хусусий капитал хисоби

DOC 109.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1696762655.doc хусусий капитал хисоби режа: 1. устав капиталининг ҳисоби 2. қўшилган ва резерв капиталининг ҳисоби 3. мақсадли тушумларнинг ҳисоби 4. келгуси харажатлар ва тўловлар учун резервнинг ҳисоби устав капиталининг ҳисоби корхоналар хусусий капиталининг муҳим тури бўлиб устав капитали ҳисобланади. устав капитали деганда корхонанинг таъсисчилари томонидан унга киритиладиган маблағлар мажмуаси, шунингдек чиқарилган акцияларнинг номимал қийматидаги суммаларининг йиғиндиси тушунилади. устав капиталининг хусусиятларига қуйидагилар киради: •устав капиталининг миқдори корхона устави ва таъсис шартномасига мувофиқ белгиланади ва нисбатан доимий характерга эга бўлади. унинг бирламчи миқдорини ўзгариши фақат корхона уставини давлат қайдномасидан қайта ўтқазиш йўли билан амалга оширилади; •устав капиталини ҳақиқатда шакллантириш вақт бўйича чегераланади. ўзбекистон республикаси қонунларига мувофиқ корхоналар устав капиталини шакллантиришнинг охирги муддати бўлиб таъсис этилган санадан бошлаб бир тавқим йил ҳисобланади. ушбу муддатда ўз устав капиталини шакллантирмаган корхоналар юридик статусини йўқотади ва тугатилади. •устав капитали корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларига ва мулк шаклларига боғлиқдир. давлат корхоналарида устав капитали унга давлат томонидан биркитилган мулклар мажмуасидан …
2
равишда тақсимлашга асос бўлиб ҳисобланади. давлат корхоналарида соф фойда тақсимланмайди ва устав капиталининг миқдорини оширишга йўналтирилади. устав капитали бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: •устав капиталини корхоналарнинг таъсис этилган кунига акс эттириш; •таъсисчилар томонидан ўз улушларини белгиланган муддатларда киритилиши устидан назорат ўрнатиш; •устав капиталидаги ўзгаришларни ўз вақтида ва тўғри ҳисобга олиш; •чет эл инвесторлари томонидан чет эл валютасида киритилган маблағлар бўйича валюта курслари ўртасидаги фарқларни тўғри ҳисобга олиш; •таъсисчилар билан олинадиган дивидендлар ва уларнинг ҳиссалари бўйича ҳисоб-китобларни тўғри олиб бориш; •устав капиталига доир маълумотларни молиявий ҳисоботларда тўғри акс эттириш ва бошқалар. 21- сон бҳмс га мувофиқ устав капиталининг ҳисоби қуйидаги счётларда олиб борилади: · 8300 «устав капитали» давлат корхоналарида; · 8310 «оддий акциялар», · 8320 «имтиёзли акциялар» -акционерлик жамиятларида · 8330 «пай ва бадаллар» - хусусий ва коллектив ўртоқчилик корхоналарида (хусусий савдо ва ишлаб чиқариш корхоналарида, маъсулияти чекланган жамиятларда, қўшма корхоналарда, хорижий корхоналарда, шўъба корхоналарида, қарам хўжалик жамиятларида). …
3
0 «оддий акциялар», 8320 «имтиёзли акциялар» кейинги даврларда корхоналарнинг устав капиталини кўпайиши таъсисчилар сафини кенгайиши ёки олдинги таъсисчиларнинг ҳиссаларини оширилиши, акционерлик жамиятларида эса янги акцияларнинг чиқарилиши ёки олдинги акцияларнинг номинал қиймати оширилиши эвазига юз беради. устав капиталининг бундай йўллар билан кўпайиши ҳам юқорида келтирилган биринчи ёзув билан ҳисобга олинади. давлат корхоналарида устав капиталини ҳисобот йилнинг соф фойдаси эвазига кўпайиши қуйидаги ёзув билан акс эттирилади: дебет 8710 ―ҳисобот йилнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) кредит 8300 «устав капитали» устав капиталининг камайиши ўртоқчилик жамиятларида таъсисчиларнинг ҳиссаларини камайтирилиши ёки уларни таъсисчилар сафидан чиқарилиши, акционерлик жамиятларида эса мавжуд акцияларнинг номинал қийматини камайтирилиши ёки акциялар сонини камайиши эвазига юз беради. давлат корхоналарида устав капитали суммаси ҳисобот йилнинг қопланмай қолинган зарарларига камаяди. устав капиталини камайиши ҳисобда қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади: •таъсисчиларнинг ҳиссалари камайтирилганда ёки айрим таъсисчилар ўз ҳиссалари билан таъсисчилар қаторидан чиқиб кетганда: дебет 8330 «пай ва бадаллар». кредит 6620 «чиқиб кетган таъсисчиларга уларнинг ҳиссалари бўйича …
4
ган хусусий оддий акциялар» ва 8620 «сотиб олинган хусусий имтиёзли акциялар» счётларида юритилади. ушбу счётлар мос равишдаги 8310 «оддий акциялар» ва 8320 «имтиёзли акциялар» счётларига контрпассив счётлар бўлиб ҳисобланади, яъни ушбу счётларнинг суммалари балансда алоҳида қаторда олдига манфий (-) белгини қўйиш ёки қизил ранг билан ёзиш орқали акс эттирилади. демак, хусусий капиталнинг баланс қийматини топишда ҳамма вақт сотиб олинган хусусий акцияларнинг қиймати, агар улар мавжуд бўлса, чегириб ташланади. сотиб олинган хусусий акциялар сотиб олиш вақтида сотиб олинган қийматида қуйидагича акс эттирилади: дебет 8610 «сотиб олинган хусусий оддий акциялар» ва 8620 «сотиб олинган хусусий имтиёзли акциялар» кредит 5010 «касса», 5110 «ҳисоб-китоб счёти» 6620 «чиқиб кетган таъсисчиларга уларнинг ҳиссаси бўйича қарз» кейинги даврларда сотиб олинган акциялар қайта сотилиши ёки бекор қилиниши мумкин. сотиб олиш қийматидан юқори қийматга қайта сотилган акцияларга қуйидаги ёзувлар қилинади: • сотиб олиш қийматига дебет 5010 «касса», 5110 «ҳисоб-китоб счёти» кредит 8610 «сотиб олинган хусусий оддий акциялар» ва 8620 …
5
тиб олинган хусусий имтиёзли акциялар» • сотиб олиш қийматидан ортиқ қисмига дебет 9690 «молиявий фаолият бўйича харажатлар», 8410 «эмиссион даромад» кредит 8610 «сотиб олинган хусусий оддий акциялар» ва 8620 «сотиб олинган хусусий имтиёзли акциялар». сотиб олиш қийматидан паст қийматга қайта сотиб олинган акциялар бекор қилинганда қуйидаги ёзувлар қилинади: • сотиб олиш қийматига дебет 8310 «оддий акциялар», 8320 «имтиёзли акциялар» кредит 8610 «сотиб олинган хусусий оддий акциялар» ва 8620 «сотиб олинган хусусий имтиёзли акциялар» • сотиб олиш қийматидан паст қисмига дебет 8310 «оддий акциялар», 8320 «имтиёзли акциялар» кредит 9590 «молиявий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар» 2. қўшилган ва резерв капиталининг ҳисоби қўшилган капитал. ҳусусий капиталнинг таркибий элементи бўлган қўшилган капитал қуйидаги иккита ҳолатда вужудга келиши мумкин: •корхона акциялари номинал қийматидан юқори қийматга сотилганда. ушбу ҳолатда сотиш ва номинал қийматлар ўртасида вужудга келган фарқ эмиссия даромади деб аталади. ушбу даромад қўшилган капитални ташкил этади ва махсус 8410 ―эмиссион даромад‖ счётининг кредитида пул маблағлари …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "хусусий капитал хисоби"

1696762655.doc хусусий капитал хисоби режа: 1. устав капиталининг ҳисоби 2. қўшилган ва резерв капиталининг ҳисоби 3. мақсадли тушумларнинг ҳисоби 4. келгуси харажатлар ва тўловлар учун резервнинг ҳисоби устав капиталининг ҳисоби корхоналар хусусий капиталининг муҳим тури бўлиб устав капитали ҳисобланади. устав капитали деганда корхонанинг таъсисчилари томонидан унга киритиладиган маблағлар мажмуаси, шунингдек чиқарилган акцияларнинг номимал қийматидаги суммаларининг йиғиндиси тушунилади. устав капиталининг хусусиятларига қуйидагилар киради: •устав капиталининг миқдори корхона устави ва таъсис шартномасига мувофиқ белгиланади ва нисбатан доимий характерга эга бўлади. унинг бирламчи миқдорини ўзгариши фақат корхона уставини давлат қайдномасидан қайта ўтқазиш йўли билан амалга оширилади; •ус...

DOC format, 109.5 KB. To download "хусусий капитал хисоби", click the Telegram button on the left.

Tags: хусусий капитал хисоби DOC Free download Telegram