иқтисодий хавфсизликка таҳдидлар

DOC 109,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1707763273.doc иқтисодий хавфсизликка таҳдидлар режа: 1. иқтисодий манфаатлар ва таҳдидлар 2. иқтисодий хавфсизликка ички таҳдидлар 3. иқтисодий хавфсизликка ташқи таҳдидлар жамиятда инсон хўжалик субъектларининг фаолияти уларнинг эҳтиёжларини қондириш ва манфаатларини рўёбга чиқариш мақсадида амалга оширилади. кишилар эҳтиёжлари хилма-хил бўлиб, уларнинг таркибида социал-иқтисодий эҳтиёжлар муҳим ўрин тутади. умуман инсон эҳтиёжларини америкалик олим а.маслоу қуйидаги гуруҳларга ажратган: 1) физиологик, яъни овқатланиш, ичимлик ичиш, ухлаш ва бошқалар; 2) хавфсизлик эҳтиёжлари, яъни касаллик, қўрқинчли вазиятлардан, қаҳр-ғазабдан, табиий офат ва бошқалардан ҳимояланиш эҳтиёжлари; 3) ижтимой алоқаларга бўлган эҳтиёжлар, яъни меҳр-оқибат, муҳаббат, бирон-бир гуруҳга, оилага бирикиш ва бошқалар; 4) ҳурматга сазовар бўлиш (мақсадга эришиш, тан олиниш); 5) ўзини намоён этиш, юқори мавқега эришиш, яъни ўз қобилиятларини намоён этиш ва амалга ошириш ва ҳ. к. инсон ўз эҳтиёжлари ва уларни қондириш зарурлигини англаганида манфаат юзага келади. манфаат эса меҳнатга, фаолиятга ундовчи мотивацияни вужудга келтиради. иқтисодий манфаатлар хўжалик фаолиятини юритишдан кўзланган иқтисодий мақсадларни ҳам ифодалайди. иқтисодий мақсадлар умумий …
2
г одилона тақсимланиши. аҳолининг энг бой ва энг камбағал, яъни кам таъминланган қатламлари ўртасидаги фарқининг ниҳоят даражада катта бўлиб кетишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўриш. 7. иқтисодий таъминлаш. меҳнатга лаёқатсиз, касалманд, қари, майиб, мажруҳ ва бошқа кам таъминланган, ёрдамга муҳтож аҳоли гуруҳларини ижтимоий ҳимоялашни амалга ошириш. 8. савдо баланси. халқаро савдо ва халқаро молиявий битимларда оқилона балансини таъминлашга интилиш. таҳдид жамият, давлат ва уларнинг субъектлари, алоҳида шахснинг нормал ҳаёт фаолиятига, улар манфаатларини рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилувчи, зиён-заҳмат келтирувчи, хавф-хатар туғдирувчи омиллар, шарт-шароитлар ва воқеликларни ифодалайди. иқтисодий таҳдидларни энг умумий тарзда ички ва ташқи гуруҳларга ажратиб ўрганиш мумкин. ташқи таҳдидлар геополитик, ташқи-иқтисодий, шунингдек, глобал экологик омиллар билан тавсифланади (1-чизма). чизма мамлакат иқтисодиёти ривожланишига ва жамият, давлат, хўжалик юритувчи субъектлар, фуқароларнинг иқтисодий манфаатларига иқтисодий таҳдидлар бевосита хавф туғдиради. бу таҳдидлар ижтимоий такрор ишлаб чиқаришни издан чиқариб, жамият ҳаётида танглик ҳолатларини келтириб чиқаради. иқтисодий хавфсизликка ички таҳдидлар мамлакатнинг ички иқтисодий соҳадаги хавфсизлиги табиий, техник-технологик, …
3
и ва хўжалик оборотига тортилиш имкониятларининг етарли эмаслиги; мамлакат илмий-техника салоҳиятининг ёмонлашуви, фан-техника ривожланишининг айрим йўналишларида илғор ўринларнинг бой берилиши, бошқа фаолият соҳаларида интеллектуал меҳнат обрўсининг (престижининг) тушиб кетиши; - ички бозорлардан чет эл фирмалари томонидан ватанимиздаги товар ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг, шу жумладан, истеъмол товарларининг сиқиб чиқарилиши; · ҳудудий сепаратизм тенденцияси ва бошқариш қарорларини қабул қилишда тармоқ лоббизмининг юқори даражадалиги; · инвестицион фаолликнинг пастлиги; · капитал харажатлар ўрнига жорий харажатларни афзал кўриш; · социал конфликт (зиддият)ларнинг келиб чиқиш хавфининг мавжудлиги. бундай ижтимоий зиддиятлар меҳнатга ҳақ тўлаш механизмининг такомиллашмаганлиги, ишсизлик даражасининг юқорилиги, аҳоли ўртасидаги табақаланишнинг кескинлашиб кетиши, аҳоли билим даражаси ва сифатининг пасайиши туфайли вужудга келади; · қонунчиликнинг ривожланмаганлиги, бир қанча иқтисодий субъектларнинг ички ва ташқи бозорда монопол ҳолатда эканлиги ва ғайриқонуний фаолият кўрсатиши ҳамда уларнинг ҳуқуқий интизомларининг пастлиги; - иқтисодиёт субъектларининг молиявий ва шартномавий интизомларининг пастлиги; · иқтисодиётнинг криминаллашуви ва уни бошқаришда коррупциянинг кучайиши; · даромадларни яшириш ва солиқ тўлашдан …
4
таъсирини бутунлай йўқ қилиш, унга барҳам бериш мумкин эмас. иқтисодий хавфсизликка таҳдид солувчи ташқи омилларга қуйидагилар киради: 1) экспорт таркибида хом ашё товарларининг устуворлиги, анъанавий машинасозлик ва ҳарбий саноат товарлари бозорларининг йўқотилиши; 2) мамлакатнинг кўп турдаги маҳсулотлар, шу жумладан, стратегик аҳамиятдаги ва озиқ-овқат маҳсулотлари импортига қарамлиги, боғлиқлиги; 3) ташқи қарзларнинг ўсиб бориши; 4) экспорт ва валюта назоратининг яхши йўлга қўйилмаганлиги, божхона чегараларининг ёпиқ эмаслиги; 5) рақобатга бардошли экспортни қўллаб-қувватловчи молиявий, ташкилий ва ахборот инфратузилмаларнинг ривожланмаганлиги ҳамда импорт таркибининг рационал эмаслиги; 6) экспорт-импорт операцияларига хизмат кўрсатувчи транспорт инфратузилмаларининг ривож топмаганлиги (чизма). чизма давлат иқтисодий манфаат ва хавфсизликка таҳдидларни аниқлаб, уларнинг олдини олиш мақсадида иқтисодий сиёсат мақсадлари ва стратегияларини ишлаб чиқади. бу билан иқтисодий хавфсизликни таъминлаш механизмини яратади. адабиётлар: 1. мирзиёев ш.м.танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик -ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак: мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2017йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган …
5
излик.т.:” iqtisod-moliya“, 2009. 6. абулқосимов ҳ. п., расулов т.с. ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўллари. рисола. - т.,” fan va texnologia”, 2015. 7. абулкасимов х.п., саидахмедова н.и., абулкасимов м.х.экономическая безопасность предпринимательской деятельности. учебное пособие. -т.: ilmiy-texnikaaxboroti-press, 2016. - 168 с.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"иқтисодий хавфсизликка таҳдидлар" haqida

1707763273.doc иқтисодий хавфсизликка таҳдидлар режа: 1. иқтисодий манфаатлар ва таҳдидлар 2. иқтисодий хавфсизликка ички таҳдидлар 3. иқтисодий хавфсизликка ташқи таҳдидлар жамиятда инсон хўжалик субъектларининг фаолияти уларнинг эҳтиёжларини қондириш ва манфаатларини рўёбга чиқариш мақсадида амалга оширилади. кишилар эҳтиёжлари хилма-хил бўлиб, уларнинг таркибида социал-иқтисодий эҳтиёжлар муҳим ўрин тутади. умуман инсон эҳтиёжларини америкалик олим а.маслоу қуйидаги гуруҳларга ажратган: 1) физиологик, яъни овқатланиш, ичимлик ичиш, ухлаш ва бошқалар; 2) хавфсизлик эҳтиёжлари, яъни касаллик, қўрқинчли вазиятлардан, қаҳр-ғазабдан, табиий офат ва бошқалардан ҳимояланиш эҳтиёжлари; 3) ижтимой алоқаларга бўлган эҳтиёжлар, яъни меҳр-оқибат, муҳаббат, бирон-бир гуруҳга, оилага бирикиш ва бошқа...

DOC format, 109,0 KB. "иқтисодий хавфсизликка таҳдидлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.