ҳиндистон туристик индустрияси

DOC 72,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1526562440_71569.doc ҳиндистон туристик индустрияси режа: 1. транспорти 2. меҳмонхоналари 3. овқатланиш корхоналари транспорт ҳиндистонда халқаро авиация транспорти жуда яхши риожланган бўлиб, унда “эйр индиа” ва бошқа авиакомпаниялар хизмат кўрсатишади. мамлакатда ҳаво алоқаларидан ташқари, денгиз, темир йўл транспорти тармоқлари ҳам анчагина ривожланган ва улар орқали қўшни мамлакатларга, жумладан шри ланкага паром орқали, покистонга темир йўл, автомобил транспортлари, непалга ҳам темир йўл ва автотранспорт (автобус орқали), бутанга поезд билан, автобус ҳамда ҳаво транспорти, бангладешга темир йўл, автомобиллар орқали алоқаларни олиб боришади. мамлакатнинг ички қисмида “ҳиндистон авиакомпаниялари” учишни амалга оширади. авиация транспорти компанияси мамлакатнинг ички қисмида 70 та шаҳарларга самолётлар парвозининг учишини таъминлайди. ҳиндистондан доимий самолётларнинг рейслари қўшни мамлакатларга, жумладан покистон, непал, бангладеш, шри ланка, афғонистон, мальдив ороллари ва бошқа узоқ мамлакатларга ҳам учишни амалга оширади. афғонистон, бангладеш, бутан, бирма, мальдив ороли, непал, покистон ва шри ланкага учувчи йўловчилардан, болаларни ҳам бирга ҳисобга олган ҳолда 50 рупий атофида йиғим ундирилади, бошқа мамлакатарга учувчилар …
2
аста – секинлик билан хусусий авиакомпанияларни очишга киришилди. шулар қаторига “авиатакси” номи билан 9 та хусусий авиакомпаниялар ўз хизматларини тақдим этиб келмоқдалар. ҳозирги кунда мамлакатнинг 9 та йирик халқаро аэропортлари: деҳли, мумбай, калкутта, ахмадобод, ҳайдаробод, гоа, амрипар, бангалор, ченнай, кочи, гавахати каби шаҳарларида фаолият кўрсатиб келмоқдалар. мамлакатнинг ички қисмида самолётларнинг учишини 90 тага яқин маҳаллий аэропортлар таъминлаб келмоқдалар. темир йўл транспорти. ҳиндистон темир йўл транспорти осиёдаги энг йирик транспорт тармоқларидан бири бўлиб, ўзининг масофа узоқлиги ва темир йўлларнинг зичлиги бўйича иккинчи ўринни эгаллайди. мамлакат темир йўлларининг узунлиги 62.300 км, темир йўл станцияларининг умумий сони 7.030 та, лакомотивларнинг жами сони 11.200 тадан ортади. поездларда йўловчиларнинг юриши унчалик қиммат эмас. мамлакат бўйлаб кўпгина тезюрар экспресс поездлари қатнови йўлга қўйилган бўлиб, улар йирик шаҳарларни бир – бири билан боғлайди. ҳиндистон бўйлаб махсус нарх (баҳога) эга бўлган “ҳиндистонга қўйиш” поезди мавжуд. ундан ташқари “ғилдирак устидаги сарой” экспресс туристик поезди раджастоннинг шаҳарлари “деҳли –жайпур – …
3
ҳар бир купеда иккитадан кроват мавжуд. поезд вагонлари кондиционерлар ёрдамида совутилади. сафарда сайёҳларга газета, журналлар, яхна ичимликлар, кофе кабилар тақдим этилади. иккинчи муҳим туристик экспресс поезди “роял ориети” ҳам “ғилдирак устидаги сарой” поезди каби деҳли шаҳридан йўл олиб читоргарх орқали удайпур-бхавиагар-палитана-сомиатх-дну-веравал-сасангир-жунагад-ахмадобод-жайпур – деҳли йўналиши бўйлаб саёҳат уюштирилади. автомобил транспорти. ҳиндистонда кейинги йилларда автомобилларда саёҳат қилиш борган сари оммавийлашиб бормоқда. бироқ хориждан келган туристлар олдиндан ҳиндистон бўйлаб автомобилда сайр қилиш йўлларини билиб олиш зарур бўлади. ҳозирги кунда бутун мамлакат бўйича автомобил йўлларининг умумий узунлиги 1 млн. 970 минг км. қаттиқ қопламли ҳисобланади. ҳиндистоннинг ички қисмида автомобилларда сайр – томоша қилиш имкониятлари мавжуд бўлиб, улар махсус автобусларда, такси ва авторикшиларда амалга оширилади. ҳиндистонда автомобилларни туристларнинг арендага олишлари унчалик кенг тарқалмаган. бу ерда автомобилларнинг ҳаракати чап томонлама бўлганлиги сабабли, хорижлик туристларга анча ноқулайлик туғдиради. шу сабабли улардан арендага олиб фойдаланиш анча қийинчиликларни келтириб чиқаради. денгиз транспорти. ҳиндистонда денгиз транспорти ҳам анчагина ривожланган. мамлакатнинг …
4
авсум бошлангандан сўнг деярли тўхтайди. ҳиндистонда яна ажойиб бир денгиз саёҳати мамлакатнинг жанубий – ғарбий қисмида керали ва кочин ҳудудида анчагина ривож топган. бундан ташқари маҳаллий аҳамиятга эга бўлган денгиз саёҳати калкута–кочин ва алиппи–коттаям йўналишларида ҳам йўлга қўйилган. дарё транспорти. ҳиндистонда дарё транспорти ҳам анчагина ривожланган. мамлакат ички сув йўлларининг умумий узунлиги 16,2 минг км.ни ташкил этади. дарё сувларида сайр-тамошо қилиш ганг, ҳинд, брахмапутра, нармада, годавари, кришна кабиларда амалга оширилинади. меҳмонхоналари ҳиндистон ҳам дунёнинг кўпгина мамлакатлари сингари халқаро стандартларга жавоб бераоладиган замонавий меҳмонхоналарга эгадир. ҳиндистон саройли меҳмонхоналари ҳамда дабдабали (ҳашаматли) қилиб безатилган отеллари билан алоҳида ажралиб туради. меҳмонхоналарда қисқа муддатда тўхталиб, бироз ҳордиқ чиқарадиган бўлсангиз унда юқори даражадаги қулайлик, хилма-хил хизмат кўрсатиш сервиси, лаззатли ошхонаси, ажойиб дам олиш шароитлари, архитектура гўзалликлари, улуғворликларини ҳис этасиз. унчалик нархи (баҳоси) юқори бўлмаган “таклиф этиладиган меҳмонхоналар” ҳам ўзининг замонавий сервис хизматлари билан алоҳида ажралиб туради. “таклиф этиладиган меҳмонхоналар” мамлакатнинг деярли ҳамма ҳудудларидаги шаҳарларда кенг …
5
уҳаё этилган. чодирли тўхташ жойларини мамлакатнинг ҳамма жойларида учратиш мумкин. бундай туристларнинг тўхташ жойлари кўпроқ ёввойи табиат қўйнида фаол (актив) дам олувчи сайёҳлар учун мўлжаллангандир. ҳиндистонинг денгиз бўйи қисмларидаги меҳмонхоналари. шуни таъкидлаш жоизки, ҳиндистоннинг пойтахти ва бир қатор йирик шаҳарларидаги меҳмонхоналар сиғими катта бўлиб, улар кўп қаватли (12-18) меҳмонхоналардан иборат. аксарият меҳмонхоналар ҳашамдор ва дабдабали, миллийликни ўзида уйғунлаштирган иншоотлардир. мамлакатнинг океан, денгиз қурғоқлари бўйида қурилган меҳмонхоналари ўзига хос хусусиятларга эгадир. бу меҳмонхоналар, туристик комплекслар, туристик базалар, уйлари, хусусий яшаш жойлари, квартиралар, ижарага вақтинча бериладиган ҳовлилар, турар жой хоналаридир. денгиз соҳили бўйида ташкил қилинган меҳмонхоналар, туристик комплекслари замонавий архитектура-қурилиш тартиб - қоидаларига, стандартига, нормаларига қатъий равишда амал қилиб қурилганлар. денгиз бўйида пальма дарахтлари ўрмонзорлари ичида қурилган ҳар қандай меҳмонхоналар катта бўладими, кичик бўладими улар бир ёки икки қаватдан юқори бўлмаслиги талаб этилади. яъни меҳмонхоналарнинг баландлиги пальма дарахтларидан баланд бўлмаслиги керак. бундай талаб ва норматив стандартли талаблар ҳиндистоннинг пляж туризми жуда ривожланган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳиндистон туристик индустрияси" haqida

1526562440_71569.doc ҳиндистон туристик индустрияси режа: 1. транспорти 2. меҳмонхоналари 3. овқатланиш корхоналари транспорт ҳиндистонда халқаро авиация транспорти жуда яхши риожланган бўлиб, унда “эйр индиа” ва бошқа авиакомпаниялар хизмат кўрсатишади. мамлакатда ҳаво алоқаларидан ташқари, денгиз, темир йўл транспорти тармоқлари ҳам анчагина ривожланган ва улар орқали қўшни мамлакатларга, жумладан шри ланкага паром орқали, покистонга темир йўл, автомобил транспортлари, непалга ҳам темир йўл ва автотранспорт (автобус орқали), бутанга поезд билан, автобус ҳамда ҳаво транспорти, бангладешга темир йўл, автомобиллар орқали алоқаларни олиб боришади. мамлакатнинг ички қисмида “ҳиндистон авиакомпаниялари” учишни амалга оширади. авиация транспорти компанияси мамлакатнинг ички қисмида 70 та шаҳарл...

DOC format, 72,0 KB. "ҳиндистон туристик индустрияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.