so'g'likni saqlash tizimi va tibbiyot xodimlarining salohiyatini oshirish uchun zarrur shart-sharoitlar

DOC 17 стр. 224,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 17
пф-6221 05.05.2021  [окоз: 1.14.00.00.00 соғлиқни сақлаш. жисмоний тарбия. спорт. туризм / 14.01.00.00 соғлиқни сақлаш / 14.01.01.00 умумий қоидалар / 14.01.01.01 соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув] [тсз: 1.ижтимоий-маданий масалалар / соғлиқни сақлаш. санитарияга оид қонун ҳужжатлари] ўзбекистон республикаси президентининг фармони соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, аҳоли саломатлигини сақлаш борасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек, жамоатчилик томонидан тиббий хизматлар кўлами ва сифатини ошириш юзасидан билдирилган таклифларни инобатга олиб: 1. оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда «тиббиёт бригадалари» фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари томонидан аҳолига янада сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини кенгайтириш учун 2021 йил 1 июлдан бошлаб 10 мингта, 2022 йил 1 январдан бошлаб эса яна қўшимча 10 мингта ўрта тиббиёт ходимлари штатлари ажратилсин. …
2 / 17
изимини такомиллаштирсин ҳамда уни 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб тўлиқ жорий қилсин. 2. соғлиқни сақлаш вазирлиги, қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг эҳтиёж мавжуд бўлган оғир шароитли туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари лавозимларига республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, уларнинг филиаллари, олий тиббиёт таълим муассасалари, улар ҳузуридаги клиникаларнинг малакали раҳбар ходимлари ва мутахассисларини шартнома асосида муайян муддатга жалб қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ушбу раҳбар ходимлар ва мутахассисларга асосий иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини сақлаган ҳолда, улар жалб қилинган тиббиёт бирлашмаси раҳбари лавозимидаги ойлик иш ҳақини тўлиқ тўлаб берилишини, ушбу харажатлар ҳамда уларнинг уй-жой ижараси тўловларини қорақалпоғистон республикаси республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилишини таъминласин. 3. белгилаб қўйилсинки: марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг давлат бюджетидан молиялаштириладиган амалдаги койкалар фондининг 10 фоизи 2022 йил 1 январдан бошлаб, яна қўшимча 10 фоизи 2023 йил 1 январдан бошлаб тўлов асосида тиббий хизматлар кўрсатишдан тушадиган бюджетдан …
3 / 17
ўйхатига киритилсин. ҳамширалик иши фаолиятини амалга оширишга ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ўрнатилган тартиб билан бир қаторда қуйидаги талаблар белгилансин: ҳамширалик иши фаолиятини фақат ўрта тиббий ёки олий ҳамширалик иши йўналиши бўйича олий маълумотга эга соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ахборот тизимида 2022 йил 1 январдан бошлаб рўйхатдан ўтган шахслар амалга ошириши; тиббий муолажалар мазкур фармоннинг 1-банди тўртинчи хатбошисига мувофиқ ўрта тиббиёт ходимлари мақомини оширишдан келиб чиқиб бажарилиши; ҳамширалик иши фаолияти билан шуғулланаётган шахс белгиланган муддатларда ўз малакасини ошириб бориши. вазирлар маҳкамаси бир ой муддатда ўрта тиббиёт ходимлари томонидан ўзини ўзи банд қилган ҳолда ҳамширалик иши фаолиятини амалга ошириш тартибини тасдиқласин. 5. соғлиқни сақлаш вазирлиги (а.м. хаджибаев) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб клиник ординатура мутахассисликлари бўйича қабул квотасини икки бараварга оширсин. бунда, қуйидагиларни назарда тутувчи клиник ординатурада ўқитишнинг янги тизими жорий этилсин: а) клиник ординатура ўқув даврининг иккинчи йили ҳудудлардаги ихтисослашган тиббиёт марказлари филиалларида, вилоят болалар ва катталар кўп тармоқли тиббиёт …
4 / 17
иладиган «мобил тиббиёт» хизмати ёрдамида жойига чиққан ҳолда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш; нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўрта тиббиёт ходимларидан иборат «тиббий пункт»ларини ташкил этиш. қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши, вилоятлар ва тошкент шаҳар ҳокимликлари соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда мазкур бандда кўрсатилган чора-тадбирларни амалиётга тўлиқ жорий этиш мақсадида нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун зарур шароитлар яратсин, улар ўртасида тушунтириш ишларини олиб борсин. 7. соғлиқни сақлаш вазирлиги молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 ноябрга қадар бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш тизимини ахборот технологияларини қўллаган ҳолда жорий этсин. бунда: эҳтиёжманд оилаларни «ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига мувофиқ аниқланиши; имтиёзли тоифадаги шахслар учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхати, тиббий хизматлар ҳажми ва тиббиёт муассасасининг даражаларини соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланиши; имтиёзли тоифадаги шахсларга давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар ҳажми, тури ва касалликлар рўйхатидан ташқари кўрсатиладиган тиббий ва бошқа ёрдамлар қўшимча ҳисобланиши ҳамда улар томонидан …
5 / 17
н ташқари маблағлари; давлат соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан жамғармага йўналтириладиган ажратмалар; халқаро молия ташкилотларининг грант маблағлари; қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар. молия вазирлиги соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўровига асосан 2021 йилда жамғармага 50 миллиард сўмгача миқдорда маблағ ажратсин, 2022 йилдан бошлаб эса зарур маблағларни давлат бюджети параметрларида кўзда тутсин. белгилансинки, жамғарма маблағлари таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқланадиган ишчи гуруҳининг қарорига асосан ҳудудий тиббиёт муассасаларига хориждан ишга жалб қилинадиган малакали мутахассислар, шунингдек, мамлакатимизда фаолият юритаётган иқтидорли мутахассисларга зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан уларни моддий рағбатлантириш тўловларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш учун йўналтирилади. қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши раиси, вилоятлар ва тошкент шаҳар ҳокимлари ҳудудий тиббиёт муассасаларига хориждан ишга жалб қилинадиган малакали мутахассисларни тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан яшаш жойи билан таъминлаш чораларини кўрсин. 9. инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (кейинги ўринларда — палата) 2021 йил 1 июлдан унга врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш республика марказини қўшиб олиш йўли …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 17 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "so'g'likni saqlash tizimi va tibbiyot xodimlarining salohiyatini oshirish uchun zarrur shart-sharoitlar"

пф-6221 05.05.2021  [окоз: 1.14.00.00.00 соғлиқни сақлаш. жисмоний тарбия. спорт. туризм / 14.01.00.00 соғлиқни сақлаш / 14.01.01.00 умумий қоидалар / 14.01.01.01 соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув] [тсз: 1.ижтимоий-маданий масалалар / соғлиқни сақлаш. санитарияга оид қонун ҳужжатлари] ўзбекистон республикаси президентининг фармони соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, аҳоли саломатлигини сақлаш борасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек, жамоатчилик томонидан тиббий хизматлар кўлами ...

Этот файл содержит 17 стр. в формате DOC (224,0 КБ). Чтобы скачать "so'g'likni saqlash tizimi va tibbiyot xodimlarining salohiyatini oshirish uchun zarrur shart-sharoitlar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: so'g'likni saqlash tizimi va ti… DOC 17 стр. Бесплатная загрузка Telegram