корхонада пул оқимларини бошқариш

DOC 249,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1709539567.doc корхонада пул оқимларини бошқариш режа: 3. пул оқимларни бошқаришнинг моҳияти 4. пул оқимларини прогнозлаш 5. пул маблағларининг оптимал даражасини аниқлаш пул оқимларни бошқаришнинг моҳияти пул оқимларини бошқариш зарурияти биринчи навбатда қуйидаги ҳолатлар билан боғлиқ: 1) корхона жорий фаолиятини олиб бориш нуқтаи назаридан пул маблағлари энг муҳим роль ўйнайди, чунки хўжалик жараёнларидаги ҳар қандай ресурслар етишмовчилигини пулни ишга солиш орқали ҳал этиш мумкин, яъни пул универсал ресурс бўлиб майдонга чиқади: 2) фойда ва пул маблағлари битта нарса эмас, фойда олиб ишлаётган корхона ҳам пул маблағларига эга бўлмаса ёки пул етишмовчилиги мавжуд бўлса жиддий қийинчиликларга дуч келади. хўжалик ҳаётида эҳтиёжларни фойда эмас, балки пул маблағлари қондиради; 3) корхона фаолияти самарадорлигини режалаштириш, назорат қилиш ва баҳолаш учун пул киримлари ва чиқимларининг асосий ҳажмларини фаолиятнинг қайси йўналашлари ҳосил қилаётганлигини билиш лозим. корхонада фойда билан пул оқимлари ҳаракатининг ўзаро мувофиқ келмаслиги молиявий ҳисоботларни тайёрлашда қўлланиладиган усулларнинг хусусиятлардан ҳам келиб чиқади. фойдани аниқлашда ҳали тўлаб …
2
ида кўрсатиб берилган. пул оқимлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот корхонанинг операцион, инвестиция ва молиявий фаолияти натижасида олинган ва сарфланган ўз пул маблағларини кўрсатиш орқали ҳисобот даври ичида пул маблағларининг ўзгаришини тушунтиради. пул оқимлари тўғрисидаги маълумотларни ҳисоботда акс эттириш қуйидагиларни аниқлашга ёрдам беради: корхонанинг пул маблағларини ва уларнинг эквивалентларини ишлаб топиш қобилияти ва тегишли йўналишларда пул оқимларини ишлатишга эҳтиёжи; - корхонанинг соф активларидаги ўзгаришлар, унинг молиявий имкониятлари (унинг ликвидлигини ва тўлов қобилияти билан бирга) ва унинг ўзгариб турган шароит ва имкониятларга мослашиш учун ўз вақтида пул миқдорига ва пул оқимларига таъсир эгиш қобилияти; - ҳар хил корхоналарнинг операцион фаолиятларини таққослаш. пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда қуйидаги фаолдият турлари ёритилади: операцион фаолият- юридик шахснинг даромад олиш юзасидан асосий фаолияги ва инвестиция ва молиявий фаолиягга мансуб бўлмаган бошқа фаолиятидир. операцион фаолиятидан пул оқимларининг ҳажми ташкилотнинг ссудаларни тўлаш учун етарли пул маблағларини жамлаш, ишлаб чиқариш даражасини сақлаш, дивидендларни тўлаш ва ташқи молиялашгириш манбаларини жалб қилмай янги …
3
исидаги ҳисоботда акс эттирилмаслиги ҳам мумкин эди, чунки компапиянинг пул маблағари ҳаракатига жорий даврда ўз таъсирини кўрсатмайди. аммо, пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг мақсадларидан бири - инвестиция ва молиявий фаолиятни акс эттириш бўлганлиги учун ва шу каби муомалалар компаниянинг пул маблағларининг ҳолатига келгусида таъсир кўрсатгани учун, бу муомалалар пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилиши керак. бунииг учун ҳисоботдаа «инвестиция ва молиявий тавсифдаги пулсиз муомалаларнинг рўйхати» деб номланган махсус бўлими мавжуд. операцион фаолият жараёнида содир бўлган пул маблағларининг ҳаракатлари ўз таркибига қўйидагиларни олади: пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот пул маблағлари ҳаракатланишига даҳлдор бўлган операцияларни ажратиб кўрсатиши лозим. буни амалга ошириш учун пул маблағлари кирими ва чиқимини ҳисоблаб чиқаришнинг тўғри ва эгри усули қўлланиши мумкин. тўғри усул асосий кирим ва тўловларни ёритилишида пул маблағлари ҳаракатининг ҳар бир моддаси акс эттирилишини кўзда тутади. шунинг учун у келгусидаги пул оқимларини аниқлашда керак бўлиши мумкин бўлган ахборот сифатида ҳам қаралиши мумкин. тўғри усул қўлланишида маьлумотлар қуйидагилардан …
4
усусиятларига боғлиқ. унга йириклашган (агрегат) кўрсаткичлар бир қаторда батафсилроқлари ҳам қўлланиши мумкин. кўпчилик ҳоларда кўрсаткичларни катта аниқлик билан прогнозлаш қийин. шунинг учун одатда пул маблағлари оқимини прогнозлашда режалаштирилаётган давр учун бу оқимнинг асосий элементлари ҳисоблаб чиқилади, яъни сотиш ҳажми, нақд ҳисоб-китобга сотиш, дебитор қарзлар, кредитор қарзлар ва бошқалар назарда тутилади. прогноз бирон-бир даврга, уни кичик даврларга бўлган ҳолда амалга оширилади. йиллик прогноз чораклар ёки ойларга ажратилган ҳолда, чораклик прогноз ойларга ажратилган ҳолда тузилади. бунда қуйидагилар бажарилади: 1.кичик даврлар бўйича пул тушумларни прогнозлаш. 2. кичик даврлар бўйича пул маблағларининг чиқиб кетишини прогнозлаш. 3. кичик даврлар учун пул маблағларининг соф оқимини аниқлаш. 4. кичик даврлар бўйича қисқа муддатли молиялашга жами эҳтиёжни аниқлаш. биринчи босқичда олиниши кутиладиган пул тушумларининг ҳажми ҳисоблаб чиқилади. бҳмс (буҳгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари) қоидаларга биноан ҳисоб регистрларида маҳсулот сотишдан даромад товарлар ҳаридорларга жўнатилган пайтда ҳисобга олинади. ўз навбатида товарлар нақд ҳисоб-китобларга ва кредитга сотилиши мумкин. корхоналарнинг кўпчилигида сотилган товарлар …
5
қбул деб қаралади. пул маблағлари келиб тушишининг маҳсулот сотишдан бошқа манбалари мавжуд бўлса улар ҳам ҳар бир даврда эътиборга олиниши лозим. иккинчи босқичда пул маблағларининг чиқиб кетиши ҳажмлари ҳисоблаб чиқилади. корхона жорий ҳўжалик фаолиятида пул маблағлари чиқиб кетишининг уч асосий йўналишлари мавжуд: давлат бюджетига тўловлар, иш ҳақи бўйича ходимларга тўловлар ва етказиб берувчиларга тўловлар. давлат бюджетига солиқлар бўйича тўловларнинг катта қисмини жорий давр тугамасданоқ тўлашга тўғри келади. иш ҳақи бўйича тўловлар эса давр тугаши биланоқ амалга оширилиши лозим. солиқлар ва иш ҳақи бўйича тўловларнинг кечикиб бажарилиши бажарилиши корхонага нисбатан давлат органлари томонидан маъмурий ва молиявий характердаги жиддий чоралар кўрилишига олиб келиши мумкин. етказиб берувчиларга кредитор қарзлар эса корхона томонидан бир мунча "чўзиброқ" бажарилиши мумкин. бу ҳолда кредитор қарзлар корхонани қисқа муддатли молиялашнинг манбаига айланади. таъкидлаш лизимки, ривожланган бозор иқтисодиёти мамлакатларида товарлар асосан кредитга сотилсада, дебитор қарзлар тезроқ тўланишини рағбатлантирувчи чегирмалар кенг қўлланилади. бу ҳолда кредитор қарзларни кечиктириб тўлаш иқтисодий жиҳатдан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"корхонада пул оқимларини бошқариш" haqida

1709539567.doc корхонада пул оқимларини бошқариш режа: 3. пул оқимларни бошқаришнинг моҳияти 4. пул оқимларини прогнозлаш 5. пул маблағларининг оптимал даражасини аниқлаш пул оқимларни бошқаришнинг моҳияти пул оқимларини бошқариш зарурияти биринчи навбатда қуйидаги ҳолатлар билан боғлиқ: 1) корхона жорий фаолиятини олиб бориш нуқтаи назаридан пул маблағлари энг муҳим роль ўйнайди, чунки хўжалик жараёнларидаги ҳар қандай ресурслар етишмовчилигини пулни ишга солиш орқали ҳал этиш мумкин, яъни пул универсал ресурс бўлиб майдонга чиқади: 2) фойда ва пул маблағлари битта нарса эмас, фойда олиб ишлаётган корхона ҳам пул маблағларига эга бўлмаса ёки пул етишмовчилиги мавжуд бўлса жиддий қийинчиликларга дуч келади. хўжалик ҳаётида эҳтиёжларни фойда эмас, балки пул маблағлари қондиради; 3) корхона ...

DOC format, 249,5 KB. "корхонада пул оқимларини бошқариш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.