қурилиш ишлаб чиқариш диверсификацияси

DOC 14 стр. 132,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 14
18-мавзу: қурилиш ишлаб чиқаришини диверсификациялаш асослари : режа 1. диверсификациянинг моҳияти ва унинг туркумланиши 2. ишлаб чиқариш диверсификациясини амалга ошириш шароитлари ва мезонлари 3. ишлаб чиқариш диверсификациясини амалга ошириш шароитлари ва мезонлари 1. диверсификациянинг моҳияти ва унинг туркумланиши иқтисодиёт фанида “диверсификация” тушунчасининг кўплаб изоҳлари мавжуд. умумий маънода диверсификация - бу хўжалик фаолиятини янги соҳа, бозор ва тармоқларга киритиш демакдир. у иқтисодий ва ишлаб чиқариш диверсификацияларига ажратилади. иқтисодий диверсификация – бу битта фирмада турли рентабелликдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини бирлаштириш бўлиб, у ишлаб чиқаришдаги тухталишларни манипулизациялаш имконини беради. қурилишда иқтисодий диверсификацияни амалда қўллашнинг иложи йўқ, чунки қурилиш фирмалари рентабеллиги деярли бир хил бўлган ҳамма қурилиш-монтаж ишлари (рентабеллиги 8-10% атрофида фарқ қиладиган ишлар)ни бажариш билан буюртма (объект)ли фаолиятни амалга оширади. шу сабабли қурилиш учун ишлаб чиқариш диверсификацияси анча муҳим аҳамият касб этади. қурилиш ишлаб чиқариш диверсификацияси бу бир-бири билан боғланган ёки боғланмаган ишлаб чиқариш турларини бир вақтнинг ўзида ривожлантириш орқали қурилиш ва ноқурилиш …
2 / 14
иқтисодий салоҳиятга эришилади, бу эса фирма ичида ҳар хил қурилиш масалаларини оператив ечиш бўйича катта имкониятларни тўплаш имкониятини яратади, натижада фирма қурилиш бозорида анча эгилувчан ҳолатни эгаллаб олади; инженернинг фирмалар яратиш, улар тугалланган объектлар яратиш бўйича бажариладиган барча ишлар ва хизматлар комплексини ўз фаолиятига киритади, бу фирмалар объектларни лойиҳада кўрсатилган қувват билан эксплуатация (фойдаланиш)га тайёрлаб беради (шу бир қаторда инфраструктура яратиш билан боғлиқ бўлган объектлар қурилиши билан ҳам шуғулланади); қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва қурилиш ишлаб чиқариши чиқиндилари, нокондицион маҳсулот, бино ва иншоотларни реконструкция қилишда тўпланган чиқиндиларини қайта ишлаш асосида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш билан қурилиш бозорига чиқиш; асосий ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш, шу асосида қурилиш фирмаси ишчи-ходимларининг квалификациясидан у ёки бу меъёрий фойдаланишни йўлга қўйиш (масалан, мебел ишлаб чиқариш асосида). ишлаб чиқариш диверсификацияси қурилиш ташкилоти самарадорлигини ошириш ва иқтисодий турғунлигини таъминлаш йўналишларидан бири деб ҳисобланади. тор ихтисослик қурилиш ташкилотининг ишларни пудрат асосида …
3 / 14
салоҳиятга эга бўлади. диверсификация боғланган ва боғланмаган (конгломератив) диверсификацияларга бўлинади. боғланган диверсификация ўз навбатида вертикал ва горизонтал диверсификацияларга ажратилади. вертикал диверсификация (интеграция) – бу ишлаб чиқариш жараёни ягона технологик занжирига кирувчи янги компонентларни мавжуд бўлган (амалдаги) тизимга киритиш жараёнидир. бунда интеграция учта турга: тўлиқ, қисман ва квазиинтеграциялар (эгалик ҳуқуқига ўтмаган ҳолда манфаатдор компаниятлар ўртасида алянсларни яратиш тушунилади). бундан ташқари, вертикал диверсифация тўғридан-тўғри (корхоналар-маҳсулот истеъмолчилари билан интеграция) ва қайтма яъни аксинча (корхоналар-етказиб берувчилар билан интеграция) бўлиши мумкин. горизонтал диверсификация – бу битта сферада фаолият юритаётган корхоналарнинг бирлашиш жараёни бўлиб, у ўзининг рақобатбардошлигини кучайтириш ёки рақобатчилар устидан назорат ўрнатиш учун амалга оширилади. боғланмаган диверсификация – бу копаниянинг асосий фаолияти билан боғланмаган янги бозорларга кириш жараёнидир. (қурилишда диверсификация жараёнини туркумланиши 1. -расмда кўрсатилган). ғарбда тўпланган тажриба умумиқтисодий кризис вазиятларида боғланган диверсификацияга эга бўлган компаниялар анча устувор бўлишини кўрсатади. ишлаб чиқариш диверсификацияси иккита ривожланиш йўлига эга: · ички ўсиш – мавжуд бўлган (ишлаб турган) …
4 / 14
йди. ўз профилига тўғри келмайдиган диверсификацияга борувчи фирмалар ягона корпоратив структура доирасида янги филиал яратиш (очиш) воситасида эмас, балки деярли доимо функция юритаётган компанияларнинг ишлаб чиқариш секторларига кириб боради. бундай стратегия бошқа фирмаларни ютиб юбориш (конгломератли қўшилиш) йўли билан акцияларнинг турғунлигини ошириш орқали компанияни ўстиришга асосланган бўлади. қўшимча даромад (ютуқлар)га эришиш иккинчи режага қўйилади, қачонки профилли бўлмаган диверсификация копоратив даромадларни таъминлаган ҳолда ўзини оқламагунча, шунингдек, йўлга қўйилган ишлаб чиқаришлар самарали функция (фаолияти) юрутмагунча. ишлаб чиқариш диверсификацияси қуйидагича бўлиши мумкин: · режали (олдиндан ишлаб чиқилган бизнес-режа асосида) ва режадан ташқари (мажбурий) бўлиш мумкин; · тармоқ ичида ва тармоқлараро бўлиши мумкин; · оддий (унинг олиб борилиши сарф-харажатларсиз бажарилади) ва мураккаб (унинг аалга оширилишига капитал маблағлар ажратилади) бўлиши мумкин. йирик қурилиш корхоналари, қоидага кўра, ўз таркибида қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмларини (йиғма темирбетон ва бетон конструкциялар, ғишт, асфалтбетон, ўрнатиш деталлари, рудасиз материаллар, эшик ва ромлар, қўшма мебеллар ва ҳ.к.) ишлаб чиқарувчи бўлимларига эга …
5 / 14
н хўжалик юритишнинг нохуш шароитлари мамлакатдаги корхоналарнинг диверсификацион стратегиялардан фойдаланишларига йўл очиб беради. бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, ғарбда юзага келган ва фаол қўлланиш олган диверсификацион стратегия шароитларидан мамлакатдаги шароитларнинг фарқи шундаки, мамлакат амалиётида диверсификация – бу инқирозли даврда мажбурий чора-тадбир бўлиб, мавжуд ҳолатдан чиқиб кетиш усули сифатида қўлланилса, ғарбда эса диверсификация – бу анъанавий тармоқлар (соҳалар) рамкаси тор бўлиб қолган бир пайтда ва бошқа тармоқлар (соҳалар) да яхши иқтисодий натижаларга эришиш имкониятлари юзага келаётган вақтда қўшимча фойда олиш манбаларини қидириб топишдан иборатдир. 1 -расм. қурилишда диверсификация жараёнларининг туркумланиши 2. -расм. бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида қурилиш ташкилотлари фаолияти иқтисодий стратегиясининг вариантлари чўзилган иқтисодий инқироз шароитларида қурилиш корхоналари диверсификацияни ўзининг иқтисодий ҳолатини мустаҳкамлаш усули сифатида амалда қўллай бошлади. 2. -расмда бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида қурилиш ташкилотлари фаолияти иқтисодий стратегиясининг вариантлари кўрсатилган. ишлаб чиқариш диверсификациясини ихтисослашган корхоналарда фойданинг камаяётган меъёри ва уни (фойдани) қурилиш ва ноқурилиш бозорларининг бошқа секторларида ошириш имкониятлари ўртасида …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 14 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қурилиш ишлаб чиқариш диверсификацияси"

18-мавзу: қурилиш ишлаб чиқаришини диверсификациялаш асослари : режа 1. диверсификациянинг моҳияти ва унинг туркумланиши 2. ишлаб чиқариш диверсификациясини амалга ошириш шароитлари ва мезонлари 3. ишлаб чиқариш диверсификациясини амалга ошириш шароитлари ва мезонлари 1. диверсификациянинг моҳияти ва унинг туркумланиши иқтисодиёт фанида “диверсификация” тушунчасининг кўплаб изоҳлари мавжуд. умумий маънода диверсификация - бу хўжалик фаолиятини янги соҳа, бозор ва тармоқларга киритиш демакдир. у иқтисодий ва ишлаб чиқариш диверсификацияларига ажратилади. иқтисодий диверсификация – бу битта фирмада турли рентабелликдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини бирлаштириш бўлиб, у ишлаб чиқаришдаги тухталишларни манипулизациялаш имконини беради. қурилишда иқтисодий диверсификацияни амалда қўллашнинг и...

Этот файл содержит 14 стр. в формате DOC (132,5 КБ). Чтобы скачать "қурилиш ишлаб чиқариш диверсификацияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қурилиш ишлаб чиқариш диверсифи… DOC 14 стр. Бесплатная загрузка Telegram