"қурилиш материаллари корхоналарини иқтисодиёти" фанидан ўқув-услубий мажмуа

DOC 287 sahifa 2,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 287
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети “архитектура ва қурилиш иншоатлари” кафедраси “қурилиш материаллари корхоналарининг иқтисодиёти” фанидан ўқув-услубий мажмуа билим соҳаси: 300000 - ижтимоий фанлар, иқтисодиёт ва ҳуқуқ таълим соҳаси: 340000 - иқтисодиёт ва бизнес бакалаврият йўналиши: 5340500 - қурилиш материаллари, буюмлари ва конструксияларини ишлаб чиқариш термиз-2019 мазкур мажмуада “қурилиш материаллари корхоналарини иқтисодиёти” фанидан намунавий ва ишчи ўқув дастурлари, фаннинг 8-семестрдаги ўқиладиган қисми учун таълим технологияси, амалий машғулотлар учун машқ-топшириқлар, талабалар мустақил ишлари учун топшириқлар, назорат турлари учун тайёрланган саволлар вариантлари, тестлар, фандан умумий назорат саволлари, глоссарий (изоҳли луғат), тоянч конспект, ўқув адабиётлари жамланган. ушбу ўқув услубий мажмуа шу фандан дарс берувчи институт ўқитувчилари ва талабалар учун тавсия этилади. шу билан бирга ўқув- услубий мажмуадан илмий ходимлар, тадқиқотчилар ҳамда “қурилиш материаллари корхоналарини иқтисодиёти” фанига қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин. тузувчилар: ш.ч.ярматов – терду, “иқтисодиёт ва менежмент” кафедраси ўқитувчиси. з.о.самадов – терду, “архитектура ва қурилиш иншоатлари” кафедраси мудири. тақризчилар: …
2 / 287
онли қарорига мувоффиқ ўқув жараёнига тадбиқ қилиш учун тавсия этилган. ўқув бўлим бошлиғи: у.у.мустафаев мундарижа 1. ўқув материаллари ………………………………………………………4 2. мустақил таьлим машғулотлари………………………………………183 3. глоссарий………………………………………………………………….185 4. иловалар…………………………………………………………………..235 · фан дастури · ишчи фан дастури · тарқатма материаллар · тестлар · баҳолаш мезони · умк электрон варианти. ўқув материаллари маъруза машғулотлари 1- модул. қурилиш материаллари корхоналари иқтисодиёти ва унинг ташкилий аҳамияти. қурилиш саноати корхоналари иқтисодиёти ва ташкил этилиши режа: 1. қурилиш саноати корхоналари иқтисодиёти ва ташкил этилиши 2. қурилиш саноатини ўзбекистон иқтисодиётидаги ўрни ва роли 3. қурилиш буюмлари ва конструкциялари саноати тармоқ таркиби таянч иборалар: қурилиш, cапитал қурилиш, саноат корхоналари. қурилиш буюм ва конструкциялари, киёсий иқтисодий самарадорлик, инфроструктура. 1.1 қурилиш саноати корхоналари иқтисодиёти ва ташкил этилиши қурилиш - турли мақсадлар учун мўлжалланган бино, иншоотларни қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга оширувчи, моддий ишлаб чиқаришнинг тармоғи. қурилиш маҳсулоти деб, қуриб битирилган ва фойдаланиш учун тайёр ҳолга келтирилган ишлаб чиқариш корхоналарига, турар жой биноларига, …
3 / 287
иншоотлар ва бошқаларни қурилганидан сўнг фаолият кўрсатади. замонавий қурилиш фаолияти, қурилиш ташкилотлари ва кўп сонли саноат корхоналари билан чамбарчас боғланган. бундай боғланишлар натижаси қурилиш ташкилотлари фаолиятининг муваффақиятларини улар билан боғлик бўлган хом ашё, материал, конструкция, ускуналар билан ўз вақтида таъминлаш ҳисобланади. катта аҳамиятга эга бўлган ишончли ишни таъминловчи кооперацияланиш ривожланган тизимини ташкил этади. саноат-моддий ишлаб чиқариш соҳаси бўлиб, табиий ресурсларни қазиб олиш ва уларни маҳсулотга айлантириш мақсадида хом ашёни қайта ишлаш билан шуғулланади. қурилиш буюм ва конструкциялари саноатининг биринчи хоссаси бир томондан қурилиш ишлаб чиқариш индустриализацияси асоси ҳисобланса, иккинчи томондан халқ хўжалиги асосий фондларини тезкорлик билан янгиланишига керакли шароит яратиши. иккинчи хоссаси капитал қурилишда қурилиш буюм ва конструкциялар саноатининг тайёр маҳсулотлари истеъмолининг умумийлиги бўлса, учинчи хоссаси ишлаб чиқаришни кооперациялашда тармоқлараро ва ички алоқаси. қурилиш буюмлари ва конструкциялар саноатида жуда кўп миқдорда металл прокатлари ишлатилади. булар темир - бетон конструкциялар тайёрлаш учун арматуралар, қурилиш буюмлари ва технологик ускуналар учун профилли металлар, …
4 / 287
дони" умумий жараён яратишда руй беради. капитал қурилишнинг ўсиш даражаси, узоқ вақт ишлаб чиқариш объектларини лойиҳалаш ва унинг қувватини тўла ўзлаштириш орасида капитал маблағларни ажратиш ва фойдаланишда иқтисодий асослашни талаб этади. абсолют иқтисодий самарадорлик режалаштирилган даврдаги олинган самарадорликни, ушбу самарадорликка эришиш учун керак бўлган капитал маблағларни умумий йиғиндисига нисбатини ифодалайди. қиёсий иқтисодий самарадорлик тенг имкониятли вариантлар масалалари ечимида, биринчи афзаллигини характерлайди, яъни биринчи вариант бошқасидан қанчалик самарадорлигини кўрсатади. капитал маблағлар ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларидаги янги қайта қуриш ва амалдаги асосий фондларни кенгайтиришга каратилган сарфлар йиғиндисини ифодалайди. 1.2 қурилиш саноатини ўзбекистон иқтисодиётидаги ўрни ва роли қурилиш комплексининг юқори ривожланган моддий техник базаси уч бўлимдан ташкил топади: қурилиш монтаж, саноат-ишлаб чиқариш ва инфраструктура бўлимлар. қурилиш-монтаж бўлимига керакли меҳнат воситалари ва қуролларига эга бўлган умумқурилиш ва махсуслашган қурилиш монтаж ташкилотлари киради. бу бўлим тайёр қурилиш маҳсулот чиқишини таъминлайди ва бу билан қурилиш ишлаб чиқариш циклини якунлайди. саноат - ишлаб чиқариш бўлими …
5 / 287
ини тўлароқ кўриб чиқамиз. бу бўлим асосан икки тармоқдан ташкил топади: "қурилиш материаллари " ва "қурилиш буюмлари ва конструкциялари" саноати. бунинг таркиби 1.1 ва 1.2 жадвалларда кўрсатилган. бу жадваллардан қурилиш саноати мураккаб кўп тармоқли хусусиятга эга еканлиги кўриниб турибди. капитал қурилишда бу тармоқларнинг 76% дан кўпроқ маҳсулоти истеъмол қилинади. қурилиш саноати уни бошқа томонлардан фарқ килдирувчи қатор техник-иқтисодий хусусиятларга эга. биринчи хусусияти шундан иборатки, қурилиш индустрияси саноати бир томондан қурилиш ишлаб чиқаришнинг индустрилизация асоси бўлса, иккинчи томондан иктисодиётда асосий фондларнинг янгиланиш процессини тезлатувчи, йирик машинасозлик саноатининг ўсишини таъминловчи омил бўлиб хизмат килади. иккинчи хусусияти қурилиш саноатининг тайёр маҳсулоти капитал қурилиш тарафидан истеъмол қилинади. учинчи хусусияти қурилиш саноатида кенг тармоқлараро ва тармоқчи алоқаларнинг мавжудлиги. қурилиш буюмлари ва конструкциялари саноати ва бошқа тармоқ (кора ва рангли металлургия, химия, урмон хўжалиги ва хк.) маҳсулотлари кенг куламда кулланилади ва кооперациялашади. тўртинчи хусусияти, қурилиш буюмлари ва конструкция саноатини маҳсулоти кўп миқдорда материал сарфи, ёнилғи, энергия …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 287 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""қурилиш материаллари корхоналарини иқтисодиёти" фанидан ўқув-услубий мажмуа" haqida

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети “архитектура ва қурилиш иншоатлари” кафедраси “қурилиш материаллари корхоналарининг иқтисодиёти” фанидан ўқув-услубий мажмуа билим соҳаси: 300000 - ижтимоий фанлар, иқтисодиёт ва ҳуқуқ таълим соҳаси: 340000 - иқтисодиёт ва бизнес бакалаврият йўналиши: 5340500 - қурилиш материаллари, буюмлари ва конструксияларини ишлаб чиқариш термиз-2019 мазкур мажмуада “қурилиш материаллари корхоналарини иқтисодиёти” фанидан намунавий ва ишчи ўқув дастурлари, фаннинг 8-семестрдаги ўқиладиган қисми учун таълим технологияси, амалий машғулотлар учун машқ-топшириқлар, талабалар мустақил ишлари учун топшириқлар, назорат турлари учун тайёрланган саволлар вариантлари, тестлар, фандан умумий назорат саволлари, глоссарий (изоҳл...

Bu fayl DOC formatida 287 sahifadan iborat (2,3 MB). ""қурилиш материаллари корхоналарини иқтисодиёти" фанидан ўқув-услубий мажмуа"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "қурилиш материаллари корхонала… DOC 287 sahifa Bepul yuklash Telegram