фтор сақловчи бирикмалар

DOCX 6 sahifa 85,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
мавзу № 3. стоматологик касалликлар профилактикасида фтор сақловчи бирикмаларнинг аҳамияти. 1931 йилда флюороз хасталиги кимёвий фтор моддасининг организм талаб даражасидан юқори бўлгандагина содир бўлиши олимлар томонидан аниқ, равшан исботланиши, кейинчалик бу кимёвий элемент кариес, пародонт хасталиклари билан ҳам алоқадор бўлибгина колмай уларнинг келиб чиқишида ҳам ўз ўрни борлиги маълум бўлди. америкалик олимлар томонидан (дин 1931) ҳол –ҳол доғли флюороз билан хасталанган беморларда кариес жараёни жуда кам учрашини аниқланиши, шу асосда кариес кўп учрайдиган аҳоли ичимлик сувида сунъий равишда фтор миқдорини ошириш кариес тарқалиши ва жадаллигини пасайтириши мумкин деган хулосага олиб келади.таркибида фтор миқдори 1 мг/л ва ундан юқори бўлган сув манбаидан сув ичиб келган аҳоли сув манбаида фтор миқдори 0.1-0.3 мг/л бўлган аҳоли ўртасида кариес тарқалиш кўрсаткичи солиштирилганда фтор кўп сақловчи сув истеъмол қилган аҳоли гурухида 50% гача кариес кам учраши аниқланган. истеъмол қилинадиган суви таркибида 1 мг/л фтор бўлган аҳоли ўртасида флюороз касаллиги учрамаслигидан келиб чиқиб, сувда фтор миқдорининг …
2 / 6
ога фтор бирикмалари ажралиб чиқади ва инсон нафас йўллари орқали организмга тушади.фторидларни организмдаги метоболизмини (алмашинувини) ўрганиш шуни кўрсатадики, мазкур моддалар тиш ва суяк тўқимасини ҳосил қилувчи минералларга жуда яқин тураркан. фтор сақловчи элементлар скелет тузилмаларнинг организмда суюқликлар оқиб, ювиб турувчи соҳаларида йиғилади. бундай сохаларга дентин эмалнинг юза қатламлари мисол бўлади. дентин тўқимаси пульпа қон томирлари билан бевосита аълоқадор бўлса, эмал тўқимасининг юзаси доимо сўлак билан ювилиб туради.қон ва сўлак таркибидаги фтор сақловчи бирикмалар консентрациясининг миқдори инсон организмига ташқаридан, айниқса сув орқали тушаётган фтор моддасининг миқдори билан бевосита боғлиқдир. тиш қаттиқ тўқималарида фтор сақловчи минерал тузлар эмалнинг ҳомиладорлик ва бола туғилгандан сўнг (1-3к доимий тишлар шаклланиши даврларида энг кўп йигилиши аниқланган. бу даврларда сут ва доимий тишлар эмал тўқимаси жадал суратлар билан минерал тузларга тўйина бошлайди. сўлак таркибидаги фторидлар консентрацияси 1 мол/л ёки сув таркибидаги фторнинг 1/50 қисмини ташкил қилади. тиш усти юмшоқ карашларидаги фторидлар консентрацияси сўлак таркибидагидан 40-60 марта юқоридир. …
3 / 6
анда тиш карашлари таркибидан фтор элементини эркин фтор иони сифатида ажратиб чиқаради. бу эса эмалда содир бўлиши мумкин бўлган деминерализация жараёнини секинлаштиради ёки бутунлай тўхтатади. тиш эмали юзасида фтор ионларининг доимий мулоқоти эвазига кальций фторнинг микрокрисстал глобўлалари ҳосил бўлиб, эмалнинг кариесга нисбатан турғунлигини таъминлаб туради. организмга фтор моддасиннг узлуксиз равишда оз-оз миқдорда кириб туриши (тиш пастаси таркибида) эмал қаватнинг фтор билан таъминлаб унинг кариесга нисбатан турғунлик мувозанатини сақлаб туришга имкон яратади. олинган маълумотларга кўра фторид кальций микрокриссталлари эмал юзасида ҳосил бўлгандан сўнг улар кальций фосфат ва оқсил молекуласига ўралади (қопланади). кальций фосфат ҳамда оқсил моддаси доимо сўлак таркибида мавжуд бўлади. фосфат ионлари кальций фторид криссталларининг фаоллик марказларига адсорбсияланиб фторгидроксиапатит минерал бирикмасини ҳосил қилади. бу ҳол кальций фтор бирикмасининг эришини бир мунча секинлаштиради. тиш эмалини ўраб турувчи муҳит рн кўрсаткичининг пасайиши (кислотали муҳитни ҳосил бўлиши) кальций фтор бирикмасининг турғунсизлигига сабаб бўлади ва фтор ионларининг кальций ва фосфатларга нисбатан сезгирлиги ошади. кальций …
4 / 6
ши учун фтор бирикмалари эриган ҳолда бўлиши шарт. фтор бирикмаларини тиш караши ёки эмали таркибига кириб боришида фторидларнинг сўлак таркибидаги ва караш ёки эмалдаги консентрациялар фарқи ҳисобига содир бўладиган диффузия кучи сабаб бўлади. маълумки ионлар консентрацияси даражаси қайси муҳитда паст бўлса, шу муҳитга консетрацияси юқори муҳитдан ионлар диффуз йўл билан ўтади. изланишлар фтор бирикмалари кариес профилактикасида муҳим ўрин тутишини кўрсатди (2 – расм). 2 – расм. фтор бирикмалар диффузияси. фторидлар кариес профилактикасида ўзининг икки хил йуналишидаги таъсири билан ўрин тутади: а) биринчидан эмалга-таъсири. б) иккинчидан тиш карашларидаги бактерияларга таъсири билан. ташқи муҳитдан кирувчи фторидларнинг тиш эмал қаватига таъсири уларнинг қайси даврда (тиш тараққиётининг) организмга тушишига боглиқдир. фторидларнинг меъёрий даражада организмга кириши тишларнинг чиқишигача рўй берса, унда: 1) гидроксиапатитлар криссталларининг ҳажми ошади, 2) гидроксиапатит гидроқсил (он) группаси фтор иони билан алмашиниб фторапатит ҳосил бўлади. 3) эмал таркибида карбонатлар миқдори камаяди, 4) эмал тўқимасининг қаттиқлиги ошади, 5) тиш фиссураларининг чуқурлиги камайиб, улар …
5 / 6
ва шу билан тиш караши асосини ҳосил қилувчи матрицаларнинг ҳосил бўлишини бузади. сўлак таркибида фторидларнинг кичик консентрацияси органик кислоталарни нейтраллаб, уларни ҳосил қилувчи ферментлар фаоллигини пасайтиради. соғлом эмал таркибига фтор элементини киритиш ниҳоятда мушкул. шунинг учун профилактика мақсадида кариесни эрта бошланиш жараёнида тишларни доимо ювиб турадиган сўлак таркибини фторидларнинг кичик консентрацияси билан бойитиб туриш мақсадга мувофиқдир. фторидларнинг организмга талаб даражасидан кўпроқ кириши салбий, токсик таъсир кўрсатади. фториднинг организмга кириш миқдорининг суткалик талабини қондириш учун кунига бир килограмм вазнга нисбатан 0.05-0.07 мг бўлиши мумкин. мабодо фторидлар қабули бир кунда организмда 0.1 мг/кг дан ошган тақдирда тишлар ва суяклар флюорози касаллиги содир бўлади. америка фанлар миллий академияси тавсиясига кўра бир кунда 1.5 мг дан-4 мг гача фторид қабул қилиниши организм учун меъёрий талаб ҳисобланади. фтор препаратлари билан заарланишнинг асосий белгилари бўлиб: кўнгил айниши, қўсиш, қоринда оғриқ пайдо бўлиши ҳисобланади. фторидларни кариес профилактикасидаги ўрни ва қўллаш усуллари. тиш қаттиқ тўқималарида айрим ҳолларда кечадиган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фтор сақловчи бирикмалар" haqida

мавзу № 3. стоматологик касалликлар профилактикасида фтор сақловчи бирикмаларнинг аҳамияти. 1931 йилда флюороз хасталиги кимёвий фтор моддасининг организм талаб даражасидан юқори бўлгандагина содир бўлиши олимлар томонидан аниқ, равшан исботланиши, кейинчалик бу кимёвий элемент кариес, пародонт хасталиклари билан ҳам алоқадор бўлибгина колмай уларнинг келиб чиқишида ҳам ўз ўрни борлиги маълум бўлди. америкалик олимлар томонидан (дин 1931) ҳол –ҳол доғли флюороз билан хасталанган беморларда кариес жараёни жуда кам учрашини аниқланиши, шу асосда кариес кўп учрайдиган аҳоли ичимлик сувида сунъий равишда фтор миқдорини ошириш кариес тарқалиши ва жадаллигини пасайтириши мумкин деган хулосага олиб келади.таркибида фтор миқдори 1 мг/л ва ундан юқори бўлган сув манбаидан сув ичиб келган аҳоли сув ...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (85,7 KB). "фтор сақловчи бирикмалар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: фтор сақловчи бирикмалар DOCX 6 sahifa Bepul yuklash Telegram