туристик маҳсулотни силжитиш

DOCX 28,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1664741931.docx туристик маҳсулотни силжитиш туристик маҳсулотни силжитиш режа: 1. сотув шохобчаларини шакллантириш. 2. туристик маҳсулотни сотишнинг шакллари тавсифи. 3. туристик маҳсулотни силжитиш тизими. 4. туризмда реклама. 1. сотув шохобчаларини шакллантириш туристик маҳсулотни силжитиш тизими деганда, сотув шаҳобчаларини шакллантириш, ахборот, реклама ва бошқаларни тушуниш қабул қилинган. ўз тадбиркорлиги хусусиятига кўра профессионал туроператор туристик маҳсулотни яратади, турларнинг корхона каталогини чоп этади, турларнинг улгуржи совдосини ташкил этади, сотилган турларда туристларга хизмат кўрсатишни ташкил этади. ҳар бир корхона ўз маҳсулотининг охирги сотувидан манфаатдордир. шу сабабли туристик корхона фаолиятининг муҳим йўналиши бўлиб, туристик маҳсулотни сотиш ҳисобланади. ушбу вазифа сотув шаҳобчаларига юклатилади ва улар туристик маҳсулотни мумкин бўлган истеъмолчига етказишни таъминлайди. демак, туристик корхона фаолияти сотув шохобчаларини шакллантириш, сотув бўйича истиқболли шерикларни қидириш, уларнинг ишчан хусусиятларини ўрганиш, битимни имзолаш ва ҳамкорликни такомиллаштириш бўйича келгусидаги ишларни ўз ичига олади. сотувларнинг ҳар қандай тури ва шаклида, ғарб давлатларида маркетингнинг стандарт ҳисобланадиган, етти унсурга риоя қилиш лозим. уларнинг ҳар …
2
а бошқа мамлакатга туристик саёҳатларни сотиш мажбуриятини олишадилар. маркетинг стратегияси ички ва ташқи сотув каналларидан комплекс равишда фойдаланишни кўзда тутади. аммо, уларнинг роли ишлаб чиқарилган хизматлар тавсифига боғлиқ ҳолда турлича баҳоланиши мумкин. агарда туристик корхона комплекс хизмат кўрсатишга (эксклюзив ёки пэкидж турлар) ихтисослашса, унинг сотув аппарати мўлжални асосан чет эллик воситачиларга қаратиши лозим. туристик корхона чет давлатларда ўзларининг хусусий агентликлари ва ваколатхоналарини очишлари мумкин. аммо бошқа давлатларда ваколатхоналар очиш катта валюта харажатлари билан боғлиқ бўлади ва бунга фақат йирик туристик корхоналар эришишлари мумкин. ўрта корхоналарнинг чет элларда ўз хизматларини сотиш учун қулайроқ вариант − бу маҳаллий туристик бозорда яхши ўрин эгаллаган ва бундай ишнинг катта тажрибасига эга бўлган корхоналар билан ишлаш маъқул ҳисобланади. ташқи савдо аппаратини шакллантириш деганда, шартнома ёки контрактлар асосида чет эллик туристик корхоналар билан шериклик муносабатлари тушунилади. шу сабабли, уларни ўрганиш ушбу аппарат фаолияти самарадорлигининг муҳим шарти ҳисобланади. агарда туристик корхона алоҳида туристик хизматлар (гид таржимонлар хизматлари, …
3
илган) ҳисобланади − ўз сотув структуралари ва бўлинмалари, шунингдек, контрагентлик шохобчалари мавжуд бўлади. 2.туристик маҳсулотни сотишнинг шакллари тавсифи сотув бюроси – туроператор корхонанинг ўзига тегишли бўлган савдо шаҳобчаси. у орқали турларнинг харидорлари билан бевосита иш олиб борилади. ўз молиявий имкониятлари ва бозордаги операциялар ҳажмига боғлиқ ҳолда, туроператор турли жойларда жойлашган бир неча шохобчаларга эга бўлиши мумкин. йирик туроператорлар турларни сотиш бўйича филиалларга, нафақат, ўз давлатининг шаҳарларида, балки чет элларда ҳам эга бўлишлари мумкин. савдо шохобчалари одатда шаҳарнинг гавжум бўлган жойлардаги биноларнинг биринчи қаватларида жойлашади ва харидорлар учун қулай жойларда жойлашади. кўча томонидан корхонанинг номи ёзилган ёритиш асбоблари ёрдамидаги кўргазма ўрнатилади. катта реклама ролини ташқи витрина ўйнайди. у корхонанинг ёнидан ўтаётганлар диққатини тортувчи турли реклама материаллари билан безатилади. савдо шохобчаларининг асосий биноси савдо зали ҳисобланади ва унда мижозлар билан иш олиб борилади. у ташриф буюрувчиларни қабул қилиш учун тегишли даражада жиҳозланиши (креслолар ва ҳоказолар ўрнатилиши) керак. савдо зали ташриф бюрувчилар ва …
4
ҳисобини юритиш, шунингдек, реклама ва ахборот материалларини сақлаш учун қатор хизмат хоналарига эга бўлишлари лозим. контрагентлик шохобчаси − чет элда туристик маҳсулотларни сотиш учун туроператорлар томонидан воситачилардан (субагент лардан) фойдаланиш, мижозларни максимал ўзига тортишнинг энг кўп тарқалган ва самарали усули ҳисобланади. туроператорлар ва турагентлар ўртасидаги ҳамкорлик иккала томон учун ҳам ўзаро манфаатлидир. туроператорларда кўп сонли туристик шохобча ларининг мавжудлиги, унга қуйидагиларни таъминлайди: · туристик маҳсулотларни сотишнинг ошишини; · янги бозорларга чиқишини; · ходимларни сақлаш, биноларни ижарага олиш, уларни жиҳозлаш ва бошқа харажатларнинг камайишини. туристик корхонада турагент муҳим роль ўйнайди. турагент – туроператор агентлик шохобчасининг ходимидир. ундан доимо фаол бўлишлик талаб қилинади. турагентнинг асосий сифатлари бўлиб, ишончлилик ва ҳалоллик, сотувнинг турли самарали шаклларидан фойдаланиш имкониятлари, хушмуомалалик, ҳамма билан ўзаро тил топа олишлиги, хуш ёқимлилиги ҳисобланади. туроператорлар ўз турагентлари билан доимий равишда ишлашлари лозим, улар билан туристик саёҳат шароитлари, молиявий ишларини юритиш, битимларни расмийлаштириш, суғурталаш ва бошқалар бўйича ўқув семинарларини ўтказиши лозим. …
5
сотувнинг қўшимча рағбатлан тирувчиси бўлиб, комиссия ҳаққининг прогрессив шароитлари ҳисобланади. масалан биринчи 10 та путёвкани сотгани учун турагент тур қийматининг 5 фоиз миқдорида комиссион ҳақ олади, келгуси 20 та учун унинг миқдори 7 фоизгача ошади. агарда 30 та путёвка сотилса 10 фоизга етади. агентлик келишувини имзолашгача унинг ҳар бир қатнашчилари уларнинг шерикларини ишончлилигини билиш мақсадида ўрганишлари керак. амалиёт кўрсатадики, турагент ―қалбаки туроператорга тушиб қолиши мумкин, яъни у турагентлар ёки бевосита мижозлардан пулни йиғиб олиб йўқолиб қолиши ҳам мумкин. бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун агентлик келишувининг ҳар бир қатнашчиси ўзларини бундай хавф хатардан ҳимоя қилиш учун керакли чораларни кўриш: шум [footnoteref:1] туристик корхонанинг ушбу турдаги фаолият билан шуғулланиши учун лицензия ва сертификати борлигини текшириш лозим. ундан ташқари тижорат хавф хатарини суғурталаш масаласини қўйиш лозим. [1: шум − нияти бузуқ, ѐмон, алдоқчи. ] ушбу турдаги суғурталаш бир қатор омилларга боғлиқ: корхона фаолият юритаётган давлат, сотув ҳажмлари ва бошқалардан. ҳар қандай ҳолатда ҳам …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"туристик маҳсулотни силжитиш" haqida

1664741931.docx туристик маҳсулотни силжитиш туристик маҳсулотни силжитиш режа: 1. сотув шохобчаларини шакллантириш. 2. туристик маҳсулотни сотишнинг шакллари тавсифи. 3. туристик маҳсулотни силжитиш тизими. 4. туризмда реклама. 1. сотув шохобчаларини шакллантириш туристик маҳсулотни силжитиш тизими деганда, сотув шаҳобчаларини шакллантириш, ахборот, реклама ва бошқаларни тушуниш қабул қилинган. ўз тадбиркорлиги хусусиятига кўра профессионал туроператор туристик маҳсулотни яратади, турларнинг корхона каталогини чоп этади, турларнинг улгуржи совдосини ташкил этади, сотилган турларда туристларга хизмат кўрсатишни ташкил этади. ҳар бир корхона ўз маҳсулотининг охирги сотувидан манфаатдордир. шу сабабли туристик корхона фаолиятининг муҳим йўналиши бўлиб, туристик маҳсулотни сотиш ҳисобланади. ...

DOCX format, 28,2 KB. "туристик маҳсулотни силжитиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.