металл конструкцияда ишлатиладиган пўлатларнинг асосий хусусиятлари

DOC 13 pages 360.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 13
режа 1. металл конструкцияларида ишлатиладиган материалларнинг асосий хусусиятлари. 2. умумий хусусиятлари. 3. кимёвий таркиби, молекуляр структурасини тузилиши. металларнинг физик хоссалари: 1. пластиклиги – шаклини осон ўзгариши, тортиб сим ясаш мумкин, прокатлаб бошқа шаклларга келтириш мумкин. 2. металлнинг ялтиллаши ва шаффоф эмаслиги. 3. электр ўтказувчанлиги. қиздирилганда электр ўтказувчанлиги камаяди. 4. иссиқлик ўтказувчанлиги. 5. қаттиқлиги. 6. зичлилиги : пўлат – 78,5 кн/м3 , алюминий -27,3 кн/м3. 7. эриш ва қайнашдаги харорати - 1000 0с юқори. 8. магнитланиш хусусияти. катта таъсир кўрсатади. пўлатларнинг механик хусусиятлари ички атом тузулишига боғлиқ. унинг асосини феррит деган заррачалар ташкил қилади. феррит ўзи кам мустаҳкамга эга ва ўта пластик материалдир. унинг мустаҳкамлигини ошириш учун углерод қўшилади (кам углеродли пўлат) ёки бошқа металл қўшишади (марганец, кремний, ванадий, хром ва б.). легирлаш ва тоблаш усуллар билан баланд мустаҳкамликга эга пўлат олинади. кам углеродли пўлатнинг атом структураси куб шаклига ўхшаган. куб марказида углерод атоми жойлашади, қирраларининг учида темир ғе атоми туради. …
2 / 13
ги миқдорини кўрсатади. агар бу миқдор бир фоиздан кам бўлса у кўрсатилмайди. пўлатнинг таркибига кирган қўшимча элементлар миқдори 0,3% кам бўлганда улар белгида кўрсатилмайди. пўлат эритиш икки усулда бўлади. мартен печларида ва конвектор усулида кислород юбориш билан. пўлат мустаҳкамлигини оширишнинг асосан икки усули бор: юқори ҳароратда ишлов бериш ва легирлаш. юқори ҳароратда ишлов беришдан асосий мақсад пўлатнинг атом тузилишини ўзгартириш ва заррачаларини майдалашдир. бу жараён натижасида пўлатнинг эластиклиги бироз камайгани ҳолда мустаҳкамлиги ва оқувчанлик чегараси ортади. юқори ҳароратда ишлов беришни асосий турлари: тоблаш, нормаллаш ва бўшатиш. тоблаш пўлатни 9100сдан юқоригача қиздириб кейин тезлик билан совитишдан иборат. нормаллашда тобланган ёйма пўлат қайтадан аустенит тузилиши ҳосил бўладиган ҳароратгача қиздирилиб, кейин ҳавода совитилади. нормаллаш натижасида пўлатнинг тузилиши анча яхшиланиб, ички кучланишлар йўқолади, бу эса ўз навбатида пўлатнинг мустаҳкамлиги ва пластик хусусиятлари, зарбга чидамлилиги ортишига олиб келади. бўшатиш – бу пўлатни аустенитнинг ўзгаришлари ҳароратидан юқори ҳароратгача (2730с) қиздириб, кейин совитиш (ҳавода ёки сувда) дан …
3 / 13
йўналиши ва таъсир тезлиги ташқи таъсирларнинг турлари ва миқдори қурилишда ишлатиладиган пулатлар мустахкамлиги бўйича амалдаги меъёрлар бўйича уч гурухга булинади: металлнинг атом структураси кам углеродли пулатнинг атом структураси лигерланган пулатни атом структураси юқори ишлов берилган (10% ортиқ) юқори углеродли (0,51-1,2%) саноатда ишлатиладиган пўлатлар углеродли (углероднинг миқдорига қараб) ишлов берилган камуглеродли (0,1-0,22%) ўртача углеродли (0,23-0,5%) кам ишлов берилган (2,5% гача) ўртача ишлов берилган (2,6-10%) легирлашда қатнашадиган кимёвий элементлар билан танишамиз. углерод «у» пўлат мустаҳкамлигини оширади, пластиклик хусусиятини камайтиради, пайвандлаш имкони пасаяди. шунинг учун қурилишда ишлатиладиган пўлатларда углерод 0,22% гача бўлиши мумкин. кремний «с» пўлат мустаҳкамлигини оширади, пайвандлаш имконини пасайтиради ва занглашга қаршилигини камайтиради. шунинг учун, кам углеродли пўлатда 0,3 % ,легирланган пўлатда эса 1%гача бўлади. марганец «г» металлнинг мустаҳкамлигини, қайишқоқлигини оширади ва пўлатга аралашган олтингугурт билан бирикиб, унинг зарарли таъсирини камайтиради. аммо, марганец миқдори 1,5% дан ортса, унда пўлат мўрт бўлиб қолиш хавфи бор. мис «д» мустаҳкамликни ва занглашга қаршиликни оширади. …
4 / 13
қурилишда энг кўп ст3 ва ст3г (таркибида 0,8 дан 1,1% гача марганец бўлган) маркали пўлатлар ишлатилади. пўлатнинг маркаси қуйидагича белгиланади: дастлаб ишлаб чиқарилиш гуруҳи кўрсатилади – б ёки в (а гуруҳ кўрсатилмайди); ундан кейин пўлат маркасининг шартли номери кўрсатилади – ст3, ст3г, ст.т (мустаҳкамлиги термик усулда оширилган); навбатдаги тартибда совутиш усулига мос бўлган ҳарфлар келтирилади – кп, пс, сп; ундан кейин пўлат тоифаси ва мустаҳкамлик гуруҳи ёзилади. масалан, пўлатнинг вст3сп 5 – 2 маркаси қуйидагиларни билдиради: ишлаб чиқариш бўйича гуруҳи – в, маркаси ст3, сокин ҳолда олинган, 5 – тоифали, мустаҳкамлиги бўйича 2 – гуруҳга мансуб. зарарли аралашмалар фосфор ва олтингугурт зарарли аралашмалардир. аммо, уларни пўлат таркибидан бутунлай чиқариб бўлмайди. пўлат таркибида фосфор миқдори 0,045%дан ошса, паст ҳарорат таъсиридан пўлат мўртлиги кўпаяди. олтингугурт миқдори 0,055% дан ортиши, пўлатда, қизиган вақтида, дарзлар ҳосил бўлишига олиб келади. азот (0,008%, кислород (0,007%, водород (0,0007%. ички атомлараро боғланишини камайтиради ва мўрт равишда синишига олиб …
5 / 13
танланади. металл конструкциялардан бино ва иншоотларни лойиҳалашда айрим махсус талабларга риоя қилиш керак. иншоотнинг бажарадиган вазифасига қараб амалга ошириладиган технологик жараёнга тўла жавоб бериши, ушбу вазифани бажаришда қурилмалар ишончли мустаҳкамликка, бикрликка ва устиворликка эга бўлиши лозим. бундай талабларни бажариш учун конструкция ва иншоотнинг рационалp схемасини танлаш, ҳисобий ва меъёрий юкларни аниқ белгилаш, замонавий ҳисоблаш усулларини қўллаш ва металлнинг навини тўғри танлаш керак бўлади.

Want to read more?

Download all 13 pages for free via Telegram.

Download full file

About "металл конструкцияда ишлатиладиган пўлатларнинг асосий хусусиятлари"

режа 1. металл конструкцияларида ишлатиладиган материалларнинг асосий хусусиятлари. 2. умумий хусусиятлари. 3. кимёвий таркиби, молекуляр структурасини тузилиши. металларнинг физик хоссалари: 1. пластиклиги – шаклини осон ўзгариши, тортиб сим ясаш мумкин, прокатлаб бошқа шаклларга келтириш мумкин. 2. металлнинг ялтиллаши ва шаффоф эмаслиги. 3. электр ўтказувчанлиги. қиздирилганда электр ўтказувчанлиги камаяди. 4. иссиқлик ўтказувчанлиги. 5. қаттиқлиги. 6. зичлилиги : пўлат – 78,5 кн/м3 , алюминий -27,3 кн/м3. 7. эриш ва қайнашдаги харорати - 1000 0с юқори. 8. магнитланиш хусусияти. катта таъсир кўрсатади. пўлатларнинг механик хусусиятлари ички атом тузулишига боғлиқ. унинг асосини феррит деган заррачалар ташкил қилади. феррит ўзи кам мустаҳкамга эга ва ўта пластик материалдир. унинг мустаҳ...

This file contains 13 pages in DOC format (360.0 KB). To download "металл конструкцияда ишлатиладиган пўлатларнинг асосий хусусиятлари", click the Telegram button on the left.