ўзбекистонда интернет оав нинг тарихи, ривожланиши ва истиқболлари

DOCX 58 sahifa 78,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 58
ўзбекистонда интернет оав нинг тарихи,ривожланиши ва истиқболлари ўзбекистонда интернет оав нинг тарихи, ривожланиши ва истиқболлари режа кириш....................................................................................................................2-5 i боб. интернет ва интернет оав ларнинг пайдо бўлиш тарихи...................28 1.1.интернет оав нинг ривожланиши............................................................6-17 1.2. интернет ахборот манбаи сифатида.......................................................18-28 ii боб. ўзбекистонда интернет оав фаолияти:умумий таъриф,муаммо ва камчиликлар...........................................................................................................50 2.1.интернетнинг анъанавий оав тизимига кириб келиши......................29-45 2.2.ўзбекистонда интернет журналистика ва интернет нашрларнинг истиқболлари....................................................................................................46-50 хулоса адабиётлар рўйхати иловалар кириш ххi аср бошига келиб бутун дунёда глобаллашув жараёни шу қадар кучайиб кетдики, ундан четда қолган бирорта ҳам давлат йўқ. ҳатто халқаро ташкилотлардан узоқроқ туришга интилаётган мамлакатлар ҳам бу жараёндан четда эмас. бутунжаҳон тармоғи бугунги кунгача маълум бўлган барча ахборот манбалари (телевидение, радио, матбуот нашрлари)дан фарқли ўлароқ, ўз истеъмолчиларига ҳар қандай маълумотни исталган шаклда, фойдаланувчилар қизиқиш ва хоҳишларига қараб, индивидуал равишда олиш учун қулай имконият яратиб беради. президентимиз и.а. каримов интернетнинг ривожланиши борасида алоҳида тўхталар эканлар, 2010 йилнинг 7 декабрь куни конституциянинг 18 йиллигига бағишланган тадбирда сўзлаган нутқида …
2 / 58
й қилиш ҳаракатлари бугунги кунда тобора кучайиб бормоқда. айнан замонавий алоқа ва ахборот технологиялари тизимини кенг кўламда ривожлантириш мамлакатимиз ва жамиятимизнинг тараққиёт даражасини кўрсатадиган мезонларидан бири бўлиб хизмат қилади»[footnoteref:1], деб таъкидладилар. [1: мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш – тараққиётимизнинг муҳим омилидир. президент ислом каримовнинг ўзбекистон республикаси конституцияси қабул қилинганининг 18 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузаси.// халқ сўзи. 2010 йил 8 декабрь, № 236. ] интернет – ҳудуд билмас масофа ва кенгликлар оша информация ва турли маълумотлар тарқатиб, оммавий ахборот воситалари таснифида ўзига хос олдинги ўринлардан бирини эгаллади ва у тобора кенгайиб, тараққий этиб бормоқда. ўз мустақиллигига эришган ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларининг барча тури тўлақонли равишда мавжуд. республикамиз газетчилик, журналчиликнинг кенг тармоғига эга. ўзбек радиоси ва телевидениеси ҳам тобора тараққий топиб бормоқда. республикамизда фаолият кўрсатаётган уч информация агентлиги ва ўнлаб китоб нашриётлари ҳам оммавий ахборот воситалари таснифини тўлдириб турибди. буларга яна интернет тармоғининг қўшилиши республикамиз оммавий ахборот воситаларининг янада …
3 / 58
й дейди: "бугун биз яшаётган шиддатли xxi асрда замоннинг ўзи, ҳаётимизга кескин суръатлар билан кириб келаётган глобаллашув жараёнлари ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ва журналистлар аҳли олдига бизнинг эзгу мақсадимиз бўлган демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида ғоят муҳим, долзарб вазифа ва талабларни қўймокда".[footnoteref:2] албатта, интернет тизимида ва у орқали ахборот тақдим этаётган оавда мультимедиалик, интерактивлик ва тезкорлик биринчи даражага кўтарилади, шунингдек, анъанавий оав web-саҳифаларнинг мазмуни, ўзига хос дизайни, ундаги фаолият юритаётган журналистларнинг маҳорати айнан интернет нашрлари ўқувчиларни уларга жалб этишда муҳим аҳамият касб этади. интернет ва оав уйғунлиги ва хамкорлигини ўрганиш тадқиқотнинг долзарблигини белгилайди. [2: ўзбекистон республикаси президентининг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табриги// халқ сўзи, 2009 йил 26 июнь] тадқиқотнинг илмий янгилиги шу билан белгиланадики: мазкур тадқиқот иши орқали интернет нашрларнинг ўзига хослиги, интернет журналистикасидаги ўрни, тарбиявий-аҳлоқий жиҳатлари билан ҳамоҳангликда ўрганилади. ишнинг назарий-методологик асосини ўзбекистон республикасининг конституцияси, ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримовнинг асарлари, оавлар бўйича ўзбекистон республикасида …
4 / 58
ат олимлари хам изланишлар олиб бормоқда. масалан, ш.т.қудратхўжаев, ф.а.мўминов, д.рашидова, н.қосимова, н.муратова[footnoteref:4] каби мутахассисларнинг бу соҳадаги тадқиқотларини келтириш мумкин. мазкур ишнинг мавзуси бўлмиш интернет борасида мазкур адабиётларда фикр мулохазалар берилган. [3: калмыков а.а, коханова л.а. интернет журналистика. учебное пособие. м.: юнити-дана, 2005; гребельников а.а. работа журналиста в прессе. м.: 2002; рэдик р. ва кинг э. журналистика в стиле on-line. м.: вагриус, 2000; dominick joseph r. the dynamics of mass communication. new york: 1996; влад мержевич. приемы верстки веб-страниц. м.:2007; квинт и. html и css на 100%. м.: 2007; вадим дунаев. html, скрипты и стили. м.: 2008 ва бошқалар.] [4: ш.т.қудратхўжаев. интернет: тарихи, тузилиши, техник хавфсизлик. т.: ўзбекистон. 2011; рашидова д., муратова н. интернет журналистика. т.: 2007; рашидова д. интернет в узбекистане: возможности и проблемы. т.: 2003; замонавий журналистика. т.: «mrc-tashkent»; босма оав таҳририятлари учун қўлланма. //ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, тошкент, …
5 / 58
кўринишлари ишнинг объекти сифатида олинди. ишнинг мақсади интернет орқали бошқа анъанавий оав электрон сахифаларидан фарқли жиҳатларини ва келажакдаги истиқболларини тадқиқ этишдан иборат. ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланди: · ўзбекистонда ахборот технологияларнинг ривожланиш масалаларини ўрганиш; · ўзбекистонда электрон нашрларнинг шаклланиши ва ўзига хос вазифаларини аниқлаш; · ўзбекистонда интернет журналистика ва интернет оав нинг истиқболларини аниқлаш. ишининг тузилиши. тадқиқот иши кириш, икки боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат. 1.боб интернет ва интернет оав ларнинг пайда бўлиши тарихи. 1.1 интернет оав нинг ривожланиши ҳар жиҳатдан қулай ва осон ҳаёт шароитига интилиш замонавий истемолчининг, жамиятнинг ўзига хос муҳим қадриятига айланиб бормоқда. одамларнинг энг майда эҳтиёжлари ва хоҳиш – истакларини қондириш йўлидаги топқирликлар шиддатли пойга тусини олмоқдаки, унинг охири кўринмайди. ана шундай тезкор шароит ахборот соҳасига таалуқли эканлиги барчага маълум. яқин ўтмишда шошилинч телеграмма юбориш ёки бирор шаҳарга телефон қилиш учун шаҳар марказига борилар, пештоқига “почта, телефон, телеграф”, деб ёзиб қўйилган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 58 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистонда интернет оав нинг тарихи, ривожланиши ва истиқболлари" haqida

ўзбекистонда интернет оав нинг тарихи,ривожланиши ва истиқболлари ўзбекистонда интернет оав нинг тарихи, ривожланиши ва истиқболлари режа кириш....................................................................................................................2-5 i боб. интернет ва интернет оав ларнинг пайдо бўлиш тарихи...................28 1.1.интернет оав нинг ривожланиши............................................................6-17 1.2. интернет ахборот манбаи сифатида.......................................................18-28 ii боб. ўзбекистонда интернет оав фаолияти:умумий таъриф,муаммо ва камчиликлар...........................................................................................................50 2.1.интернетнинг анъанавий оав тизимига кириб келиши........................

Bu fayl DOCX formatida 58 sahifadan iborat (78,1 KB). "ўзбекистонда интернет оав нинг тарихи, ривожланиши ва истиқболлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ўзбекистонда интернет оав нинг … DOCX 58 sahifa Bepul yuklash Telegram