давлат молиявий назорати

DOC 1,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1684052615.doc давлат молиявий назорати режа: 1. давлат молиявий назоратининг мазмуни, вазифалари ва аҳамияти. давлат молиявий назоратининг принциплари 2. давлат молиявий назоратининг шакллари, турлари ва усуллари 3. давлат молиявий назоратини амалга оширувчи органлар ва уларнинг вазифалари давлат молиявий назоратининг мазмуни, вазифалари ва аҳамияти. давлат молиявий назоратининг принциплари. давлат молиявий назоратитегишли давлат ҳокимияти органларининг ҳамда маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг давлат молиявий ресурсларининг шаклланиши, тақсимланиши, мақсадга мувофиқ ва самарали ишлатилиши устидан, шунингдек, давлат ва маҳаллий мулкдан қонуний асосда фойдаланиш устидан назорат қилиш юзасидан молиявий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган мақсадли фаолиятдир. бу фаолиятнинг асосий мақсади назорат қилинадиган объектлар фаолиятидаги камчиликларни топиш ва мансабдор шахсларни жазолашдан иборат бўлиб қолмасдан, балки бу камчиликларнинг олдини олиш, уларга йўл қўймаслик, огоҳлантиришдан иборатдир. давлат молиявий назорати бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг молиявий назорат объектлари томонидан бузилиши ҳолларини аниқлаш, бартараф этиш ва унга йўл қўймаслик мақсадида давлат молиявий назорат органлари томонидан амалга оширилади. давлат молиявий назорат органлари давлат молиявий назоратини …
2
ат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг даромадлари қисми бўйича давлат молиявий назорати берилган ваколатлар доирасида давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади. бизга маълумки, умумдавлат молиявий назорати бутун мамлакат миқёсида тегишли ваколатларга эга бўлган ихтисослашган давлат назорат органлари томонидан амалга оширилади. умумдавлат молиявий назоратининг асосини бюджет назорати ташкил қилади. бюджет назоратибарча даражадаги бюджетларнинг, давлатнинг бюджетдан ташқари фондларининг шаклланиши, давлат молиявий ресурсларининг қонуний ва мақсадга мувофиқ ишлатилиши устидан назоратни таъминлайди. назоратнинг бу турини ўзбекистон республикаси молия вазирлиги, унинг қошидаги назорат-тафтиш бошқармаси, молия вазирлиги ғазначилиги каби ихтисослашган оператив бошқариш ва назорат органлари амалга оширадилар. ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, ижтимоий-сиёсий тангликлар ва молиявийиқтисодий инқирозлар шароитида бюджет назоратининг аҳамияти ўсиб боради ва янгича мазмун касб этади. бюджет назорати: · давлат молиявий назоратининг муҳим қисми бўлиб, бюджет жараёнида амалга оширилади; · бош мақсади - бюджет муносабатларининг барча иштирокчилари томонидан бюджет қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш; · бюджет тизими бюджетлари маблағларининг ташкил топиши, тақсимланиши ва фойдаланилишининг қонунийлиги, …
3
ари ҳажми, таркиби ва мақсадлилиги бўйича тўғри тузилиши ва ижро этилишини таъминлаш; · бюджет маблағлари ҳисобига харажатларни назарда тутувчи ёки бюджетнинг шаклланиши ва ижросига таъсир этувчи давлат органларининг қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари, давлат дастурлари ва бошқа ҳужжатларнинг молиявий экспертизасини амалга ошириш; · бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишининг тўғрилиги устидан назорат;  бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларининг самарали ва мақсадли ишлатилиши устидан назорат; · барча даражадаги бюджетлар ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тушумлар тўлиқ ва ўз вақтида келиб тушиши устидан назорат; · бюджет жараёнининг барча босқичларида бюджет ва солиқ интизомига риоя қилиниши устидан назорат; · турли даражадаги бюджетларнинг даромадлар базасини ошириш ва уларнинг харажатлар қисмини камайтириш захираларини аниқлаш; · бюджетлараро муносабатлар механизмини амалга ошириш устидан назорат; · бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳаракатларининг қонунийлиги ва ўз вақтидалиги устидан назорат; · исрофгарчилик ва молиявий суиистеъмолларни аниқлаш, солиқ имтиёзлари, давлат дотациялари, субвенциялар, трансфертлар ва алоҳида тўловчилар ёки ҳудудларга бошқа турдаги …
4
джет соҳаси ва бюджет жараёнигина эмас, балки бозор муносабатлари субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти жараёни ҳам тўлиқ киради. бюджет назорати предметига қуйидагилар киради: бюджет жараёнининг барча босқичлари; бюджетга солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг тушиши; бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратмалар; солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар; бухгалтерия (молиявий) ҳисоби ва ҳисоботи; мақсадли бюджет жамғармалари; дотациялар; субвенциялар; ссудалар; трансфертлар; товар-моддий бойликларини айирбошлаш ва текинга бериш; божхона қиймати ва бошқалар. давлат молиявий назоратини ўтказишнинг қонунийлиги ва мустақиллиги, шунингдек давлат молиявий назорати натижаларининг ишончлилиги ва холислиги давлат молиявий назоратининг принципларидир. 1-расм. давлат молиявий назоратининг принциплари молиявий фаолиятнинг ажралмас қисми ҳисобланган бюджет назоратига қонунийлик, режалилик, тизимлилик, узлуксизлик, самаралилик, ошкоралик, мустақиллик, объективлик ва лаёқатлилик принциплари хосдир. қонунийлик принципи конституция билан белгиланган бўлиб, давлат ва унинг барча органлари (шу жумладан назорат органлари) қонунга мувофиқ фаолият юритишини, жамият ва фуқарорларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишиини таъминлашини назарда тутади ва пул маблағлари жамғармаларининг яратилиши, тақсимланиши ва улардан фойдаланиш жараёни молия ва бюджет қонунчилиги нормалари билан муфассал тартибга …
5
назорат объектлари (бошқариладиган тизим) назорат субъектлари (тизимни бошқарувчилар) томонидан доимий равишда амалга ошириладиган дастлабки оператив ва даврий назорат, уларнинг фаолиятлари шартлари ва хусусиятларидан келиб чиқиб белгиланган муддатларда назорат остида бўлишини англатади. бу режалар ва вазифаларнинг бажарилиши устидан доимий кузатишни, белгиланган кўрсаткичлардан оғишлар аниқланганда фаолиятга тузатишлар киритиш чоралари кўрилишини таъминлайди. назоратнинг самаралилиги принципи молия-хўжалик фаолиятидаги меъёрдан оғишларни ва уларнинг сабабларини ўз вақтида ва тўлиқ аниқлашда, шунингдек юз берган салбий ҳолатларни тезкорлик билан бартараф этиш ва этказилган моддий зарарни ўз вақтида қоплашда намоён бўлади. ошкоралик принципи жамият эътиборига оммавий ахборот агентлиги орқали турли молиявий-режа ҳужжатлари лойиҳаларини, уларнинг ижроси бўйича берилган ҳисоботларни, молиявий фаолиятни текшириш ва тафтиш қилиш натижалари мазмунини этказишда намоён бўлади. мустақиллик принципи назорат қилувчи органнинг молиявий мустақиллигини, назорат органлари раҳбарларининг ваколат муддатлари парламентникига нисбатан узунлигини, уларнинг мақоми конституция билан белгиланганлигини кўрсатади. объективлик ва лаёқатлилик (компетентлик) принципи назорат натижалари, текширилган фактларнинг мазмуни қонунлар, йўриқномалар ва мансабдор шахсларнинг фаолиятини назорат қилишни тартибга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"давлат молиявий назорати" haqida

1684052615.doc давлат молиявий назорати режа: 1. давлат молиявий назоратининг мазмуни, вазифалари ва аҳамияти. давлат молиявий назоратининг принциплари 2. давлат молиявий назоратининг шакллари, турлари ва усуллари 3. давлат молиявий назоратини амалга оширувчи органлар ва уларнинг вазифалари давлат молиявий назоратининг мазмуни, вазифалари ва аҳамияти. давлат молиявий назоратининг принциплари. давлат молиявий назоратитегишли давлат ҳокимияти органларининг ҳамда маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг давлат молиявий ресурсларининг шаклланиши, тақсимланиши, мақсадга мувофиқ ва самарали ишлатилиши устидан, шунингдек, давлат ва маҳаллий мулкдан қонуний асосда фойдаланиш устидан назорат қилиш юзасидан молиявий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган мақсадли фаолиятдир. бу фаолиятнинг асоси...

DOC format, 1,5 MB. "давлат молиявий назорати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: давлат молиявий назорати DOC Bepul yuklash Telegram