлар, мосламалар, қурилмалар) фойдаланилади. серияли ишлаб чиқаришда яккалаб ишлаб чиқаришга қараганда меҳнат унумдорлиги ва маҳсулот сифати анча юқори, ўзаро алмашувчанлик таъминланади, таннарх бирмунча пасаяди. серияли ишлаб чиқаришда кўпинча махсус жиҳозлар, механизациялашган ва автоматлашган қаторлар, махсус асбоблар, махсус назорат—ўлчаш асбобларидан (мосламалар, қурилмалар) фойдаланилади. серияли ишлаб чиқаришда яккалаб ишлаб чиқаришга қараганда меҳнат унумдорлиги ва маҳсулот сифати анча юқори, ўзаро алмашувчанлик таъминланади, таннарх бирмунча пасаяди. машинасозликда заготовка ва дастлабки заготовка турлари мавжуд. заготовка бу ишлаб чиқариш предмети бўлиб, ундан юза ғадир— будурлиги, шакли, ўлчами ва материал ҳусусиятларини ўзгартирилиб, детал тайёрланади. дастлабки заготовка эса бу биринчи технологик амалдан аввалги заготовкадир. детал деб йиғиш амалларини қўлламасдан бир хил материалдан (номи ва маркаси бўйича) тайёрланган буюмга айтилади. масалан, тишли ғилдирак, тирсакли вал, цилиндрлар блоки, шатун, поршен, поршен халқаси ва бошқалар. йиғиш бирлиги бу маҳсулотнинг таркибий қисмлари …
5
аводларининг қандай турларини биласиз? 7. маҳсулотнинг қандай турларини биласиз? 8. технологик жараённи бажарувчи қандай воситаларни биласиз?

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар" haqida

1478521033_64172.ppt слайд 1 асосий тушунчалар. ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар. режа: 1) ишлаб чиқариш жараёни 2) машинасозлик заводларининг турлари 3) яккалаб ва серияли ишлаб чиқариш 4) буюм, махсулот ва уларни ишлаб чиқаришда қўйиладиган талаблар атамалар, асосий тушунчалар, калит сўзлар: технологик жихоз; ишлаб чиқариш ускунаси; махсулотларни унификациялаш; серияли, ялпи ишлаб чиқариш; ишлаб чикариш жараёни. жамиятга керакли бўлган махсулот турли хил хом ашёлардан ишлаб чиқариш жараёни натижасида тайёрланади. ишлаб чиқариш жараёни махсулот (машина) тайёрлаш учун мазкур корхонадаги барча кишилар ва меҳнат қуролларининг биргаликдаги таёр маҳсулотга айланишдаги барча босқичларни ўз ичига олади. ишчи меҳнат қуроли (жиҳоз, ускуна, мослама) ёрдамида меҳнат предметига (дастлабки хом аш...

PPT format, 1,6 MB. "ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.