o'zbekiston respublikasining huquqbuzarliklar profilaktikasi to'g'risida qonun

DOC 21 sahifa 225,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 21
ўрқ-371 14.05.2014  pdf-файлидаги расмий манба ўзбекистон республикасининг қонуни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 30 октябрда қабул қилинган сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган 1-боб. умумий қоидалар 1-модда. ушбу қонуннинг мақсади ушбу қонуннинг мақсади ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. 2-модда. ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. агар ўзбекистон республикасининг халқаро шартномасида ўзбекистон республикасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 3-модда. асосий тушунчалар ушбу қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш — ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига, ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатишга, шунингдек уларга жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини сингдиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи; ғайриижтимоий хулқ-атвор — шахснинг жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи турмуш …
2 / 21
бузарликлар умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасининг ҳуқуқий, ижтимоий, ташкилий ва бошқа чора-тадбирлари тизими; ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахс — ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори хавфлилиги туфайли ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ҳолатида бўлган жисмоний шахс. 4-модда. ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий вазифалари ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш; олдинги таҳрирга қаранг. жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, шунингдек коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш; (4-модданинг учинчи хатбошиси ўзбекистон республикасининг 2018 йил 3 январдаги ўрқ-456-сонли қонуни таҳририда — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон) ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш; ҳуқуқбузарликдан жабрланувчиларни, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган, шу жумладан илгари судланган ва озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш; жисмоний шахсларнинг ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига айланиши хавфини камайтириш; ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва …
3 / 21
илактикаси; ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси; ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси; ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси. 2-боб. ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар, уларнинг ваколатлари 7-модда. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси: ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларининг ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва амалга оширилишини таъминлайди; ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимининг самарали ишлаб туришига қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва қабул қилади; иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожланиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир тегишли чора-тадбирларни кўради; ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасаларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 8-модда. маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади; ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади; аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилинишини таъминлашга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва …
4 / 21
қбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар тизимига қуйидагилар киради: ички ишлар органлари; прокуратура органлари; миллий хавфсизлик хизмати органлари; адлия органлари; давлат божхона хизмати органлари; давлат солиқ хизмати органлари; олдинги таҳрирга қаранг. меҳнат органлари; (9-модданинг биринчи қисми саккизинчи хатбошиси ўзбекистон республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ўрқ-416-сонли қонуни таҳририда — ўр қҳт, 2016 й., 52-сон, 597-модда) таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари; давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари; олдинги таҳрирга қаранг. ўзбекистон республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари. (9-модданинг биринчи қисми ўн биринчи хатбошиси ўзбекистон республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ўрқ-446-сонли қонуни таҳририда — ўр қҳт, 2017 й., 37-сон, 978-модда) ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган органлар ва муассасалар ҳуқуқбузарликлар профилактикасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этади. 10-модда. ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари ички ишлар органлари: ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади; ҳуқуқбузарликлар профилактикасига …
5 / 21
рда тутилган шахсларни профилактик ҳисобга олишни амалга оширади; фаолияти тақиқланган ташкилотларга ва диний-экстремистик йўналишдаги гуруҳларга алоқадор бўлган шахсларни аниқлайди, уларга нисбатан чора-тадбирлар кўради; паспорт-виза режимига, фуқаролар ва юридик шахслар томонидан ўқотар қуролни сақлаш қоидалари ҳамда тартибига риоя қилиниши устидан назоратни таъминлайди; жиноятларни фош этишда ва терговга, судга келишдан бўйин товлаётган шахслар ҳамда бедарак йўқолган фуқаролар қидирувида иштирок этади; ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини кўради; ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилади. ички ишлар органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 11-модда. прокуратура органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари прокуратура органлари: ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади; ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади; ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги ўзбекистон республикаси қонунларининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади; олдинги таҳрирга қаранг. ҳуқуқбузарликлар профилактикасини, шу жумладан солиқ, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 21 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o'zbekiston respublikasining huquqbuzarliklar profilaktikasi to'g'risida qonun" haqida

ўрқ-371 14.05.2014  pdf-файлидаги расмий манба ўзбекистон республикасининг қонуни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 30 октябрда қабул қилинган сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган 1-боб. умумий қоидалар 1-модда. ушбу қонуннинг мақсади ушбу қонуннинг мақсади ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. 2-модда. ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. агар ўзбекистон республикасининг халқаро шартномасида ўзбекистон республикасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартно...

Bu fayl DOC formatida 21 sahifadan iborat (225,5 KB). "o'zbekiston respublikasining huquqbuzarliklar profilaktikasi to'g'risida qonun"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o'zbekiston respublikasining hu… DOC 21 sahifa Bepul yuklash Telegram