харажатларни туркумлаш ва уларнинг ҳисоби

DOC 243.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1697373214.doc харажатларни туркумлаш ва уларнинг ҳисоби режа: 1. харажатлар моҳияти ва туркумлаш. технологиянинг таъсири. 2. ишлаб чиқариш харажатларини асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатувчи бўйича ҳисобга олишни ташкил этиш. 3. бошқарув ҳисобида счетлар режаси. ўзгарувчан ва доимий харажатлар харажатлар моҳияти ва туркумлаш. технологиянинг таъсири. харажатлар бошқарув ҳисобининг асосий объекти ҳисобланади. харажатлар деганда, кўзланган мақсадларга эришиш учун (маҳсулот ишлаб чиқариш, товар хариди, хизматлар) сарфланган ресурслар қийматининг пулдаги ифодасидир. ушбу атама жуда кўп маънога эга бўлиб ва турли хил вазиятларда турли хил типдаги харажатлар қўлланилади. бошқариш учун менежерларга фақат умумий харажатлар тўғрисидаги маълумотлар етарли бўлмасдан, балки у ёки бу объект бўйича амалга оширилган харажатлар тўғрисида деталли маълумотлар талаб қилинади (маҳсулот ёки унинг партияси, мижозларга банкда ёки поликлиникада кўрсатилаётган хизмат таннархи, машина саот, иш соати ва унинг қиймати, бошқарув харажатлари ва бошқалар). харажатлар тушунчаси таннарх тушунчасидан кенгроқдир. харажатлар корхона ўз мақсадларига эришиш учун ва олдига қўйган вазифаларни ҳал қилиш учун амалга оширган …
2
аҳсулот ёки хизматлар лойиҳалар бўлимлар дастурлар таннарх тизимидаги счётлар икки босқичдаги тармоқларни қамраб олади: (1) харажатларни маълум таснифлаш белгилари бўйича аккумляциялаш (тўплаш), масалан, фойдаланилган хом-ашё ва материаллар, ишлатилган ёқилғи, жойлаштирилган реклама, иш ҳақи ва харажатларнинг бошқа элементлари бўйича; (2) таннархни тақсимлаш - бу тўпланган харажатларни маълум мезонлар бўйича таннарх объектларига идентификациялашдир. харажатлар ҳисобини ташкил қилишнинг иқтисодий мақсадларга энг мувофиқ тизими - бу қарорларни маълум турдаги гуруҳларга ажратиш (масалан, меҳнат ресурслари устидан назорат ёки материалларни ишлатиш) ва уларга монант харажатлар ҳисобининг таллуқли объектларини танлаш ҳисобланади (масалан маҳсулот ёки бўлимлар). акумляциялашган объектларнинг таннарх объектларига боғлиқлигини қуйидаги чизмада кўришимиз мумкин (2-чизма): таннархнинг аккумляцияси таннарх объектлари хом-ашё ва материаллар бўйича ҳақиқий харажатлар ишлаб чиқариш бўлими а маҳсулот в маҳсулот с маҳсулот бўлимнинг самардорлиги маҳсулот таннархини аниқлаш, маҳсулотнинг нархини белгилаш ва маҳсулотга доир қарорлар қабул қилишда ва менежмент мақсадларида фойдланилади. харажатлар ҳисобининг асосий мақсади заҳираларни баҳолаш учун калкуляция қилиш ва фойдани аниқлашга қаратилган. ҳозирги замон …
3
ни ўлчаш, ёзувини амалга ошириш, таҳлил ва интерпритация қилиш ҳамда таннарх ҳисоботини тузишда қўлланиладиган мунтазам-даврий жараёнлар ва процедуралар мажмуасидан иборатдир. таннарх ҳисобига доир адабиётларда таннарх ҳисоби тизимининг қуйидаги тўртта бир-биридан фарқ қиладиган фаолиятларини қайд қилишган: 1. таннархни ўлчаш 2. таннархнинг ёзувини амалга ошириш 3. таннархни таҳлил қилиш 4. таннарх ҳисоботи таннарх ҳисоби тизими комплекс ишлаб туриши ва қанча ҳажмда ахборотлар қайта ишланиши жараёнига бир қанча омиллар таъсир кўрсатиб туради. уларга қуйидагиларни киритиш мумкин: 1. фирма фаолиятининг миқдорий ҳажми 2. ишлаб чиқариш жараёнининг тури 3. фирма томонидан ишлаб чиқарилаётган турли маҳсулотларнинг сони 4. таннарх ахборотларига нисбатан менежментнинг муносабати 5. ташқи ўзгарувчи омиллар, жумладан қонунлар ва тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий база. харажатларнинг таснифига оид қуйидаги концепциялар амал қилади: · бевосита (тўғридан тўғри) ва билвосита (тўғридан-тўғри бўлмаган) харажатлар. · ўртача ва умумий харажатлар. · маҳсулот таннархи ва давр харажатлари · ўзгарувчан ва доимий харажатлар · релевант ва норелевант харажатлар · сақланиш мумкин бўлган ва …
4
) харажатларга киритишимиз мумкин. билвосита харажатлар (тўғридан тўғри бўлмаган) харажатлар - бу аниқ таннарх объектига иқтисодий моҳиятига кўра тўғридан-тўғри идентификацияланмайдиган (олиб бориш мумкин бўлмаган) харажатлар дир. масалан, маҳсулот сифати бўйича инспекторнинг иш хақи, ишлаб чиқариш биносининг ижара харажатларини у ёки бу маҳсулот турига тўғридан тўғри олиб бориш имкони йўқ ва шу боис, бундай харажатлар билвосита харажат сифатида тан олиниши керак. баъзи ҳоллар да айрим турдаги харажатларни у ёки бу турдаги маҳсулотларга олиб бориш имкони бўлсада, уларнинг иқтисодий салмоқлилиги ва ҳисоб харажатларини камайтириш мақсадида улар билвосита харажат сифатида ҳисобга олинади. масалан, стол ишлаб чиқаришда ишлатилган миқ ва бошқа ёрдамчи материалларнинг қийматини у ёки бу стол тури таннархига тўғридан-тўғри олиб бориш имконияти бўлсада, ушбу харажатларнинг салмоқлилиги ва ҳисоб-китобларни қийинлаштирмаслик мақсадида бу турдаги харажатлар билвосита харажатларга олиб борилади. бевосита ва билвосита харажатларни фарқлаш таннарх объетига боғлиқ бўлади. масалан, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатувчи устонинг иш хақи агар таннарх объекти ишлаб чиқариш цехи бўлса, …
5
инг суғуртаси бўйича харажатлар ходимнинг хизмат машинасида келиши, ёки жамоат транспортида келиши борасида қабул қиладиган қарорига боғлиқ эмас. демак, бу норелевант харажатга мисол бўла олади. лекин, бензин харажатлари ушбу қарорга бевосита боғлиқ ҳисобланади. бундай ҳолда ушбу харажат релевант харажат ҳисобланади. бошқа бир мисол келтирамиз. компания бир неча йил олдин 100 п.б. га хом-ашё сотиб олган. ҳозирги кунда ушбу материални амалдаги буюртмаларни бажаришда ишлатиш ёки уни сотиш имконияти йўқ. олдинги истеъмолчилардан бири ушбу материалдан фойдаланса бўладиган буюртма таклиф этмоқда ва буюртма учун 250 п.б. ни тўлашга рози эканлигин билдирмоқда. ушбу материални буюрмачи талаб қилгандек қайта ишлаш учун компания 200 п.б. миқдорида қўшимча қайта ишлаш харажатларини амалга оширади. ушбу лойиҳани таҳлил қиладиган бўлсак, харажатларнинг релевант ва норелевант эканлигини аниқлаб олиш зарур ҳисобланади. 200 п. бдаги материал харажатлар буюртмани қабул қилиш ёки қилмасликдан қатъий назар юз беради, чунки буюртмани қабул қилмаганда ҳам ушбу материаллардан фойдаланиш имкони йўқ, фақат уларни ҳисобдан чиқариб ташлаш керак …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "харажатларни туркумлаш ва уларнинг ҳисоби"

1697373214.doc харажатларни туркумлаш ва уларнинг ҳисоби режа: 1. харажатлар моҳияти ва туркумлаш. технологиянинг таъсири. 2. ишлаб чиқариш харажатларини асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатувчи бўйича ҳисобга олишни ташкил этиш. 3. бошқарув ҳисобида счетлар режаси. ўзгарувчан ва доимий харажатлар харажатлар моҳияти ва туркумлаш. технологиянинг таъсири. харажатлар бошқарув ҳисобининг асосий объекти ҳисобланади. харажатлар деганда, кўзланган мақсадларга эришиш учун (маҳсулот ишлаб чиқариш, товар хариди, хизматлар) сарфланган ресурслар қийматининг пулдаги ифодасидир. ушбу атама жуда кўп маънога эга бўлиб ва турли хил вазиятларда турли хил типдаги харажатлар қўлланилади. бошқариш учун менежерларга фақат умумий харажатлар тўғрисидаги маълумотлар етарли бўлмасдан, балки у ёки бу об...

DOC format, 243.0 KB. To download "харажатларни туркумлаш ва уларнинг ҳисоби", click the Telegram button on the left.