корхона сегментар ҳисоботи

DOC 154,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1697373106.doc корхона сегментар ҳисоботи сегментлар бўйича ҳисобот ҳисобот юритувчи субектнинг айрим бўлимлари, фаолиятининг турлари ва маъсуллик марказлари бўйича тузилган ҳисобот ҳисобланарди. сегментлар - сегментум у ёки бу нарсанинг қисми ёки бўлагидир. ушбу ҳисоботларни ташқи фойдаланувчилар учун тузиш тартиби ва унга қўйиладиган талаблар тегишли бхмс белгиланган. лекин ички фойдаланувчилар учун тузиш тартиби ва қўйилган талаблар ҳозирча ишлаб чиқилмаган ва ҳозирги амалиётда фойдаланилаётган меъёрий ҳужжатларда ўз аксини топмаган. ушбу муаммоларни субектлар ўзларича ва фаолиятига маъқул вариантларда баҳоли қудрат ечиб келмоқдалар. ўзбекистон республикасида қабул қилинган “бухгалтерия ҳисоби тўғрисида қонун” да фақатгина ушбу маълумотларнинг сир сақланиши, яъни бухгалтерия ҳисобининг сегментлар бўйича тузилган ички ҳисоботлари тижорат сири эканлиги ва ташқи фойдаланувчиларга ушбу маълумотларнинг берилмаслиги таъкидланган. ушбу ҳисобот маълумотларининг сир сақланиши меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат (қонун) билан биринчи бор мустаҳкамланди. чунки бу ҳолат асосан себъектларнинг фаолиятини элементлар, технология жараёнлари, маъсуллик марказлари бўйича ёритилиши натижасида ушбу ҳисоботнинг маълумотларидан фақатгина ички бошқарув ходимлари фойдаланиши мумкин, чунки у тижорат сири ҳисобланади. …
2
аҳлил қилиш ва баҳолаш учун фойдаланадилар. маъсуллик маркази субектнинг фаолиятида ўзига хос ўринга эга, чунки у ушбу субектнинг асосий қисмларини ташкил қилади. натижада кириш ва чиқишга эга. маъсулият марказининг киришида хомашё материаллар ва яримфабрикатлар туради. бундан ташқари маъсулият марказлари ишлаб чиқариш фаолиятини юритиш учун маълум мулкларга, асосий воситалар, номоддий активлар, ишлаб чиқариш қуроллари ва бошқа маблағларга эгалик қиладилар. бу бўлинмалар ўзининг фаолиятида меҳнат ресурсларини истеъмол қиладилар, буюртмаларни бажариш учун ташқи субектларнинг хизматидан фойдаланадилар. ушбу масъулият марказларининг чиқишида эса сотиш ёки бошқа бўлимларга бериш учун чиқарилган тайёр маҳсулотлар, ишлар, хизматлар ва яримфабрикатлар мавжуд бўлади. сегментлар бўйича тузилган ҳисоботлар субектнинг раҳбарларига ўзининг қарамоғидаги бўлим ва сехларнинг фаолиятини бошқариш ва фаолиятининг якунини баҳолаш учун хизмат қилади, уларнинг фаолиятини баҳолаш учун молиявий ва номолиявий чегаралар ишлаб чиқилади, ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тизими шаклланади. ушбу вазифаларни бажариш жараёнида битта менежернинг фаолиятига иккинчи боқарувчининг фаолияти таъсир қилади. ушбу қарамақаршиликларни тугатиш имконияти йўқ, лекин ўзаро боғлиқ …
3
қилиш ва ўзи бошқараётган бўлимнинг фаолиятини режалаштираётганда олдига қўйилган мақсадларини қайта кўриб чиқиш имкониятини яратади. шунинг учун ҳам маъсуллик марказларининг фаолиятини назорат қилишни амалиётда тескари алоқа ҳам деб юритилади. сегментлар бўйича ҳисобот маълумотлари ҳилма-хил бошқарув қарорларини қабул қилиш учун жуда ҳам зарур. чунки ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида, шароитлар, воқеликлар ва ташқи муҳитлар тез-тез ўзгариб турган бир ҳолатда субектлар ушбу муҳит ва шароитга тезлик билан мослашган тақдирдагина уларнинг рақобатбардошлиги мустаҳкамланади ва келгусида ривожланиши учун шароит яратилади. ҳозирги пайтда субектларнинг олдида турган асосий муаммо фаолиятининг таркибини ўзгартириш, яъни йирик субектлар айрим олган кичик субектларга ажралишдир. ушбу тадбир билан боғлиқ бошқарув қарорини қабул қилишдан олдин фаолиятининг якунини чуқур ўрганиш ва баҳолашни талаб қилади. ушбу ишни амалга ошириш учун бошқарув ҳисоби тўплаган, ишлов берган маълумотлардан кенг фойдаланиш заруриятини келтириб чиқаради. раҳбариятнинг ушбу фаолиятини айрим бўлимларга бўлиш бўйича қабул қиладиган қарори иқтисодий асосланган ҳисобларга таяниши шарт. ушбу ҳолатларда жуда бўлмаганда иккита вариант ўзаро таққосланиши керак. …
4
ўйича ҳисоботларни- тузиш ва тақдим қилишнинг зарурлиги. ушбу талаблар ва ҳолатлар сегментлар бўйича ҳисобот тузишнинг заруриятини келтириб чиқаради. бошқарув ҳисобида тегишли муомалаларга ишлов берилиб, йиғилиб ва гуруҳлаштирилиб ички сегментлар бўйича ҳисобот тузилади ва улар тегишли сегментларнинг менеджер раҳбарларига ва субектнинг раҳбарига тақдим қилинади. ушбу ҳисоботни тузиш ва тақдим қилишдан кўзланган асосий мақсад ички фойдаланувчиларни зарур маълумотлар билан ўз вақтида ва тўлиқ таъминлашдир. ушбу ҳисоботларни тузиш бўйича қуйидаги тавсиялар берилади: 1. ички сегментларнинг бошқарув ҳисоби аниқ бир бўлим- сегментнинг фаолиятини ёритиши лозим. агарда қуйидаги чекинишларга йўл қўйилса кутилаётган натижаларни бермайди: а) аниқ бошқарувчилар, даромад ва харажатлар марказларининг талаблари бўйича маълумотларни акс эттирмай асосан ишлаб чиқаришнинг, сотишнинг ва сарфларнинг ҳажми бўйича маълумотларни ўзида акс эттирса; в) аниқ маълумот бошқарувчи-менеджерга эмас юқори бошқарувчиларга мўлжалланган бўлса; с) умумий вазифалар бўйича умумий ва ноаниқ маълумотлар кўрсатилса. чунки самарали бошқарув назорати тўлиқ ва аниқ маълумотлардан фойдаланади. 220 2. бошқарув қарорларини қабул қилиш учун фақатгина ўз вақтида, …
5
и саёз ўрганади натижада илгари содир бўлган хато ва камчиликларга асосий эътибор қаратилади, уларнинг сабаблари аниқланади, тафтиш қилинади, лекин келгусида самарали фаолият кўрсатиш бўйича режаларни ишлаб чиқишга унчалик эътибор берилмайди. ушбу ҳолатлар бошқарув назоратини сусайтиришга олиб келади. 4. ички фойдаланувчилар учун субектнинг фаолият турлари ва бўлим (сегмент)лари бўйича тузиладиган ҳисоботларнинг шаклини тез-тез ўзгартириб туриш мақсадга мувофиқ эмас. 5. ушбу ҳисоботларни ҳисобланган маълумотлар билан кўп ҳам юклайвериш уларнинг сифатига салбий таъсир қилади. бошқарувчи битта муқобил тизимга келтирилган ва уларга таянган ҳолда муқобил бошқарув қарорларини қабул қилишга ва аниқ фаолият кўрсатишга ёрдам берадиган маълумотларнинг минимал ҳажми етарли бўлади. шунинг учун ҳам ҳисоботни олган менеджер у ёки бу хулосани чиқариш ёки фаолиятнинг турини баҳолаш учун қўлида калкулятор билан қўшимча ҳисобларни бажармаслиги ва маълумотлар тўғридан-тўғри баҳолаш учун асос бўлиши лозим. унинг учун ушбу ички ҳисоботнинг маълумотлари асосида таҳлил қилиниб қабул қилинадиган тадбир ва қарорларни қайта кўриб чиқиш ва тадбиқ қилиш йўлларини ўйлаш муҳимроқ ҳисобланади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"корхона сегментар ҳисоботи" haqida

1697373106.doc корхона сегментар ҳисоботи сегментлар бўйича ҳисобот ҳисобот юритувчи субектнинг айрим бўлимлари, фаолиятининг турлари ва маъсуллик марказлари бўйича тузилган ҳисобот ҳисобланарди. сегментлар - сегментум у ёки бу нарсанинг қисми ёки бўлагидир. ушбу ҳисоботларни ташқи фойдаланувчилар учун тузиш тартиби ва унга қўйиладиган талаблар тегишли бхмс белгиланган. лекин ички фойдаланувчилар учун тузиш тартиби ва қўйилган талаблар ҳозирча ишлаб чиқилмаган ва ҳозирги амалиётда фойдаланилаётган меъёрий ҳужжатларда ўз аксини топмаган. ушбу муаммоларни субектлар ўзларича ва фаолиятига маъқул вариантларда баҳоли қудрат ечиб келмоқдалар. ўзбекистон республикасида қабул қилинган “бухгалтерия ҳисоби тўғрисида қонун” да фақатгина ушбу маълумотларнинг сир сақланиши, яъни бухгалтерия ҳисобининг ...

DOC format, 154,0 KB. "корхона сегментар ҳисоботи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.