ижтимоий таъминот, ижтимоий суғурта ва иш қобилиятини аниқлаш бўйича врачлик экспертизаси

DOC 35 pages 195.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 35
23 – боб. ижтимоий таъминот, ижтимоий суғурта ва иш қобилиятини аниқлаш бўйича врачлик экспертизаси ҳукумат томонидан аҳолини иқтисодий - ижтимоий муҳофаза қилиш, меҳнаткашлар саломатлигини сақлаш бўйича олиб борилаётган ишларда ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот муҳим аҳамиятга эга. иккала ижтимоий мухофаза шаклларининг мазмуни асосан бир хил бўлиб, меҳнаткашлар у ёки бу сабабларга кўра иш қобилиятини йўқотганда, иш ҳаки олмаган тақдирда жамият истеъмол фондлари орқали уларни моддий маблағ билан таъминлашдан иборат. ўзбекистон республикаси конституциясида (37 модда) «ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир» (39 модда) «ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йуқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот ҳуқуқига эга» ва «вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир» деб белгилаб қўйилган. амалиётда бу ижтимоий суғурта ва давлат ижтимоий таъминот тизими орқали амалга оширилади. ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот бир бутунликни ташкил …
2 / 35
рча шакллари, сўзсиз барча ишчи, хизматчи, колхозчиларга таалуқлидир. 3. давлат ижтимоий суғуртани бошқаришнинг кенг демократик асосида ташкил этилади. 4. моддий таъминот турларининг хилма хиллиги ва уни кенг оммани қамраб олиш. врачлар томонидан кишиларни меҳнатга лаёқатлилик даражаси ва унинг даврини аниқлаш учун инсонларни ишга лаёқатлилигини текшириш -врачлик меҳнат экспертизаси дейилади. меҳнатга лаёқатлилик деганда - инсон организми жисмоний ва руҳий жиҳатидан ишни маълум ҳажмда ва сифатда бажара олиш имконияти тушунилади. экспертиза ташкилотларининг асосий вазифаси ишчи ходимларни нафақат меҳнат, иш қобилиятини аниқлаш эмас, балки саломатлиги, иш қобилиятини тезроқ тиклаш,шунингдек,иш қобилияти чегараланган шахсларни, уларни соғлиғига путур етказмаган ҳолда улардан ишлаб чикаришда тўлиқ ва рационал фойдаланишда имкониятни аниқлашдир. шифокорлар олдида ишчи,хизматчиларни бирор бир хасталик, бахтсиз ҳодиса ва бошқа сабабларга кўра иш қобилиятини умуман йўқотганлигини ёки касбга лаёқатлилиги эмаслигини аниқлаш масаласини ҳал килиш ётади. врачлик меҳнат экспертизасини муҳим вазифаси бўлиб,инсиннинг саломатлигини тиклаш ва яхшилашга қаратилган даволаш ва бошқа тадбирларни белгилашдир. меҳнат лаёқатсизлигини тасдиқланиши меҳнаткашларга ижтимоий суғурта …
3 / 35
лик. бу ўткинчи характерга эга ва вақтинчалик меҳнатга лаёкатсизлик дейилади. 2. доимий - ёки узоқ муддатли меҳнат қобилиятини йўқотиш бўлиб, ногиронликка олиб келади. ногиронлик туфайли одамлар узоқ муддат давомида ёки бир умр меҳнатга лаёкатсиз бўлиб қолиши мумкин. иш қобилиятини йўқотиш даражасига қараб, қисман ёки тўлиқ меҳнатга лаёқатсизлик фарқланади. тўлиқ меҳнатга лаёкатсизликда одам ҳеч қандай ишни бажара олмаслиги ва махсус даволаш тартибига мухтожликдир. кисман меҳнатга лаёкатсизликда эса, вазифаси ёки касби бўйича ишни бажара олмаслигидир ёки иш ҳажми чегараланишидир. мулкчиликнинг шаклидан қатъий назар, муассасаларда шартнома асосида ишловчи ва хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи, фуқароларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги меҳнатга лаёқатсизлик варақаси билан, баъзи ҳолатларда эса ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги маълумотномлар билан тасдиқланади. меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ишламайдиган шахсларга, иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат таътилига чиққанларга, ҳарбий хизматчиларга (эркин ёлланганлардан ташқари), шунингдек, ички ишлар вазирлигининг аттестациясидан ўтган ходимларга берилмайди. меҳнатга лаёқатсизлик варақаси қуйидаги аҳамиятга эга: а) ишдан озод этиш ҳуқуқини беради; …
4 / 35
и ёки маълумотномаларини бериш ҳукуқи врач-эпидемиологлар (санитар врачлар) ва фельдшерларга берилади. клиник лаборатория, даволаш-диагностика жараёни талабга жавоб берадиган нодавлат дпм врачларига меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини ёки маълумотномаларни бериш ёки узайтириш ҳуқуқи худудий бошқарув органлари тавсиясига, ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги лицензия қўмитасининг қарорига кўра рухсат берилади. бунда ушбу ташкилотлардаги вкк раиси тошкент врачлар малакасини ошириш институти қошидаги врачлик меҳнат экспертизаси кафедрасида ўқиганлиги ҳақида ҳужжат бўлиши керак. қон қуйиш станциялари (бўлимлари), аноним даволаш бўлимлари (хоналари), тез ёрдам станциялари (бўлимлари), касалхоналар қабул бўлимлари, суд - тиббиёт экспертизаси муассасалари, мактабгача болалар муассасалари, санатория - курорт муассасалари (сил касаллигидан ташқари), санатория-профилакториялар, физиотерапевтик касалхоналар врачлари, ҳамда шахсий меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи врачлар меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш ҳуқуқига эга эмаслар. баъзи ҳолларда дпм врачлари беморларни физиотерапевтик касалхоналарга юбораётганда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки маълумотномасини очадилар, улар физиотерапевтик касалхоналар врачлари томонидан узайтирилади. даволовчи врачлар йўқ бўлган узоқ жойларда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки маълумотномасини маҳаллий соғлиқни сақлаш органларининг рухсати (буйруғи) …
5 / 35
рорт) даволанганда; д) сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда; е) карантинда; ж) протез-ортопедик стационар шароитида протезлашда. меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш ва узайтириш меҳнатга қобилиятсиз шахсни врач шахсан кўрикдан ўтказгандан сўнг амалга оширилади ва тиббий ҳужжатларга қайд этиш орқали асосланади. бунда меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш ёки узайтириш учун асос бўлган ташхис клиник маълумотлар (шикоятлар, объектив маълумотлар) ва зарур лаборатория инструментал текширув натижалари билан тасдиқланиши лозим. соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидан дпмлар, хамда нодавлат дпм томонидан вақтинча меҳантга лаёқатсизликни экспертиза қилиш ҳолати устидан ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, маҳаллий соғлиқни сақлаш ташкилотлари, ўзининг таркибида тиббий хизматга эга бўлган вазирликларнинг тегишли бошқармалари (бўлимлари) ва ўзбекистон республикаси ижтимоий таъминот вазирлиги, вақтинча меҳнатга лаёқатсизликни экспертизаси билан шуғулланувчи врач-экспертлари меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш ва узайтириш асосли эканлиги устидан назорат қиладилар. касалланиш ва жароҳатланишларда меҳнатга лаёқатсизлик варақаларининг берилиши бемор амбулатор-поликлиника шароитида даволанганда даволовчи врач касаллик варақасини бир вақтнинг ўзида 5 календар кунигача бериши мумкин. касаллик …

Want to read more?

Download all 35 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ижтимоий таъминот, ижтимоий суғурта ва иш қобилиятини аниқлаш бўйича врачлик экспертизаси"

23 – боб. ижтимоий таъминот, ижтимоий суғурта ва иш қобилиятини аниқлаш бўйича врачлик экспертизаси ҳукумат томонидан аҳолини иқтисодий - ижтимоий муҳофаза қилиш, меҳнаткашлар саломатлигини сақлаш бўйича олиб борилаётган ишларда ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот муҳим аҳамиятга эга. иккала ижтимоий мухофаза шаклларининг мазмуни асосан бир хил бўлиб, меҳнаткашлар у ёки бу сабабларга кўра иш қобилиятини йўқотганда, иш ҳаки олмаган тақдирда жамият истеъмол фондлари орқали уларни моддий маблағ билан таъминлашдан иборат. ўзбекистон республикаси конституциясида (37 модда) «ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир» (39 модда) «ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йуқотганда, шунингдек...

This file contains 35 pages in DOC format (195.0 KB). To download "ижтимоий таъминот, ижтимоий суғурта ва иш қобилиятини аниқлаш бўйича врачлик экспертизаси", click the Telegram button on the left.