инновацион маркетинг

DOC 500,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1711219352.doc инновацион маркетинг режа: 1. инновация ва унинг турлари 2. инновацион маркетингни ўзига хос хусусиятлари 3. корхоналарда инновацион маркетинг фаолиятини ташкил этиш 4. инновацион маркетинг технологияси 5. инновацион маркетингни жорий этиш йўллари 6. интернет маркетингни ривожлантиришнинг стратегик жиҳатлари-инновацион маркетингни таркибий қисми сифатида 7. инновацион маркетинг тизимида брендинг сиёсати инновация ва унинг турлари инновация - инглизча “innovation” сўзидан олинган бўлиб, янгилик, янгилик киритиш маъноларини англатади. иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг таърифига кўра, “технологик янгилик киритиш”–бозорда муваффақиятга олиб келувчи илмий ва техник билимларнинг қўлланилишидир. инновация кўпроқ техник эмас, балки иқтисодий ва ижтимоий атама ҳисобланади. инновация бирон-бир техник ёки умуман буюмлашган бўлиши шарт эмас. кўпчилик олимларнинг фикрича, инновация - аниқ ижтимоий эхтиёжларни қондирувчи ва бир қатор самаралар, яъни иқтисодий, илмий-техник, ижтимоий экологик самаралар берувчи, янги ва модификацияланган воситаларни яратиш ва ўзлаштириш бўйича пировард натижадир. бошқача айтганда, янгиликларни киритиш мураккаб, тизимли характердаги жараён эканлиги таъкидланади ва бир қатор ўзаро боғланган босқичларни ўз ичига олади. …
2
киритиш жараёни инновацион жараён тушунчаси билан боғлиқдир. инновацион жараён - аниқ характерга эга бўлган ва бозорда муваффақиятга олиб келувчи янгиликларни яратиш ва амалиётда қўллаш бўйича тартибга солинадиган жараёндир. илмий адабиётларда инновация қуйидаги турларга бўлинади: · техник (янги маҳсулотлар технологиялар, материаллар, жиҳозлар); · ташкилий (корхона фаолиятининг турли хил турларини ташкил этишнинг янги услублари ва шакллари); · иқтисодий (режалаштириш, молиялаштириш, баҳолашни шаклланиши, реклама, мотивация ва х.к. лар орқали инновацион фаолиятни бошқариш услублари); · ижтимоий (инсон омилининг фаоллаштиришнинг турли хил шакллари. мазкур жараён малака ва кадрлар сиёсатини, ижодий фаолиятини рағбатлантиришни, меҳнат шароитларини яхшилаш, турмуш фаровонлигини оширишни ўз ичига олади); - юридик (қонунчилик, солиққа тортиш, меъёрий-ҳуқуқий актлари) қўлланиш (истеъмол қилиш) жойига кўра янгиликларни киритиш тўрт гуруҳга бўлинади: · товар - ишлаб чиқариш (ишлаб чиқариш воситалари) ёки истеъмол соҳаси (истеъмол предметлари) да истеъмол қилинадиган янги маҳсулотлар; · технологик - эски ва янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг янги усуллари (ёки такомиллаштирилган); · бошқарув-бошқарув аппарати томонидан фойдаланиладиган иш …
3
· кадрлар бўйича мувофиқлик; · рақобатбардошлик; · янгиликларнинг киритишнинг тижорат самараси; · экологик хавфсизлик; - бозор эҳтиёжларининг устуворлиги. хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, инновация корхоналар фаолиятига янгиликлар киритишдан иборатдир. инновацион маркетингни ўзига хос хусусиятлари питер друкер фикрича, бизнеснинг иккита асосий функцияси мавжуд: маркетинг ва инновация. маркетинг ва инновация натижалар яратади. барча қолганлари-харажатлардир. бугунги кунда маркетинг концепциясига янгича ёндошув бозорнинг стратегик сегментидан ташкилотларнинг потенциал мижозлари - мақсадли гуруҳлари билан аниқроқ узвий алоқадорликка асосланади. инновацион фаолиятнинг йўналишлари, авваламбор, ишлаб чиқаришни такомиллаштириш вазифалари ва имкониятлари билан эмас, балки янги маҳсулотлар тавсифномаларига нисбатан истеъмолчиларни қарашларини ўрганиш натижаларини аниқлаши зарур. бунда муваффақиятнинг асосий омили бўлиб маҳсулотларни бозор талабларига мос келиши ҳисобланади. бу эса ўз навбатида инновацион маркетингнинг асосий омили ҳисобланади. инновацион маркетинг-бу янги товарлар ва хизматлар бозорини яратишга, кенгайтиришга ва уни сақлаб туришга йўналтирилган маркетинг технологияси комплексидир. маркетингда инновациянинг асосий босқичлари турлича кўринишларга эга бўлиб, улар xviii-xxi асрларда бир қанча эволюцион ривожланишга ва кўринишга эга …
4
жтимоий-ахлоқий маркетинг, халқаро маркетинг, экспорт маркетинги, бенчмаркетинг, ўзаро муносабатлар маркетинги, логистик маркетинг, глобал маркетинг,бренд-маркетинг,интернет-маркетинг, эмпирик маркетинг, аутсорсинг, коммуникацион маркетинг ва инновацион маркетинг1 каби маркетингда инновациянинг асосий босқичларини алоҳида кўрсатиш мумкин. иқтисодиётда фаол қўлланилаётган ишбилармон мижозлар билан шартномаларни электрон ҳолда амалга ошириш в2в ва пировард мижозлар билан электрон савдо в2с ёки электрон бизнеслар логистика олдига логистика хизматларининг янги турларини пайдо бўлишини талаб этади. ушбу инновацион ишбилармонлик муносабати логистикадан фақатгина ахборот оқимини бошқаришни талаб этмасдан, балки юк оқимини физик ҳаракати бўйича вазифаларни оператив бажаришни талаб этади. в2в ва в2с электрон бизнеси фақат юк оқимини физик ҳаракати билан амалга оширилса муваффақиятли бўлиши мумкин. электрон бизнесни ўзаро алоқа қилувчи субъектлар тури бўйича қуйидаги асосий тоифаларга ажратиш мумкин (1-расм): 1. бизнес-бизнес (business-to-business, b2b); 2. бизнес-истеъмолчи (business-to-consumer, b2c); 3. истеъмолчи-истеъмолчи (consumer-to-consumer, с2с); 4. бизнес-маъмурият (business-to-administration, b2a); 5. истеъмолчи-маъмурият (consumer-to-administration, c2a); бизнес-бизнес йўналиши бугунги кунда энг ривожланган ва оммавий йўналиш ҳисобланади. у компаниялар ўртасида edi (electronic data …
5
-магазинлар ҳисобланади. в2с сектори ҳозирги пайтда ҳажми бўйича в2в секторидан ортда қолаётган бўлиб, гарчи бу тенденция сақланиб қолсада, у жами электрон тижорат ҳажмида сезиларли улушга эга бўлади. охирги пайтларда истеъмолчи-истеъмолчи йўналиши тобора кўпроқ аҳамият касб этмоқда. у тижорат ахбороти алмашиниш учун истеъмолчиларнинг ўзаро алоқа қилиш имкониятларини қамраб олади. бу у ёки бу товарни харид қилиш тажрибаси, у ёки бу фирма билан алоқа қилиш тажрибаси бўлиши мумкин. худди шу соҳага интернет-аукционлари орқали жисмоний шахслар ўртасидаги савдо шаклари ҳам мансубдир. интернетда савдонинг кимошди(аукцион) шакли электрон тижоратнинг ёш, лекин истиқболли соҳаси бўлиб, унинг айланмаси бугунги кунда интернет орқали чакана савдо айланмасига яқинлашмоқда. ҳозирги пайтда интернет-аукционлар орқали харидни амалга ошираётган фойдаланувчилар сони миллионлаб кишини ташкил этади. электрон бизнеснинг охирги тоифалари бизнес- маъмурият ва истеъмолчи-маъмуриятдир. бизнес ва маъмуриятнинг ўзаро алоқалари тижорат тузилмаларининг маҳаллий ҳокимиятлардан тортиб то халқаро ташкилотларгача давлат ташкилотлари билан ишбилармонлик алоқаларини ташкил қилиш учун электрон воситалардан фойдаланишида намоён бўлади. бу йўналиш турли мамлакатлар …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "инновацион маркетинг"

1711219352.doc инновацион маркетинг режа: 1. инновация ва унинг турлари 2. инновацион маркетингни ўзига хос хусусиятлари 3. корхоналарда инновацион маркетинг фаолиятини ташкил этиш 4. инновацион маркетинг технологияси 5. инновацион маркетингни жорий этиш йўллари 6. интернет маркетингни ривожлантиришнинг стратегик жиҳатлари-инновацион маркетингни таркибий қисми сифатида 7. инновацион маркетинг тизимида брендинг сиёсати инновация ва унинг турлари инновация - инглизча “innovation” сўзидан олинган бўлиб, янгилик, янгилик киритиш маъноларини англатади. иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг таърифига кўра, “технологик янгилик киритиш”–бозорда муваффақиятга олиб келувчи илмий ва техник билимларнинг қўлланилишидир. инновация кўпроқ техник эмас, балки иқтисодий ва ижтимоий атама ҳисоблана...

Формат DOC, 500,0 КБ. Чтобы скачать "инновацион маркетинг", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: инновацион маркетинг DOC Бесплатная загрузка Telegram