oilaaviy tibbiyot asoslari. profilaktika ishlari

DOC 16 sahifa 794,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 16
умумий шифокорлик амалиёти асослари оилавий медицина асослари. профилактика ишлари. тарбиявий мақсадлари: материални кенг ёритиб бериш йўли билан талабаларни шу муаммога қизиқтириш. шу касаллик диагностикаси ва даволашдаги охирги янгиликлар билан таништириш. адабиётлар билан мустақил ишлашга қизиқиш уйғотиш. профилактиканинг ахамиятига кўпроқ жалб этиш. маъруза вазифалари: ўрганилаётган муаммонинг этиология, патогенез, клиникаси ва касалликнинг клиник кечиш хусусиятлари хамда диагностика ва даволашнинг замонавий усулларининг долзарблигини хозирги замон миқёсида асослаб бериш. муаммонинг долзарблиги: атериал гипертензия келиб чиқиш сабаблари, шу касалликнинг этиопатогенези, клиник кечишининг ўзига хослиги, қолдирадиган асоратлари, даволаш принципининг ўзига хослиги билан долзарб мавзу бўлиб ҳисобланади. маъруза режаси. маърузанинг мақсад ва вазифалари -5 мин умумий амалиёт врачи мутахассислиги ўзининг муҳим 11 таърифига эга: -15 мин умумий амалиёт врачи фаолияти ҳақида таъриф. асосий маҳоратлари -25 мин танаффуз -5 мин шахсга қаратилган умумий амалиёт врачи фаолияти илмий фан сифатида учта фундаментал хусусиятларга -10 мин бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишда бошқарув жараёни қуйидаги кўникмалардан иборат: -10 мин давлат таълим стандартига …
2 / 16
кўрсатиш кўзда тутилган. унинг биринчиси қишлоқ врачлик пунктларида, иккинчиси эса кўп тармоқли туман шифохоналарида амалга оширилади. фақат айрим чорвадор, тоғли ва ярим чўл ҳудудларда қишлоқ участка шифохоналари ва фельдшерлик-акушерлик пунктлари сақлаб қолинади. шаҳарларда эса оилавий поликлиникалар ташкил этилади. биз кўзлаган тиббий ва иқтисодий самарага эришишимиз учун юқоридаги бирламчи тиббий хизмат кўрсатувчи муассасаларда кўп қиррали медицина ёрдами кўрсата оладиган юқори малакали врачлар ишлаши лозим. жаҳондаги етакчи мамлакатларнинг тажрибаси фақат умумий амалиёт врачигина ушбу талабларга тўлиқ жавоб беришини кўрсатмоқда. ҳақиқатдан ҳам тиббиёт тарихига бир назар солсак, унинг илк даврларида табибларнинг деярли барчаси беморларга кўп қиррали ёрдам кўрсатганлар. бунинг тасдиғи бўлиб медицинанинг отаси ҳисобланган гиппократ, табобатда ўчмас из қолдирган машҳур бобокалонимиз абу али ибн сино ёки шарқнинг таниқли табиби абу бакр ар розий ҳамда рус врачлари мудров м.я., захарин г.а. ва бошқаларнинг фаолиятларини кўрсатиш мумкин. лекин, xix асрдан бошлаб медицина турли тор мутахассисликларга бўлиниб кетди ва бу жараён ҳамон давом этмоқда. тиббиётнинг турли …
3 / 16
нг ечимини топиш ҳаёт тақозоси эканлиги кун тартибига қўйилди. тор мутахассислар, қироллик колледжи ва ва медицина жамияти аъзоларининг қаттиқ қаршилик кўрсатиш натижасида англияда умумий амалиёт врачлари колледжи (жамияти) 1952 йилга келиб яширин равишда ташкил этилди. аммо тез орада англия, шотландия, уэльс ва шимолий ирландиядаги умумий амалиёт врачлари уюшмаси ўзида 18000 мутахассисни бирлаштирди. шундан сўнг ақш ва европанинг аксарият мамлакатларида умумий амалиёт врачлари уюшмалари тузила бошланди ҳамда улар бирламчи малакали тиббий хизмат кўрсатишда ҳал қилувчи рол ўйнай бошладилар. умум жаҳон умумий амалиёт врачлари бирлашмасига асос солинди ҳамда у фаолият кўрсата бошлади. 1961 йилда ақшда биринчи «умумий амалиёт врачи» журнали чоп этилди. 1963 йил умумий амалиёт врачлари учун бурилиш йили бўлиб, шу соҳадаги мутахассис илк бор эдинбург университетида кафедра бошлиғи лавозимига тайинланди. 1972 йилда эса умумий амалиёт врачига профессор унвони берилди. шундан сўнг бирин-кетин европанинг бошқа мамлакатларида ҳам умумий амалиёт врачлари кафедралари ташкил этила бошланди. ҳозирга келиб фақат бирлашган буюк британия ва …
4 / 16
лай олади. бемор билан шифокор орасидаги ўзаро муносабатларнинг узлуксиз бўлишининг айниқса даволанувчи учун аҳамияти жуда каттадир. фақат умумий амалиёт врачигина юқоридаги талабларга тўлиқ жавоб беради. хх асрнинг иккинчи ярмига келиб дунёдаги деярли барча мамлакатларда, шу жумладан юқори даражада тараққий этганларида ҳам аҳоли саломатлиги кўрсаткичи даражаларида салбий томонга қараб айрим силжишлар кузатила бошланди. шунинг учун жаҳондаги етакчи мутахассислар унинг сабаблари ва инсон саломатлигини тиклаш ҳамда сақлашда ижобий натижаларга эришиш йўлларини излай бошладилар. бунга эришиш учун аҳоли ўртасида профилактик ишларни ривожлантириш, бирламчи тиббиёт ёрдамининг самарасини ошириш, яъни шу бўғинда умумий амалиёт врачлари хизматига ўтиш ёки амбулатория-поликлиника широитида кўрсатилаётган медицина ёрдамини такомиллаштириш лозим деган ягона хулосага келинди. демак, асримизнинг иккинчи ярмидан бошлаб дунёдаги ривожланган мамлакатларда вужудга келган тиббий ва иқтисодий сабаблар ҳамда шарт-шароитлар юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, жуда қийинчилик билан бўлса ҳам умумий амалиёт врачларини тайёрлаш ҳамда тиббиётнинг бирламчи бўғинларида улар хизматига ўтишни тақозо қилди. тиббий ёрдамнинг аксарияти беморларга амбулатория шароитида кўрсатила бошланди. мисол …
5 / 16
ни ислоҳ қилиш тўғрисидаги президент фармони ва 1996 йилнинг май ойида эълон қилинган республика вазирлар маҳкамасининг 182-сонли қарори асосида, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, қишлоқ врачлик пунктлари қурила бошланади ёки амбулатория ва шифохоналари қайта таъмирланиб, шундай пунктларга айлантирилмоқда. ислоҳотлар у ерда врачлар томонидан кўрсатилиши лозим бўлган тиббий хизмат кўламини ҳам қайта кўриб чиқишни, бинобарин умумий амалиёт шифокорлари хизматига ўтишни кун тартибига қўйди. дунёдаги барча ривожланган мамлакатларда аллақачон жорий этилган, тиббий ва иқтисодий томондан ўз самарадорлигини оқлаган, республикамизда эса эндигина ўз ўрнини топа бошлаган, баъзан эса турли мунозараларга сабаб бўлаётган умумий амалиёт врачларининг ўзи ким? уларнинг вазифалари ҳамда иш кўламлари нималардан иборат? биз қуйида ушбу масалаларга мукаммал тўхталиб ўтамиз. умумий амалиёт врачи фаолияти ва умумий амалиёт врачи мутахассислиги таърифи. 1. «умумий амалиёт врачи фаолияти – бу академик, клиник, илмий йўналиш бўлиб, ўзининг ўрганиш, ўқитиш, илмий изланишлар соҳасига эга бўлган ҳамда клиник фаолият кўрсатишга асосланган фандир ва аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдам кўрсатишга йўналтирилган клиник …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 16 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"oilaaviy tibbiyot asoslari. profilaktika ishlari" haqida

умумий шифокорлик амалиёти асослари оилавий медицина асослари. профилактика ишлари. тарбиявий мақсадлари: материални кенг ёритиб бериш йўли билан талабаларни шу муаммога қизиқтириш. шу касаллик диагностикаси ва даволашдаги охирги янгиликлар билан таништириш. адабиётлар билан мустақил ишлашга қизиқиш уйғотиш. профилактиканинг ахамиятига кўпроқ жалб этиш. маъруза вазифалари: ўрганилаётган муаммонинг этиология, патогенез, клиникаси ва касалликнинг клиник кечиш хусусиятлари хамда диагностика ва даволашнинг замонавий усулларининг долзарблигини хозирги замон миқёсида асослаб бериш. муаммонинг долзарблиги: атериал гипертензия келиб чиқиш сабаблари, шу касалликнинг этиопатогенези, клиник кечишининг ўзига хослиги, қолдирадиган асоратлари, даволаш принципининг ўзига хослиги билан долзарб мавзу бўлиб...

Bu fayl DOC formatida 16 sahifadan iborat (794,0 KB). "oilaaviy tibbiyot asoslari. profilaktika ishlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: oilaaviy tibbiyot asoslari. pro… DOC 16 sahifa Bepul yuklash Telegram