йиғиш ишларини механизатсиялаш усуллари

DOC 11 sahifa 1,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 11
18-маъруза йиғиш ишларини механизатсиялаш усуллари, йиғув жихозлари ва мосламалари. гидротехника қурилишида йиғув ишлари. штрабли ва штрабсиз усуллар. тўсиқлар, панжаралар ва жихозлар йиғуви. умумий маълумотлар гидротехника иншоотлари қурилишида монтаж ишлари мажмуига қуйидаги операциялар киради: қурилиш майдонига келтирилган темир конструкциялар (эстакадалар, хизмат кўприклари, сув ўтказгичларнинг қопламалари ва б.), механика, гидроэнергетика ва электротехника қурилмаларини қабулқилиш; қурилмалар ва конструкцияларни монтажга тайёрлаш; монтаж-омбор базаларида йиғмақурилмаларни йириклаштириш; йириклаштирилган элементларни ўрнатиш жойига ташиб келтириш; лойихада белгиланган холатда ўрнатиш. затворларнинг тўлғазиладиган қисмлари гидротехника иншоотининг мухим элементлари бўлиб, улар жуда пухта тайёрланади ва ўрнатилади, чунки, биринчидан, бу тўсиқлар, бинобарин, бутун иншоот иш қобилиятининг мухим омили хисобланади, иккинчидан, затворларнинг яхши ўрнатилмаган ва бетонланмаган тўлғазиладиган қисмларини тўғрилаш мумкин эмас. гидротехника иншоотлари қурилишида монтаж ишлари, одатда, тиғиз шароитда бажарилади, улар вақт ва жой бўйича қурилиш ишлари ёки махсус ишлар билан бирга амалга оширилади. шу боис иншоотларни қуриш муддатлари конструкцияларни ўрнатиш ва йириклаштиришнинг қабул қилинган усулларига боғлиқ бўлади. затворларни хамда хас-чўпларни ушлаб =олувчи …
2 / 11
и; 4 – бўсаға; 5 – бўсаға илгаги учун монтаж столининг тўсини; 6 – иншоот арматураси чиқ=ан жойлар; 7 – штраба; 8 – иншоот бетони; 9 – монолитланган блок. тўлғазиладиган қисмларни монтаж қилиш ишлари таркибига қуйидагилар киради: тўлғазиладиган қисмларни лойихада белгиланган холатда дастлабки ўрнатиш; тўлғазиладиган қисмларни узил-кесил ўрнатиш; навбатдаги поғонани бетонлашдан олдин тўлғазиладиган қисмларни иншоотнинг илгари бетонланган қисмларига махкамлаш. тўлғазиладиган қисмларни монтаж қилиш учун икки: штрабали (7 (б, г)-расм) ва штрабасиз (7 (в, д)-расм) усуллардан фойдаланилади. штрабали монтаж иншоотнинг бетон массивида кейинчалик тўлғазиладиган қисмларни ўрнатиш ва бетонлаш учун штрабалар (тирқишлар)ни бетонламасдан қолдиришни назарда тутади. асосий бетонда тўлғазиладиган қисмларни махкамлаш учун арматура чиққан жойлар қолдирилади. штрабали монтаж тўлғазиладиган қисмларни янада аниқро= ўрнатиш имконини беради. унинг камчилиги – штраба бетонининг сифати пастроқ ва мехнат сарфи кўпроқ бўлади. штрабасиз монтаж шундан иборатки, иншоотнинг тайёрланган заминига лойихада белгиланган холатда қаттиқмахкамланган тўлғазиладиган қисмлар ўрнатилади, шу билан бир вақтда иншоот блокида арматура ўрнатилади ва бетонланади. штрабасиз …
3 / 11
шу тариқа ўрнатилган бўсағалар столларга пайвандланади. штрабасиз монтажда (7 (д)-расм) бўсаға монтаж столига юқоридан ўрнатилиб, арматуранинг чиқиқларига пайвандланади. ўлчамлари темир йўл орқали ташиш имконини берувчи ясси габарит затворлар заводлардан йиғилган ва бўялган, қурилмалари ўрнатилган холда жўнатилади. бу қурилмалар жўнатишдан олдин шикастланишдан сақлаш учун ёғоч қалқонлар билан қопланади. хар бир тўсиққа заводда назорат ўлчовлари схемаси тузилади ва сертификат билан бирга қурилишга жўнатилади. заводда тўлиқ йиғилган секциялардан ташкил топган кўп секцияли затворларни монтаж қилиш қуйи секциядан бошланади. у тирқишга киритилиб, чангакларга қўйилади. қуйи секцияга навбатдаги секция ўрнатилади ва улар тиркагич билан бириктирилади. шундан сўнг иккала секция юк кўтаргич билан кўтарилади, чангаклар четга сурилади ва секциялар тирқишга чуқурроқ киритилади, сўнгра улар иккинчи тиркагич чангагига осиб қўйилади. шу усулда қолган секциялар хам бирлаштирилади. сув омборини сув бостиришдан олдин затвор фойдаланиш механизми ёрдамида синов тариқасида тирқишларга киритилади ва чиқарилади. затворни синаш босим остида амалга оширилади. ясси ногабарит затворлар заводдан қисмларга бўлиб жўнатилади. кичик конструкциялар ва …
4 / 11
қ бўлади. агар затвор қурилиш майдончасига ишлар бошлангунга қадар олиб келинган бўлса, тўлғазиладиган қисмларни монтаж қилишнинг кетма-кетлиги хар хил бўлиши мумкин: ё аввал ён зичламалар остига йўналтиргичлар (12.8 (а)-расм), бўсаға ўрнатилади, сўнгра затвор ва охирги навбатда ошиқ-мошиқлар монтаж қилинади, ё аввал таянч ошиқ-мошиқлар ўрнатилиб, иш зичламалар остига йўналтиргичлар ва бўсаға ўрнатиш билан якунланади. бироқ иккала холда хам таянч ошиқ-мохиқ ўрнатилгунга қадар монтаж роми махкамланади ва бетонланади, унинг устига эса таянч ошиқ-мошиқнинг харакатсиз қисми жойлаштирилади. 8-расм. сегментли затворларнинг тўлғазиладиган қисмларини ўрнатиш а – ўрнатишнинг умумий схемаси; б – таянч ошиқ-мошиқларни монтаж қилиш схемаси сегментли затворнинг таянч ошиқ-мошиғи (8 (б)-расм), унинг оғирлиги ва харакатсиз қисмларига қараб, ё бутун холда, ё алохида ўрнатилади. таянч ошиқ-мошиқнинг харакатсиз қисми иншоот бетонида мустахкамланган монтаж ромига ўрнатилади. ошиқ-мошиқни бўйламасига лойихада белгиланган холатда ўрнатиш монтаж ромида мустахкамланган ростлаш винтлари ёрдамида амалга оширилади. текширилгандан сўнг таянч ошиқ-мошиқнинг харакатсиз қисми монтаж ромига пайвандланади, анкерли болтлар ўрнатилиб, ромнинг очиқ қисми хамда …
5 / 11
рлар, одатда, қуйидаги кетма-кетликда монтаж қилинади: аввал таянч ошиқ-мошиқлар ўрнатилади ва махкамланади (9 (а)-расм), шундан кейин чорпоясимон юк кўтаргич билан оёқлар ўрнатилиб, у монтаж пилони ёрдамида лойихада белгиланган холатга келтирилади. шундан сўнг оралиқ иншоот элементлари ўрнатилади (9 (б)-расм). затворнинг таянч қисмларини бетонлашга унинг геометрик ўлчамлари текширилганидан кейингина рухсат этилади. агар шарт-шароит имкон берса, таянч ошиқ-мошиқлар затворнинг қолган қисмларини ўрнатишдан олдин монтаж қилинади ва бетонланади. затворнинг оёқлари дархол лойихада белгиланган холатда махкамланган бўлса, затворни йиғиш ва текшириш анча соддалашади, монтаж қилинган затворнинг тез синовдан ўтказиш ва фойдаланишга тайёрлаш учун имконият туғилади. 9-расм. сегментли затворни фойдаланиш юк кўтаргичи билан монтаж қилиш а – затвор оёқларини монтаж қилиш; б – оралиқ иншоотни монтаж қилиш чуқурлик сегментли затворлари айрим элементларни ўрнатиш кетма-кетлиги билан фарқ қиладиган бир неча усуллар ёрдамида монтаж қилинади. қуйидаги икки усул кенг тарқалган: 1) затворни монтаж қилиш таянч ошиқ-мошиқларни ўрнатишдан бошланади ва тўлғазиладиган қисмларни зичлаш йўналишида олиб борилади; 2) монтаж тўлғазиладиган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 11 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"йиғиш ишларини механизатсиялаш усуллари" haqida

18-маъруза йиғиш ишларини механизатсиялаш усуллари, йиғув жихозлари ва мосламалари. гидротехника қурилишида йиғув ишлари. штрабли ва штрабсиз усуллар. тўсиқлар, панжаралар ва жихозлар йиғуви. умумий маълумотлар гидротехника иншоотлари қурилишида монтаж ишлари мажмуига қуйидаги операциялар киради: қурилиш майдонига келтирилган темир конструкциялар (эстакадалар, хизмат кўприклари, сув ўтказгичларнинг қопламалари ва б.), механика, гидроэнергетика ва электротехника қурилмаларини қабулқилиш; қурилмалар ва конструкцияларни монтажга тайёрлаш; монтаж-омбор базаларида йиғмақурилмаларни йириклаштириш; йириклаштирилган элементларни ўрнатиш жойига ташиб келтириш; лойихада белгиланган холатда ўрнатиш. затворларнинг тўлғазиладиган қисмлари гидротехника иншоотининг мухим элементлари бўлиб, улар жуда пухт...

Bu fayl DOC formatida 11 sahifadan iborat (1,8 MB). "йиғиш ишларини механизатсиялаш усуллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: йиғиш ишларини механизатсиялаш … DOC 11 sahifa Bepul yuklash Telegram