молиявий натижалар ҳисоби

DOC 210,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1696762611.doc молиявий натижалар ҳисоби режа: 1. корхона даромадларининг ҳисоби 2. корхона харажатларининг ҳисоби 3. охирги молиявий натижалар кўрсаткичлари ва уларнинг ҳисоби 4. ҳисобот давр фойдасини ишлатилиши ва корхона соф фойдасини тақсимланишининг ҳисоби корхона даромадларининг ҳисоби корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятининг муҳим кўрсаткичи бўлиб даромадлар ҳисобланади. ушбу кўрсаткичнинг моҳияти, таснифи ва тавсифи республикамизда қабул қилинган қуйидаги меъёрий ҳужжатларда атрофлича очиб берилган: · ўзбекистон республикаси солиқ кодекси (16-модда); · бҳмс «молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш учун концептуал асос» · 2-сон бҳмс «асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар» • «маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида низом». ушбу меъёрий хужжатларга мувофиқ даромад деганда, умумий олганда, ҳисобот даврида корхона активларини қўпайиши ёки унинг мажбуриятларини камайиши тушунилади. корхоналарнинг барча даромадлари ўзбекистон республикасининг солиқ кодексида 13 та турга бўлинган (16-модда), 2-сон бҳмсда ушбу турдаги даромадлар иккита катта гуруҳга, яъни асосий фаолиятдан олинган даромадлар ва асосий бўлмаган фаолиятдан олинган даромадларга, ажратилган (1-чизмага қаранг). …
2
ан активлар, инвентаризацияда аниқланган ортиқчалар, тмб ларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар ва бошқалар киради. асосий бўлмаган фаолиятдан олинган даромадлар деганда бевосита асосий фаолиятга тааллуқли бўлмаган фаолият турларидан олинган даромадлар тушунилади. бундай даромадлар низомга мувофиқ молиявий фаолиятдан олинган даромадларга ва фавқулотдаги даромадларга бўлинади. молиявий фаолиятдан олинган даромадлар деганда қимматли қоғозлар, валюта операциялари, кредит ва қарзларни беришдан олинган даромадлар тушунилади. буларга роялти, дивидендлар ва фоизлар, ижобий курс фарқлари кўринишидаги даромадлар ва бошқалар киради. фавқулотдаги даромадлар деганда юз бериши доимий характерга эга бўлмаган, кутилмаган тасодиф ва ҳодисалардан олинган даромадлар тушунилади. буларга давлат қонунларини ўзгариши, табиий офатлар, революцион ўзгаришлар натижасида вужудга келган даромадлар киради. корхона даромадлари бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: · даромадларни ҳисоблаш тамойилига мувофиқ улар юз берган вақтдан бошлаб тан олиш ва баҳолаш; · даромадларни тўғри гуруҳлаш ва тегишли счётларда акс эттириш; · даромадларни солиқларга муносабатини тўғри белгилаш; · даромадларни молиявий ҳисоботда тўғри акс эттириш ва бошқалар сотишдан олинган …
3
дебиторлик қарзларни акс эттирувчи счётлар дебетланади. йил мабойнида 9010 ― тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар счёти фақат кредит сальдосига эга бўлади ва бу сальдо йил бошидан бошлаб олинган даромад суммасини кўрсатади. йил якунида ушбу счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 ― охирги молиявий натижа счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади. · 9020 “товарларни сотишдан олинган даромадлар” - бу пассив ва вақтинчалик счёт асосан улгуржи ва чакана савдо корхоналарида, шунингдек ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларини фирма магазинлари орқали сотадиган ишлаб чиқариш корхоналарида ишлатилади. счётнинг кредитида товарларни сотишдан олинган даромад йил мабойнида тўпланиб боради, бунда товарларни сотиш усулига қараб 5010 ―касса счёти, 4010 ―харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар, 4110 ―махсус ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар, 4120 ―шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар ва бошқа дебиторлик қарзларни акс эттирувчи счётлар дебетланади. йил мабойнида 9020 ― товарларни сотишдан олинган даромадлар счёти фақат кредит сальдосига эга бўлади ва бу сальдо йил бошидан …
4
арзларни акс эттирувчи счётлар дебетланади. йил мабойнида 9030 ― бажарилган иш ва хизматларни сотишдан олинган даромадлар счёти фақат кредит сальдосига эга бўлади ва бу сальдо йил бошидан бошлаб олинган даромад суммасини кўрсатади. йил якунида ушбу счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 ― охирги молиявий натижа счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади. сотилган маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматлар турли сабабларга кўра корхонага қайтарилиши мумкин. бундай ҳолда қайтарилган маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматларнинг қиймати махсус контрпассив бўлган 9040 ― сотилган товарларни қайтарилиши счётининг дебетида акс эттирилади, бунда мос равишда 5010 ―касса,4010 ―харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар, 4110 ―махсус ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар, 4120 ―шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар ва бошқа дебиторлик қарзларни акс эттирувчи счётлар кредитланади. 9040― сотилган товарларни қайтарилиши счётининг дебетида тўпланган сумма мос равишда 9010 ―тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар, 9020 ―товарларни сотишдан олинган даромадлар, 9030 ―бажарилган иш ва хизматлардан олинган даромадлар счётларининг дебетига …
5
ан чегирмалар счётининг дебетида тўпланган сумма мос равишда 9010 ―тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар, 9020 ―товарларни сотишдан олинган даромадлар, 9030 ―бажарилган иш ва хизматлардан олинган даромадлар счётларининг дебетига ўтқазилади ва шу асосда ушбу счёт ёпилади. маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматларни сотишда берилган чегирмалар суммаси сотишдан олинган даромадлар суммасини камайтиради. корхоналар даромадларининг аналитик ҳисоби маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматларнинг сотиш турлари ва бошқа бошқарув учун зарур сегментлар бўйича олиб борилади. асосий фаолиятдан олинган қўшимча даромадларнинг ҳисоби. 21-сон бҳмсга мувофиқ асосий фаолиятдан олинган қўшимча даромадлар қуйидаги счётларда ҳисобга олинади: • 9310 “асосий воситаларнинг чиқимидан олинган фойда” -бу пассив ва вақтинчалик счётда корхоналар ўзларининг асосий воситаларини сотишдан ва бошқа чиқимларидан олган фойдасини ҳисобга олишда фойдаланадилар. счётнинг кредитида олинган фойда йил мабойнида тўпланиб боради. ушбу фойда асосий воситаларнинг сотиш (бериш) қийматидан уларнинг қолдиқ қийматини ва сотишдан олинган ққс суммасини айиргандан қолган суммадан иборат бўлади. масалан, бошланғич қиймати 500000 сўмлик, жамланган эскириш қиймати 300000 сўмлик …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "молиявий натижалар ҳисоби"

1696762611.doc молиявий натижалар ҳисоби режа: 1. корхона даромадларининг ҳисоби 2. корхона харажатларининг ҳисоби 3. охирги молиявий натижалар кўрсаткичлари ва уларнинг ҳисоби 4. ҳисобот давр фойдасини ишлатилиши ва корхона соф фойдасини тақсимланишининг ҳисоби корхона даромадларининг ҳисоби корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятининг муҳим кўрсаткичи бўлиб даромадлар ҳисобланади. ушбу кўрсаткичнинг моҳияти, таснифи ва тавсифи республикамизда қабул қилинган қуйидаги меъёрий ҳужжатларда атрофлича очиб берилган: · ўзбекистон республикаси солиқ кодекси (16-модда); · бҳмс «молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш учун концептуал асос» · 2-сон бҳмс «асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар» • «маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантири...

Формат DOC, 210,0 КБ. Чтобы скачать "молиявий натижалар ҳисоби", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: молиявий натижалар ҳисоби DOC Бесплатная загрузка Telegram