бизнесда рақобат устунлигини таъминлаш концепцияси

DOCX 755.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1665942295.docx бизнесда рақобат устунлигини таъминлаш концепцияси бизнесда рақобат устунлигини таъминлаш концепцияси режа: 1. бизнесда рақобат устунлиги, рақобат устунлигига эришиш йўллари. 2. бизнес юритиш муҳити ва бизнес муҳити кўрсаткичлари. 3. бизнеснинг жозибадорлигини аниқлаш. 4. рақобат устунликлари концепцияси. 5. бизнеснинг глобаллашуви натижасида халқаро рақобат тузулмаси. 6. харажатларни тежаш орқали етакчилик стратегияси. 7. дифференциация стратегиясининг мақсади. 1. бизнесда рақобат устунлиги, рақобат устунлигига эришиш йўллари иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги турли шаклларда ва даражаларда намоён бўлади. булар: · мамлакат корхоналари ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги; · мамлакат корхоналарининг (фирмаларининг) рақобатбардошлиги; · мамлакт иқтисодиёти тармоқларининг рақобатбардошлиги; -миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги; - мамлакатнинг рақобатбардошлиги. айрим мутахассислар рақобатбардошликнинг келтирилган охирги икки шаклини бирлаштириб таърифлайдилар, ҳамда бу таснифга ходимларнинг рақобатбардошлигини ҳам қўшадилар. маҳсулотнинг рақобатбардошлиги унинг сифати ва нархига кўра шу турдаги бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотидан устунлиги билан белгиланади. фирмаларнинг рақобатбардошлиги эса турдош, рақобатлашувчи корхоналарга нисбатан бир хил ёки ўрнини босувчи маҳсулотларни истеъмол характеристикалари бўйича сифатли ва пастроқ нархларда ишлаб чиқариш ҳамда етказиб бериш …
2
рақобатбардошлик тўртта асосий омил билан боғланади: -ресурслар (мамлактда корхона маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши учун ресурсларнинг мавжудлиги,ҳажми ва сифати); -ташқи рақобат; -талаб; -тармоқлараро алоқалар. худди шундай таърифни кенгайтирилган ҳолда тармоқларнинг рақобатбардошлигига ҳам берса бўлади. миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлилиги – ҳалол рақобат шароитида жаҳон бозори талабларини қондирувчи, иқтисодий ўсиш ва турмуш сифатини оширишни таъминлайдиган товарларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш, ҳамда ўрта ва узоқ муддатга иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаб туриш қобилиятидир. миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги масаласи доимо иқтисодчи олимларнинг диққат марказида бўлиб келган. ушбу масаладаги замонавий назарияларнинг кўпига асос бўлган фикрлар м.портернинг изланишларида ёритилган. м.портер мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлиги унинг ресурслар билан яхши таминланганлигигагина боғлиқ эмаслигини, рақобат устунлигини шакллантириш, таъминлаб туриш мумкинлигини кўрсатиб берди ва унга мамлакат фирмаларининг рақобатбардошлигини таъминлаш орқали эришилади деган фикрни илгари сурди. рақобатбардошликни шакллантириш ва ривожлантиришнинг м.портер концепциясига кўра мамлакатнинг рақобат жиҳатдан устунликлари “миллий ромб”ни ташкил этувчи тўртта унсурдан иборат. қуйида “миллий ромб” ни ташкил этувчи унсурларга қисқача тавсиф …
3
ар билан таъминланган - лик талаб параметрлари 1-расм. мамлактнинг рақобат жиҳатдан усунлигини ташкил этувчи унсурлар (м.портернинг рақобат устунликлари ромби). 3. рақобатбардош ҳамкор тармоқларнинг мавжудлиги мураккаб маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, қиммат ресурсларни мамлакат ичидан топиш, маҳсулот етказиб берувчилар фаолиятини мувофиқлаштириш, янгиликларни жорий қилишга кўмаклашиш имконини беради. минглаб бутловчи қисмларни талаб этувчи автомобилларни ишлаб чиқаришда рақобатбардош бўлиш шу қисмларнинг аксариятини мамлактда ишлаб чиқарилишини йўлга қўймасдан мумкин бўлмаганидек, кимёвий толалар, тугмалар ва сифатли бўёқлар ишлаб чиқарувчи корхоналар мамлакатда мавжуд бўлмаса, биргина пахта хомашёсининг мўл-кўллиги кўйлак ишлаб чиқаришда рақобатбардошликни таъминлаш учун етарли бўлмайди. 4. фирмани бошқаришда рақобатнинг хусусиятлари эътиборга олинади. бунда турлича стратегиялар ва мақсадлар ишлаб чиқилади. ички бозорда кескин рақобатнинг мавжудлиги фирмаларни ўз фаолиятини такомиллаштиришга, ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун ташқи бозорларга чиқишга ундайди. кучли ички рақобат муҳитида тобланган фирмалар ташқи бозорларда ҳам осонроқ муваффақиятга эришади. шу сабабли, ҳукуматнинг мамлакат ичида эркин рақобат муҳитини яратиш, монополлашувга қарши курашиш каби чора-тадбирлари муҳим аҳамиятга эга. …
4
иқтисодиётнинг рақобатбардошлик даражаси унинг табиий ресурс салоҳияти, меҳнат ресурсларининг сони ва сифати (малака даражаси), ишлаб чиқаришнинг техник-технологик модернизациялашганлик даражаси, иқтисодиёт таркибий тузилишининг такомиллашганлиги ва диверсификациялашганлиги, бизнес юритиш учун яратилганшарт-шароитларнинг қулайлиги, мамлакат корхоналарида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга бўлган талаб ҳажми, давлатнинг иқтисодий ривожланиш ҳамда ислоҳотлар стратегияси қай даражада илмий асосланганлиги ва ўзгаришлар жараёнларини ҳисобга олганлиги ҳамда бошқа бир қанча омилларга боғлиқ деб хулоса қилиш мумкин. бугунги кунда миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги тушунчаси билан бир қаторда мамлакатнинг рақобатбардошлиги атамаси ҳам қўлланилмоқда. imd (лозаннадаги менежментни ривожлантиш институти) томонидан берилган таърифга кўра мамлакатнинг рақобатбардошлилиги- миллатнинг рақобатбардош бизнес юзага келадиган муҳитни яратиш ва таъминлаб туришига қодирлигидир. менежментни ривожлантириш институти берган ушбу таъриф кенг қамровли бўлиб, унда далатнинг рақобатбардошликни таъминлашдаги роли катталиги ва фаол бўлиши зарурлиги ўз аксини топган. чунки сиёсий ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш, фаол монетар ва фискал сиёсат олиб бориш, иқтисодиёт ва молия соҳасини тартибга солувчи қонунларни такомиллаштириш, мамлакат иқтисодиётининг таркибий тузилишини такомиллаштириш, уни модернизациялаш, инфратузилма …
5
ий технологик ускуналар ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқаришнинг илғор усулларини амалиётга киритиш, янги бозорларга кириб бориш орқалигина глобал ўзгаришлар шароитида рақобатбардошликни таъминлаб туриш мумкин. мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш борасида қилинган ишларни ижобий баҳолаган ҳолда бу борадаги чора-тадбирлар кўламини узлуксиз тарзда кенгайтириш зарур эканлигини қайд этишииз зарур. ҳозирги замон иқтисодиётида рақобатбардошлик даражасини ошириш масаласига инновацион ёндошиш талаб этилади. инновацион технологияларни, замонавий илмий ютуқларни саноат тармоқларига жадал жорий қилиш орқали жаҳон хўжалиги тизимида миллий иқтисодиётнинг ихтисослашувини кенгайтириш ва саноат ишлаб чиқариши таркибини диверсификация қилиш имконини берадиган янги рақобат устунликларини яратиш зарур. сифати ва нархи бўйича жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш ва янги маҳсулотлар турларини ўзлаштиришга катта миқдордаги инвестицияларни жалб этиш ҳамда ўзлаштириш орқалигина эришилади. бозор иқтисодиёти ўзининг етуклик даражаси ва ривожланиш ҳусусиятларидан қатъий назар рақобатнинг мавжуд бўлишини тақозо қилади. шу билан бирга бозор иқтисодиёти ривожланиб бориши билан рақобатчилик муносабатлари ҳам такомиллашиб, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бизнесда рақобат устунлигини таъминлаш концепцияси"

1665942295.docx бизнесда рақобат устунлигини таъминлаш концепцияси бизнесда рақобат устунлигини таъминлаш концепцияси режа: 1. бизнесда рақобат устунлиги, рақобат устунлигига эришиш йўллари. 2. бизнес юритиш муҳити ва бизнес муҳити кўрсаткичлари. 3. бизнеснинг жозибадорлигини аниқлаш. 4. рақобат устунликлари концепцияси. 5. бизнеснинг глобаллашуви натижасида халқаро рақобат тузулмаси. 6. харажатларни тежаш орқали етакчилик стратегияси. 7. дифференциация стратегиясининг мақсади. 1. бизнесда рақобат устунлиги, рақобат устунлигига эришиш йўллари иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги турли шаклларда ва даражаларда намоён бўлади. булар: · мамлакат корхоналари ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги; · мамлакат корхоналарининг (фирмаларининг) рақобатбардошлиги; · мамлакт иқтисодиёти тармо...

DOCX format, 755.8 KB. To download "бизнесда рақобат устунлигини таъминлаш концепцияси", click the Telegram button on the left.