moliyaviy natijalar va buxgalteriya hisobotining ichki auditi

DOCX 24 pages 55.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 24
moliyaviy natijalar va buxgalteriya hisobotining ichki auditi молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиши даромадлар ва харажатлар ушбу бўлимда қуйидаги счётларнинг ҳисоб тартиби ёритилади: 9000 - асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар; 9100 - сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар; 9200 - асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар; 9300 - асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар; 9400 - давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар; 9500 - молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар; 9600 - молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар; 9700 - фавқулоддаги фойда (зарар)ларни ҳисобга олувчи счётлар; 9800 - солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар; 9900 - якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар. молиявий натижаларни шакллантириш учун алоҳида даромадларни ҳисобга олувчи счётлар ва алоҳида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар ишлатилади. маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларни сотишдаги қўшилган қиймат солиғи, акциз ва бошқа тўловлар олинадиган счётлар ёки пул маблағларини …
2 / 24
сатишдан даромадлар” счётларининг кредитида корхонанинг асосий фаолияти (тайёр маҳсулотлар, товарларни сотиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш)дан даромадлар олинадиган счётлар ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади, бироқ, олдинги ҳисобот даврларида олинган, аммо жорий ҳисобот даврига тегишли бўлган даромад суммалари 6230 “бошқа кечиктирилган даромадлар” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. маҳсулот, товар, иш, хизматларни сотишда 9010 “тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар”, 9020 “товарларни сотишдан даромадлар”, 9030 “ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар” счётларида сотишдан тушган соф тушум суммаси акс эттирилади. ҳисобот даврининг охирида 9010 “тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар”, 9020 “товарларни сотишдан даромадлар”, 9030 “ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар” счётлари 9910 “якуний молиявий натижа” счёти билан ёпилади. 9040 “сотилган товарларнинг қайтиши” счёти сотилган маҳсулот ва товарларнинг қайтишини ҳисобга олиш учун мўлжалланган. бу счёт асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000) гуруҳига контр-пассив счёт ҳисобланади ва унинг дебет айланмаси маҳсулотлар ва товарлар сотишдан даромадни камайтиради. 9040 “сотилган товарларнинг қайтиши” …
3 / 24
таннархи тмзларни ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг дебетида ва сотилган маҳсулотлар ва товарларнинг таннархини ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг кредитида акс эттирилади. 9050 “харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар” счёти шартнома шартларига мувофиқ берилган сотув чегирмалари, шунингдек сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларда аниқланган яроқсизликлар ва ҳоказолар натижасида берилган нарх чегирмаларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. ушбу счёт асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000) гуруҳига контр-пассив счёт ҳисобланади ва унинг дебет айланмаси маҳсулотлар ва товарларни сотишдан, иш бажаришдан ва хизмат кўрсатишдан даромадларни камайтиради. 9050 “харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар” счётининг дебетида сотув ва нархлардан берилган чегирмаларнинг суммаси тегишли олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000) бўйича аналитик ҳисоб сотилган маҳсулотлар (товарлар), бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади. бундан ташқари, аналитик ҳисобни сотувнинг географик сегментлари (ҳудудлар) ва корхонани бошқариш учун зарур бўлган бошқа сегментлар бўйича юритиш мумкин. асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини …
4 / 24
сулот, товарлар, ишлар ва хизматлар шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига сотилди 4120 9010, 9020, 9030 7 кечиктирилган даромадлар суммаси улар тааллуқли бўлган ҳисобот даври келганда сотиш ҳажмига киритилди 6230 9010, 9020, 9030 8 сотилган товарларнинг қайтиши 9040 4010 9 сотишдан ва нархдан чегирмалар бериш 9050 4010 10 ҳисобот даврининг охирида 9040 “сотилган товарларнинг қайтиши” счётининг ёпилиши 9010, 9020 9040 11 ҳисобот даврининг охирида 9050 “харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар” счётининг ёпилиши 9010, 9020,9030 9050 12 асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши 9010, 9020. 9030 9910 2-§. сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100) сотилган тайёр маҳсулотлар, товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 9110 “сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи”; 9120 “сотилган товарларнинг таннархи”; 9130 “бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи”; 9140 “даврий ҳисобда тмз сотиб олиш/харид қилиш”; 9150 “даврий ҳисобда тмз бўйича тузатишлар”. тайёр маҳсулотлар, товарлар, ишлар, хизматлар сотилганда, …
5 / 24
и даврий ҳисобига боғлиқ. товар-моддий захираларни узлуксиз ҳисобга олиш усули қўлланилганда ҳар бир маҳсулот ёки товарнинг таннархи унинг ишлаб чиқариш жараёнидаги ҳаракатига қараб харажатларни ҳисобга олувчи счётларда тўпланади. товар-моддий захираларни даврий ҳисобга олиш усулидан фойдаланилганда ҳар бир маҳсулот (товар)нинг таннархи ҳисобот даври давомида вақтинчалик 9140 “даврий ҳисобда тмз сотиб олиш/харид қилиш” счётида йиғилади, бироқ сотилган маҳсулотлар, товарларнинг ҳақиқий таннархини фақат тмз инвентаризация қилингандан сўнг аниқлаш мумкин. 9150 “даврий ҳисобда тмз бўйича тузатишлар” счёти - ҳисобот даврининг охирида инвентаризация натижасида тмзнинг мавжудлигини акс эттириш учун фойдаланиладиган вақтинчалик счёт. кўрсатилган счётнинг дебети бўйича тмзнинг камайиши, кредити бўйича тмзнинг ўсиши тмзни ҳисобга олувчи счётлар (1000 - 2900) билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 9150 “даврий ҳисобда тмз бўйича тузатишлар” счётининг қолдиғи 9910 “якуний молиявий натижа” счётига ўтказилиши орқали ёпилади. сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)нинг боғланиши: т/р хўжалик муомалаларининг мазмуни счётларнинг боғланиши дебет кредит 1 сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи 9110 2810 …

Want to read more?

Download all 24 pages for free via Telegram.

Download full file

About "moliyaviy natijalar va buxgalteriya hisobotining ichki auditi"

moliyaviy natijalar va buxgalteriya hisobotining ichki auditi молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиши даромадлар ва харажатлар ушбу бўлимда қуйидаги счётларнинг ҳисоб тартиби ёритилади: 9000 - асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар; 9100 - сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар; 9200 - асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар; 9300 - асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар; 9400 - давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар; 9500 - молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар; 9600 - молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар; 9700 - фавқулоддаги фойда (зарар)ларни ҳисобга олувчи счётлар; 9800 - солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ...

This file contains 24 pages in DOCX format (55.8 KB). To download "moliyaviy natijalar va buxgalteriya hisobotining ichki auditi", click the Telegram button on the left.

Tags: moliyaviy natijalar va buxgalte… DOCX 24 pages Free download Telegram