"oziq-ovqat mahsulotlari milly brendini yaratish strategiyasi"

DOC 4 sahifa 36,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 4
2 тошкент давлат иқтисодиёт университети таянч докторанти одилова ситора сайфитдин қизининг “ўзбекистонда истеъмол товарлари миллий брендини яратиш стратегиясини ишлаб чикиш” мавзусидаги 08.00.11 – маркетинг ихтисослигида иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясига тақриз aҳолини истеьмол товарлари билан таъминлаш муаммоси инсоният ҳаётида узоқ тарихга эга бўлган муаммолардан бири бўлиб, хх аср ўрталаридан кейин у янада долзарблаша бошлади. 1974 йилда бутунжаҳон озиқ-овқат конференциясида илк маротаба амалиётга “озиқ-овқат хавфсизлиги” атамаси қўлланила бошлаган. озиқ-овқат хавфсизлиги миллий хавфсизликнинг бир қисми сифатида давлат аграр ва иқтисодий сиёсатининг энг асосий мақсадларидан бири бўлиб, аҳолининг барча қатламларини ҳаёт кечириш учун керакли миқдор ва соғлом турмуш учун муносиб сифатда озиқ-овқат таъминотини кафолатлаши лозим. шундай экан, озиқ-овқат саноатининг салоҳиятини мустаҳкамлаш, ушбу тармоққа инвестициялар ҳажмини кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг энг муҳим омили десак, муболаға бўлмайди. бу борада, миллий иқтисодиёт тараққиёти ва мамлакат аҳолисининг фаровон турмуш даражасини таъминлашда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоғи …
2 / 4
лмий ечимларини тадқиқ қилишда ўзига хос аҳамият касб этмоқда. диссертацияда аниқ мақсад белгилаб олинган ва уни амалга ошириш учун вазифалар узвийлик принципи асосида ҳал этилган бўлиб, у таркибий жиҳатдан кириш қисми, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан таркиб топган. диссертациянинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва зарурати асослаб берилган, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, объекти, предмети, илмий янгилиги ва амалий натижалари, шунингдек, олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши бўйича маълумотлар баён этилган. диссертация ишининг “инвестицион самарадорлик ва уни аниқлашнинг назарий-услубий асослари” деб номланган биринчи боби инвестициялар тушунчаси, моҳияти ва унинг халқаро даражадаги қиёсий талқини, инвестициявий самарадорликни ҳисоблашнинг назарий-услубий жиҳатлари: хорижий тажрибалар ва улардан фойдаланиш йўллари, шунингдек, инвестициялар самарадорлигини аниқлашнинг назарий-услубий жиҳатларини ўрганишга қаратилган. диссертациянинг “озиқ-овқат саноатига йўналтирилган инвестициялар самарадорлиги ва уларнинг ҳозирги ҳолати” деб номланган иккинчи бобида озиқ-овқат саноатига йўналтирилган инвестициялар, инвестицияларни молиялаштириш манбалари ва уларнинг таҳлиллари, шунингдек, мамлакат озиқ овқат-саноатига йўналтирилган инвестицияларнинг эконометрик таҳлили амалга оширилган. тадқиқотнинг “хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестициявий …
3 / 4
к модел асосида республикада ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми ўсишига ички инвестициялар таъсири кучли эканлиги исботланган. диссертация доирасида олиб борилган илмий изланишлар натижаси ўлароқ тадқиқотчи томонидан қуйидаги илмий янгиликларга эришилган: · озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, уларни қайта ишлаш ва етказиб бериш жараёнидаги иштирокчиларнинг ўзаро муносабатини самарали йўлга қўйишда “блокчейн” технологиясидан фойдаланишнинг услубий жиҳатлари такомиллаштирилган; · озиқ-овқат саноатида кучайиб бораётган рақобат шароитида корханаларнинг автоматлаштириш жараёнига инвестицияларни кенг кўламда жалб этишнинг мақсадли эканлиги бўйича амалий тавсиялар асосланган; · корхонанинг хусусиятидан келиб чиқиб қиймат, нафлилик ҳамда харажат ва даромадларни ифодаловчи кўрсаткичларни баҳолаш орқали инвестициялар самарадорлигини ошириш механизми такомиллаштирилди; · мамлакатнинг озиқ-овқат саноатини глобал озиқ-овқат таъминоти тармоғига боғлаш асосида инвестиция самарадорлигини ошириш механизми такомиллаштирилган; · мамлакатда инвестицияларни молиялаштириш манбалари бўйича таҳлиллар орқали тавсиялар ишлаб чиқилган; · озиқ-овқат саноатига киритилган инвестициялар самарадорлигига таъсир этувчи омилларни ўрганиб, тизимли татбиқ этиш орқали инвестициялар самарадорлигини ошириш имкониятлари асосланган. шунингдек, б.толипова томонидан диссертация мавзуси доирасида жами 16 та илмий иш, …
4 / 4
р диссертациянинг сифатига жиддий таъсир кўрсатмайди. юқоридагилардан келиб чиқиб, таянч докторант б. толипова тадқиқоти жараёнида амалга оширган таҳлиллари ва уларнинг натижалари асосан 08.00.07 – молия, пул муомаласи, кредит ихтисослигига тегишли бўлган хулосавий таклифлар ишлаб чиққишга сабаб бўлганлиги гувоҳи бўламиз. шунингдек, диссертация матни оак талабларига тўлиқ мувофиқ тайёрланганини инобатга олган ҳолда, унинг муаллифи б.ф.толиповани 08.00.03 – молия, пул муомаласи ва кредит, 08.00.03 – саноат иқтисодиёти ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (phd) илмий даражасини олиш учун илмий семинардан ўтишига лойиқ деб ҳисоблаймиз. тдиу “саноат иқтисодиёти” кафедраси профессори, и.ф.д. б. салимов

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 4 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""oziq-ovqat mahsulotlari milly brendini yaratish strategiyasi"" haqida

2 тошкент давлат иқтисодиёт университети таянч докторанти одилова ситора сайфитдин қизининг “ўзбекистонда истеъмол товарлари миллий брендини яратиш стратегиясини ишлаб чикиш” мавзусидаги 08.00.11 – маркетинг ихтисослигида иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясига тақриз aҳолини истеьмол товарлари билан таъминлаш муаммоси инсоният ҳаётида узоқ тарихга эга бўлган муаммолардан бири бўлиб, хх аср ўрталаридан кейин у янада долзарблаша бошлади. 1974 йилда бутунжаҳон озиқ-овқат конференциясида илк маротаба амалиётга “озиқ-овқат хавфсизлиги” атамаси қўлланила бошлаган. озиқ-овқат хавфсизлиги миллий хавфсизликнинг бир қисми сифатида давлат аграр ва иқтисодий сиёсатининг энг асосий мақсадларидан бири бўлиб, аҳолининг барча қатламларини ҳаёт...

Bu fayl DOC formatida 4 sahifadan iborat (36,0 KB). ""oziq-ovqat mahsulotlari milly brendini yaratish strategiyasi""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "oziq-ovqat mahsulotlari milly … DOC 4 sahifa Bepul yuklash Telegram