гўшт-балиқ цехи ишини ташкил этиш

DOC 178,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1682579592.doc гўшт-балиқ цехи ишини ташкил этиш гўшт-балиқ цехи ишини ташкил қилиш бир ўтиришда то 200 та хўрандага овқат тайёрлаб берадиган асосий ошхоналарда гўшт ва балиққа ишлов беришни битта бино — гўшт - балиқ цехида ташкил этиш тавсия атилади. мана шу қўшма цех иши икки сменада ташкил этилган тақдирда 400—500 хўрандага бирдан хизмат қилувчи ошхоналарни ҳам таъминлай олади. гўшт ва балиққа бир цехда ишлов берилганида иккита бўлим ташкил этилиб, буларнинг ҳар бирида алоҳида-алоҳида иш жойи бўлади. иш жойини қўл механизми воситалари, асбоб-ускуналар гўштга алоҳида ва балиққа алоҳида қилиб белгилаб қўйилади. гўшт ва балиқ ярим тайёр масаллиқларини сақлашда ҳам бир-бирига аралаштириб юбормасликка эътибор бериш керакдир. ҳатто гўшт ва балиқ аралаштириб ясалган комбипацион ярим тайёр масаллиқлар (чунончи, гўшт ва балиқдан тайёрланган қийма) ҳам, алоҳида сақланади. гўшт-балиқ цехидаги технологик жараён аслида учта бўлимдан: гўштга ишлов бериш бўлими, ичак-чавоқ, каллапоча ва балиққа ишлов бериш бўлими. балиқ бўлимини ажратиш албатта зарурдир. бунинг учун баландлиги 1 м …
2
қўйилган ҳолда амалга ошириш керак. бунинг учун ё осма йўл; бунда бир йўла камида икки танага ишлов бериш ҳисобга олинади (осма йўлнинг узунлиги 1—1,5 м) ёки камида иккита металл илгак шипга мустаҳкамланган металл тўсинга ўрнатилади. илгаклар ғалтакка уланган сим арқон орқали кўтарилиб туширилади, бу эса гўштга ишлов бериш ишини осонлаштиради. таналар душ тагида чўтка билан юқоридан сидириб пастга қараб ювилади. сувнинг ҳарорати 20 — 25° бўлсин. чўткалар синтетикадан ясалган бўлади. тананинг айрим қисмлари (кесилган жойи) ванналарда ювилади. ювиш осон бўлсин учун ваннанинг остига ванна эни ҳажмида металлдан ёки ёғоч панжара мустахкам жойлаштирилиб қўйилади. панжара ванна қиррасидан 10 см пастга туширилади. сув келадиган жўмракка тананинг кесилган жойларини юқоридан туриб ювиш учун эластик шлангга маҳкамланади. шланг ва чўтка ёрдамида тананинг кесилган жойлари яхши ювилади ва шу ернинг ўзида, яъни панжара устида суви селгитилади. ҳавода селгитишда эса вентиляторлар ёки тоза кўруқ латта қўлланилади. танани чангакка осиб нимталаш усулининг кўпгина қулайликлари бор: танани у …
3
у иш катта пичоқлар ва уч комплектли ошпаз пичоқлари ёрдамида бажарилади. пай кесиш ва расмана ярим тайёр масаллиқлар тайёрлаш учун тўғраш ёки қиймалаш тахталаридан фойдаланилади, бу тахталарга гўшт цехининг «мс» деган белгиси қўйилгап бўлиши шарт. расмана ярим тайёр масаллиқларни тайёрлаш учун уч комплектли ошпаз пичоқлари ишлатилиб энг каттаси — гўштдан яхлит бўлаклар кесишда ва порцияли ярим тайёр масаллиқлар ҳозирлашда қўлланилади, бунда гўштни пай, пардалари кесиб ташланиб пардозланади. ўртача пичоқдан порцияли ҳамда майда бўлакли ярим тайёр масаллиқлар кесишда фойдаланилади. паррандалардан лаҳм гўшт ажратишда ҳам ана шу ўртача пичоқдан фойдаланилади. кичик пичоқ эса гўштни. пардозлаш ва тўқмоқланган расмана котлетлар тайёрлашда ишлатилади. котлет учун қирқилган гўштлар металл ёки ёғоч тўқмоқ билан қийма тахта устига қўйиб паррандаларни нимталаш учун катта ва кичик чопқилар ишлатилади. бу асбоблар ёрдамида ялпоқ ва илик суяклар чопилади. бу ишларни кундалар устида бажариш тавсия этилади. расмана ва қўшимча қўшиладиган котлет қиймасини тайёрлаш учун гўшт мясорубкадан ўтказилгач яхши аралаштирилади. паррандага қуйидаги …
4
териси ва суяги олинган лаҳм балиқдан қийма ва ҳоказолар тайёрланади; шу ернинг ўзида гўшт аралаштириб комбинациялаштирилган гўшт ва балиқ қийма тайёрланади. балиқларни уч комплектли ошпаз пичоқлари билан ишланадиган катта пичоқ билан балиқларнинг боши, қанотлари (сузгичлари) кесиб ташланади юпқа кесиш ҳам шу пичоқда бажарилади; ўртача пичоқ билан лаҳми ажратилади ва балиқ котлетга тайёрлаш учун кесишда ишлатилади; кичик пичоқ эса майда балиқларга ишлов беришда зарур бўлади. балиқлар ванналарда ювилади. балиқдан туз, мурч, чопилган пиёз ва зиравор билан аралаштирилиб ёки томатпюре қўшилиб тайёрланадиган расмана ярим тайёр масаллиқларни сирли, ва зангламайдиган пўлатдан ясалган идишларга бостириш керак алюмин идишлардан фойдаланилса ҳам бўлади. осётра туркумидаги балиқларга ҳам ўша юқорида айтилган усулда ишлов берилади. гўшт-балиқ цехларида қуйидаги механик жиҳозлар қўлланилади, яъни универсал айлантиргич, мясорубкалар, қийма-аралаштиргич, гўшт юмшатгич ва ак2м-40, укп-21 типдаги котлет ясовчи машиналардан иборат. жиҳозлар сменада қайта ишланадиган хом ашёнинг қанчалигига қараб танланади. бунда ишни бир меъёрда ташкил этилади ва долзарб соатларда зарур миқдордаги ярим тайёр …
5
иши ишлайдиган бўлса бригада бошлиғи тайинланади. бригадир порцияли ярим тайёр масаллиқларни чиқаришга ва умуман бригада ишини ташкил этишга масъул бўлади. кичикроқ корхоналарнинг гўшт-балиқ цехида ярим тайёр масаллиқ ишлаб чиқаришни катта ошпаз бошқаради. барча ёрдамчи ва тайёрлов-якунлов ишларини ёрдамчи ишчи бажаради. цех бўйича ҳисоб-китоб ишларини бригадир бажаради. бунда у топширилган ярим тайёр масаллиқлар билан сарфланган хом ашёни ҳам сўммаси бўйича, ҳам микдори бўйича таққослаб кўради. ярим тайёр масаллиқларни ошхонага юборишда хом ашё турларига қараб алоҳида ҳисоб-китоб юритилади. цехнинг ҳар қайси иш жойида хом ашёнинг ҳамма турларини қайта ишлашда ярим тайёр масаллиқларнинг оғирлиги қанча бўлиши кўрсатилган технологик жадвал, шунингдек баъзи хил хом ашёдан қанақа ярим тайёр масаллиқлар ясаш мумкинлигини кўрсатувчи рўйхат ҳам осиб қўйилади. гўшт-балиқ цехининг барча ходимларига резинка қўшиб тўқилган матодан тикилган фартуклар, гўшт ювадиганларга эса резинка этик берилиши керак. тозалаш, ювиш, қуритиш ва қисмларга ажратиш жойларида осма йўл ёки илгакли металл тўсин бўлиши, чўтка душ, шланг ва сув оқиб чиқиб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"гўшт-балиқ цехи ишини ташкил этиш" haqida

1682579592.doc гўшт-балиқ цехи ишини ташкил этиш гўшт-балиқ цехи ишини ташкил қилиш бир ўтиришда то 200 та хўрандага овқат тайёрлаб берадиган асосий ошхоналарда гўшт ва балиққа ишлов беришни битта бино — гўшт - балиқ цехида ташкил этиш тавсия атилади. мана шу қўшма цех иши икки сменада ташкил этилган тақдирда 400—500 хўрандага бирдан хизмат қилувчи ошхоналарни ҳам таъминлай олади. гўшт ва балиққа бир цехда ишлов берилганида иккита бўлим ташкил этилиб, буларнинг ҳар бирида алоҳида-алоҳида иш жойи бўлади. иш жойини қўл механизми воситалари, асбоб-ускуналар гўштга алоҳида ва балиққа алоҳида қилиб белгилаб қўйилади. гўшт ва балиқ ярим тайёр масаллиқларини сақлашда ҳам бир-бирига аралаштириб юбормасликка эътибор бериш керакдир. ҳатто гўшт ва балиқ аралаштириб ясалган комбипацион ярим тайёр маса...

DOC format, 178,5 KB. "гўшт-балиқ цехи ишини ташкил этиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.