glossariy "iqtisodiyot nazariyasi"

DOC 6 pages 42.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети “иқтисодиёт назарияси” фанида келтирилган атамаларнинг глоссарийси тошкент-2012 иқтисодиёт – чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, инсонлар учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришга қаратилган ва чамбарчас боғлиқликда амал қиладиган фаолиятлар бирлигини таъминловчи иқтисодий тизим. эҳтиёж – инсоннинг яшаши ва камол топиши учун керакли ҳаётий воситаларга бўлган зарурият. иқтисодий ресурслар – маълум даврда маълум бир мамлакат ихтиёрида тўпланган ва мавжуд бўлган ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, уларни истеъмолчиларга етказиб бериш ва истеъмол жараёнларида қўлланилиши мумкин бўлган воситалар, қўр-қутлар, имкониятлар ва манбалардир иқтисодий ривожланиш - кўп ўлчамли жараён бўлиб, жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий тараққиётида ўз ифодасини топади. иқтисодий ўсиш - ямм (имм, смм, мд) миқдорининг мутлоқ ва аҳоли жон бошига ҳамда иқтисодий ресурс харажатлари бирлиги ҳисобига кўпайишида ва сифатнинг яхшиланишида ифодаланади иқтисодий ривожланиш назарияси ва сиёсати фанининг предмети – иқтисодий ривожланишнинг шароитларини, омилларини ва аҳамиятини аниқлаш мақсадида иқтисодий …
2 / 6
да ўзаро таъсири. ишлаб чиқарувчи кучлар - ишлаб чиқаришнинг шахсий ва моддий омиллари, яъни ишчи кучи билан ишлаб чиқариш воситалари бирлиги. ижтимоий-иқтисодий муносабатлар - бу кишилар учун зарур бўлган ҳаётий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва исътемол қилиш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар. ишлаб чиқаришнинг технологик усули - меҳнат воситалари, материаллар, технология, энергия ахборотлар ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш мажмуи. мулкчилик муносабатлари - мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, уни ўзлаштириш ва тасарруф этиш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар. мулкдан фойдаланиш - мол-мулкнинг иқтисодий фаолиятда ишлатилиши ёки ижтимоий ҳаётда қўлланилиши, яъни унинг нафли жиҳатларининг бевосита истеъмол қилиниши. мулкни тасарруф этиш - мол-мулк тақдирини мустақил ҳал қилиш. мулкка эгалик қилиш - мулкдорлик ҳуқуқининг унинг эгаси қўлида сақланиб туриши ва яратилган моддий бойликларни ўзлаштиришнинг ижтимоий шакли. мулк объектлари - мулкка айланган барча бойлик турлари. мулк субъектлари - мулк объектини ўзлаштиришда қатнашувчилар, мулкий муносабатлар иштирокчилари. хусусийлаштириш - мулкка эгалик ҳуқуқининг давлатдан хусусий шахсларга ўтиши. давлат тассарруфидан …
3 / 6
аҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиб бориши. иқтисодий ўсиш омиллари – иқтисодий ўсишга таъсир кўрсатишда ўз ўрнига эга бўлган ва уни аниқлаб берувчи талаб, таклиф ва тақсимлаш омилларини билдиради. иқтисодий инқироз — ишлаб чиқариш хажмининг кескин тушиб кетишидир. иқтисодий цикл — ишлаб чиқаришнинг бир иқтисодий инкирозидан иккинчиси бошлангунига кадар такрорланиб турадиган харакати. турғунлик (депрессия) — ишлаб чиқаришнинг бир жойда депсиниб туришини билдиради ва бу фазада иқтисодий фаоллик жонланиши учун шарт шароит вужудга келиш нихоясига етади. жонланиш — иқтисодий циклнинг ишлаб чиқаришнинг барқарор кенгайиб боришига утишини характерловчи фазаси. юксалиш — иқтисодий циклнинг иқтисодиётда тулик бандликка эришилиши, ишлаб чиқаришнинг инкироздан олдинги даражадан ҳам ортиб кетиши ва туловга лаёкатли талабнинг кенгайиб боришини характерловчи фазаси. таркибий инқирозлар — иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ва соҳалари ривожланиши ўртасидаги чуқур номутаносибликларни ифодалайди. аграр инқирозлар — қишлок хўжалигида руй берадиган иқтисодий инқирозлар булиб, цикллик характерга эга булмайди ва саноат циклларига караганда анча ўзоқ характерланади. иқтисодий ўсишнинг кўрсаткичлари - иқтисодий ўсишни …
4 / 6
ъмоли учун эмас, балки бозорда сотиш, айирбошлаш учун ва бошқаларнинг истеъмолини қондириш мақсадида ишлаб чиқарилади. бозор иқтисодиёти – товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласи қонун – қоидалари асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир. бозор механизми – бозор иқтисодиётининг фаолият қилишини тартибга солишни ва иқтисодий жараёнларни уйғунлаштиришни таъминлайдиган дастак ва воситалардир. бозор – ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар (сотувчилар ва харидорлар) ўртасида пул орқали айирбошлаш жараёнида бўладиган муносабатлар йиғиндисидир. бозор объекти – бозорга, айирбошлаш муносабатларига жалб қилинган иқтисодий фаолиятнинг натижалари ва иқтисодий ресурслар, товар, пул ва унга тенглаштирилган молиявий активлардир. бозор субъекти – бозорнинг, айирбошлаш муносабатларининг қатнашчиларидир. бозор инфратузилмаси – айирбошлаш муносабатларига хизмат қилувчи муассасавий тузилмалардир. ўтиш даври – бир иқтисодий тизимдан бошқасига, мавжуд иқтисодий муносабатлардан бутунлай бошқа, янги иқтисодий муносабатларга ўтиш тақозо қилинадиган даврдир. бозор ислоҳотлари – бозор иқтисодиётини ва бозор муносабатларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир. иқтисодий ислоҳотлар – иқтисодиётда туб (ёки қисман) ўзгаришларни амалга оширишга қаратилган тадбирлардир. иқтисодий …
5 / 6
ш ва ишлаб чиқаришни юксалтириш учун шарт-шароитларни вужудга келтиришдир. иқтисодий мувозанат - иқтисодий жараёнлар, ходисаларнинг икки ёки бир неча томонининг бир-бирига мос келиш ҳолати. хусусий мувозанатлик - бу иккита ўзаро боғлиқ бўлган иқтисодий миқдорлар ёки иқтисодиёт томонларининг миқдоран тенг келиши. умумий мувозанатлик - жамият эхтиёжлари билан мавжуд иқтисодий ресурслар ва ишлаб чиқариш хажмининг ўзаро мос келиши. рецессион фарқ - ялпи сарфларнинг соф миллий маҳсулот хажмидан кам бўлган миқдори. инфляцион фарқ - ялпи сарфларнинг соф миллий маҳсулот хажмидан ортиқча бўлган миқдори. мультиплиқатор самараси - бу соф миллий маҳсулотдаги ўзгаришнинг ялпи сарфлардаги ўзгаришга нисбати. иқтисодий мутаносиблик - иқтисодиётнинг турли томонлари ва сохалари ўртасида миқдор ва сифат ўлчамларнинг мос келишлик даражаси. иқтисодий манфаатлар - иқтисодий категория бўлиб, улар ишлаб чиқаришнинг алоҳида қатнашчилари (индивидлар, уларнинг гуруҳлари, синфий бирлашмалари) ўртасидаги ишлаб чиқариш муносабатларида ифодаланади. моддий рағбатлантириш – инсонни унинг меҳнат натижаларидан келиб чиқиб, иш ҳақи, мукофот шаклларида тақдирлашдир. маънавий рағбатлантириш – инсонни унинг фаолият натижалари …

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

Download full file

About "glossariy "iqtisodiyot nazariyasi""

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети “иқтисодиёт назарияси” фанида келтирилган атамаларнинг глоссарийси тошкент-2012 иқтисодиёт – чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, инсонлар учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришга қаратилган ва чамбарчас боғлиқликда амал қиладиган фаолиятлар бирлигини таъминловчи иқтисодий тизим. эҳтиёж – инсоннинг яшаши ва камол топиши учун керакли ҳаётий воситаларга бўлган зарурият. иқтисодий ресурслар – маълум даврда маълум бир мамлакат ихтиёрида тўпланган ва мавжуд бўлган ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, уларни истеъмолчиларга етказиб бериш ва истеъмол жараёнларида қўлланилиши мумкин бўлган воситалар, қўр-қутлар, имкониятлар ва манбалардир иқтисодий ривожланиш -...

This file contains 6 pages in DOC format (42.0 KB). To download "glossariy "iqtisodiyot nazariyasi"", click the Telegram button on the left.

Tags: glossariy "iqtisodiyot nazariya… DOC 6 pages Free download Telegram