макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлашнинг ахборот таъминоти

DOC 164,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1706115159.doc макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлашнинг ахбороттаъминоти режа: 1. ўзбекистон республикаси давлат бошқарувида рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимлари 2. ижтимоий-иқтисодий ахборотларнинг шаклланиши ва уларнинг турлари 3. макроиқтисодий кўрсаткичлар ахборот объекти сифатида 4. макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштиришда ахборот технологиялардан фойдаланиш йўналишлари. ўзбекистон республикаси давлат бошқарувида рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимлари мамлакатимизда маъмурий тартиботлардан ўтишни соддалаштириш, аҳоли турмуши сифатини ошириш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган электрон ҳукуматни, шу жумладан давлат хизматларини кўрсатиш тизимини модернизация қилиш ва ривожлантириш борасида изчил чоралар кўрилмоқда. шу билан бирга, рақамлаштиришни таъминлашга ва рақамли иқтисодиётга ўтишга тўсқинлик қилаётган қатор ҳал қилинмаган муаммо ва камчиликлар сақланиб қолинмоқда. хусусан, давлат ахборот тизимларини ривожлантиришнинг ягона принциплари ишлаб чиқилмаган, ушбу соҳадаги тадбирлар эса ўзаро ва бошқа ахборот тизимлари билан узвий боғланмаган ҳолда амалга оширилмоқда. «электрон ҳукумат» тизими инфратузилмаси лозим даражада ривожланмаяпти, бу давлат хизматларини кўрсатишда ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллашга ўз таъсирини кўрсатмоқда. …
2
нинг «ўзбекистон республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 июлдаги пқ-3832-сон қарорига мувофиқ ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда — агентлик) рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш соҳасида ваколатли орган этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинди. 2. «электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш рақамли иқтисодиётнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади; агентлик электрон ҳукумат соҳасидаги ҳамда давлат бошқарувида ахборот тизимларини жорий этишда ваколатли орган ҳисобланади, ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъулдир; агентликнинг электрон ҳукумат соҳасида, шунингдек, давлат бошқарувида ахборот тизимларини жорий этиш бўйича ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари ижросини таъминлаш республиканинг барча вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади; давлат бошқарувида ахборот тизимлари, ресурслари ва бошқа дастурий маҳсулотларини яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳалар, шунингдек, бундай лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари агентликда экспертизадан ўтказилиши шарт; агентлик рақамли иқтисодиётни жорий этиш …
3
ича агентликка ахборот киритилaди. 4. агентлик: а) амалга оширилаётган лойиҳаларнинг танқидий кўриб чиқилишини ҳамда мақсадга мувофиқ, долзарб, республикада рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсад ва вазифаларига мос келадиган лойиҳаларнинг давом эттирилишини таъминлайди; б) қуйидагиларни назарда тутадиган «электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш концепцияси лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ва ўзбекистон республикаси президенти администрациясига киритилишини таъминлайди: электрон ҳукуматнинг давлат, аҳоли ва бизнеснинг самарали ўзаро ҳамкорлигини, шунингдек, жаҳоннинг рақамли маконига интеграциялашувини таъминлаш бўйича ягона миллий тизим сифатидаги мақсадли аҳамиятини белгилашни; «электрон ҳукумат» тизимининг таркиби ва тузилмасини, уни яратиш шартлари ва архитектурасининг концептуал асосларини, жумладан ташкилий, функционал, техник тузилмасини, шунингдек, асосий рақамли активлар рўйхатини аниқ белгилашни; электрон ҳукуматни яратишнинг асосий принциплари ва функционал вазифаларини, электрон ҳукумат имкониятларидан фойдаланган ҳолда рақамли трансформацияга эришишнинг аниқ кўрсаткич ва индикаторларини белгилашни; электрон ҳукуматни яратишнинг ҳуқуқий ва ташкилий-техник чораларини, жумладан рақамли трансформация жараёнларини тадқиқ этиш методологиясига, уларнинг ўзаро мувофиқлигига, ахборот соҳасида биргаликдаги ҳамкорлик, маълумотлар алмашиш протоколлари ва форматининг ўзаро мослигига доир талабларни белгилашни; шахсий …
4
қилиш, шунингдек, уларни фойдаланишга топширишнинг ягона тизимини) барпо этишни; агентлик негизида бошланғич лойиҳа сифатида электрон рақамли имзо инфратузилмасининг намунавий элементини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишни назарда тутади. 5.ўзбекистон республикаси президентининг «рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 21 ноябрдаги пқ-4022-сон қарорига мувофиқ агентлик томонидан «рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан биргаликда барча давлат хизматлари фақатгина операторнинг маълумотларни қайта ишлаш марказлари орқали кўрсатилишини таъминлашни назарда тутадиган 2019 — 2021 йилларда «universal mobile systems» мчжни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилмоқда. агентлик манфаатдор идоралар билан биргаликда маълумотларга ишлов бериш марказларига бўлган эҳтиёж ва уларнинг жойлашуви тўғрисида ўзбекистон республикаси президенти администрациясига таклифлар киритади. 6. ўзбекистон республикаси президентининг «инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 апрелдаги пқ-3673-сон қарорига мувофиқ агентлик томонидан алоқанинг, шу жумладан, хорижда бўлиш вақтида, махфийлиги, тезкорлиги, хавфсизлиги ва телекоммуникация хизматларига сарфланадиган бюджет маблағларининг тежалишини таъминлайдиган …
5
ининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарининг ўз хизмат вазифаларини бажаришда тизимдан фойдаланиши мажбурий бўлган ходимлари рўйхатини ўзбекистон республикаси президенти администрациясига киритади. 8. ўзбекистон республикаси президентининг «ўзбекистон республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 июлдаги пф-5120-сон фармонига мувофиқ яратиладиган лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизими агентлик томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича ушбу тизимнинг барча иштирокчилари томонидан фойдаланилиши мажбурий ҳисобланади. рўйхатга киритилган вазирлик ва идоралар ҳуқуқ эгаларининг тегишли лицензияларисиз дастурий маҳсулотлардан фойдаланишга йўл қўймасдан, маълумотларнинг белгиланган протокол бўйича платформа форматида тақдим этилиши ва тизимга киритилишини таъминлайди. 9. ўзбекистон республикаси молия вазирлиги: ўзбекистон республикаси давлат бюджетининг алоқа билан таъминлашга 2018 йилги ва 2019 йилга мўлжалланган харажатлари тўғрисида вазирлик ва идоралар кесимидаги ахборотни агентликка тақдим этади; ушбу фармондан келиб чиққан ҳолда ўзбекистон республикаси давлат бюджетининг халқаро алоқа учун 2019 йилга мўлжалланган харажатларининг қайта кўриб чиқилишини таъминлайди; ҳар йили ўзбекистон республикаси давлат бюджети параметрларида ушбу фармонни амалга ошириш доирасидаги тадбирларни молиялаштиришга маблағ ажратилишини назарда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлашнинг ахборот таъминоти" haqida

1706115159.doc макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлашнинг ахбороттаъминоти режа: 1. ўзбекистон республикаси давлат бошқарувида рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимлари 2. ижтимоий-иқтисодий ахборотларнинг шаклланиши ва уларнинг турлари 3. макроиқтисодий кўрсаткичлар ахборот объекти сифатида 4. макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштиришда ахборот технологиялардан фойдаланиш йўналишлари. ўзбекистон республикаси давлат бошқарувида рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимлари мамлакатимизда маъмурий тартиботлардан ўтишни соддалаштириш, аҳоли турмуши сифатини ошириш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган электрон ҳукуматни, шу жумладан давлат хизматларини кўрсатиш тизимини модернизация қилиш ва ривожлантириш борасида изчил чоралар кўрилмоқда. ш...

DOC format, 164,5 KB. "макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлашнинг ахборот таъминоти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.