tarixiy ma'ruzalar

DOC 103 pages 542.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 103
маъруза материаллари 1- мавзу: кириш.“ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсади ва вазифалари, назарий-методологик тамойиллари тарих фани ижтимоий тараққиёт ва ўтмишга оид ҳар хил воқеа-ҳодисаларнинг изчил ривожланиши, уларнинг қачон, қаерда, қандай ҳолатда юз берганлиги, инсониятнинг пайдо бўлиши ва унинг тадрижий-эволюцион ривожланиш жараёни ва бошқаларни ўрганади. шунингдек, ўзбекистон тарихи умумжаҳон-инсоният тарихининг ажралмас қисми ҳисобланиб, у оламшумул воқеликларга жуда бой. ўзбекистоннинг энг янги тарихи фани яқин тарихни, сўнгги ярим асрдан камроқ вақтни холисона ва ҳаққоний ўрганади. тарихий ҳақиқат тўла рўёбга чиқиши, ҳаққоний тарих ёзилишида тарих фанининг предмети ва объектини тўғри белгиланиши ўта муҳим аҳамиятга эга. чунки, ўзбекистоннинг энг тарихи фани учун ҳам бошқа барча фанлар қатори предмет ва объект масаласи асосий масала бўлиб ҳисобланади. зеро, фан унинг ўрганиш предмети ва объекти аниқ бўлмаса, унинг олдидаги вазифа ноаниқ бўлиб, мақсадга эришиш мушкул бўлади. ўзбекистоннинг энг янги тарихи фани ўз хусусиятига кўра, биринчидан, ўзининг бутун диққат эътиборини фақат яқин ўтмишга қаратади, ундан сабоқ …
2 / 103
лан боғлиқ бўлиб, шулар доирасидаги воқеа ва ҳодисаларнинг бир бутун ва яхлитликда ўз ичига олади. предмет эса мана шу бир бутун объект ичидаги аниқ тарихий-маданий, ижтимоий-иқтисодий жараёнлардан иборатдир. тарих фани бошқа, айниқса, ижтимоий-гуманитар фанлари билан мустаҳкам ва узвий алоқа бирлигида ривожланади. шунинг учун ҳам, тарихчилар фалсафани, адабиёт ва тилни, диншуносликни ва бошқа фанларни билмай туриб, ҳаққоний тарихни тўла ёритиб беролмайдилар. шуни ҳам айтиш лозимки, тарих билан бошқа ижтимоий- гуманитар фанларнинг ўрганиш объекти битта яъни жамиятдир. предмети эса инсон ва табиат. шунинг учун ҳам бошқа фанлар тарих фани тараққиётига, тарихий ҳақиқатларнинг рўёбга чиқишига бевосита ёрдам беради. шунингдек, тарих фани ҳам бошқа соҳа фанлари ривожига катта таъсир этади. аммо, шуни ҳам таъкидлаш жоизки, тарих бошқа фанларни, шунингдек ижтимоий-гуманитар фанларнинг ҳам тарихидир. чунки бошқа фанларнинг ҳаммаси ҳам, тарих маҳсулидир. хулоса шуки, тарих фани яъни, ўзбекистон тарихи миллат ва ватан тақдирини равнақ топишида муҳим аҳамиятга эга. масаланинг моҳияти шундаки, биринчидан, ижтимоий-гуманитар фанларнинг ривожланиши ҳар …
3 / 103
ириш каби вазифаларни юкламоқда. давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 30 июндаги “ўзбекистон республикаси фанлар академияси ҳузурида ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори кенгаш ишидаги камчиликларни бартараф этиш ва уни янги поғонага кўтариш ҳамда бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган муҳим ҳужжатлардан биридир. қарорда жамоатчилик кенгаши олдига ўзбекистоннинг энг янги тарихини тизимли, ҳаққоний ва холис тарзда ўрганишни ташкил этиш, янги авлод илмий ва ўқув-услубий адабиётларни яратиш ҳамда мамлакатимизнинг дунёдаги ўрни ва ролини кўрсатишга қаратилган қатор вазифалар қўйилган. мазкур ҳужжатда кўрсатилган вазифаларни бир-бирини тўлдирувчи икки йўл орқали рўёбга чиқариш лозим. биринчи йўл – янги авлод илмий ва ўқув адабиётларини яратиш. иккинчи йўл – мавжуд билимларни ёшларга тарғиб этиш ва ўқитиш. ўзбекистоннинг энг янги тарихи ҳақида сўз юритилганда, биз учун, аввало, мамлакатимизнинг 1991 йилдан кейин босиб ўтган тарихий йўли моҳияти ва мазмунини англаб етиш муҳимдир. бу жараён қандай борганлигини, мамлакатимиз мустақиллик арафасида ва унинг дастлабки йилларида қандай муаммоларга …
4 / 103
аврида давлат ва яккапартиявийлик тизими шахс устидан ялпи ҳукмронлигини ўрнатган эди. фуқаронинг ҳуқуқий ҳимояланмагани, бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик усуллари, ҳар қандай муқобил фикрлашнинг тазйиқ остига олиниши кўп одамларда чорасизлик туйғусини уйғотиб, реал ҳаётдан узоқлашиш истагини оширди. “сиёсий аутсайдерлар” деб аталувчи кишилар сонининг ўсиши, жамиятда ижтимоий пессимизм ва боқимандаликнинг кучайишига сабаб бўлди. афсуски, бугунги кунда ҳам жамиятда эски даврга хос бўлган ижтимоий онгнинг рецидивлари муайян даражада сақланиб қолмоқда. президентимиз шавкат мирзиёев ушбу ҳолатни назарда тутган ҳолда ўзбекистондаги сиёсий партияларни жиддий танқид остига олиб, қуйидагиларни таъкидлади: “очиқ айтиш керак, сиёсий партияларда бу соҳада ҳалигача хотиржамлик, қандайдир мудраб ўтириш кайфияти ҳукм сурмоқда. ҳеч кимга фойдаси бўлмаган мажлислар соатлаб давом этмоқда, танқидий таҳлил ўрнига майда масалалар билан ўралашиб, долзарб муаммоларнинг ечими четда қолиб кетмоқда”. бугун кучли фуқаролик жамиятни қуриш вазифаси тобора кўпроқ долзарблик касб этмоқда. унинг амалга оширилиши реал ва фаол кўп партияли тизимни шакллантиришни талаб этаётир. ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганишда юқорида таъкидлаб ўтилган вазифалар …
5 / 103
да. бу ерда энг янги тарихни ўрганишда тарих, халқаро муносабатлар назарияси, социология, антропология, этнология, фалсафа, иқтисодий назария, сиёсий муаммоларни қамраб олган янги фанлараро ёндашувлар таҳлили амалга оширилмоқда. яна аҳамиятли жиҳати, институтнинг олти нафар етакчи олими жамоатчилик кенгаши аъзоси ҳамдир. олимлар томонидан “буюк ва муқаддас, мустақил диёр”, “ўзбекистоннинг энг янги тарихи: назарий-методологик асослари, ўрганиш тажрибаси, манба ва услублар”, “ўзбекистон ёшлари ижтимоий-маданий ислоҳотлар жараёнида”, “ўзбекистоннинг энг янги тарихидан лавҳалар”, “фарғона водийси шаҳарларида иқтисодий трансформация жараёнлари (1991-1996 йиллар)” каби қатор тўплам ва монографияларнинг нашр этилиши ўзбекистоннинг энг янги тарихига оид амалга оширилган қатор илмий-тадқиқот лойиҳалар натижаси, дейиш мумкин. бизда, афсуски, ўзбекистоннинг энг янги тарихи турли аспектларини ўрганиш билан шуғулланаётган мутахассисларнинг (тарихчилар, социологлар, сиёсатшунослар, файласуфлар, иқтисодчи олимлар, ҳуқуқшунослар) тарқоқлиги, улар фаолиятини мувофиқлаштириш талаб даражасида эмаслиги яққол кўриниб қолмоқда. бугун илмий гуманитар ҳамжамият вакилларининг ҳамкорлигисиз ва биргаликда сарфланадиган куч-ғайратисиз ҳозирги замон тарихининг мазмунини тушуниш мураккаблиги барчага аён. ана шундай бир пайтда давлатимиз раҳбарининг ўзбекистон республикаси …

Want to read more?

Download all 103 pages for free via Telegram.

Download full file

About "tarixiy ma'ruzalar"

маъруза материаллари 1- мавзу: кириш.“ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсади ва вазифалари, назарий-методологик тамойиллари тарих фани ижтимоий тараққиёт ва ўтмишга оид ҳар хил воқеа-ҳодисаларнинг изчил ривожланиши, уларнинг қачон, қаерда, қандай ҳолатда юз берганлиги, инсониятнинг пайдо бўлиши ва унинг тадрижий-эволюцион ривожланиш жараёни ва бошқаларни ўрганади. шунингдек, ўзбекистон тарихи умумжаҳон-инсоният тарихининг ажралмас қисми ҳисобланиб, у оламшумул воқеликларга жуда бой. ўзбекистоннинг энг янги тарихи фани яқин тарихни, сўнгги ярим асрдан камроқ вақтни холисона ва ҳаққоний ўрганади. тарихий ҳақиқат тўла рўёбга чиқиши, ҳаққоний тарих ёзилишида тарих фанининг предмети ва объектини тўғри белгиланиши ўта муҳим аҳамиятга эга. чунки, ўзбекистоннинг энг тарихи...

This file contains 103 pages in DOC format (542.0 KB). To download "tarixiy ma'ruzalar", click the Telegram button on the left.

Tags: tarixiy ma'ruzalar DOC 103 pages Free download Telegram