металл конструкцияда ишлатиладиган пўлатлар

DOC 13 pages 358.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 13
режа 1. металл конструкцияларида ишлатиладиган материалларнинг асосий хусусиятлари. 2. умумий хусусиятлари. 3. кимёвий таркиби, молекуляр структурасини тузилиши. катта таъсир кўрсатади. пўлатларнинг механик хусусиятлари ички атом тузулишига боғлиқ. унинг асосини феррит деган заррачалар ташкил қилади. феррит ўзи кам мустаҳкамга эга ва ўта пластик материалдир. унинг мустаҳкамлигини ошириш учун углерод қўшилади (кам углеродли пўлат) ёки бошқа металл қўшишади (марганец, кремний, ванадий, хром ва б.). легирлаш ва тоблаш усуллар билан баланд мустаҳкамликга эга пўлат олинади. кам углеродли пўлатнинг атом структураси куб шаклига ўхшаган. куб марказида углерод атоми жойлашади, қирраларининг учида темир ғе атоми туради. ғе3с-қоришма феррит, карбид-цементит пайдо бўлади. кам легирланган пўлатларнинг атом структураси ҳам кам углеродли пўлатнинг атом тузилишига ўхшайди. қайноқ пўлат сокин пўлатга нисбатан ёмон пайвандланади ва совуқ ҳолатда синувчан бўлади, вақт ўтиши билан мўртлашади ва мустаҳкамлиги бир оз ошади. сокин пўлатлар қайнатиб олинган пўлатларга нисбатан 12% қиммат бўлади. ярим сокин пўлатлар нархи ва хоссалари бўйича қайнатилган пўлатлардан юқори ва сокин …
2 / 13
м тузилишини ўзгартириш ва заррачаларини майдалашдир. бу жараён натижасида пўлатнинг эластиклиги бироз камайгани ҳолда мустаҳкамлиги ва оқувчанлик чегараси ортади. юқори ҳароратда ишлов беришни асосий турлари: тоблаш, нормаллаш ва бўшатиш. тоблаш пўлатни 9100сдан юқоригача қиздириб кейин тезлик билан совитишдан иборат. нормаллашда тобланган ёйма пўлат қайтадан аустенит тузилиши ҳосил бўладиган ҳароратгача қиздирилиб, кейин ҳавода совитилади. нормаллаш натижасида пўлатнинг тузилиши анча яхшиланиб, ички кучланишлар йўқолади, бу эса ўз навбатида пўлатнинг мустаҳкамлиги ва пластик хусусиятлари, зарбга чидамлилиги ортишига олиб келади. бўшатиш – бу пўлатни аустенитнинг ўзгаришлари ҳароратидан юқори ҳароратгача (2730с) қиздириб, кейин совитиш (ҳавода ёки сувда) дан иборат. бунда пўлатнинг мўртлиги камайиб, зарбага чидамлилиги ортади. металл конструкцияда ишлатиладиган пўлатларнинг асосий хусусиятлари металл қандай кўрсаткичларига қараб баҳоланади? металл конструктив материал бўлганлиги туфайли унинг механик хусусиятларига, пайвандланувчанлигига ва узоқ муддат ишлашига қараб баҳоланади. пўлатни мустаҳкамлиги, эластиклиги, пластиклиги, мўртлик даражаси, юқори ҳароратда «оқувчанлиги» сифатини белгилайди. пайвандланувчанлик нимага боғлиқ? пайвандланувчанлик пўлатнинг кимёвий таркибига ва уни ишлаб чиқариш технологиясига …
3 / 13
еродли (0,1-0,22%) ўртача углеродли (0,23-0,5%) кам ишлов берилган (2,5% гача) ўртача ишлов берилган (2,6-10%) легирлашда қатнашадиган кимёвий элементлар билан танишамиз. углерод «у» пўлат мустаҳкамлигини оширади, пластиклик хусусиятини камайтиради, пайвандлаш имкони пасаяди. шунинг учун қурилишда ишлатиладиган пўлатларда углерод 0,22% гача бўлиши мумкин. кремний «с» пўлат мустаҳкамлигини оширади, пайвандлаш имконини пасайтиради ва занглашга қаршилигини камайтиради. шунинг учун, кам углеродли пўлатда 0,3 % ,легирланган пўлатда эса 1%гача бўлади. марганец «г» металлнинг мустаҳкамлигини, қайишқоқлигини оширади ва пўлатга аралашган олтингугурт билан бирикиб, унинг зарарли таъсирини камайтиради. аммо, марганец миқдори 1,5% дан ортса, унда пўлат мўрт бўлиб қолиш хавфи бор. мис «д» мустаҳкамликни ва занглашга қаршиликни оширади. лекин, 0,7% дан кўпайганда пўлат тез эскириб қолишига сабаб бўлади. хром «х», ванадий «ф», вольфрам «в», молибден «м», титан «т», никель «н»- буларнинг ҳаммаси пўлат мустаҳкамлигини оширади ва айримлари пластик хусусиятини ҳам оширади. олиниш технологиясига кўра пўлатлар сокин (сп) ярим сокин (пс) қайноқ (кп), б – кимёвий таркиби бўйича; …
4 / 13
кейин пўлат тоифаси ва мустаҳкамлик гуруҳи ёзилади. масалан, пўлатнинг вст3сп 5 – 2 маркаси қуйидагиларни билдиради: ишлаб чиқариш бўйича гуруҳи – в, маркаси ст3, сокин ҳолда олинган, 5 – тоифали, мустаҳкамлиги бўйича 2 – гуруҳга мансуб. зарарли аралашмалар фосфор ва олтингугурт зарарли аралашмалардир. аммо, уларни пўлат таркибидан бутунлай чиқариб бўлмайди. пўлат таркибида фосфор миқдори 0,045%дан ошса, паст ҳарорат таъсиридан пўлат мўртлиги кўпаяди. олтингугурт миқдори 0,055% дан ортиши, пўлатда, қизиган вақтида, дарзлар ҳосил бўлишига олиб келади. азот (0,008%, кислород (0,007%, водород (0,0007%. ички атомлараро боғланишини камайтиради ва мўрт равишда синишига олиб келади. пўлатни занглашга қаршилиги намликдан, зарарли муҳитдан ҳимояланмаган пўлат конструкциялар тез занглайди ва қисқа муддатда яроқсиз ҳолга келиши мумкин. пўлатнинг занглашини олдини олиш учун махсус чоралар кўрилади- бўяш, зангламайдиган бошқа металлнинг (хром, никель, рух) юпқа қатлами билан қоплаш шулар жумласидандир. иссиқлик таъсирида пўлатнинг механик хусусиятлари пасаяди. юқори ҳарорат таъсирида пўлатнинг бикрлиги кескин камаяди. масалан, +2000 с дан бошлаб пўлатнинг эластиклик …
5 / 13
иқ белгилаш, замонавий ҳисоблаш усулларини қўллаш ва металлнинг навини тўғри танлаш керак бўлади.

Want to read more?

Download all 13 pages for free via Telegram.

Download full file

About "металл конструкцияда ишлатиладиган пўлатлар"

режа 1. металл конструкцияларида ишлатиладиган материалларнинг асосий хусусиятлари. 2. умумий хусусиятлари. 3. кимёвий таркиби, молекуляр структурасини тузилиши. катта таъсир кўрсатади. пўлатларнинг механик хусусиятлари ички атом тузулишига боғлиқ. унинг асосини феррит деган заррачалар ташкил қилади. феррит ўзи кам мустаҳкамга эга ва ўта пластик материалдир. унинг мустаҳкамлигини ошириш учун углерод қўшилади (кам углеродли пўлат) ёки бошқа металл қўшишади (марганец, кремний, ванадий, хром ва б.). легирлаш ва тоблаш усуллар билан баланд мустаҳкамликга эга пўлат олинади. кам углеродли пўлатнинг атом структураси куб шаклига ўхшаган. куб марказида углерод атоми жойлашади, қирраларининг учида темир ғе атоми туради. ғе3с-қоришма феррит, карбид-цементит пайдо бўлади. кам легирланган пўлатларнинг ...

This file contains 13 pages in DOC format (358.0 KB). To download "металл конструкцияда ишлатиладиган пўлатлар", click the Telegram button on the left.