инновацион лойиҳалар корхона (фирма)нинг ривожланиши манбаи ва услублари сифатида

DOC 561,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1664482684.doc инновацион лойиҳалар корхона (фирма)нинг ривожланиши манбаи ва услублари сифатида режа: 1. стратегиянинг маҳсулот борасидаги йўналишлари 2. инновацион стратегиянинг шаклланиш имкониятлари 3. инновацион стратегия функцияси капитал қийматини оширишдан иборат пировард мақсадга эга бўлган ҳар қандай фирманинг хўжалик фаолияти муайян режа ёки стратегияга бўйсундирилиши керак. стратегия деганда, фирманинг асосий узоқ муддатли мақсад ва вазифаларини ифодалаш, фаолият ҳамда қўйилган мақсадларга эришиш учун зарур бўлган ресурслар тақсимотининг кетма-кетлигини келишиб олиш тушунилади. стратегиянинг маҳсулот борасидаги йўналишларида етакчи ролни инновация фаолиятининг мақсадларини, уларга эришиш воситалари ва ушбу воситаларни олиш манбаларини танлашни ифодаловчи инновацион, ёки технологик стратегия бажаради. инновацион стратегия технологик имкониятлар (ташқи ва ички), бозор мақсадлари, шунингдек фирма рақобатли позицияларининг функциялари ҳисобланади. умумташкилий стратегияни ифодалашда фирма раҳбарияти у фаолият кўрсатадиган муайян иқтисодий шароитларни имкон қадар ҳисобга олишга интилади. барча илмий-техникавий дастурларни шартли равишда ўзлаштирилган маҳсулот номлари (номенклатураси) ҳамда жорий этилган технологик жараёнлар, шунингдек янги маҳсулот ва жараёнлар бўйича дастурларга ажратиш мумкин. итткининг моддий-молиявий ва инсон …
2
корпорацияни ривожлантиришнинг истиқболли, ва аввало диверсификация режалари билан боғлиқ бўлади). янгиликларни фаол ишлаб чиқиш ҳужумкор инновацион стратегия доирасида амалга оширилади. синфлар ичида стратегияларнинг бир қанча типлари (вариантлари) ажратилади: мудофаа стратегиялари — бевосита ҳимоя, имитация, кутиш, чора кўриш; ҳужумкор стратегиялар — фаол итткилар стратегиялари, қўшилишлар ва эгаллашлар маркетингига мўлжал олиш. у ёки бу стратегияни амалда қўллаш кўплаб ички ва ташқи ҳолатларга, фирманинг муайян маҳсулотлар ва бозорлар, маҳсулот ҳаётий циклининг босқичлари, рақобатчиларнинг ҳаракатлари кабилар хусусидаги мақсадларга боғлиқ. мудофаа стратегияларининг барча типлари — (истеъмолчиларнинг сўровларига бевосита жавоб бериш бундан мустасно) — бу аслида рақобатчиларнинг ҳаракатларига жавоб реакцияси бўлиб, билвосита, яъни ушбу ҳаракатлар орқалигина истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари ва хатти-ҳаракатларига нисбатан жавобдир. ҳужумкор стратегиялар бир қатор умумий жиҳатларга эга: итткига йирик инвестициялар киритишни талаб қиладилар ва шу боис уларни асосан молиявий аҳволи кучли бўлган, юксак малакали бошқарув ва илмий-техник ходимларга эга бўлган етакчи монополист бирлашмаларгина қўллай оладилар. ҳужумкор стратегия нафақат ички иттки эвазига, балки бошқа фирмалар …
3
рақобатчи позицияларининг функцияларидир. биринчи ўзгарувчи ички параметрлар — фирма тўплаган илмийтехникавий салоҳият (ноу-хау, патентлар портфели, инсон ресурслари, тадқиқот ускуналари) ҳамда ташқи кўрсаткичлар — лицензия олишда қийинчиликларнинг йўқлиги, тадқиқот ўтказувчи ташкилотлар, мижозлар, хомашё етказиб берувчилар билан муносабатлар, шунингдек фан ютуқлари ишлатиладиган таркибий қисмлардан келиб чиқади. 6-расм. инновацион стратегияни танлаш усули фирманинг технологик позициясини аниқлашга имкон берувчи методика сифатида и. ансофф таклиф қилган тартибдан фойдаланиш мумкин. фирма ишларни юритиш стратегиясига таъсир этувчи олтита асосий технологик омилларни ажратиш мумкин. 1. итткига инвестициялар: итткига харажатларнинг фойдадаги ҳиссаси (%); тадқиқотларга харажатларнинг фойдадаги ҳиссаси (%); ишланмаларга харажатларнинг фойдадаги ҳиссаси (%). 2. рақобатли курашдаги позиция: тадқиқотлардаги етакчилик; маҳсулот ишлаб чиқаришдаги етакчилик; технология ишлаб чиқаришдаги етакчилик. 3. маҳсулот динамикаси: янги маҳсулот пайдо бўлишининг частотаси; ҳаётий циклнинг давомийлиги; маҳсулотнинг технологик жиҳатдан янгилиги. 4. технология динамикаси: ҳаётий циклнинг давомийлиги; янги технологиялар пайдо бўлишининг частотаси; рақобат қилувчи технологиялар сони. 5. рақобатбардошлик динамикаси: маҳсулотнинг технологик фарқлари; технология рақобат қуроли сифатида; рақобатнинг интенсивлиги. …
4
. бунда янги ишланмалар доимо сотиш бозорини топишидан келиб чиқилади. бунда хавф имконияти мавжуд. шу боис технологик асосланган стратегиялар ҳам технологик имкониятларга, ҳам эҳтиёжларни таҳлил қилишга асосланиши керак. таҳлилдаги кейинги қадам иқтисодий жиҳатдан асосланган стратегияларни ишлаб чиқиш, яъни фирманинг рақобат ва бошқа чекловлар бўлмаган шароитда янгиликни жорий этишдан фойда олиш имкониятини аниқлаш билан боғлиқ. 7-расмда ифодаланган таомиллар фирма сотувлар зарар кўришга олиб келадиган вазиятлардан қочишга интилган тақдирда бажарилиши керак. 7-расмнинг биринчи қисмидаги пунктир чизиқ ўз фаолиятида технологик омилларга асосланадиган компаниялар, жумладан маркетинг соҳасида тажриба ва билимларга эга бўлмаган майда венчур фирмалар риоя этадиган таомилга тегишли. агар технологик ўзгарувчаналик таҳлили фирма технологиялари кескин ўзгариши мумкинлигини ва унинг келажагида муҳим ўрин тутишини, итткига қўшилган инвестициялар катта бўлишини кўрсатса, у ҳолда стратегик жиҳатдан муҳим кўрсаткичларни фирманинг технологик стратегияси ҳақидаги маъруза шаклида бирлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади. бунинг учун қуйидаги шартлар бажарилиши керак: 1. стратегик технологиялар зоналари (стз) ажратилган, уларнинг ўзгарувчанлиги ва келажакдаги истиқболлари баҳоланган …
5
ик ҳаракатларнинг самарадорлиги ҳақида гапириш қулай. 2.8-расмда қуйидагилар кўрсатилган: а ва в — харажатларнинг ўсиш суръатлари натижаларнинг ўсиш суръатларидан ортиқ; б — натижа харажатларга қараганда тезроқ ўсмоқда. инновацион жараён иқтисодий самарадорлигининг умумий чизмаси фирманинг стратегияси s-симон эгри чизиқни оптималлаштиришдан иборат. энг мақбул s-симон эгри чизиқ а даври иложи борича қисқартирилган ва б даври иложи борича узайтирилган тақдирда ҳосил бўлади. фирманинг стратегияси в давр бошланишини башорат қилишдан иборат. мақсад — шу пайтга келиб бозорга янги маҳсулот чиқариш. s-симон эгри чизиқлар чекловлар билан, хусусан кўпчилиги илгаридан маълум бўлмаган мутлақ ёки амалий чегаралар таъсирида ўсишни ифодалайди (бу эса илмийтехникавий ўсиш тамойилларининг таҳлилини таваккалли қилади). эгри чизиқ букилган жой нуқтасидан ўтади, сўнгра ўсиш секинлашади. бу ҳол техник имкониятлар масаласида, кўпинча эса тижорат ёки бошқа турдаги фойдалилик масаласида кейинги ҳаракатлардан фойда камайишини билдиради (9-расм). шундай қилиб, инновацион стратегияни танлаш методикасининг асосида ётган фирманинг технологик позицияларини аниқлаш технологик ўзгарувчанликни таҳлил қилишга асосланган. ушбу таҳлил қуйидагиларни ўз …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"инновацион лойиҳалар корхона (фирма)нинг ривожланиши манбаи ва услублари сифатида" haqida

1664482684.doc инновацион лойиҳалар корхона (фирма)нинг ривожланиши манбаи ва услублари сифатида режа: 1. стратегиянинг маҳсулот борасидаги йўналишлари 2. инновацион стратегиянинг шаклланиш имкониятлари 3. инновацион стратегия функцияси капитал қийматини оширишдан иборат пировард мақсадга эга бўлган ҳар қандай фирманинг хўжалик фаолияти муайян режа ёки стратегияга бўйсундирилиши керак. стратегия деганда, фирманинг асосий узоқ муддатли мақсад ва вазифаларини ифодалаш, фаолият ҳамда қўйилган мақсадларга эришиш учун зарур бўлган ресурслар тақсимотининг кетма-кетлигини келишиб олиш тушунилади. стратегиянинг маҳсулот борасидаги йўналишларида етакчи ролни инновация фаолиятининг мақсадларини, уларга эришиш воситалари ва ушбу воситаларни олиш манбаларини танлашни ифодаловчи инновацион, ёки техноло...

DOC format, 561,0 KB. "инновацион лойиҳалар корхона (фирма)нинг ривожланиши манбаи ва услублари сифатида"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.