иқтисодиётни инновацион ривожлантиришнинг маркетинг асослари

DOC 9 sahifa 84,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
1-мавзу. иқтисодиётни инновацион ривожлантириш шароитида маркетингни шакллантиришнинг назарий асослари 1.1. инновацияларни бошқаришнинг назарий асослари. 1.2. инновацион ривожланиш муаммолари 1.3. маркетингга янгича қарашлар тизими 1.4. замонавий рақобат шароитида янги маркетинг технологияларининг шаклланиши таянч иборалар: инновация, инновация функциялари, рақобатли устунликлар, маркетингга янгича қараш 1.1. инновацияларни бошқаришнинг назарий асослари «инновация» тушунчаси илмий атамашуносликка хх асрнинг бошларида кириб келган бўлиб, дастлаб бир маданиятнинг айрим элементлари (урф-одатлар, ҳаёт фаолияти усуллари, жумладан, ишлаб чиқариш) бошқа маданиятга кириб боришини англатган. ҳозирги пайтда инновацион муаммоларга дахлдор бўлган турли ўқув фанларида ушбу тушунча турлича мазмунда кўриб чиқилади. масалан, социология маънавий ижод жиҳатига диққатни тортади ва инновацияни илмий ва ақлий фаолият нуқтаи назаридан кўриб чиқади. бу меҳнат фаолияти мотивацияси ҳам, хулқ-атвор усуллари ҳам бўлиб, аввалгиларидан сифат жиҳатидан фарқ қилади. иқтисодий тоифа сифатида «инновация» атамаси й.шумпетер томонидан таклиф этилган. ўзининг «иқтисодий ривожланиш назарияси» асарида у 1911 йил илк бора «янги комбинациялар», тадбиркорлик руҳи билан мотивацияланган ишлаб чиқариш омилларининг ўзгариши масалаларини кўриб …
2 / 9
қайта ташкил қилиш) б. санто 2. инновация – ғоялар ва ихтиролардан амалий фойдаланиш орқали ўз хислатлари бўйича энг яхши бўлган маҳсулот ва технологиялар яратишга олиб келадиган ижтимоий-иқтисодий жараён; инновация иқтисодий фойдага йўалтирилган ҳолда унинг бозорда пайдо бўлиши қўшимча даромад келтириши мумкин б. твисс 3. инновация – ихтиро ёки янги ғоя иқтисодий мазмунга эга бўладиган жараён ю.в.яковец 4. инновация – инсон фаолиятининг хилма-хил турларига ушбу фаолият маҳсулдорлигини оширадиган янги элементлар (турлар, усуллар) киритиш п.н. завлин, а.к. казанцев, л.э. миндели 5. инновация – жамиятнинг у ёки бу соҳасида фаолият жараёни ёки унинг натижаларини такомиллаштиришга қаратилган интеллектуал (илмий- техник) фаолият натижаларидан фойдаланиш ф.ф. бездудный, га. смирнова, од. нечаева 6. инновация – инсон ҳаёти ва фаолиятининг исталган соҳасида бозорда мавжуд эҳтиёжларни қондиришга хизмат қиладиган ва иқтисодий самара келтирадиган янги ғояни амалга ошириш жараёни с.в. ильдеменов, a. с.ильдеменов, b. п.воробьев 7. инновация – корхонанинг иш самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган янги ғоя яратиш, тарқатиш ва фойдаланиш …
3 / 9
арув объектини ўзгартириш ва иқтисодий, ижтимоий, экологик, илмий-техник ёки бошқа турдаги самара олиш мақсадида янгилик киритишнинг якуний босқичи а.б. титов 12. инновация (янгилик киритиш) – муайян ижтимоий эҳтиёжларни қониқтирадиган ва бир қатор (иқтисодий, илмий-техник, ижтимоий, экологик) самаралар берадиган, тамомила янги ёки модификация қилинган восита (янгилик) яратиш ва ўзлаштириш (жорий қилиш) якуний натижаси инновацияларнинг асосий функциялари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: 1) инновациялар меҳнат фаолияти интеллектуаллашувига хизмат қилиб, унинг илмий сиғимини оширган ҳолда инсон салоҳияти ютуқлари, илмий-техник натижаларни ҳаётга татбиқ этиш канали ҳисобланади; 2) инновациялар ёрдамида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва хизматлар доираси кенгайтирилади, уларнинг сифати яхшиланади, бу эса жамият эҳтиёжлари ва уларнинг қониққанлик даражаси ўсишига хизмат қилади; 3) инновациялар янги ишлаб чиқариш кучларини ишлаб чиқаришга жалб қилиш, маҳсулот ва хизматларни камроқ меҳнат, энергия ва материаллар сарфи билан ишлаб чиқариш имконини беради; 4) у ёки бу соҳада инновациялар рақобати такрор ишлаб чиқариш структурасини ўзгарган эҳтиёжлар структураси ва ташқи муҳит структурасига мувофиқ ҳолга келтиришга …
4 / 9
злари, венчур фондлари, интеллектуал мулк биржалари, маркетинг марказлари, илмий-техник ривожланиш марказлари) яратиш зарур. техник жиҳозланиши ва кадрлар таркиби бўйича рақобатбардош илмий-техник маҳсулот ва технологиялар ишлаб чиқиш ва тижоратлаштириш, уларни ички ва ташқи бозорларда амалга оширишни таъминлай оладиган, инновацион соҳанинг амалдаги ва сифат жиҳатидан янги субъектларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш кўзда тутилиши зарур. корхоналарни инновацион ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш қуйидагиларга имкон беради: · янги ёки такомиллаштирилган технологиялар, маҳсулотлар, асмавзу-ускуналар, материаллар ва ҳ.к. жорий қилиш ҳисобига маҳсулот (товар, хизмат) ишлаб чиқаришнинг ўсишини таъминлаш; · инновацион маҳсулот ҳажми улушини инновацион фаол корхоналар маҳсулотлари умумий ҳажмининг 20%игача етказиш, яъни европа кўрсаткичларига яқинлашиш; · фан-техника ва ишлаб чиқариш соҳаларида қўшимча иш ўринлари яратиш; · иттки ва инновацион лойиҳаларни молиялаштиришнинг янги схемаларини жорий қилиш ҳисобига инновацион соҳага қўшимча ресурслар жалб қилиш; · зарурий инновацион инфратузилма (технопарклар, инновацион-технологик марказлар, кичик инновацион-технологик корхоналар ва б.), инновацион фаолият субъектларини иқтисодий қўллаб-қувватлаш механизмлари яратиш ва ривожлантириш; · инновацион фаолият қатнашчиларининг муносабатларини …
5 / 9
ка маҳсулотларини янада силжитиш учун шароитлар яратиш; · инновацион фаолият соҳасида халқаро ҳамкорлик ва тармоқлараро кооперация илғор тажрибалари ва устунликларидан максимал даражада фойдаланиш. рақобатли устунликларга эришишнинг уч хил усули мавжуд: · маҳсулотнинг ўзига хос, ноёблиги (янгилик бўйича етакчилик); · харажатлар минимал даражаси (нарх бўйича етакчилик); · истеъмолчилар доирасининг фикрлиги энг яхшилиги (савдо маркаси бўйича етакчилик). янги бозорлар ва янги истеъмол талаби шакллантирадиган, янгилиги, сифати, истеъмол хислатлари бўйича ажралиб турадиган маҳсулот излаб топиш ва чиқариш ҳаётий аҳамиятга эга. буни шу билан изоҳлаш мумкинки, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш муддати, қоидага кўра, халқ истеъмоли товарлари билан солиштирганда узоқроқ бўлади (баъзида – бир неча баравар), товарларни бозорга чиқариш тажрибаси ҳам катта эмас. шундай қилиб, саноат инновациялари бозорда муваффақиятга эришиш ва инвестицияларнинг ўзини оқлашини башорат қилиш учун камида 3-5 йиллик захирага эга бўлиш зарур. бозорга кечикиб чиқиш, моҳиятан, товарнинг ҳаётийлик даврини бозорга киритиш ёки ўсиш босқичида узади ва инновацияни умумий муваффақиятсизликка учратади. маҳсулот …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"иқтисодиётни инновацион ривожлантиришнинг маркетинг асослари" haqida

1-мавзу. иқтисодиётни инновацион ривожлантириш шароитида маркетингни шакллантиришнинг назарий асослари 1.1. инновацияларни бошқаришнинг назарий асослари. 1.2. инновацион ривожланиш муаммолари 1.3. маркетингга янгича қарашлар тизими 1.4. замонавий рақобат шароитида янги маркетинг технологияларининг шаклланиши таянч иборалар: инновация, инновация функциялари, рақобатли устунликлар, маркетингга янгича қараш 1.1. инновацияларни бошқаришнинг назарий асослари «инновация» тушунчаси илмий атамашуносликка хх асрнинг бошларида кириб келган бўлиб, дастлаб бир маданиятнинг айрим элементлари (урф-одатлар, ҳаёт фаолияти усуллари, жумладан, ишлаб чиқариш) бошқа маданиятга кириб боришини англатган. ҳозирги пайтда инновацион муаммоларга дахлдор бўлган турли ўқув фанларида ушбу тушунча турлича мазмунда кўри...

Bu fayl DOC formatida 9 sahifadan iborat (84,5 KB). "иқтисодиётни инновацион ривожлантиришнинг маркетинг асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.