корхона устав капитализацияси аудитининг усулбий муаммолари

DOCX 19 sahifa 38,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 19
11-мавзу: корхона устав, қўшилган ва резер капиталлари аудитининг услубий муаммолари режа: 11.1. устав капиталини текширишнинг мақсад ва вазифалари 11.2 таъсис ҳужжатларини текшириш 11.3 дастлабки ҳужжатларни текшириш 11.4 синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларини текшириш 11.5 қўшилган капитални текшириш 11.6 заҳира капиталини текшириш 11.1. устав капиталини текширишнинг мақсад ва вазифалари. корхона устав капитали унинг устави ва таъсис шартномасига мувофиқ қоидага кўра, таъсисчиларнинг ҳиссалари ҳисобига барпо этилади. у корхонанинг хўжалик фаолиятидан олинадиган фойдаси ҳисобига, зарур бўлганда таъсисчиларнинг мақсадли бадаллари ҳисобига ҳам тўлдирилиши мумкин. корхона устав капиталига ҳисса сифатида бинолар, иншоотлар, қурилмалар ва бошқа моддий қийматликлар: ер, сув ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари, шунингдек, бошқа мулкий ҳуқуқлар (шу жумладан, кашфиётлардан фойдаланиш учун, «ноу хау» ва бошқа номоддий активлар); қўшма корхона иштирокчи давлатларининг валюталаридаги эркин айирбошланадиган валюталарда пул маблағлари қўшилишлари мумкин. устав капиталини аудиторлик текширувидан ўтказишдан мақсад, устав капиталининг ҳолати акс эттириладиган молиявий ҳисобот кўрсаткичларининг ишончлилиги, ҳамда уни ҳисобга олиш услубиётининг меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги …
2 / 19
а ўз вақтида қўшилиши; · таъсисчилар мулк шаклида қўшадиган улушларининг тўғри баҳоланишини текшириш; · уставда кўрсатилган фаолият турларининг қонунийлигини текшириш; · устав капитали ҳажмининг таъсис ҳужжатлари ва ўзбекистон республикаси қонунчилигига мувофиқлиги; · устав капиталининг тўлиқ ва тўғри шакллантирилганлиги; · таъсисчиларнинг устав капиталига ўз улушларини қўшиш бўйича якуний ҳисоб-китоблар учун қонунда белгиланган муддатларга риоя қилиниши; · устав капиталини шакллантиришга доир муомалаларнинг бухгалтерия ҳисоби счётларида тўғри акс эттирилганлигини текшириш; · устав капиталига улушларнинг ҳақиқатан ҳам қўшилганлигини аниқлаш; · устав капитали ҳажми ўзгаришининг асослилиги, устав ва таъсис шартномасининг қайта рўйхатдан ўтказилганлигини ҳамда бу ҳақда тегишли ҳисоб регистрлари ва ҳисоботда акс эттирилганлиги. ушбу вазифаларни бажариш учун қуйидаги маълумот манбалари таҳлил қилинади: · корхонанинг ҳуқуқий мақомини, устав капиталини шакллантириш ва ҳисобга олиш масалаларини тартибга соладиган асосий қонун ҳужжатлари ва йўриқномалари; · таъсис ҳужжатлари (нотариал идора томонидан тасдиқланган устав ва таъсис шартномаси); · молиявий, статистик ва бошқа тегишли ҳисоботлар; · устав капиталини шакллантириш бўйича муомалалар ҳисобга …
3 / 19
нг мавжудлиги. лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари бўйича лицензиялар мавжудлиги ва уларнинг амал қилиш муддатлари текширилади. чунки, корхона бундай фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига лицензия олинган ёки унда кўрсатилган вақтдан бошлаб эга бўлади ва ушбу ҳуқуқ лицензия амал қилиш муддати ўтиши билан тўхтатилади. тегишли лицензияларга эга бўлмасдан амалга оширилган фаолият турлари ноқонуний ҳисобланади. агар корхона битта таъсисчи томонидан ташкил этилган бўлса, бунда у мазкур таъсисчи томонидан тасдиқланган, тегишли ҳоқимият органидан рўйхатдан ўтган ва нотариал идора томонидан тасдиқланган устав асосида фаолият кўрсатади. таъсис ҳужжатлари билан танишиш аудиторга мулк эгаси ким эканлигини ва кимнинг манфаати учун текширув ўтказилаётганлигини аниқлашга имкон беради. агар корхона бир неча таъсисчилар томонидан ташкил этилган бўлса, у ҳолда таъсис шартномаси тузилиши лозим, устав эса таъсисчилар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим. масалан, масъулияти чекланган жамиятлар (мчж) барча таъсисчилар томонидан имзоланган таъсис шартномаси ва устав асосида ташкил этилади ва фаолият кўрсатади. аудитор тегишли таъсис ҳужжатларининг мавжудлигини ва уларни тасдиқлаш ҳамда давлат …
4 / 19
таъсис шартномасида юқорида санаб ўтилган маълумотлардан ташқари қуйидаги шартлар ҳам бўлиши лозим: · устав капиталининг таркиби ва ҳажми тўғрисида; · ҳар бир таъсисчи улушининг ҳажми ва уни ўзгартириш тартиби; · таъсисчилар улушларининг таркиби, ҳажми ва топшириш муддатлари; · улушларни қўшишга доир мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик; · таъсисчилар томонидан қўшиладиган улушларнинг жами суммаси. аудитор корхона устави билан танишиш чоғида унда қуйидагилар кўрсатилганлиини аниқлайди: · корхонанинг ўзига хос ҳусусиятлари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини ифодалайдиган номи; · корхонанинг давлат рўйхатидан ўтказиладиган, жойлашган ўрни; · устав капиталининг кўлами ва унинг барча таъсисчилар ўртасида улушларга тақсимланиши; · корхонанинг мақсади ва фаолият турлари; · ижро органларини сайлаш ёки тайинлаш тартиби; · корхона бошқарув органининг таркиби ва ваколатлари ҳамда улар томонидан қарор қабул қилиш тартиби; · дивидендлар тақсимлаш тартиби; · амалдаги қонунчиликда кўзда тутилгани ҳамда таъсисчилар билан келишилган, лекин қонунчиликка зид келмайдиган бошқа зарур масалалар. шунингдек, таъсис ҳужжатларини текширишда корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини эътиборга олиш зарур. масалан, акциядорлик жамиятининг …
5 / 19
к. акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятларда ҳам юридик шахслар, ҳам жисмоний шахслар таъсисчи сифатида иштирок этишлари мумкин. қўшма корхона устав капиталига ўзбекистонлик иштирокчи томонидан қўшиладиган ҳисса хорижий иштирокчилар билан келишувга кўра миллий валютада қандай баҳоланса, келишилган баҳолар бўйича чет эл валютасида ҳам жаҳон бозоридаги баҳони ҳисобга олган ҳолда шундай баҳоланади. хорижий иштирокчининг ҳиссаси ҳам шу тартибда қўшма корхонани ташкил этиш ҳақидаги шартнома имзоланган кундаги ёки унинг иштирокчилари келишган бошқа санага амалда бўлган ўзбекистон республикаси марказий банкининг расмий валюта курси бўйича сўмга ҳисоблаб ўтказиш йўли билан баҳоланади. жаҳон бозори баҳоси бўлмаганда қўшилаётган мулклар қиймати иштирокчиларнинг келишувига мувофиқ аниқланади. таъсис ҳужжатларини текширишда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар бир ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги хўжалик юритувчи субъект учун турли масъулиятлар белгиланишини инобатга олиш зарур. мисол: хўжалик юритувчи субъектлар учун қонунчиликда белгиланган масъулиятлар хўжалик юритувчи субъект ташкилий-ҳуқуқий шакли қонун ва унда белгиланган масъулиятлар қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ўз. р. қонуни «қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 19 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"корхона устав капитализацияси аудитининг усулбий муаммолари" haqida

11-мавзу: корхона устав, қўшилган ва резер капиталлари аудитининг услубий муаммолари режа: 11.1. устав капиталини текширишнинг мақсад ва вазифалари 11.2 таъсис ҳужжатларини текшириш 11.3 дастлабки ҳужжатларни текшириш 11.4 синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларини текшириш 11.5 қўшилган капитални текшириш 11.6 заҳира капиталини текшириш 11.1. устав капиталини текширишнинг мақсад ва вазифалари. корхона устав капитали унинг устави ва таъсис шартномасига мувофиқ қоидага кўра, таъсисчиларнинг ҳиссалари ҳисобига барпо этилади. у корхонанинг хўжалик фаолиятидан олинадиган фойдаси ҳисобига, зарур бўлганда таъсисчиларнинг мақсадли бадаллари ҳисобига ҳам тўлдирилиши мумкин. корхона устав капиталига ҳисса сифатида бинолар, иншоотлар, қурилмалар ва бошқа моддий қийматликлар: ер, сув ва бошқа табиий ре...

Bu fayl DOCX formatida 19 sahifadan iborat (38,9 KB). "корхона устав капитализацияси аудитининг усулбий муаммолари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: корхона устав капитализацияси а… DOCX 19 sahifa Bepul yuklash Telegram