корхона (фирма) нинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш

DOC 59.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1707763296.doc корхона (фирма) нинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш режа: 1. корхонанинг иқтисодий манфаатлари ва фаолияти қоидалари 2. корхонанинг иқтисодий манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдидлар 3. корхона (фирма) иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш бозор иқтисодиёти шароитида корхона ягона миллий иқтисодиётнинг узвий таркибий қисми ва айни пайтда, иқтисодий жиҳатдан алоҳидалашган бўғини ҳисобланади. корхона ўз фаолиятини ўзини-ўзи бошқариш, ўз харажатларини ўзи қоплаши асосида фойда (даромад) олиш мақсадида юритадиган бирламчи хўжалик субъектидир. корхонани бошқариш мақсади хўжалик фаолиятининг асосий манфаатларидан келиб чиқади. бунда корхона ўз ходимларининг моддий ва интеллектуал даражасига салбий таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи таҳдидларни бартараф этиш, ривожланишнинг салбий тенденцияларига барҳам бериш, иқтисодий хавфсизликни таъминлашга ҳаракат қилади. бу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади: - хўжалик субъектларининг давлат, нодавлат ташкилотлари, мамлакат ичидаги ва хориждаги ҳамкорлари ҳамда рақобатчилари билан бўладиган ўзаро муносабатларда қонун билан белгиланган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; - корхонанинг моддий ва молиявий базасини сақлаш ва кўпайтириш, меҳнат жамоаси, тадбиркорнинг ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган ресурслардан самарали фойдаланиш; - …
2
шга интилиш корхона фаолиятининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. корхонанинг иқтисодий манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдидлар корхонанинг иқтисодий манфаатлари фойдали ишни юритиш, турли эҳтиёжлар мавжуд шароитда талабни қондириш, яшаш ва ривожланиш учун рақобат кураши кучайган шароитда ҳимоя қилинади. тадбиркор фаолиятининг муваффақияти қуйидагиларга боғлиқдир: - бозор конъюнктурасини билиш; - унга наф келтирадиган, бозор талабларидан келиб чиқадиган қимматли ахборотлардан фойдаланиш; · ўзининг ишлаб чиқариш сирларини сақлаш; · интеллектуал салоҳияти ва технологияси; · рақобатчининг режаси ва технологик сири тўғрисидаги ахборотга эга бўлиши. корхона (фирма)нинг иқтисодий хавфсизлиги - маъмурият ва персонал томонидан амалга оширилган ҳуқуқий, ташкилий-иқтисодий ва инженер техник тавсифдаги чора-тадбирлар тизими туфайли вужудга келтирилган ҳаётий муҳим иқтисодий манфаатларининг ички ва ташқи хавф-хатарлардан ҳимояланганлик ҳолатидир. корхона турли йўналишдаги иқтисодий хавфсизлик стратегиясини ишлаб чиқади. уларнинг муҳимлари қуйидагилардан иборат: · мавжуд ёки вужудга келиши мумкин бўлган. иқтисодий таҳдидларни бартараф этиш ёки олдини олишга йўналтирилган, масалан, ахборот оқимларига; · хавфсизлик объектларига нохуш, салбий таъсирларни чекловчи, масалан, тижорат сирини ташкил …
3
· тижорат маълумотлари ва ахборотларини махсус ҳисобга олиш, уларни сақлаш тартибини ўрнатиш, назорат остида кўпайтириш ҳамда махсус шахслар кузатувида ҳужжатларни йўқ қилиш; - ходимларни ҳужжатлар билан ишлаш ва уларни ҳимоялаш бўйича ўқитиш, машғулотлар ўтказиш, инструкция, тавсиялар бериш, кундалик эслатмалар қилиш. умумиқтисодий тавсифдаги таҳдидларга қуйидагилар киради: · иқтисодий цикл, жаҳон молиявий ва иқтисодий инқирози, рецессиялар; · хом ашё ресурсларига жаҳон бозорларидаги нархларнинг тушиб кетиши; · халқаро молиявий муассасалар ва транснационал банкларнинг кредит ресурслари қийматининг ўсиши; · ташқи қарз бўйича давлат мажбуриятларининг бажарилмаслиги. миллий иқтисодиёт доирасидаги ташқи таҳдидлар ичида муҳим ўрин тутадиган сиёсий таҳдидлар қуйидагилардан иборат: · сиёсий таҳлика ва беқарорлик, ижтимоий низоларнинг кучайиши; · қонунчиликнинг такомиллашмаганлиги; · иқтисодиётни тартибга солишда рағбатлантириш ўрнига ман қилувчи, чекловчи тавсифдаги усул ва воситаларнинг устуворлиги; · давлат хариди ва буюртмаларининг қисқариши; · давлат ички қарзларининг кўпайиши, солиқ юкининг ошиши, монополизмнинг ҳимоя қилиниши ва рақобатнинг чекланиши; · молия сиёсатидаги салбий ўзгаришлар, банклар сонининг қисқариши, молия тизими ҳолатининг …
4
субъектини бошқаришнинг функционал элементларининг ролини миқдор ҳамда сифат жиҳатдан тавсифлаш ва баҳолаш; - иқтисодий хавфсизлик даражасини интеграл баҳолашни шакллантириш; · хавфсизлик даражасини баҳолашнинг жорий натижаларини илгариги даврда олинган натижалар билан солиштириш ва таққослаш; · иқтисодий манфаатларга таҳдидларни бартараф этиш ёки нейтраллаштириш бўйича кўрилган чора-тадбирларнинг етарли даражада натижалар бермаганлиги сабабларини аниқлаш; · иқтисодий хавфсизликни таъминлашда хўжалик субъектини бошқаришнинг функционал элементлари фаолиятини яхшилаш бўйича қўшимча тавсиялар тайёрлаш. иқтисодий хавфсизликни таъминлаш мақсадида хўжаликсубъектининг молиявий барқарорлигини таҳлил қилишда қуйидаги ҳисобот кўрсаткичларидан фойдаланилади: · корхонанинг ўз маблағлари билан таъминланиш коэффиценти, ўзининг айланма активларининг умумий активлар суммасига нисбати; · жорий ликвидлик кўрсаткичи; · ўз капиталининг рентабеллиги; - умумий тўловга қодирлик кўрсаткичи, активлар бозор қийматининг хўжалик субъектининг барча мажбуриятларига нисбати; · капиталлаштириш коэффициенти, ўз капиталини бозор қиймати қарз маблағларининг баланс қийматига нисбати; · менежмент коэффициенти, сотишдан олинган пул тушумининг жорий мажбуриятлар миқдорига нисбати. корхона хавфсизлигини таъминлаш учун ҳуқуқий, ташкилий, техник тавсифдаги чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш лозим. бунда …
5
.танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик -ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак: мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2017йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган вазирлар маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маъруза. -т.:” ўзбекистон”, 2017. 2. мирзиёев ш.м. эркин ва фаровон, демократик ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз: ўзбекистон республикаси президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган олий мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи. //халқ сўзи, 2016 йил 15 декабрь. 3. ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг олий мажлисга мурожаатномаси// халқ сўзи, 2017йил 23 декабрь 4. абулкасимов х.п. давлатнинг иқтисодий хавфсизлиги. ўқув қўлланма. - т.: akademiya, 2012. 5. aбулқосимов ҳ. п., фармонов қ. з., содиқов а.х. божхона ва иқтисодий хавфсизлик.т.:” iqtisod-moliya“, 2009. 6. абулқосимов ҳ. п., расулов т.с. ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўллари. рисола. - т.,” fan va texnologia”, 2015. 7. абулкасимов х.п., саидахмедова н.и., абулкасимов м.х.экономическая безопасность предпринимательской деятельности. учебное пособие. -т.: ilmiy-texnikaaxboroti-press, 2016. - …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "корхона (фирма) нинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш"

1707763296.doc корхона (фирма) нинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш режа: 1. корхонанинг иқтисодий манфаатлари ва фаолияти қоидалари 2. корхонанинг иқтисодий манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдидлар 3. корхона (фирма) иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш бозор иқтисодиёти шароитида корхона ягона миллий иқтисодиётнинг узвий таркибий қисми ва айни пайтда, иқтисодий жиҳатдан алоҳидалашган бўғини ҳисобланади. корхона ўз фаолиятини ўзини-ўзи бошқариш, ўз харажатларини ўзи қоплаши асосида фойда (даромад) олиш мақсадида юритадиган бирламчи хўжалик субъектидир. корхонани бошқариш мақсади хўжалик фаолиятининг асосий манфаатларидан келиб чиқади. бунда корхона ўз ходимларининг моддий ва интеллектуал даражасига салбий таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи таҳдидларни бартараф этиш, ривожланишнинг салбий тенден...

DOC format, 59.5 KB. To download "корхона (фирма) нинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш", click the Telegram button on the left.