мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш

DOC 78.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1707763305.doc мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш режа: 1. жаҳон иқтисодий тизимида миллий иқтисодиётнинг тутган ўрни ва унинг манфаатларига таҳдидлар 2. мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш 3. мамлакат ички иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш жаҳон иқтисодий тизимида миллий иқтисодиётнинг тутган ўрни ва унинг манфаатларига таҳдидлар миллий иқтисодиёт, халқаро меҳнат тақсимотига кўра, ихтисослашуви, ўзининг фойдали қазилма бойликлари, географик жойлашуви, фан-техника тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси, халқаро савдо, халқаро иқтисодий фаолиятининг фаоллигига мувофиқ жаҳон иқтисодий тизимида ўзига хос ўринни эгаллайди. жаҳон иқтисодиётига интеграциялашиш учун миллий иқтисодиёт халқаро ҳамкорлик учун очиқ бўлиши, яъни очиқ иқтисодиёт тавсифига эга бўлиши лозим. очиқ иқтисодиётнинг хусусиятлари ва потенциал имкониятларини қуйидагича тавсифлаш мумкин: · ўтиш даврини ўз бошидан кечираётган мамлакатда бозор механизми ва унсурлари рақобат муҳити шаклланишининг жадаллашуви; · жаҳон хўжалиги билан ўзаро алоқада миллий иқтисодиёт анъанавий товар айирбошлашдан ташқари, капитални четга чиқариш ва четдан киритиш, илмий-техниканинг кооперациялашуви, ишлаб чиқариш интеграцияси каби шаклларда интеграллашади; · халқаро ресурслар айланмаси ва унинг …
2
ий сиёсатининг қуйидаги тамойилларга асосланиши белгилаб берилган: · мафкуравий курашлардан қатъи назар ташқи муносабатларда ошкоралик; · тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик, бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик; · ўзининг миллий давлат манфаатлари устуворлигида ўзаро манфаатларни ҳар томонлама ҳисобга олиш; · тўла ишонч, халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш асосида икки томонлама ва кўп томонлама ташқи алоқалар ўрнатиш ҳамда уларни ривожлантириш; · умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш ва халқаро тартибларга изчиллик билан ўтиш. иқтисодиётнинг очиқлигини таъминлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши оқибатида мамлакатга хорижий инвестициялар кириб кела бошлади, қўшма корхоналар кўпая борди, ички бозор товарлар билан тўла бошлади. аммо, шу билан бирга, бунинг мамлакат манфаатларига зид томони ҳам кўзга ташлана борилади. мамлакат иқтисодий хавфсизлиги, манфаатларига таҳдидлардан ҳимояланиш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим: · таклиф этилаётган инвестицион лойиҳа ва хорижий ҳамкорлар билан тузилган йирик битимлар, иқтисодий хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, дастлабки мустақил экспертизадан …
3
ий экспортчилар ва ишлаб чиқарувчиларимизнинг дискреминация қилинмаслиги, камситилишидан ҳимоя қилиш; · ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги низо ва келишмовчиликларни к ҳ п томонлама тартибга солиш механизмлари тенг ҳуқуқли шартномалар тузиш орқали ал қилинишига интилиш лозим бўлади. бунда асосий эътибор мамлакат товар ишлаб чиқарувчилари ва фуқароларимизнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилади; · чет эллардаги республика мулкини ҳимоя қилиш; · ташқи иқтисодий фаолият ташқи савдодан юқори фойда, иқтисодий самара олишга интилиш билан бир вақтда, мамлакатнинг жаҳон иқтисодиёти тизимида ўзига мос нуфузли ўринни эгаллашига интилиши кабиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва унинг хавфсизлигини таъминлашда давлат марказий ролни ўйнайди. бу борадаги давлатнинг вазифалари қуйидагиларда ўз ифодасини топади: · давлатни микро ва макро даражада иқтисодий тартиблаш кўламларини ўз ичига оладиган тик ҳамда стратегик қарорларни асослаш, қабул қилиш учун дастаклар билан таъминлаш; · иқтисодий ва маъмурий дастак, восита ҳамда усуллар ёрдамида иқтисодий стратегия ва жорий …
4
монлама тайёрланган кадрлар. мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бошқарув ишлари икки, ўзаро боғлиқ йўналишда олиб борилади: · иқтисодий ҳуқуқбузарликларнинг манбалари ва уларнинг субъектларига қарши курашиш; · барча қонун, меъёрий ҳужжатлар ҳамда бошқарув қарорларини иқтисодий хавфсизликни мустаҳкамлаш талабларига мослигини аниқлаш учун экспертизадан ўтказиш. иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг муҳим шарти ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқаришнинг бозор иқтисодиётини давлат томонидан тартибга солишнинг самарадорлигини ошириш ҳисобланади. зеро мамлакат иқтисодий хавфсизлиги даражаси унинг иқтисодий салоҳияти билан белгиланади. бу салоҳият миллий иқтисодиёт ресурслари, захиралари, амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатнинг самарадорлиги, бозор структураси, бошқариш тизими, саноатни ташкил этиш ҳамда ташқи бозор коньюнктурасининг ўзгаришларга мослашувчанлиги бошқа мамлакатларнинг қўллаб-қувватлаши, халқаро уюшма ва ташкилотларда иштирок эта олиши билан ифодаланади. мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун асосий маҳсулотлар бўйича импортга боғлиқликка барҳам бериш, тайёр маҳсулотларни экспорт қилишни кучайтириш лозим б қ лади. шунингдек, миллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатларини ички ва таши бозорда ҳимоя қилишга қаратилган оқилона протекционизм сиёсатини амалга ошириш лозим. бу сиёсат қуйидагиларни кўзда тутиши …
5
ватлаш; · йирик ишлаб чиқариш бирлашмаларини қўллаб қувватлашнинг оқилона тизимини яратиш. мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун иқтисодиётнинг криминаллашувига қарши курашиш керак. жиноий гуруҳларнинг иқтисодиётга кириб келишининг олдини олиш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим бўлади: · даромадларни декларация қилиш тизимини такомиллаштириш; · нодавлат хўжалик субъектларининг айрим фаолият турларини қонун йўли билан чеклаш; · рўйхатга олинмасдан туриб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни ман қилиш; · истеъмолчилар саломатлигига зарар етказувчи маҳсулотларни ва лицензиясиз, сифат сертификатисиз товар сотишни ман қилиш; · банкротлик қонуни талабларини ҳаётга қатъий татбиқ этиш; · ҳуқуқ-тартибот органларида иқтисодий қонунбузарликларга қарши курашиш бўлимлари фаолиятини кучайтириш; · иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида турли назорат ва давлат органларининг тадбиркорлар хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашишларини чеклаш ва бунга қарши курашиш; · иқтисодиётни тартибга солишнинг бозор механизмлари эркин амал қилишини таъминлаш билан бир қаторда, давлат органларининг иқтисодиётни тартибга солиш фаолияти самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш кабилар мақсадга мувофиқдир. мамлакат ички иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш мамлакат ички иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим йўли …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш"

1707763305.doc мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш режа: 1. жаҳон иқтисодий тизимида миллий иқтисодиётнинг тутган ўрни ва унинг манфаатларига таҳдидлар 2. мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш 3. мамлакат ички иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш жаҳон иқтисодий тизимида миллий иқтисодиётнинг тутган ўрни ва унинг манфаатларига таҳдидлар миллий иқтисодиёт, халқаро меҳнат тақсимотига кўра, ихтисослашуви, ўзининг фойдали қазилма бойликлари, географик жойлашуви, фан-техника тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси, халқаро савдо, халқаро иқтисодий фаолиятининг фаоллигига мувофиқ жаҳон иқтисодий тизимида ўзига хос ўринни эгаллайди. жаҳон иқтисодиётига интеграциялашиш учун миллий иқтисодиёт халқаро ҳамкорлик учун очиқ бўлиши, яъни очиқ иқтисоди...

DOC format, 78.0 KB. To download "мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш", click the Telegram button on the left.