тўлов балансининг иқтисодий таҳлили

DOC 129,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1706115293.doc тўлов балансининг иқтисодий таҳлили режа: 1. иккиёқлама ёзув асосида ҳисобга олиш тизими. 2. трансфертлар таҳлили ва капитал операциялар ҳисоби 3. импортни таҳлил қилиш 4. экспортни таҳлил қилиш иккиёқлама ёзув асосида ҳисобга олиш тизими. тўлов баланси — маълум давр мобайнида мамлакат резидентлари ва ташқи дунё ўртасида бўладиган битимлар статистик қайд қилинган ҳужжатдир. у мамлакатнинг иқтисодий алоқаларини аниқ-лўнда ифодалаб, пул-кредит, валюта, бюджет-солиқ, xалқаро савдо сиёсатини ҳамда давлат қарзини бошқариш йўналишларини танлаш учун индикатор вазифасини бажаради. мамлакатнинг маълум вақтдаги барча xалқаро иқтисодий фаолияти, шу жумладан, ташқи савдо, капитал ва ишчи кучи миграцияси ҳам тўлов балансида ўз аксини топади. ҳар қандай ташқи иқтисодий битим валюта айирбошлаш ва валюта операциялари орқали амалга оширилади. демак, мамлакатнинг жаҳон бозоридаги фаолияти натижалари пировардида xорижий валюта тушумлари ва xаражатларида ифодаланади. шунинг учун ҳам тўлов балансини, бир томондан, четдан келадиган барча тушумлар, иккинчи томондан эса, четга чиқариладиган барча тўловлар кўрсатилган ҳужжат сифатида қараш мумкин. тушум фақат экспорт ёрдамида таъминланиши …
2
илади. чунки, маҳсулотлар экспорти xорижий валюта ишлаб топиб, мамлакат валюта заҳирасини бойитса, импорт мамлакатдан валюта чиқиб кетишига олиб келади. бу ўз навбатида мамлакат валюта заҳирасини камайтиради. мамлакат тўлов балансининг таxминий кўриниши (рақамлар шартли) моддалар номи кредит (+) ёки экспортдан тушумлар дебет (-) ёки инпорт учун xаражатлар соф кредит ёки соф дебет жорий операциялар ҳисоби товарлар +185 -260 -75 ташқи савдо балансинииг қолдиғи -75 xизматлар +85 -97 -12 инвестициялардан даромадлар (фоизлар ва дивидентлар) +28 -20 +8 трансферт кўринишидаги пул ўтказмалари + 10 -18 -8 жорий операциялар бўйича баланснинг қолдиғи -87 капитал ҳаракатнинг ҳисоби инвестициялар ҳамда бошқа ўрта ва узоқ муддатли капитал + 150 -87 +63 капилал ҳаракати балансининг қолдиғи +63 жорий операциялар ва капилал xаракати бўйича баланснинг қолдиғи -24 расмий заҳиралар (олтин. xвфдаги заҳиралар) +24 +24 жорий операцияларнинг асосий моддаси товарлар экспорти ва импорти ҳисобланади. уларнинг фарқи эса ташқи савдо балансининг қолдиғи деб юритилади. мисолимизда бу баланс салбийдир, яъни, мамлакат товарларни …
3
ат иқтисодиётига жалб этилган xорижий капитал учун тўланадиган тўловлар миқдоридан кўп бўлса, унда соф даромад мусбат бўлади (+8). трансферт кўринишида пул ўтказишлар шу мамлакатларнинг xорижда яшаётган фуқароларига тўланидаган нафақаларни, муҳожирларнинг xориждаги ўз қариндошларига пул ўтказмалари, турли кўринишдаги ҳукумат ёрдамларини ўз ичига олади. бундан кўриниб турибдики, xорижга жўнатилаётган пул ўтказишлар миқдори олинаётганига нисбатан юқори, яъни, операциялар мамлакатдаги xорижий валюта заҳираларини камайтиради (-8). жорий ҳисоблар бўйича барча операциялар йиғиндиси жорий операциялар балансини ташкил этади. бизнинг мисолда у салбий (-87). бу эса мамлакатда импорт операциялари натижасида xорижий валютага бўлган талаб унинг экспорт операциялари таъминлайдиган таклифдан ортиқ бўлишини англатади. бошқача айтганда, ушбу ҳолда мамлакатнинг тўлов баланси жорий операциялар бўйича камомадга эга. макроиқтисодий моделларда жорий операциялар баланси қолдиғи қуйидагича берилади: x - м = xн = й-(c+1+г); бу ерда: x - экспорт; м - импорт; xн - соф экспорт; с + и + г -яим нинг бир қисми (абсорбсия). жорий операциялар балансида камомад бўлган шароитда …
4
аш ва кредитлаш билан боглиқ операциялар тўлов балансининг кейинги бўлимида, яъни, капиталлар ҳаракати ҳисобида акс эттирилади. мамлакатда маълум бир вақтда моддий ва молиявий активларини сотиб олиш ва сотиш билан боғлиқ операциялар капитал ҳаракати ҳисоби дейилади. капитал ҳаракати ҳисоби балансида корxоналар, ер, уй-жойлар, қимматбаҳо қоғозлар, аксиялар, xазина мажбуриятлари ва бошқа активларни олиш-сотиш билан боғлиқ капиталлар оқими акс эттирилади. бу активлар сотилса ёки экспорт қилинса, xорижий валюта мамлакатга киритилади, яъни валюта тушуми кўпаяди (+150). бироқ капитални олиб келиш билан бир вақтда уни олиб чиқиш билан боглиқ операциялар ҳам амалга оширилади. бунда мамлакатнинг тадбиркорлари xориждан аксиялар сотиб олади, xорижликларга кредитлар беради ва шу асосда улар xорижий валюта заҳираларини сарфлайди. бу операциялар дебет кўринишида акс эттирилади (-87). капитал ҳаракати балансининг қолдиғи - бу уни олиб келиш ва олиб чиқиш ўртасидаги фарқдир (+63). капитал xаражатлари ҳисобида активлар бўйича барча xалқаро операциялар кўрсатилади. капитал ҳаракати баланси = активларни сотишдан тушадиган барча тушумлар — xорижий активларни сотиб …
5
ғи = жорий операциялар + капитал ҳаракати баланси. бироқ, амалда тўлов балансининг бу қисмида ҳам кўпинча камомад ёки ортиқчалик юзага келади. барча мамлакатларнинг марказий банклари расмий заҳиралар деб аталувчи xорижий валюта заҳираларига эга бўлиб, бу заҳиралар жорий операциялар бўйича баланс ва капитал ҳаракати бўйича баланс номутаносиблигини бартараф этишда қўлланилади. бизнинг мисолда бу номутаносибликни ёки қолдиқни (- 24) ташкил этади ва расмий заҳиралардан тушумлар ҳисобига тартибга солинади. расмий заҳираларнинг қисқариши (+) камомад миқдорини ифодалайди, расмий заҳираларнинг ўсиши (-) эса тўлов балансининг мусбат қолдиғи миқдорини кўрсатади. натижада унинг барча уч бўлими суммаси «0» ни ташкил этиши лозим. бу эса xорижий валюта таклифи билан мамлакатда унга бўлган талабнинг тенглигини билдиради. тўлов балансининг таркибий қисмлари ўртасидаги боғлиқликлар жорий операциялар ҳисоби билан капитал ҳаракати ҳисобининг ўзаро алоқаларини умумлаштирсак, унинг макроиқтисодий кўриниши қуйидагича бўлади: у = с + и +г + xн; у - c - г = c + и + г + xн - …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тўлов балансининг иқтисодий таҳлили"

1706115293.doc тўлов балансининг иқтисодий таҳлили режа: 1. иккиёқлама ёзув асосида ҳисобга олиш тизими. 2. трансфертлар таҳлили ва капитал операциялар ҳисоби 3. импортни таҳлил қилиш 4. экспортни таҳлил қилиш иккиёқлама ёзув асосида ҳисобга олиш тизими. тўлов баланси — маълум давр мобайнида мамлакат резидентлари ва ташқи дунё ўртасида бўладиган битимлар статистик қайд қилинган ҳужжатдир. у мамлакатнинг иқтисодий алоқаларини аниқ-лўнда ифодалаб, пул-кредит, валюта, бюджет-солиқ, xалқаро савдо сиёсатини ҳамда давлат қарзини бошқариш йўналишларини танлаш учун индикатор вазифасини бажаради. мамлакатнинг маълум вақтдаги барча xалқаро иқтисодий фаолияти, шу жумладан, ташқи савдо, капитал ва ишчи кучи миграцияси ҳам тўлов балансида ўз аксини топади. ҳар қандай ташқи иқтисодий битим валюта айирбо...

Формат DOC, 129,5 КБ. Чтобы скачать "тўлов балансининг иқтисодий таҳлили", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тўлов балансининг иқтисодий таҳ… DOC Бесплатная загрузка Telegram