кимматли когозлар бозорида депозитар тизими фаолиятининг назарий асослари ва жахон тажрибаси

DOCX 417.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
когозлар бозор.docx мундарижа кириш 3 i-боб. қимматли қоғозлар бозорида депозитар тизими фаолиятининг назарий асослари ва жаҳон тажрибаси 6 1.1. қимматли қоғозлар бозорида депозитар фаолият тушунчаси, моҳияти ва вазифалари 6 1.2. ўзбекистон депозитар тизими 19 1.3. қимматли қоғозлар бозорида депозитар тизими фаолиятининг жаҳон тажрибаси 25 ii-боб. ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорида марказий депозитарий фаолияти таҳлили 32 2.1. қимматли қоғозлар бозорида депозитар тизими фаолият механизмининг ҳуқуқий асослари таҳлили 32 2.2. марказий депозитарий фаолияти таҳлили 41 iii-боб. ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолиятини ривожлантириш истиқболлари 50 хулоса 55 фойдаланилган адабиётлар рўйҳати 57 кириш мавзунинг долзарблиги. ўзбекистон қимматли қоғозлар бозори фаолиятининг юзага келиши жараёни, бир томондан мукаммал жаҳон тажрибасидан фойдаланиш, иккинчи томондан эса бозор муносабатларига утишнинг «ўзбек модели»ни узига хос томонларини ҳисобга олишдан келиб чикмокда. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2012 йил декабрь ойидаги йиғилишда юртбошимиз и.а.каримов миллий қимматли қоғозлар бозоридаги ҳолат ва муаммоларга алоҳида тўхталиб, ундаги институтлар фаоллигини ва улар томонидан қилинаётган ишларни етарли эмас …
2
, индустриал ва ташкилий-функционал нуқтаи назардан ўзига хослиги билан алоҳида тавсифланади. барча ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларнинг фонд бозорларида махсус депозитарийлар ва депозитар фаолиятни амалга оширувчи банклар қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг фаол иштирокчиларидандир. бунда банкларнинг депозитар фаолияти уларга қушимча қапитал келтирувчи харажатли воситадир. лекин, ўзбекистон республикаси тижорат банкларининг аксарияти мамлакат ққбнинг ушбу турдаги фаолиятига аҳамият бермаяптилар, махсус депозитарийлар эса кучсизлилиги билан ажралиб турибди, натижада ққбнинг улкан ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий салоҳияти иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга сезиларли даражада таъсирини ўтказа олмаяпти. бунда депозитар хизматлар бозорида махсус депозитарийлар ва депозитарий фаолиятини амалга оширувчи банкларни фаолсизлиги яққол кўзга ташланмокда. ушбу ҳолатларнинг мавжудлиги тадқиқот мавзусининг долзарблигини белгилаб беради. аммо шунга қарамай бу муаммо ҳанузгача тўлиқ ўрганилмай келмокда. шу муносабат билан малакавий иши, махсус депозитарийлар ва депозитарий фаолиятини амалга оширувчи банкларнинг ққбдаги ўрни ва роли, депозитар фаолиятнинг замонавий ҳолатини объектив таҳлили, ҳамда мустақил ўзбекистон республикаси ққбни ривожланишига депозитар тизимининг қушаётган хиссасини ошириш йулларини аниқлаб беришга бағишланган. …
3
лари ва вазифаларини таҳлил қилиш; · мамлакатимиз депозитарий тизими фаоллигига таъсир этувчи омилларни аниқлаш; · ққбда хорижий депозитарийларнинг фаолиятига баҳо бериш; - миллий ққбдаги депозитарий тизими фаолиятининг ҳуқуқиймеъёрий асосларини ва ҳозирги аҳволини таҳлил қилиш; · миллий ққбдаги депозитарий тизими модели тузилмасини ва депозитарийлар фаолиятини такомиллаштириш борасида тавсиялар ишлаб чиқиш; малакавий ишининг предмети (матлаби) – ўзбекистон республикаси ққбдаги депозитарий тизими фаолиятининг илмий-амалий асослари ҳамда ққбда депозитарийларни ва депозитарий фаолиятини амалга оширишда фаоллаштиришга оид масалалар. малакавий ишнинг объекти – ўзбекистон республикаси ққбдаги депозитарий тизими ва депозитарий фаолиятига оид муносабатлар. малакавий иши натижаларининг назарий-амалий аҳамияти. ишнинг натижалари, унда берилган хулоса ва таклифлар депозитарий ва тижорат банклари ҳамда айрим изланувчилар томонидан олиб бориладиган магистрлик илмий тадқиқот ишларида, банк-молия академияси ўкув жараёнида тегишли махсус фанларни ўқитишда қўлланилиши мумкин. ишда асослаб берилган амалий тавсиялар ўзбекистон республикаси ққбда депозитарий фаолиятини ривожлантиришда, бу ерда банкларнинг депозитар фаолиятини кучайтиришга хизмат қилади. битирув малакавий иши кириш, 3 та боб, хулоса, …
4
қўлланилмоқда. ҳозирда мулкга бўлган, қарз берувчини қарздорга бўлган ҳуқуқларини бевосита қимматли қоғозлар билан боғланган. шундай экан, нақдсиз қимматли қоғозларни ёзув кўринишида сақлайдиган ва уларга тегишли ҳуқуқларни ҳисобга олиш, шунингдек, нақдсиз қимматли қоғозларни олдди-сотди операцияларини омалга оширадиган тизимларига бўлган талаб йилдан йилга кучайиб боргани ва бу амалларни бажаришда қатнашишини кўришимиз мумкин. бу ва бошқа институтларни ажратиш, умумий функцияларини қимматли қоғозлар бозорида фаолият кўрсатувчи ва иқтисодиётда муҳим ўрин эгаллайдиган институтлар бўлиш максадида «ҳисоб-китоб тармоқлари» тушунчаси киритилган. қимматли қоғозлар бозорида ҳисоб-китоб тизими вазифалари (ққбхкт) – қимматли қоғозлар бозорида шахсларни қимматли қоғозлар орқали уларга юклатадиган ҳуқуқлари ва мулкга бўлгани каби, қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни исботловчи «гувоҳ» сифатида иштирок этиш. бу масалаларни ққб хктнинг қуйдаги икки асосий функцияси орқали кўришимиз мумкин: 1) қимматли қоғозларга боғланган кредиторларнинг ҳуқуқларини тасдиқлаш; 2) мулкга бўлгани каби қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқлаш; юқоридигилардан келиб чиқиб, бу каби хизматларни амалга оширувчи хоҳлаган шахс, депозитарий фаолияти билан шуғулланади ва кейинчалик «депозитарий» деб …
5
қимматли қоғозларнинг бут сақланиши учун, шунингдек қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиб бориш бўйича ўз бурчларини бажармаганлиги ёки тегишли даражада бажармаганлиги учун, шу жумладан депонент ҳисобварақлари бўйича ёзувларнинг тўлалиги ва тўғрилиги учун қонунда белгилангандек жавобгар бўлади. депозитарийлар тизимида қимматли қоғозлар ҳаракати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланадиган депозитар операциялар стандартларига мувофиқ амалга оширилади. депозитарийлар: · манфаатдор шахсларнинг қимматли қоғозларни депозитарийда сақлаш ва ҳисобга олиш қоидалари билан танишиб чиқишлари имкониятини таъминлаши; · сақлаш учун қабул қилиб олинган қимматли қоғозларнинг бут сақланишини таъминлаши; · ҳар бир депонентга тегишли қимматли қоғозларнинг сони ва номинал қийматини ҳисобга олиб бориши; · қимматли қоғозларга мажбуриятлар юклатилганлиги, шунингдек уларнинг тугатилганлиги фактлари ҳисобини юритиши; · депо ҳисобварақлари ҳолатига ўзгартишлар киритишга асос бўлувчи бирламчи ҳужжатларни ва депозитар операциялар бўйича ҳужжатларни ўз архивида сақлаши; · депо ҳисобварақлари бўйича операцияларни депонентларнинг ёки улар ваколат берган шахсларнинг ёзма топшириқлари асосида амалга ошириши, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; · депонентнинг қимматли қоғозларга …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "кимматли когозлар бозорида депозитар тизими фаолиятининг назарий асослари ва жахон тажрибаси"

когозлар бозор.docx мундарижа кириш 3 i-боб. қимматли қоғозлар бозорида депозитар тизими фаолиятининг назарий асослари ва жаҳон тажрибаси 6 1.1. қимматли қоғозлар бозорида депозитар фаолият тушунчаси, моҳияти ва вазифалари 6 1.2. ўзбекистон депозитар тизими 19 1.3. қимматли қоғозлар бозорида депозитар тизими фаолиятининг жаҳон тажрибаси 25 ii-боб. ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорида марказий депозитарий фаолияти таҳлили 32 2.1. қимматли қоғозлар бозорида депозитар тизими фаолият механизмининг ҳуқуқий асослари таҳлили 32 2.2. марказий депозитарий фаолияти таҳлили 41 iii-боб. ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолиятини ривожлантириш истиқболлари 50 хулоса 55 фойдаланилган адабиётлар рўйҳати 57 кириш мавзунинг долзарблиги. ўзбекистон қимматли қоғозлар бозори фаолиятининг...

DOCX format, 417.3 KB. To download "кимматли когозлар бозорида депозитар тизими фаолиятининг назарий асослари ва жахон тажрибаси", click the Telegram button on the left.