oila-shahs tarbiyasi

DOC 15 pages 103.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 15
9-мавзу: оила-шахс тарбиясининг субъекти сифатида асосий саволлар 1. оила ҳақида тушунча. 2. оила тарбиясининг моҳияти. 3. оила тарбиясини ташкил этиш шакл, метод ва воситалари. 4. оила муаммолари. дарс мақсади: талабаларга оила ва унинг мазмун моҳиятини тушунтириб бериш, одобли, ахлоқли, хушфеъл, меҳнатсевар бўлиб улғайишга даъват этиш. идентив ўқув мақсадлари: 1. оила ҳақида тушунча берадилар. 2. оиладаги муносабатларни таҳлил қиладилар. 3. оила ҳақида файласуфларнинг қарашларини таҳлил қиладилар. 1-савол баёни оила – кишиларнинг никоҳ ёки қон-қариндошлик ришталари, умумий турмуш тарзи, ахлоқий масъулият ҳамда ўзаро ёрдамга асосланувчи кичик гуруҳи. «жамият» ва «оила» тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. бу боғлиқлик жамиятнинг оилаларсиз мавжуд бўлмаслиги ҳамда ўз навбатида оиланинг маълум бир жамият таркибида вужудга келиши ва яшовчанлигида кўринади. оила ҳамда жамият ўртасидаги ижтимоий муносабатлар икки томонлама алоқадорлик хусусиятига эга. ҳар бир оила умумжамият талаблари асосида фаолият юритади. жамият тараққиётининг ривожи эса унинг бағрида мавжуд бўлган оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий қиёфасининг шаклланганлик даражасига бевосита боғлиқдир. чунончи, ижтимоий …
2 / 15
вилар) ҳамда фарзандлар ўртасида турли йўналишларда ташкил этилувчи муносабатлардир. оилавий муносабатлар фарзандларнинг ақлий, руҳий камолотини таъминлаб, ота-оналарда ўзига хос фаолликни ҳам юзага келтиради. хусусан, фарзандларнинг бевосита таъсири туфайли уларнинг қизиқиш ҳамда фаолиятлари доираси кенгаяди, ўзаро алоқалари мазмунан бойиб боради, реал ҳаёт моҳиятини чуқурроқ англаш, яъни, фарзандлар камолоти, келажаги тимсолида ўз умри давомийлигини кўриш ҳолати рўй беради. шахснинг маънавий сифатларга эга бўлиши, унда маънавий билимларни эгаллашга нисбатан эҳтиёж ва қизиқишнинг пайдо бўлишида оила тарбияси асосий ролни бажаради. оилада қарор топган соғлом маънавий-руҳий муҳит фарзандларнинг етук, баркамол бўлиб вояга етишлари учун беқиёс аҳамиятга эгадир. шарқда азал-азалдан оила тарбиясига юксак баҳо бериб келинган. тоталитар тузум даврида эса оиланинг шахс тарбиясида тутган ўрни инкор этилиб, уни ижтимоий борлиқ воситасида тарбиялашга ҳаракат қилинди. ўзбекистон республикасида мустақиллик йилларида фуқароларда миллий ўзликни англаш туйғусининг қарор топганлиги, ўтмиш ҳадриятларини ўрганишга бўлган қизиқишнинг ортганлиги оиланинг шахс камолотида тутган ўрни ва ролини холисона баҳолаш имконини берди. бу борада ўзбекистон республикаси …
3 / 15
онишмандлар оила ҳақида. маълумки, ислом динининг муқаддас манбалари – «қуръони карим» ва «ҳадиси шариф»да оила, оилавий муносабатларга оид қарашлар ўз ифодасини топган. «қуръони каримда»: «хотинларингиз зиротгоҳингиздир» дейилади. бунинг маъноси оила қуришдан кўзланган асосий мақсад – фарзанд кўриш, уларнинг комил инсонлар бўлиб вояга етишларини таъминлаш эканлигидир. шунингдек, ислом маънавиятида оилани ҳалол, пок сақлаш, эркак ва аёлнинг бир-бирига бўлган садоқати, маиший бузуқликнинг катта гуноҳ эканлиги такрор-такрор уқтирилади. чунончи, «агар бир шаҳарда лоқал бир аёл бир марта бузуқлик кўчасига кириб, ҳаром орттирса, бу шаҳардан қирқ йил файзу баракат кўтарилиб кетади» дейилган. шундай экан, маънавий жиҳатдан камолотга етишмай туриб, иқтисодий фаровонликни таъминлаш мумкин эмас. оила қуриш балоғатга етган ҳар бир йигит-қиз учун ҳаётий зарурият бўлиб, уларнинг ўзаро аҳду-паймони асосидаги ижтимоий бирлик сифатида намоён бўлади. оиланинг мустаҳкамлиги оила аъзоларининг тотувлиги, эр-хотиннинг оила юритиш кўникма ва малакаларига эгалик даражасига боғлиқ.. оиланинг мустаҳкамлигида аёлнинг алоҳида роли бор. зеро, оила ташвишларининг аксарияти унинг зиммасида бўлади. бу борада буюк …
4 / 15
бўлса эрга юз қоралик келади. майхўр бўлса, уй ободлиги йўқолади ва бузуқи бўлса, уй ичи расвогарчиликка айланади.” 1- савол бўйича назорат саволлари 1. оила нима? уни ўз фикрингиз билан изоҳлаб беринг. 2. оила тарбиясининг моҳияти нимадан иборат? 3. оила тарбияси қандай шакл, метод ва воситалар ёрдамида ташкил этилади? 4. оила ва таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик мазмунидан нималар акс этади? 2. оила тарбиясининг моҳияти. дарс мақсади: талабаларга оила тарбиясининг омиллари ва унинг мазмун моҳиятини тушунтириб бериш, оилада бериладиган тарбия мақсад ва вазифаларини изоҳлаш. идентив ўқув мақсадлари: · оила тарбиясида объектив ва субъектив омилларни таҳлил қиладилар. · оилада бериладиган тарбиянинг мақсад ва вазифаларини аниқлайдилар ва изоҳлайдилар. 2-савол баёни оила тарбияси, юқорида таъкидлаб ўтилганидек, ота-оналар ёки шахс камолоти учун масъул шахслар томонидан ташкил этилувчи ҳамда фарзандларни ҳар томонлама етук, соғлом этиб тарбиялашга йўналтирилган педагогик жараён. ота-оналар ўзларининг ижтимоий бурчларини бажарар эканлар, фарзандларида меҳнатга, уни ташкил этувчиларга нисбатан меҳр-муҳаббат, ҳурмат туйғусини шакллантириш, уларни ижтимоий-фойдали …
5 / 15
омилларнинг роли катта. оиланинг моддий таъминоти ва фаровонлик (маиший турмуш) даражаси, оила бюджетининг мавжуд ҳолати, ундан оқилона фойдаланиш борасидаги тажриба, соғлом руҳий муҳитнинг барқарорлиги ва ҳоказолар объектив омиллар саналса, оиладаги шахслараро муносабатлар мазмуни, оила аъзоларининг физиологик, психологик, маданий жиҳатдан комиллик ҳамда маълумот даражаси, уларнинг қизиқиш ва эҳтиёжлари ўртасидаги мутаносиблик, оилавий ҳаётни тартибга солиш борасидаги ўзаро ёрдам, ҳамкорлик, бирлик тамойилларига таяниш кабилар субъектив омиллар сирасига киради. болаларда ижтимоий-дунёвий билимларни эгаллашга бўлган интилиш, ижтимоий фаолиятнинг шаклланишида ота-оналарнинг самарали иштирок этишлари ҳал қилувчи омил бўлиб, бу оила тарбиясини мувафиқиятли амалга оширишнинг зарур шартларидан бири. оила тарбиясида болалар ҳаётини тўғри юритиш уларни вақтдан тўғри ва унумли фойдаланишларининг асосий гаровидир. болаларнинг оиладаги вақтини ўйин, меҳнат ва ўқиш фаолиятлари бўйича тўғри тақсимлаш ниҳоятда муҳимдир. оила жисмоний ва психологик жиҳатдан соғлом, маънавий баркамол, меҳнат, ижтимоий ҳамда оилавий ҳаётга тайёр шахсни шакллантириб бериши лозим. оила тарбиясининг мазмуни болаларга ижтимоий тарбиянинг мазкур йўналишлари – жисмоний, ахлоқий, ақлий, эстетик, меҳнат, …

Want to read more?

Download all 15 pages for free via Telegram.

Download full file

About "oila-shahs tarbiyasi"

9-мавзу: оила-шахс тарбиясининг субъекти сифатида асосий саволлар 1. оила ҳақида тушунча. 2. оила тарбиясининг моҳияти. 3. оила тарбиясини ташкил этиш шакл, метод ва воситалари. 4. оила муаммолари. дарс мақсади: талабаларга оила ва унинг мазмун моҳиятини тушунтириб бериш, одобли, ахлоқли, хушфеъл, меҳнатсевар бўлиб улғайишга даъват этиш. идентив ўқув мақсадлари: 1. оила ҳақида тушунча берадилар. 2. оиладаги муносабатларни таҳлил қиладилар. 3. оила ҳақида файласуфларнинг қарашларини таҳлил қиладилар. 1-савол баёни оила – кишиларнинг никоҳ ёки қон-қариндошлик ришталари, умумий турмуш тарзи, ахлоқий масъулият ҳамда ўзаро ёрдамга асосланувчи кичик гуруҳи. «жамият» ва «оила» тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. бу боғлиқлик жамиятнинг оилаларсиз мавжуд бўлмаслиги ҳамда ўз навбатида оила...

This file contains 15 pages in DOC format (103.5 KB). To download "oila-shahs tarbiyasi", click the Telegram button on the left.

Tags: oila-shahs tarbiyasi DOC 15 pages Free download Telegram