иқтисодий ривожланишни таъминлашда қулай инвестицион муҳитнинг яратилиши

DOC 73,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1710596506.doc иқтисодий ривожланишни таъминлашда қулай инвестицион муҳитнинг яратилиши режа: 1. инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни ва турлари. 2. инвестицион муҳит ва унинг мамлакат иқтисодиётига таъсири. 3. қулай инвестицион муҳитнинг мезон ва кўрсаткичлари. 4. ўзбекистоннинг инвестицион сиёсати ва уни такомиллаштириш йўллари. асосий таянч тушунчалар: таркибий сиёсат, инвестиция фаолияти, инвестицион сиёсат, инвестиция муҳити, инвестицион жозибадорлик, диверсификация, кафолатлар, имтиёзлар, ижтимоий омиллар, молиявий инвестициялар, асосий риск, инвестицияга қадар риск, операцион ёки инвестициядан кейинги рисклар, сиёсий омиллар, иқтисодий омиллар, реал инвестициялар инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни ва турлари инвестициялар деганда барча турдаги миллий ва интелектуал бойликлар тушунилиб, улар тадбиркорлик фаолияти объектларига йўналтирилиб даромад келтириши ёки бирор-бир ижобий самарага эришиши зарур. инвестициялар капитал қўйилмалар шаклида хам амалга оширилади, ҳамда ўзидаги янги қурилишларига, кенгайтиришга, реконструкцияга ва фаолият кўрсатаётган корхоналарни техник қайта жихозлашга, ускуналар, инвентарлар, лойиҳавий маҳсулотлар сотиб олишга сарф-харажатларни мужассамлаштиради. инвестициялар турли шаклларда амалга оширилади ва уларни таҳлил қилиш, режалаштириш учун алоҳида хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда гуруҳлаштирилади. биринчидан, қўйилиш объектига қараб …
2
лат органлари таъсири остида шаклланмоқда. албатта, бу ишларни амалга оширишда жаҳон тажрибасидан, жумладан хорижий инвестиция билан ташкил этилиб, юксак иқтисодий кўрсаткичларга эришган компания ва фирмалар тажрибасидан кенгроқ фойдаланиш керак. бу жараённи амалга оширишда миллий хусусиятларни ҳам ҳисобга олиш лозим. давлат ҳокимиятининг таъсирчанлиги инвестиция муҳитини аниқловчи омиллардан биридир. шундан келиб чиқиб, ҳар бир капитал жалб қилувчи мамлакат маълум бир инвестиция тизимига эгалигини таъкидлаш мумкин. бу тизим ҳуқуқий меъёрлар ва муассасалардан иборат хорижий инвестицияларни қабул қилиш тизими ва инвестиция муҳитини ўз ичига олади. хорижий капитални қабул қилиш тизими инвестиция муҳитининг компоненти бўлиб хизмат қилади ва унга нисбатан мустақил равишда ташкил этилади. чунки у инвестиция муҳитини ўзгартиришга қодирдир. хорижий инвестицияларни қабул қилиш тизими қабул қилувчи томонни хорижий капитални миллий иқтисодиётга қулай равишда кириб келишини намоён этса, инвестиция муҳити кириб келган капитални мамлакат ичида оптимал равишда ўсиб бориш вазиятига баҳо беради. хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали саноатни янги замонавий технологиялар билан, қишлоқ хўжалигида қайта …
3
тадбиркорлик риски шунчалик паст даражада бўлади ва бу инвесторларнинг кириб келишини кўпайтиради. аксинча, инвестиция муҳити ноқулай бўлса, риск даражаси юқори бўлади. бу эса инвестиция қабул қилувчининг сарф-харажатларининг ўсишига олиб келади. шундай қилиб, инвестиция муҳитининг ҳолати фақат инвестор учун эмас, балки инвестиция қабул қилувчи учун ҳам муҳимдир. ўзбекистонда мустақилликка эришгандан сўнг хорижий инвестицияларни миллий иқтисодиётга жалб қилиш тизимини яратишга киришилди. бу борада бир қатор қонунлар ва президент фармонлари чиқарилди. "ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида", "чет эл инвестициялари ва хорижий инвесторлар фаолиятининг кафолатларини такомиллаштириш тўғрисида"ги қонун ва фармонлари шулар жумласидандир. бу қонун ва фармонлар маълум маънода хорижий инвестицияларни жалб этишнинг ҳуқуқий асосини ташкил этади. инвестиция муҳитига бир қатор омиллар таъсир кўрсатади. сиёсий омиллар: · хорижий инвестиция борасида давлат сиёсати; · халқаро келишувларга риоя қилиш; · давлатнинг иқтисодиётга аралашуви даражаси; · иқтисодий сиёсатнинг ҳаётийлиги; · мамлакатнинг халқаро шартномалар тизимида қатнашуви; · давлат аппаратининг иш фаолияти; · сиёсий ҳукуматнинг инвестицияларга мойиллиги. иқтисодий омиллар: · иқтисодиётнинг …
4
ия муҳити бир қатор зарурий омилларга боғлиқ бўлиб, уларнинг мавжудлиги инвестиция муҳитининг энг қўлай бўлишини таъминлайди. биринчиси, сиёсий барқарорлик бўлиб, унинг мавжуд бўлиши инвесторнинг келгуси ишларини режалаштириш ва ишонч билан олдинга интилишига имкон беради. у кучли қонуний тизимнинг мавжудлиги, ташқи ва ички ҳарбий низолар, ҳамда инқилобий ўзгаришларнинг бўлмаслигида намоён бўлади. иккинчиси, иқтисодий самарадорлик. ҳар бир инвестор иқтисодий ўсиш жуда юқори бўлган, ҳукумат иқтисодиётни ривожлантириш борасида барқарор сиёсат олиб бораётган мамлакат иқтисодиётига маблағ сарфлашни ҳоҳлайди. яна бир муҳим омил мамлакатдаги ҳукумат раҳбарлари, меҳнат жамоалари, муҳолиф партия вакиллари ва ҳалқнинг хорижий инвесторларга нисбатан бўлган дўстона муносабатларидир. ундан ташқари оддий халқнинг хорижликларга, уларнинг мамлакатдаги иқтисодий-ижтимоий фаолиятига бўлган муносабати ҳам катта аҳамият касб этади. ушбу омил ҳам инвесторларнинг мамлакатдаги фаолиятларига катта таъсир ўтказади. ҳукуматнинг сиёсати яна бир муҳим омил ҳисобланиб, инвесторларнинг фаолиятига турли хил таъсир ўтказиши мумкин. албатта, ҳукумат олиб бораётган иқтисодий сиёсат бевосита ёки билвосита бизнес, савдо ва инвестициялаш жараёнига ўз таъсирини ўтказади. …
5
м кўрсатиш. халқаро инвестицияларни тартига солиш бўйича муҳим амалий ҳужжатлардан бири - осиё-тинч океани ҳамкорлиги ташкилоти доирасида ишлаб чиқилган хорижий инвестицияларнинг «кўнгилли кодекси»дир. келажакда умумжаҳон савдо ташкилоти (уст) томонидан фойдаланилиши мумкин бўлган ушбу «кодекс» да қуйидаги инвестицион тамойиллар қайд этилган: · транспарентлик; · донор-мамлакатларга нодискриминацион ёндашув; · хорижий инвесторлар учун миллий режим; · инвестицион рағбатларни соғлиқни сақлаш, ҳавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш билан мос тушиши; · савдони ва капитал қўйилмалар ўсишини чегараловчи инвестицияларга бўлган чекловларни минималлаштириш; · инвестицияларни экспроприация қилинишидан воз кечиш (бунда ижтимоий мақсадлар учун ва миллий қонунчилик доирасида, нодискриминация асосида, халқаро ҳуқуқ қоидаларига амал қилган ҳолда ва етарли ва самарали компенсация тўланиши шарти билан экспроприация амалга оширилиши мумкин); · рўйхатдан ўтказилиш ва конвертациялашувнинг таъминланиши; · капитални олиб чиқишдаги тўсиқларни йўқотиш; · икки маротаба солиққа тортишни бекор қилиш; · реципиент мамлакатнинг миллий қонунчилигига, маъмурий тартиб ва қоидаларига хорижий инвесторнинг амал қилиши; · инвестицион лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "иқтисодий ривожланишни таъминлашда қулай инвестицион муҳитнинг яратилиши"

1710596506.doc иқтисодий ривожланишни таъминлашда қулай инвестицион муҳитнинг яратилиши режа: 1. инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни ва турлари. 2. инвестицион муҳит ва унинг мамлакат иқтисодиётига таъсири. 3. қулай инвестицион муҳитнинг мезон ва кўрсаткичлари. 4. ўзбекистоннинг инвестицион сиёсати ва уни такомиллаштириш йўллари. асосий таянч тушунчалар: таркибий сиёсат, инвестиция фаолияти, инвестицион сиёсат, инвестиция муҳити, инвестицион жозибадорлик, диверсификация, кафолатлар, имтиёзлар, ижтимоий омиллар, молиявий инвестициялар, асосий риск, инвестицияга қадар риск, операцион ёки инвестициядан кейинги рисклар, сиёсий омиллар, иқтисодий омиллар, реал инвестициялар инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни ва турлари инвестициялар деганда барча турдаги миллий ва интелектуал бойликлар тушунил...

Формат DOC, 73,5 КБ. Чтобы скачать "иқтисодий ривожланишни таъминлашда қулай инвестицион муҳитнинг яратилиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: иқтисодий ривожланишни таъминла… DOC Бесплатная загрузка Telegram