гидротехника қурилиш ишлари

DOC 70 стр. 2,8 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 70
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти бино ва иншоотлар қурилиши факультети гидротехника иншоотлари, замин ва пойдеворлар кафедраси грунтли кўтарма тўғонларни қуришда бажариладиган гидротехнгика қурилиш ишлари (услубий қўлланма) тошкент-2017 удк: 627.431 муаллифлар: хусанходжаев ў. байматов ш. “грунтли кўтарма тўғонларни қуришда бажариладиган гидротехника қурилиш ишлари" услубий қўлланма. услубий қўлланма “гидротехника қурилиш ишлари” курси дастури асосида ёзилган бўлиб, бунда грунтли кўтарма тўғонларни қуришда бажариладиган қурилиш ишлари технологияси баён этилган. қўлланма гидротехника иншоотлари қурилиши бакалавриат ва магистр таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган. тақризчилар: тими “гидротехника иншоотлари ва мухандислик конструкциялари ” кафедраси доценти т.ф.н. қодиров о. тақи “қурилиш технологияси ва ташкилиёти ” кафедраси доценти т.ф.н юсупов.х.и.. тошкент архитектура-қурилиш инситути йил, даги илмий-услубий кенгашининг -сонли мажлисида услубий қўлланма сифатида нашр этиш учун тавсия этилган. ©тақи мундарижа сўз боши................................................................................................... 4 1. босқич лойиҳасининг вазифаси ва мазмуни......................................... 5 2. қурилиш туманининг қисқача таърифи. лойиҳалаш учун керакли бўлган бошланғич маълумотлар................................................................. 6 3. қурилиш …
2 / 70
аш............ 17 10. асосий қурилиш машиналарига бўлган талабни ҳисоблаш ва уларни унумдорлигини аниқлаш................................................................ 17 10.1 эскаватор унумдорлигини аниқлаш.................................................. 18 10.2 автосамосвалга бўлган талабни ҳисоблаш....................................... 18 10.3 автосамосвал унумдорлигини аниқлаш............................................ 20 11. қурилиш машиналари ёрдамида карьерни қазиш ишларини лойиҳалаш..................................................................................................... 21 12. грунтни карьерда қазишни технологик тартибини ҳисоблаш.......... 25 13. сифатли кўтармани қуриш................................................................... 30 13.1 карта ўлчамларини ҳисоблаш............................................................ 30 13.2 грунтни тўғон қуриш жойига тўкиш................................................. 32 13.3 грунтни текислаш ва намлаш............................................................. 34 13.4 грунтни зичлаш................................................................................... 37 адабиётлар............................................................................................. 40 сўз боши кейинги йилларда дунё тўғон қурилишида грунтли тўғонлар қуриш кенг тарқатилган. ўзбекистонда грунтли тўғонларни қуриш асосан ирригация ва энергетика мақсадларида амалга оширилмоқда. ҳозирги пайтда қурилган ва фойдаланилаётган грунтли тўғонлар баландлиги 168 м. бўлган чорвоқ тўғони, охангарон (нпл = 100м), чимқўрғон (нпл = 33м), тошкент (нпл = 34м). жанубий – сурхон (нпл = 30м) ва бошқаларни келтириш мумкин. кўпинча грунтли тўғонларни унча катта бўлмаган дарё ва сув оқимларида кичик гэсларни қуриш пайтида ишлатилиши мўлжалланмоқда. …
3 / 70
титутларида ва қатор грунтли тўғонларни қуришда орттирилган тажрибаларни умумлаштириш асосида тузилган. 1. босқич лойиҳасининг вазифаси ва мазмуни босқич лойиҳасининг вазифаларига қуйидагилар киради: талабаларнинг “гидротехника қурилиш ишлари” фанидан олган билимларини мустахкамлаш, чуқурлаштириш ҳамда бу булимларни гидротехника иншоотлари қурилишида тадбиқ этиш. шу билан бирга талаба курс лойиҳасини бажаришда маълумотнома адабиётларидан, нормативлардан фойдаланиши лозим. курс лойиҳасини тайёрлаш учун топшириқ. мавзу: “грунтли кўтарма тўғонларни қуришда бажариладиган гидротехника қурилиш ишлари”. курс лойиҳасини бажариш учун маълумотлар. қурилиш объектининг жойи - қурилиш жойининг 1:2500 масштабдаги 1,5 2 м орқали горизонталлар билан режаси. грунт тўғонининг асосий ўлчамлари: · тўғон устки қисмининг эни b = · тўғоннинг юқори бъефнинг қиялик коэффициенти m1 = · тўғоннинг пастки бъефнинг қиялик коэффициенти m2 = · тўғоннинг баландлиги нпл= · тўғон заминидаги олиб ташланадиган грунт қалинлиги hcp = · карьердаги олиб ташланадиган грунт чуқурлиги lk = км грунтни намлаш учун сув сарфи q = ташиш масофаси lвоз = км. курс лойиҳаси тушунтириш хати …
4 / 70
сосида кўриб чиқамиз. грунтли тўғон сурхандарё воҳаларида лойиҳалаштирилмоқда. дарё ўзани текис жойдан ўтади. тўғон створи шеробод туманида жойлаштириш мўлжалланмоқда (ўзбекистон республикаси сурхандарё вилояти). тўғон замини чуқурлиги 30 м бўлган шағал ва қумоқ заррачали қатламлардан иборат. тўғон конструкцияси зичлиги ρ = 1,7 т/м3 бўлган қумоқ грунтдан тўғоннинг максимал баландлиги нпл= 28 м. тўғоннинг юқори қиялиги m1 = 4,0 ва пастки m2 = 3,0. тўғон устки қисми кенглиги b = 8,0 м, устки қисми бўйича узунлиги 497 м. тўғон ша ер қатлами қалинлиги hch= 0,35м. грунт карьер тўғоннинг юқори бъеф томонидан унинг створидан 2 км масофада жойлашган. карьерни очиш чуқурлиги hвскр= 0,45м. сифатли грунт қатлами чуқурлиги 20м 3. қурилиш жойи иқлим шароити қурилиш жойи иқлими (шеробод текислиги) қуйидаги маълумотлар билан характерланади. иқлим континентал, субтропик, ўртача ҳарорат январда 3-36 0с, июлда 30-320с. совуқмас кунлар узунлиги 226-266 сутка. қишда қор оз ёғади ва ер устини деярли қопламайди. 4. тўғон планини, кўндаланг ва бўйлама кесимини …
5 / 70
иқланади: d1 = b/2 + m1 hn (1) d2 = b/2 + m2 hn (2) бу ерда: d1 ва d2 тўғон заминигача бўлган тик чизиқ узунлиги мос равишда юқори ва пастки қиялик коэффиценти; hn – кўтарма характерли нуқталарни бўйлама кесимидан олинадиган баландлиги. шундай топилган нуқталар планда бир-бири билан туташтирилади. тўғоннинг плани бўйлама кесимига эга бўлган уни қуйидаги учта характерли кесимда кўндаланг кесимини қурамиз. i –i – кўтарма баландлиги hn = hмин = 0 бўлганда iii-iii - кўтарма баландлиги hn = hмак тўғон плани, бўйлама ва кўндаланг кесимини қуриш 2-расмда кўрсатилган. 5. тўғондаги грунт ишлари ҳажмини аниқлаш тупроқ ишлари ҳажми кўпинча зич жисмдаги грунт ҳажмига асосан ҳисобланади, яъни грунтли иншоот геометрик ҳажми бўйича. тупроқ ишлари ҳажми ишлари қурилишининг қийматини аниқлаш учун ҳамда бажарилган ишларни ҳисоб-китоб қилиш учун керак бўлади. унинг миқдорини ишчи чизмалар ҳамда ҳақиқий ўлчамларга қараб аниқланади. иншоотни типи мураккаб бўлганда у қатор содда геометрик фигураларга бўлинади ва кейин уларни …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 70 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "гидротехника қурилиш ишлари"

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти бино ва иншоотлар қурилиши факультети гидротехника иншоотлари, замин ва пойдеворлар кафедраси грунтли кўтарма тўғонларни қуришда бажариладиган гидротехнгика қурилиш ишлари (услубий қўлланма) тошкент-2017 удк: 627.431 муаллифлар: хусанходжаев ў. байматов ш. “грунтли кўтарма тўғонларни қуришда бажариладиган гидротехника қурилиш ишлари" услубий қўлланма. услубий қўлланма “гидротехника қурилиш ишлари” курси дастури асосида ёзилган бўлиб, бунда грунтли кўтарма тўғонларни қуришда бажариладиган қурилиш ишлари технологияси баён этилган. қўлланма гидротехника иншоотлари қурилиши бакалавриат ва магистр таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган. тақризчилар: тими “гидротехника иншоотлари ва мухандисл...

Этот файл содержит 70 стр. в формате DOC (2,8 МБ). Чтобы скачать "гидротехника қурилиш ишлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: гидротехника қурилиш ишлари DOC 70 стр. Бесплатная загрузка Telegram