нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими 2

DOC 186,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1710355828.doc нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими режа: 1. нақд пулсиз хисоб-китоблар тизими ва уларнинг элементлари 2. нақд пулсиз хисоб-китоблар бўйича “низомнинг мазмуни, аҳамияти ва унинг амалиётда қўлланилиши” 3. иқтисодиётни модернизациялаш шароитида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва такомиллаштириш. 4. пластик карточкалар билан операциялар ва уларнинг миллий тўлов тизимидаги ўрни 5. нотўловлар муамоси ва уни бартараф этиш йўллари таянч иборалар: тўлов, кредит, пластик карточка, ҳужжат, топшириқнома, талабнома, низом, тўлов қобилияти, муддат, тамойиллар, тўлов навбати, фоиз, хизмат, банк капитали, мижозлар, маблағларни бошқариш, назорат. нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизими ва уларнинг элементлари. иқтисодиётда юзага келадиган пулли муносабатларда пул шаклларидан фойдаланиш хусусиятлари ва тўлов усулларига кўра пул айланиши нақд пулсиз айланишга ва нақд пулли айланишга бўлинади. чакана савдо ва аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш, асосан нақд пулда амалга оширилади. бундан ташқари, нақд пулли айланишга коммунал хизматлар учун тўловлар, ишчи-хизматчиларга иш ҳақи ва шунга тенглаштирилган тўловларни тўлаш, суғурта ташкилотларига бадаллар тўлаш, уй-жой қурилиши ва бошқа мақсадлар учун аҳоли …
2
маблағларини бир ҳисобварағдан иккинчи ҳисобварағга ўтказиш орқали амалга оширилиши тушунилади. иқтисодиётда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар маълум тизим асосида олиб борилади. нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими ўз ичига ҳисоб-китобларни ташкил қилиш тамойиллари, шакллари, усуллари ҳамда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилиш олдида қўйилган талабларни олади. нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимининг элементларининг ҳар бирини алоҳида кўриб чиқамиз. 1930-1932 йилларда ўтказилган кредит реформаси даврида киритилган ва собиқ иттифоқ даврида мавжуд бўлган нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими иқтисодиётни бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларига асосланган эди. нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими биринчи навбатда ишлаб чиқариш ва реализация қилиш режаларини бажариш нуқтаи назаридан маҳсулот сотувчи корхона қизиқишларига хизмат қилар эди. нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилиш тамойиллари корхоналарнинг шартнома мажбуриятларини бажариш учун иқтисодий қизиқишлар важавобгарлиги чэгараланган, қатъий қилиб белгиланган эди. бу тамойиллар қуйидагича белгиланган: 1. банк нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилади ва уларнинг бажарилиши устидан назорат қилади; 2. тўлов вақти қатъий белгиланган, яъни барча тўловлар товар жўнатилгандан ёки хизмат бажарилгандан сўнггина ўтказилади, аванс тўловлари, тижорат …
3
нг банк орқали ўтказилиши бозор иштирокчиларининг иқтисодий мустақиллиги билан қўшиб олиб борилиши керак. нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилишнинг иккинчи тамойили шундан иборатки, мижозларнинг ҳисобварақларидан пул маблағларини кўчириш, уларнинг топшириғи, ёки розилигига асосан ҳисобварақдаги маблағлар чэгарасида бажарилади. ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексининг ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши муносабати билан марказий банк томонидан мижозларнинг ҳисобрақамлари бўйича операциялар ўтказиш тартиби белгиланган. ҳисобварақлардан маблағларни ўтказиш, ҳисобварақ эгасининг топшириғи асосида бажарилади, мижозларнинг буйруғисиз ҳисобварақлардаги пул маблағлари фақат суд қарорига биноан, қонунда белгиланган тартибда банк ва мижоз ўртасидаги шартномага асосан кўчирилиши мумкин. ўзбекистон республикаси фуқоролик кодексига асосан мижозларнинг ҳисобварақларида барча талабларни бажаришга пул маблағлари етарли бўлган ҳолларда пул кўчирилиши бўйича мижознинг топшириғи ва бошқа ҳужжатларнинг келиб тушиши тартибида ҳужжатлар тўланиши лозим. мижоз ҳисобварағида барча талабларни тўлашга маблағлар етарли бўлмаган тақдирда ҳужжатларнинг тўланиши ўзбекистон республикаси марказий банкининг 1999 йил 22 январдаги «хўжалик субъектларининг банкдаги» ҳисобварақларидан пул маблағларни кўчириш тўғрисидаги 104-в сонли қарори билан тасдиқланган йўриқномага асосан олиб борилади. …
4
ва ундиришга жавобгар эмас. тўловчи юклаб жўнатилган маҳсулотлар учун ўз вақтида тўланмаган суммага ҳисобланган пеняни тўловчи ва маҳсулот етказиб берувчи ўртасидаги тузилган хўжалик шартномасида кўзда тутилган тартибда тўлайди. агар банк билан мижоз ўртасидаги пеня ҳисоблаши ва ундириш кўзда тутилган бўлса, бу ҳолда банк ўз вақтида тўланмаган ҳужжатлар бўйича пеня ҳисоблаш ва маҳсулот сотувчи корхона фойдасига ундириб бериши мумкин. нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олиб боришнинг бешинчи тамойили ҳисоб-китоб шаклларини танлаш билан боғлиқ. мулкчилик шаклларининг хилма-хиллиги ҳамда товар пул муносабатлари ривожланиши шароитида хўжалик юрутувчи субъектларнинг фаолияти нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилиш хўжалик идоралари томонидан ҳисоб-китоб шаклларини эркин танлаш тамойилидан келиб чиқади ва улар хўжалик шартномасида мустаҳкамланади. хўжалик органларининг шартномавий муносабатларига банк аралашмайди. бу тамойил ҳисоб-китоб иштирокчиларининг ўзаро муносабатларининг ижобий натижалари учун моддий жавобгарлигини оширишга, ҳисоб-китоб ва шартномавий муносабатларни ташкил қилишда, иқтисодий мустақилликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг олтинчи тамойили тўловнинг муддатлилигидир. бу тамойил катта амалий аҳамиятга эгадир. хўжалик юритувчи субъектлар тўловнинг қандай …
5
н суммаларни бўлиб-бўлиб тўлаш йўли билан амалга оширилади. муддати узайтирилган тўловлар белгиланган муддатда тўловни амалга оширолмай қолган ҳолларда, тўлов муддатини қандайдир муддатга чўзиш, яъни янги тўлов муддатини белгилашни билдиради. муддати узайтирилган тўловлар томонларнинг молиявий аҳволига зарар етказмаган ҳолда шартномавий муносабатлар доирасида бўлиши лозим. муддати кечиктирилган тўловлар тўловчи корхонанинг ҳисобварағидан ҳужжатда кўрсатилган суммани тўлаш учун пул маблағлари бўлмаган ҳолатда юзага келади. агар корхона банкдан кредит олиш ҳуқуқига эга бўлмаса, ҳужжат корхона ҳисобварағига пул келиб тушгандан сўнггина белгиланган тартибда тўланади. банкларда мижозларга бир қатор ҳисобварақлар очилади. булар талаб қилингунча сақланадиган депозитлар бўйича ҳисобварақлар, жамғармали депозитлар ва муддатли депозитлар бўйича ҳисобварақлардир. талаб қилунгунгача сақланадиган депозитлар бўйича ҳисобварақлар илгариги ҳисоб-китоб ҳисобварақларга тенглаштирилган бўлиб, хўжаликларнинг барча операциялари айнан мана шу ҳисобварақлардан ўтказилади. жамғармали ва муддатли депозитлар бўйича ҳисобварақлар хўжаликлар томонидан қўшимча даромад олиш, ёки пул маблағларини аста-секин кўпайтириб бориш мақсадида очилади. нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бир неча шаклларда олиб борилади ва бу шакллар вақт ўтиши билан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими 2" haqida

1710355828.doc нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими режа: 1. нақд пулсиз хисоб-китоблар тизими ва уларнинг элементлари 2. нақд пулсиз хисоб-китоблар бўйича “низомнинг мазмуни, аҳамияти ва унинг амалиётда қўлланилиши” 3. иқтисодиётни модернизациялаш шароитида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва такомиллаштириш. 4. пластик карточкалар билан операциялар ва уларнинг миллий тўлов тизимидаги ўрни 5. нотўловлар муамоси ва уни бартараф этиш йўллари таянч иборалар: тўлов, кредит, пластик карточка, ҳужжат, топшириқнома, талабнома, низом, тўлов қобилияти, муддат, тамойиллар, тўлов навбати, фоиз, хизмат, банк капитали, мижозлар, маблағларни бошқариш, назорат. нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизими ва уларнинг элементлари. иқтисодиётда юзага келадиган пулли муносабатларда пул шаклларидан фойдаланиш хусу...

DOC format, 186,0 KB. "нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими 2"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.